Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем. Хромосоманинг тузилиш



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

22
-раем.
Хромосоманинг тузилиш
тасвири: 
А —
 ички тузилиши; 
Б —
умумий кўриниш и. 
1
— иккала
хроматид иплар; 
2
 — хроматид
ичидаги хромонемалар; 
3
 — хромо­
сомалар; 
4
— хромосоманинг оқсил
матрикси; 5 — центромерали бирин­
чи тортма; 
6
 — ядроча; 7 — йўлдош
хромосома.
10—25% ни ишғол эта­
ди, лекин улар интер- 
ф азад а к ў р и н м ай д и . 
Улар фақат метафаза 
даврида аниқ кўринади, 
чунки бу даврда хро­
м осом а иплари анча 
қ ал и н л аш ган ва тўқ 
рангда бўлади. Бўлина- 
ётган ядрода хроматин 
иплари жуда ҳам ингич- 
калашган бўлиб, улар 
140 А° га тенг. Шунинг 
учун ҳам ёруғлик мик- 
роскопида кўринмайди. 
Хромосома иплари оқ- 
сил билан б и р и к к ан
бўлиб, Д Н К нинг моле- 
куласидан иборат (
2 2

расм, А, Б).
И нтерф азада (лот. 
интер — ташқи. к и н е - 
з и с — ҳаракат), яъни 
бўлиниш жараёни со­
дир бўлмасдан олдин 
Д Н К с и н т е з л а н а д и . 
Д Н К синтези натижа­
сида ҳар бир хромосо­
ма икки марта ошади. 
Бу, ж араён ў си м л и к
турларига қараб 
6— 10
соат давом этиши мум­
кин. Шу вақт ичида Д Н К нинг ҳар бир молекуласидан 
ўзига ўхшаш иккинчи молекула ҳосил бўлади, натижада 
диплоид (жуфт) хромосомалар вужудга келади.
Интерфаза ҳужайрада хромосома ҳаёт фаолиятининг 
ҳамма жараёнини назорат қилади. Шу даврда РНКда 
оқсиллар, углеводлар ва ёғлар узлуксиз синтезланади. Бу, 
ўз навбатида, ҳужайранинг ўсиши, озиқланиши, нафас оли­
ши, АТФ сингези каби жараёнларни таъминлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ядроча нуклеоплазмада эркин жойлашади, уларда худ­
ди хроматинга ўхшаш мембрана бўлмайди. Ядрочалар д и ­
аметри 1—3 мкм. булган бир ёки бир нечта юмалоқ, эл- 
липссимон, узунчоқ шаклда бўлиши мумкин.
Ядроча ўзининг физик ва кимёвий хусусияти ҳамда 
солиштирма оғирлигининг кўплиги билан ядродан ф ар қ 
қилади. Электрон микроскоп ёрдамида текш ирилганда 
унинг моддаси субм икроскопик ипчалардан иборат 
бўлиб, 
нуклеолонема 
деб аталади. Улар ядронинг асосий 
таркибий қисми бўлиб, хромосомаларнинг ш акллани­
шида, оқсилларни ва РН К ни синтез қилишда иш тирок 
этади.
Нуклеоплазма ёки матрикс — ўта шаффоф суюқ мод­
да. Унинг таркибида бир неча ферментлар; (оқсиллар) и- 
РНК, р-РНК ва анорганик элементлар (Са, Mg, Ғе) тўпла- 
нади. Матрикс тешикчалари орқали модда алмашинуви 
жараёни содир бўлади. Ядронинг таркибий қисми бўлмиш 
хроматин ва ядроча нуклеоплазмада жойлашади.
Ядро қобиғи 
ёки 
кариотека 
субмикроскопик қалинликда 
(40—60 нм) бўлиб, ядрони цитоплазмадан ажратиб турув­
чи юпқа қаватдир. Ядро қобиғининг тузилиши ва бажара­
диган вазифасини 1925 йили Чемберс аниқлаган. У мус- 
таҳкам эгилувчан ва қайишқоқ бўлиб, ўтказувчанлик ху­
сусиятига эга. Ёруғлиқ микроскопида у жуда юпқа (каталак) 
шаклида эканлиги, электрон микроскопда эса ташқи ҳамда 
ички мембрана ва улар ўртасида перинуклеар (юнон. 
п е р и — атроф; н у к л е у с — ядро) борлиги аниқланган. 
Ташқи ва ички мембрана оралиғидаги бўшлиқца суюқ 
модца бўлади. Ташқи мембранада рибосомалар ёпишган, 
гиалоплазма билан ички мембрана рибосомасиз бўлиб, 
нуклеоплазма билан туташган. Ядро қобиғида талайгина 
тешиклар мавжуд. Шу поралар орқали цитоплазмада ва 
ундан ядрода оқсиллар, углеводлар, ёғлар, нуклеин кис­
лоталар мавжуд бўлиб, сув ҳамда ионларнинг узлуксиз 
модда алмашинуви бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Эукариот оламига мансуб организмлар ҳужайрасидаги 
ядро ва цитоплазманинг бўлиниб, янги ҳужайрани ҳосил 
бўлишига 
цитокинез 
деб аталади.
Ядро ва ҳужайранинг бўлиниши. 
Ҳужайра асосан 
митоз 
(юнон. м и т о с — ип) ёки 
кариокинез 
(юнон. к а р и о н — 
ядро, к и н е з и с — ҳаракат) усулда бўлинади.
М итознинг биологик аҳамияти шундан иборатки, 
ҳужайранинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган иккита 
янги ҳужайраларда хромосомалар қатьий бир текисда тақ- 
симланади, бу, ҳар бир бўлинган ёш ҳужайранинг ирсий 
ахборотини тўлиқ ўтишини таъминлайди.
Митоз жараёни бир неча даврларга (босқичларга) — 
профаза, метафаза, анафаза ва телофазага бўлинади (23- 
расм).

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish