АММОНИЙ ХЛОРИДНИНГ ФИЗИК КИМЁВИЙ ХОССАСИ - Аммоний хлорид - кристалл кукун ҳолидаги модда (зичлиги 1,53 г/см3) бўлиб, таркибида 26,1 % азот мавжуд. Техник аммоний хлорид нашвадир деб номланиб, таркибида 24–25 % азот мавжуд.
- Эритмада аммоний хлорид октаэдр кўринишида шаффоф кубик ҳолда кристалланади.
- Аммоний хлорид қиздирганимизда аммиак ва водород хлоридга парчаланади:
- NH4Cl=NH3+HCl
- Аммоний хлоридни 100оС ҳароратгача қиздирганимизда билинарли даражада диссосацияланса, 350оС ҳароратда эса тўлиқ диссосацияланади.
- Аммоний хлорид (қаттиқ ҳолдаги) нинг элементлардан ҳосил бўлиш иссиқлиги 75 ккал/моль га тенг.
- Аммоний хлорид асосан техник мақсадларда - металларни кавшарлашда, рухлашда, тўқимачилик саноатида, фармацевтик препаратлар ишлаб чиқаришда ва бошқа мақсадларда кенг ишлатилади.
- Аммоний хлорид қишлоқ хўжалигида кам фойдаланилади. Бунинг сабаби аммоний хлорид ўғит сифатида бир неча бор тупроққа солиниши ҳисобига, аста - секин тупроқ таркибида хлор иони йиғилиб ўсимликларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли ҳам аммоний хлоридни тўйинган ишқорли ва нейтрал тупроқларга қўллаш анча самаралийдир.
- Аммоний хлорид - қишлоқ хўжалик маҳсулотлари картошка, узум, тамакиларга кам фойда берса, конопля (наша поя), зиғир ва бошқаларга яхши фойда беради.
- Ишлаб чиқариш усуллари. Аммоний хлорид саноатда асосан уч ҳил усулда ишлаб чиқарилади:
- 1) водород хлоридни газ ҳолидаги аммиак билан нейтраллаш;
- 2) аммонийли тузларни хлоридлар билан парчалаш;
- 3) аммиакли усул билан сода ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган суюқликни «фильтрлаш» орқали.
- Булар ичида ҳозирги кунда саноатда биринчи ва иккинчи усуллардан кенг фойдаланилмоқда.
- Водород хлоридни газ ҳолидаги аммиак билан нейтраллаш усули. Аммоний хлорид аммиак ва водород хлоридни тўғридан - тўғри синтез қилишдан ҳосил бўлади:
- NH3+ HCl = NH4Cl
- Амалда бу усулда реакция натижасида оз миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади оралиқ маҳсулотлар ҳосил бўлмайди.
- Ҳосил бўлган сувли эритмани буғлатиш жараёнида катта иссиқлик сарифланади, бунинг оқибатида эса буғлатиш қурилмалари коррозияга учрайди. Коррозияланишни олдини олиш учун эса қулай (оптимал) шароитлар танлаб олинади. Жараён учун энг қулай шароит эритилган муҳитни ушлаб туришдир.
- Синтетик ҳолатдаги водород хлорид 30–50 0С ҳароратгача совитилиб, барбатажли абсорберда аммоний хлориднинг тўйиган эритмасига юттирилади. Агар эритма таркибида эркин хлор бўлса, жараённинг портлаш хавфи ортиб кетади. Буни олдини олиш учун эритма 70 0С ҳароратдан паст бўлмаслиги керак.
- Аммоний хлоридни аммиак билан водород хлорид тузини тўйинган эритмаси абсорбердан 105–115 0С ҳароратда тахтали реакторга борилади. Қурилмада эритма газ ҳолидаги аммиак билан эритма таркибида эркин аммиак миқдори 3 г/л бўлгунга қадар нейтралланади.
- Аммоний хлорид эритмаси маҳсус идишларда тиндирилади. Тиндирилган аммоний хлорид кристаллари центрафугада ажратилади. Иккиламчи эритма абсорберга қайтадан берилади.
- Бу усулда 1 т аммоний хлорид олиш учун 430 кг аммиак (NH3), 750 кг хлор (Cl2) ва 240 м3 миқдорда водород (Н2) сарф бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |