Аммонийли тузлар ишлаб чиқариш технологияси Режа: 1.Аммоний сульфат ишлаб чиқариш технологияси. Физик-кимёвий хоссалари. Ишлаб чиқариш усуллари. 2. Аммоний хлорид ишлаб чиқариш технологияси. Физик-кимёвий хоссалари. Ишлаб чиқариш усуллари. АММОНИЙ СУЛЬФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ФИЗИК - КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ - АММОНИЙ СУЛЬФАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ФИЗИК - КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ
- Аммоний сульфат қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган азотли ўғитлардан биридир. Аммоний сульфат рангсиз кристалл модда бўлиб, таркибида 21,21 % азот элементи мавжуд. Зичлиги 1769 кг/м3, аммоний сульфат 350 0С дан юқори ҳароратда қиздирилганда аммиак ва сульфат кислотага парчаланади, 100 0С ҳароратда эса нордон тузлар ҳосил бўлиши билан диссосацияланади. Аммоний сульфат сувда яхши эрийдиган азотли ўғитлар туркумига киради.
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
- 108,9 0С - тўйинган эритманинг 0,101 МПа босим остида қайнаш ҳарорати
-
- Расм 6.1. Аммоний сульфатнинг сувдаги эрувчанлик диаграммаси.
- .
Аммоний сульфат кристаллогидратлар ҳосил қилмайди ва унинг эрувчанлиги ҳароратнинг ортиши билан бир оз ўзгаради. Физик хусусиятлари деярли ижобий, намликни ўзига тортмайди, ёпишқоқлик ҳусусияти ҳам унча юқори эмас. Аммоний сульфатни асосий камчилиги шундан иборатки, таркибида азот (ўсимликлар учун зарур бўлган озуқа элементи) миқдорининг камлиги ва агрокимёвий ҳусусиятига кўра нордон тузлар туркумига киришидир. Агарда аммоний сульфатни кўп йиллар давомида ўғит сифатида қўлласак, тупроқ таркибида аста - секин сульфат кислота миқдори кўпайиб боради. Шу сабабдан ҳам кўп йиллар давомида аммоний сульфат ишлатилган тупроқларни нейтраллаш мақсадида охакдан фойдаланилади. Аммоний сульфат кристаллогидратлар ҳосил қилмайди ва унинг эрувчанлиги ҳароратнинг ортиши билан бир оз ўзгаради. Физик хусусиятлари деярли ижобий, намликни ўзига тортмайди, ёпишқоқлик ҳусусияти ҳам унча юқори эмас. Аммоний сульфатни асосий камчилиги шундан иборатки, таркибида азот (ўсимликлар учун зарур бўлган озуқа элементи) миқдорининг камлиги ва агрокимёвий ҳусусиятига кўра нордон тузлар туркумига киришидир. Агарда аммоний сульфатни кўп йиллар давомида ўғит сифатида қўлласак, тупроқ таркибида аста - секин сульфат кислота миқдори кўпайиб боради. Шу сабабдан ҳам кўп йиллар давомида аммоний сульфат ишлатилган тупроқларни нейтраллаш мақсадида охакдан фойдаланилади. - Саноатда аммоний сульфат газ ҳолидаги аммиак билан сульфат кислотани ўзаро нейтраллаш йўли билан олинади. Лекин синтетик аммиакдан фойдаланиш иқтисодий нуқтаи назардан қимматга тушганлиги сабабли, ҳозирда тошкўмирни кокслашда ҳосил бўладиган газ таркибидаги аммиакдан кенг фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам аммоний сульфат ишлаб чиқариш цехи, кокс газларини аммиакдан тозалаш цехи ёнига жойлаштирилади.
- Чет элда аммоний сульфат карбамид билан гипсни конверциялаш ёрдамида ишлаб чиқарилади.
- Аммоний сульфат ишлаб чиқариш йилдан - йилга камайиб бормоқда. Аммоний сульфат ГОСТ 9097 - 82 бўйича олий категорияда: кристалл ва донадор ҳолда, ҳамда 1 - категорияда ишлаб чиқарилади. Аммоний сульфат қоғоз полиэтилен қопларга солинади ёки транспортларда ташилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |