Amir tеmur davrida ilm-fan va madaniyat


АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ



Download 359,56 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana05.04.2022
Hajmi359,56 Kb.
#530956
1   2
Bog'liq
2 5345944152653698328

АМИР ТЕМУР ДАВРИДА ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЯТ 
Амир Темур буюк саркарда, давлат арбоби, маънавият ва маърифат 
ҳомийси, шунингдек, халқини жаҳонга машҳур қилган буюк ва бетакрор 
шахсдир. Айниқса, унинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқи¬ёс. 
Амир Темур ва унинг авлодлари саъй-ҳаракатлари билан қурилган мад¬расалар, 
масжидлар, хонақоҳлар, саройлар, бозорлар, қалъалар, каналлар ва бошқа 
иншоотларнинг сон-саноғи йўқ. Амир Темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд 
этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир, Аҳмад Ясса¬вий, Занги Ота 
мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зинда меъморий мўъжизалари, Боғи Чинор, Боғи 
Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи Баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва шу 
каби бошқа иншоотлар шулар жумласига киради. 
Соҳибқирон ўша давр ва ўзигача бўлган инсоният маънавияти, маърифати 
ва маданияти ютуғининг барча соҳаларини мукаммал ўзлаштирган улуғ сиймо, 
қомусий илм, ақл эгаси бўлган. Маълумотларга қараганда, унинг отаси амир 
Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою 
фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. 
Ҳелда Ҳукҳем «Етти иқлим султони» асарида таъкидлагани¬дек, «Темур ... 
жисмонан бақувват, маънавий ҳаётнинг юксак қадриятларини эгаллаганди, 
доимо олимлар даврасида иштирок этар, улардан талайгина фанларни 
ўзлаштирганди, тарихни яхши биларди». Шунинг учун ҳам унинг бой, серқирра 
ижоди, тенги йўқ ва такрорланмас шуҳрати асрлардан асрларга, даврлардан 
даврларга эсон-омон ўтиб, барча алғов-далғовларга бардош бериб, бизларгача 
етиб келди. 
Буюк давлат арбоби, маърифат ҳомийси, юксак маънавият эгаси Амир 
Темурнинг абадийликка дахлдор мероси бугунги кунда халқимиз, айниқса, 
ёшларнинг руҳий-маънавий покланиши ва миллий ўзлигини англашида битмас-
туганмас чашмадир. 
Амир Темур илм-фан, маънавият аҳлига эътибор, меҳрибонлик кўрсатиб, 
улардан жамият маданий ҳаётида фойдаланишга интилар экан, тарихчи Ибн 
Арабшоҳ ёзганидек, «... олимларга меҳрибон, саййиду шарифларни ўзига яқин 
тутар эди. Уламо ва фузалога тўла иззат-ҳурмат кўрсатиб, уларни ҳар қандай 
одамдан тамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб, 
иззату икромини унга изҳор қиларди». Кўплаб илм-маърифат алломалари 
Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунши, Мавлоно 
Абдулло Лисон, Мавлоно Бадриддин Аҳмад, Мавлоно Нуъмониддин Хоразмий, 
Хожа Афзал, Мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Хокийлар Соҳибқироннинг 
марҳаматидан баҳраманд бўлиб, унинг хизматида бўлдилар. 
Амир Темур илм-фаннинг риёзиёт (мате¬матика), ҳандаса (геометрия), 
меъморчилик, фалакиёт (астрономия), адабиёт, тарих, мусиқа каби соҳалари 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
равнақига катта эътибор бериб, соҳиби ҳунарлар билан қилган суҳбатлари 
ҳақида француз олими Лянгле шундай ёзади: «Буни теран англаган Соҳибқирон 
ҳокимиятга келиши билан чиқарган дастлабки фармонларини мадра¬салар 
барпо этишга, илм толибларига нафақалар тайинлаш билан бошлаган. Қайси бир 
шаҳарга ташриф буюрмасин, Амир Темур, аввало, ўша ерлик олиму фозиллар 
билан учрашар, улар билан суҳбат қурар, турли мавзуларда баҳслашар эди». 
Тарих, тиббиёт, математика, астрономия, меъморчилик соҳаларида юксак 
салоҳиятга эга Амир Темур учун бу табиий ҳол эди. Мирзо Улуғбекнинг давлат 
арбоби бўлиш билан бирга, буюк олим даражасига етишишида ҳам бобоси Амир 
Темурнинг хизмати бениҳоя катта бўлган. 
Шайх 
Муҳаммад 
Содиқ 
Муҳаммад 
Юсуф 
ҳазратлари¬нинг 
«Самарқанднинг сара уламолари» китобида Амир Темур ҳақида жумладан 
қуйидагилар келтирилган: «Амир Темур илмга ва уламоларга аҳамияти катта 
бўлган. Ҳарбий юриш, жангу жадал¬нинг ичидан Имом Муҳаммад ибн Жазарий 
раҳматуллоҳи алайҳига ўхшаш алломаларни топиб, ўз диёрига олиб ке¬лиш, 
уларга илмий фаолият учун шароит яратиш ва уларнинг ҳурматини жойига 
қўйиш осон иш эмас». 
Соҳибқирон Амир Темур даврида илм-фан, ада¬биёт ва санат, 
ҳунармандлик ва меъморчилик равнақ топди. Темур томонидан турли 
мамлакатлардан юз мингга яқин олимлар, ҳунармандлар, меъморлар
санъаткорлар Самарқандга келтирилган. Темур илм-фан ва санъат 
намо¬яндаларини ўз ҳимоясига олган, муайян шароитлар яратган, уларнинг 
тирикчилиги, ижодий фаолиятлари давлат ҳисобига олинган. Темур давлати 
саъй-ҳаракатлари туфайли ХИВ аср ўрталари ва ХВ аср бошида Самарқандда 
астрономия, тиббиёт, риёзиёт, фалсафа, тарих каби фанлар, меъморчилик, 
адабиёт, санъат, хаттотлик ва мусиқа санъати гуркираб ўсади, кўп олимлар, 
санъаткорлар етишиб чиқади. 
Амир Темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, 
набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да 
мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг 
вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами – раиятнинг ҳақ-
ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муно¬сабат каби ҳаётий маънавий-ахлоқий 
қонун-қоидалар ўз ифодасини топган. 
Амир Темур шахсида биз ўша замоннинг энг етук маънавият соҳибини 
кўрамиз.
У аввалги аждодлар тарихини яхши билган, уларнинг хатолари ва 
ютуқларидан хулоса чиқара олган, эгаллаган ҳар бир билимини амалиётга 
қўллай олган зукко инсон эди. У ахлоқи ва одоби камолотга етган, имони 
бақувват, адолат учун курашадиган тўғрисўз, етимпарвар, илм-фанни севгувчи, 
бир умр ўрганишдан чарчамайдиган илму толиб ҳукмдор эди. Маълумотларга 


https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
кўра, у бир нечта тилни мукаммал билган, ўз даврининг машҳур олимларини ҳам 
донолиги ва ўткир билими билан довдиратиб қўйган. 
Темурийлар даврида бутун дунёга номлари машҳур та¬рихчилар 
Шарофиддин Али Яздий, Мир¬хонд, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий, 
олимлар – Мирзо Улуғбек,
Али Қушчи, Қозизода Румий; файласуф шоирлар – Абдураҳмон Жомий, 
Али-шер Навоий, Лутфий, Саккокий, Атоий, мусаввирлар – Камолиддин 
Беҳ¬зод, Қосим Али, Мирак наққош, хаттотлар – Султон Али Машҳадий, Султон 
Муҳаммад Хандон, Муҳаммад бин Нур кабилар маънавият ва маърифат 
ривожига улкан ҳисса қўшган. 
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур ва темурийлар даврида тараққийсига 
етган илм-фан, маърифат, маънавият ва маданият жаҳон цивилизацияси 
ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Натижада шаҳарсозлик, меъморчилик, 
илм-фан, маданият ва санъат соҳалари жадал ривожланди. Халқаро савдо ва 
дипломатик алоқалар фаоллашди. Бошқача айтганда, ўлка дунёнинг энг буюк 
сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айланди. 
Бунда улуғ бобомиз, Соҳибқирон Амир Темурнинг хизматлари беқиёс ва 
беназир¬дир. Буни ҳаммамиз, айниқса, ёшлар тўғри англамоғи лозим. Зеро, 
Амир Темурнинг адолатли жамият барпо этиш, халқ фаровонлигини таъминлаш, 
ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга оид 
эзгу тамойиллари бугун юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, 
маънавий ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир. 
Валижон ҲАҚЛИЕВ, 
тарих фанлари номзоди, 
доцент, истеъфодаги подполковник. 

Download 359,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish