Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


 4 -раем. М ей озн и н г тасвири: 2п =4



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

2 4
-раем.
М ей озн и н г тасвири: 2п =4: 
1
— метафаза (метафаза
пластинкасида гомологик хромосомаларни жуфт бўлиб тўпланиши); 
2 —
анафаза 1 (гомологик хромосомалар хроматидларга бўлинмасдан
қутбларга тортилиши); 
3
 — метафаза II (метафаза пластинкасида
хромосомалар бир қатор бўлиб жойлашади, лекин метафаза I нисбатан
хромосомалар сони икки баробар кам); 
4
 — анафаза II (қиз хромосомалар
бир-биридан ажралади); 5 — телофаза II (тетрада ҳужайралар ҳосил
бўлади); 
В —
 веретино; хм, —бир хил хроматидчи хромосома; хм2 —
икки хроматидли хромосома.


Баъзи ўсимликларнинг жинсий ҳужайраларида мейоз 
жараёни содир бўлмаслиги мумкин. Оқибатда, ҳужайра- 
даги хромосомалар диплоид ҳолатда сақланиб қолади. 
Натижада уруғланиш содир бўлгандан сўнг ҳосил бўлган 
ҳамма ҳужайраларда хромосомалар сони уч баравар орта- 
ди. Бу ҳодисага полиплоидия (юнон. п о л и — кўп) ёки 
кўп хромосомаланиш деб аталади. Хромосомаланишни 
сунъий йўл билан ҳосил қилиш мумкин. Масалан, мейоз 
мавжуд бўлган ҳужайрага ташқи омиллар (рентген нурла- 
ри ва ҳар хил кимёвий моддалар) таъсирида мейоз бузила- 
ди. Оқибатда, хромосомалар сони ортади. Бундай ҳужай- 
ралар тез ўсиб йириклашиб кетади (маккажўхори, буғдой, 
помидор ва бошқалар). Бу усул билан янги, серҳосил навлар 
яратиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини 
оширишда қўлланилмокда.
7-§. ВАКУОЛА ВА ҲУЖАЙРА ШИРАСИ
Вакуола (лот. в а к у у с — бўшлиқ) — ҳужайра ичидаги 
бўшлиқ бўлиб, ўсимликлар ҳужайраси учун хос бўлган 
белгилардан биридир. Унинг ичи ҳужайра шираси билан 
тўлган. Ҳужайра шираси цитоплазмадан махсус мембрана 
тонопласт (лот. т о н у с — таранг, зўр; п л а т о с — маълум 
шакл) билан ажралиб туради. Тонопласт танлаб ўтказиш 
ёки ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга.
Ёш ҳужайраларда бўшлиқ ёки кавакчалар бўлмайди, 
улар хужайра қарий бошлагандан сўнг юзага келади ва бир- 
бири билан қўшилиб, битта йирик вакуола ҳосил қилади.
Вакуола ўсиб йириклашиб ҳужайранинг 90% ини ишгол 
этади ва цитоплазмани ҳамда унинг таркибидаги органелла- 
ларни ҳужайра пўстига қараб сиқиб суради ва натижада 
юпқа қават ҳосил қилади.
Вакуоланинг вазифаси: ғамловчи, ажратиш ва ҳужайра 
таранглигини сакдашдан иборат. Шу сабабдан хужайрада 
осмотик ва тургор босим пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, 
тўқиманинг қайишқоқлиги (эластиклиги)ни таъминлайди.
Вакуола ичида ҳужайра шираси бўлиб, унинг асосий 
таркибий қисмини сув ташкил этади. Сувда эриган мине­
рал тузлар, органик бирикмалар (қанд ва полисахарид-


лар), органик кислоталар, алкалоидлар, гликозидлар, пиг- 
ментлар ва бошқа моддалар бўлади. Бу моддалар прото­
пластнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлади ва ҳужайра 
ширасида тўпланади. Вакуоланинг кимёвий таркиби ҳужай- 
ранинг кимёвий таркибидан фарқ қилади.
Ҳужайра ширасининг концентрацияси ошса, сув то- 
нопласт (ярим ўтказувчи парда-мембрана) орқали шими- 
либ, икки томондаги суюқликнинг осмотик босими тенг 
бўлгунча, бир томондан иккинчи томонга ўтади. Сувнинг 
ҳужайра вакуоли ичига кириш кучи 
сўриш кучи 
деб атала­
ди. Сув шимилган сари вакуол ва ҳужайранинг ҳажми кен- 
гаяди. Аммо ҳужайра пўсти қайишқоқ бўлганлиги сабаб­
ли чексиз кенгая олмайди, унинг ўзи ҳужайра шираси ва 
цитоплазманинг кенгайишига қаршилик кўрсатиб, улар 
томон босим билан таъсир этади, бу ҳодисага 
тургор 
(лот. 
т у р г о р е — тўлиб-тошмоқ) деб аталади.
Демак, тургор тирик ўсимлик ҳужайраларига хос хусу- 
сиятлардандир. Узиб олинган ўсимлик тезда сўлийди, чун­
ки ҳужайраларни тиғиз (таранг) тутиб чўзиб турадиган 
катта-кагга вакуолалардаги ҳужайра суви аста-секин буғ- 
ланиб боради ва тўқима ўзининг ички тиғизлигини йўқо- 
тиб қўяди. Шунинг учун ўсимликлар ҳаётида ҳужайранинг 
тургор ҳолати катта аҳамиятга эга бўлиб, ўсимлик орган­
лари (барг, новда, гул, илдиз) ҳамма вақт бўртган ҳолатда 
бўлади. Бундан ташқари ўсимликда модда алмашинуви 
ассимиляция каби жараёнлар одатдагидек давом этади. Акс 
ҳолда, ўсимлик хужайрасидаги сувнинг чиқиб кетиши 
ҳужайра пўстидан ажралишига олиб келади. Бу ҳодисага 
плазмолиз 
(юнон. п л а з м а — тўлдирилган; л е з и с — 
эриш) деб аталади (25-расм).
Плазмолизга учраган хужайралар тириклик хусусияти- 
ни сақлаб қолса, уларни сувга солиб тургор ҳолатини тик­
лаш мумкин. Бу ҳодисага 
деплазмолиз 
(лот. д е и н к о р )
деб аталади. Деплазмолиз, плазмолиздан қайтиш, тургор- 
га ўтиш демакдир. Бунда хужайра сувни шимиб олиб плаз­
молиз ҳолатидан, тургор ҳолатига қайтади.
Амалда қишлоқ хўжалигидаги кўп масалалар ўсимлик- 
нинг шу тургор ва плазмолиз ҳодисасига боғлиқдир. Ма­
салан, ёз фаслида ғўзалар ўз вақтида суғорилмаса, тупроқ 
эритмаси қуюкдашиб кетиб, сувнинг ўсимлик илдизига



Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish