Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем. М итохондрий тузилиш ининг тасвири (1,2):  Вм —



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

-раем.
М итохондрий тузилиш ининг тасвири (1,2): 
Вм —
митохондрий пўстининг ички қисм и; 
ДН К —
митохондрий и пи н ин г 
Д Н К си , 
к
— криста; 
ма
— матрикс; 
ми
— митохондрий пўстининг 
таш қи қисм и; /" — митохондрий рибосом алари.
ларида кўп миқдорда бўлади. Ҳужайрада учрайдиган ҳамма 
митохондриялар мажмуи 
хондриосома 
деб аталади.
Электрон микроскоп ёрдамида қаралганда митохондри­
ялар қуйидагича тузилган (19-расм, 1, 2). Улар ташқи то­
мондан қобиқча билан ўралган. Бу қобиқча иккита мемб- 
ранадан ташкил топган бўлиб, улар ўртасида тиниқ қават 
жойлашган. Ташқи қават мембранаси митохондрия билан 
гиалоплазма ўртасида бўладиган модда алмашинуви жараё­
нини мунтазам тартибга солиб туради. Ички мембрана ти- 
ғизлиги ва кимёвий таркиби жиҳатидан ташқи мембрана- 
дан фарк, қилади. Ички мембрана бўшлиғида найча ёки 
бурмалар ҳосил булади. Булар митохондрий кристаллари 
(лот. криста — қирра) деб аталади. Уларнинг шакли ҳар хил: 
оддий, пластинкасимон, найчасимон ва шохланган бўли- 
ши мумкин. Кристаллар икки қаватли бўлиб, орасида плас- 
тинкалар ёки найчалар бўлади. Кристаллар митохондрия- 
нинг ички мембранасида тартибсиз жойлашиб, унинг ҳаж- 
мини кенгайтиради. Ҳар қайси кристалларнинг ораси 
матрикс 
(лот. матрекс — қолип; бўшлиқ) 
гомоген 
ва — юпқа дона- 
чали модда билан тўлган. Бу моддалар рибосом, майда оқсил 
заррачалари ва митохондрий Д Н К, РН К лардан иборат.
Митохондриялар мураккаб ультраструктура тузилишига 
эга булиб, физик-кимёвий хусусияти жиҳатидан цитоп- 
ла ,:wa солиштирма оғирлигидан уступ. Улар ўзига хос кимё­
вий тузилишга эга бўлиб, оқсиллар, фосфолипидлар, на­
фас олувчи ферментлар, Д Н К, Р Н К ва бир қатор вита- 
минлар: А, В6, В|2, К, Е дан иборат.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Митохондрийларнинг асосий вазифаси аминокислота- 
ларни, карбонсувларни, ёғларни оксидлашдан ва шу жа­
раён давомида фосфорланиш натижасида энергиянинг асо­
сий манбаи бўлмиш АТФни синтез қилишдан иборат. 
Синтезланган АТФ цитоплазмага эркин кириб ундаги ор- 
ганоидларнинг фаолиятини (озиқланиш, чиқариш, ҳара- 
кат қилиш, ўсиш ва ҳ.к.) оширишда муҳим энергия ман­
баи бўлиб хизмат қилади.
Пластидалар. 
Пластидалар (юнон. п л а с т о с — яратил­
ган, тўлдирилган) фақатгина тирик ўсимлик ҳужайрасида 
учрайдиган органеллалардир. Уларни биринчи марта 1880— 
1882 йилларда немис ботаниги Шимпер изохдаган. Плас­
тидалар ҳужайрада ранг-тусни белгилаш хусусиятига ва 
бажарадиган вазифасига қараб уч хил: 
хлоропласт 
(яшил 
ранг берадиган пластид), 
хромопласт 
(сариқ, қизил) ва 
лейкопласт 
(рангсиз пластид) бўлади. Хлоропластларда 
асосан яшил (хлорофилл), сариқ (каротин) ва қизғиш 
(ксантофилл) пигментлар синтезланади.
Хлорофилл 
— ўсимлик хужайрасида учрайдиган энг 
муҳим пигмент (лот. п и г м е н т у м — ранг) — бўёвчи ёки 
яшил ранг берувчи (юнон. 
х 
л о р о с — яшил, филан — барг) 
мсдца ҳисобланади. Яшил ўсимликларда хлорофилл оз 
миқдорда бўлишига қарамасдан (баргнинг қуруқ оғирли- 
гига нисбатан олганда у атиги бир фоизни ташкил этади) 
бу пигмент ўсимликнинг ўзи учунгина эмас балки ҳай- 
вонлар билан одамлар ҳаёти учун катга аҳамиятга эга.
Ер юзидаги ёруғликда ўсувчи ҳамма юксак ўсимликлар 
яшил рангда бўлади. Фақатгина паразигликка мослашган 
(шумғия, зарпечак ва бошқа) ўсимликларда яшил ранг 
берувчи хлорофилл бўлмайди. Қоронғу жойда ўсган ўсим- 
лик ҳужайрасида хлорофилл бўлмайди ва бундай ўсим- 
ликларга 
этиоляцияланган 
(фр. э т и о л е р — заифлашти- 
рилган, сўлғинлашган) деб аталади. Хлоропластда хлоро- 
филлдан ташқари 
каротиноид 
(лот. к а р о т а — сабзи: 
э й д о с —туе, қ и ё ф а - - сувда эрийдиган сарғиш тарғил 
гшгмент)лар гуруҳига кирувчи сариқ ранг берувчи — ка- 
р о т и н о и д л а р бўлади. Улар хлорофилл таркибида яши- 
ринганлиги сабабли яхши кўринмайди.
Хлоропласт барг ва ёш новд;шарда (саксовул, жузғун), 
пишмаган меваларнинг х,\^кайраларида кўпро!; бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фақат ер остки органларда (илдиз, илдиз тукчалари, ён 
илдизларда) хлорофилл бўлмайди.
Хлоропластнинг доначалари шаклан линзага ўхшаш- 
дир (20-расм). Уларнинг сони ҳужайра хилига қараб ўзга- 
ради. Масалан, шумтол дарахти баргининг бигга устунси- 
мон ҳужайрасида 14, терақда — 40, лавлагида — 65, тама- 
кида — 100, картошкада — 325, ғовак тўқималарда уларнинг 
сони анча кам: теракда — 16, картошкада — 95, теракнинг 
эпидерма ҳужайрасида ҳаммаси бўлиб 5—7 та жуда майда 
хлоропластлар бўлади.
Сувўтларда учрайдиган хлоропластнинг шакли анча 
хилма-хил: пластинкасимон (мужоция), юлдузсимон (зиг- 
нема), ипсимон (спирогира) ва бошқалар. Сувўтларида 
хлорофилл сони жуда ҳам кам (бир нечтагача). Улардаги 
хлоропластларни кўпинча хроматофор (юнон. х р о м е о — 
бўёқ, ранг, форос — олиб юрувчи) деб аталади. Вошерия 
сувўтининг ҳужайрасида линзага ўхшаш хроматофора жуда 
кўп миқдорда учрайди.
Хлоропласт мураккаб тузилишга эга (20-расм, 1, 2, 3). 
Унинг цитоплазмаси иккита агронуляр (рибосомага эга 
бўлмаган) — ташқи ва ички мембрана пўст билан чегара- 
ланган бўлиб, гиалоплазмадан 
стромани 
(юнон. с т р о м а — 
ўрин, жой) ажратади. Строма таркибида пластидаларни 
асосий моддаси (ферментлар, Д Н К иплари ва рибосома­
лар) тўпланади. Хлоропластнинг ички мембранаси кучли 
тараққий этган бўлиб, унда бир-бирининг устига қат-қат 
жойлашган 
гранулалар 
(юнон. г р а н у м — донача), ясси 
халтачалардан ташкил топган 
тилакоидлар 
(юнон. т и л а - 
к о и д е с — халтача), ёки 
ламеллалар 
жойлашади.
Хлоропластнинг ҳамма тилакоидлари мембраналар би­
лан ўзаро бирлашган. Тилакоид мембраналарида яшил 
ўсимликларнинг энг асосий пигмента 
хлорофилл 
(х л о - 
р о с — яшил; ф и л о н — барг) ва 
каротиноидлар 
деб ата­
ладиган моддалар тўпланади.
1960 йили олимлар хлорофиллни синтезлашга муваф- 
фақ бўлишди. Хлорофилл моддаси ҳалқа бўлиб бириккан 
бир талай карбон ва азот атомларидан ташкил топган, унда 
ҳалқанинг марказида магний атоми туради. Мана шунинг 
учун ҳам тупроқца магний тузлари етишмай қолса, ўсим- 
лик сарғайиб сўлади ва қуриб қолади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


20
-раем.
Х лоропласт: /-там ак и барги ҳуж анрасидаги хлоропласт ва 
митохондрий (х20.000) таспири; 2,3 электрон микроскопда хлоропласт 
тузилиш ининг тасвири; 

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish