Аммоний сульфатни гипсдан олиниши . Сульфат кислота сарфламасдан табиий гипс ёки экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқариш чиқиндиси – фосфогипсдан аммоний сульфат олиш ҳам мумкин. Гипсни аммоний сульфатгача конверциялаш жараёни 50–55 0С ҳароратда 32–33 % ли аммоний карбонат эритмаси билан суюқлик усули деб аталадиган қуйидаги реакция ёрдамида амалга оширилиши мумкин: CaSО4 + (NH4)2CО3 = (NH4)2SО4 + CaCО3 Бу реакция кальций карбонатнинг эрувчанлиги, кальций сульфатнинг эрувчанлигидан пастлиги ҳисобига амалга ошади. Кальций карбонат чўкмаси жараёндан ажратилгандан сўнг (1 т (NH4)2SО4 ҳисобига 760 кг), 40 % ли аммоний сульфат эритмасини буғлатиш ва кристаллантириш орқали тайёр маҳсулотга айлантирилади. 1 т аммоний сульфат олиш учун: 1,13 т гипс, 0,74 т аммоний карбонат, 1,4 т буғ, 225 м3 сув, 65 квт.с. электроэнергия, 71,5 кг шартли ёқилғи сарф бўлади. Гипсдан аммоний сульфат олишни аммоний карбонат ўрнига аммиак ва карбонат ангидрит газларидан фойдаланиш орқали ҳам жараённи амалга оширилиш мумкин (газли усул): - Гипсдан аммоний сульфат олишни аммоний карбонат ўрнига аммиак ва карбонат ангидрит газларидан фойдаланиш орқали ҳам жараённи амалга оширилиш мумкин (газли усул):
- CaSО4 + 2NH3+ CО2 + H2О = (NH4)2SО4 + CaCО3
- Лекин бу усулда ҳосил бўладиган кальций карбонат кристаллари майда игнасимон бўлиб, уни фильтрлашда қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг сабабли ҳам конверсияланиш жараёнини узоқ вақт ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари реакция иссиқлигини йўқотиш мақсадида реактор ичига совутгич ўрнатиш ва ютилмаган газни сульфат кислота эритмасидан ўтказиш талаб қилинади.
КАПРОЛАКТАМ ЧИҚИНДИСИДАН АММОНИЙ СУЛЬФАТ ОЛИШ - Полиамид — капрон тайёрлаш учун ишлаб чиқариладиган капролактам олишдаги тугалланувчи босқич бензол ва фенолдан олинадиган оралиқ, маҳсулот — циклогексанон гидрооксидаминосульфат — (2NН2ОН)*Н2SО4 билан оксимирлашдан иборат. Гидроксиаминосульфатнинг ортиқча миқдори аммиак таъсирида парчаланади:
- (2NН2ОН)*Н2SО4 + 2 NН3 = 2 NН2ОН + (NН4)2SO4
- ҳосил бўлган циклогексаноксим сувли эритмадан ажратиб олиниб, концентрланган сульфат кислота (олеум) да ишлов берилади. Натижада капролактамга изомерланади:
-
- Изомерланиш жараёни тугагач, сульфат кислотани аммиак билан нейтралланади. Лактам мойи ва сульфатли аралашма ажратилади. Оксимирлаш ва нейтраллаш натижасида 25-43% (NН4)2SO4 ва 1-3% NH4NO3 0,1-0,5% органик моддалар эритмаси олинади. Бу эритмалар эса ишлаб чиқариш чиқиндиси ҳисобланади. Уни буғлатиш ва кристаллантириш орқали аммоний сульфат олинади. Тоза кристалл ҳолатидаги маҳсулот (органик моддалар қўшилмалари рангисиз) тўйинмаган ҳолда секин кристаллантириш орқали олинади. 34% ли бундай эритмадан 1 т (NH4)2SО4 олиш учун: 2,3-2,5 МДж буғ, 24-30 квт/соат электроэнергия ва 56 м3 сув сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |