Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

5-§. ЯДРО
Ядро, унинг тузилиши ва вазифаси
Ядро (лот. н у к л е у с , юнон — карион) хужайранинг 
деярли ўртасида, цитоплазма ичида жойлашган асосий ор­
ганоид ҳисобланади. Уни биринчи марта инглиз ботаниги 
Р. Браун (1831) аниқлаган. Ядро ўсимлик ҳужайраси про- 
топластининг энг йирик органоиди ҳисобланиб ҳамма 
эукариот оламига кирувчи организмлар ҳужайрасининг 
асосий таркибий қисмидир. Ўсимлик тури ва ёшига қараб, 
ядронинг катта-кичиклиги ҳар хил: чунончи кўпчилик 
ўсимликлар ҳужайрасида 10—25 мкм; жинсий ҳужайра-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларда унинг катгалиги 500 мкм гача бўлади. Цитоплазма­
да ядро асосан думалоқ, кўп қиррали, урчуқсимон ва бошқа 
шаклларда катталиги эса 500 мкм гача бўлади.
Ўсимлик цитоплазмасида битта ядро бўлади; баъзи ту­
бан ўсимликлар (сувўтлари ва замбуруғлар)да иккита ёки 
жуда ҳам кўп бўлиши мумкин. Бактериялар (увоқлилар) 
ва кўк яшил сувўтларида такомиллашган ядро бўлмайди.
Ҳужайра ядросининг ҳолати ва шакли ҳужайра ёши ва 
тузилишига боғлиқ. Ёш ҳужайраларда у ўртада, қариган 
ҳужайраларда эса цитоплазма пўстига яқин жойлашган 
бўлади.
Ядро ҳужайрада жуда муҳим ва мураккаб вазифани ба­
жаради. У ҳужайранинг зарурий қисми бўлиб, ундаги 
ҳаётий жараёнларни бошқаради. Чунончи, у модца алма- 
шинуви, ирсий белгиларни сақловчи ва ташувчи марказ- 
дир. Ядросиз ҳужайра тез орада нобуд бўлади. Бу бир қан- 
ча тажрибалар воситаси билан исбот этилган. Масалан, 
бир ҳужайрали 
табуляция 
сувўтининг ташқи кўриниши со- 
ябонга ўхшаб кетади, унинг ядроси ўша “соябон” даста- 
сининг учида жойлашган. Агар у кўндалангига кесилса, 
икки: бири ядросиз, иккинчиси — ядролй бўлакка бўли- 
нади. Устки ядросиз бўлак бир неча вақтдан кейин ҳалок 
бўлади, пасткиси, яъни ядроли бўлаги етишмай турган 
қисмини янгитдан 
регенерация 
(лот. регенерацио — тик- 
ланиш) қилиб танани қайтадан тиклайди.
Рус олими И. И. Герасимов спирогира сувўти ҳужай- 
расига совуқ таъсир эттириб, унинг одатдаги ҳолатини 
ўзгартиришга эришган, яъни совуқ таъсирида бўлинган 
ядро ўртасида тўсиқ ҳосил бўлмасдан, бўлинган ядро бит­
та ҳужайрада қолиб, натижада икки ядроли ҳужайра қосил 
бўлган. Ҳужайралар жуда тез ўсиб йирик ҳужайрага ай­
ланган. Ядросиз ҳужайра эса, тириклик белгиси, ассими­
ляция (лот. а с с и м и л я ц и о — ўхшатиш, ўзлаштириш) 
сақлаб, яъни ташқи муҳитдаги моддаларни ўзлаштириш- 
ни давом эттирган, лекин бўлиниш хусусиятини бутунлай 
йўқотган. Бу тажриба билан И. И. Герасимов ҳужайра 
ҳаётида ядронинг аҳамиятини исботлаган.
Ядронинг кимёвий таркиби. 
Кимёвий тузилиши жиҳа- 
тидан ядро таркибида 99% Д Н К бўлишлиги билан 
бошқа 
органеллалардан фарқ қилади. Д Н К цитоплазманинг мар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


казий кдсмида жойлашиб, ядро таркибидаги дезоксири- 
бонуклеопротеидлар билан оқсил йиғиндисини ҳосил кдла­
ди. Ядрода РНК (айниқса и-РН К ва р-РНК) ва жуда кўп 
миқцорда оқсиллар бўлади. Ядро 
хроматин 
ва 
ядроча 
бўлиб, 
нуклеоплазмада ботган ҳолда учрайди. Ядро цитоплазма- 
дан пўст билан ажралиб туради.
Хроматин 
(юнон. х р о м а — ранг, бўёқ) ҳужайра ядро- 
сидаги Д Н К мураккаб оқсил доначаларидан иборат. Ёруғ- 
лик микроскопида улар ингичка иплар шаклида кўрина- 
ди. Электрон микроскопда бу ипчалар узунлиги 20—30 нм 
га тенг келадиган 
фибрилла 
(лот. ф и б р и л л а — тола) — 
лардан иборат бўлиб кўринади. Шу толалар ичида икки 
қатор спирал шаклида қайрилган Д Н К бўлади. Хроматин 
таркибидаги оқсиллар қисқа цилиндр шаклидаги дезок- 
сирибонуклеопротеидлардан иборат бўлиб, узунлиги 
10 
нмга тенг. Хроматинда Р Н К синтезланади ва ядронинг 
бўлиниши даврида ундан хромосомалар шаклланади.
Хромосомалар 
(юнон. хрома — ранг, с о м а — тана) — 
ядронинг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, унда Д Н К
тўпланади. 1874 йилда рус олими Чистяков плаун ва қирқ 
бўғим спораларида хромосома таначалари борлигини аниқ- 
лаган, лекин 1888 йилда немис олими Волдир бу танача- 
ларни “хромосома” деб аташни тавсия этган. Хромосома- 
ларда ирсият бирлигининг ташувчилари — 
генлар 
(юнон. 
г е н о с — уруғ, келиб чикдш) юзага келади. Одатда, орга- 
низмдаги хромосомалар гаплоид ва диплоид бўлади. Ж ин­
сий ҳужайралар ядросида гаплоид, яъни битта хромосома 
тўплами мавжуд. Гаплоид ёки бирламчи хромосомалар сони 
жиҳатидан диплоид хромосомалардан икки марта кам бўла- 
ди ва и деб белгиланади. Диплоид хромосомалар икки жин­
сий (эркак ва урғочи) ҳужайраларининг қўшилишидан 
ҳосил бўлади. Хромосомаларда Д Н К тўпланади. Д Н К да 
организмнинг ҳар бир турида наслдан-наслга ўтадиган 
ирсият бўлади.
Ҳар бир организмнинг тури ўзига хос маълум хромосо­
ма сони билан белгиланади. Хромосомалар сони доимий- 
лик қонунияти билан а н т у т н а д и . Масалан, бу қонуният- 
га биноан юмшоқ буғдойда 14 та, қаттиқ буғдойда 28 та, 
ғўзада 52, лагохилус-кўкпарангда 32 та, папоротникда эса 
300 та хромосомалар аниқланган. Хромосомалар ядронинг
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish