Ўлжаойим хонақоҳи. Қўшгумбазли бино Шоҳи Зинда меъморий мажмуидаги Амир Темур даврининг ажойиб ёдгорли-гидир. Ўзаро боғланган икки чорси хона: каттаси — зиёратхона, шимол томонидаги кичигида — гўрхона жойлашган. Гўрхо-нада битта қабр тоши, унинг остида таг-хона — сардоба бор. Хоналар баланд, усти кўк гумбазлар билан 6оғланган. Ко-шинкор ва безаклари жозибали. Ичкари-да нақшли безаклари нозик ва нафис.
Кусам ибн Аббос меъморий маж-муи. Шоҳи Зинда номи билан машҳур зиёратгоҳдир. Пайғамбар Муҳаммад алай-ҳиссалом амакисининг авлоди шу манзил-да шаҳид бўлган ва дафн этилган. Амир Темур замонида бу меъморий мажмуа анча кенгайтириб таҳмирланди. Зеро, Амир Темур салтанат тутишдаги дастлабки шиори ҳақида: «Давлат ва салтанатимга боғланган, лекин биринчи тузугим — Тангри та-олонинг дини ва Муҳаммад Мустафонинг шариатига дунёда ривож бердим. Ҳар ер да ва ҳар вақт ислом динини қувватладим» — деган эди.
Шоҳи Зинда қабристони учинчи чор-тоқининг кунчиқарида ҳайратангез нафис ва бадиий дид билан безатилган ўймакор эшик бор. Унда устоз Юсуф Шерозий номи ва 807 ҳижрий (1404) йил қайд этилган. Эшик ортидаги нимқоронғи ми-ёнхонадан изораси ва меҳроби кошинкор безатилган масжидга ўтилади. Бу масжид-га туташ XII аср биносининг бир минораси ва ўймакор ёғоч арақи тўсин сак-ланиб қолган.
Масжиднинг иккинчи эшигидан гумбаз-ли чорси зиёратхонага ўтилади. Унинг жа-нубига Қусам ибн Аббоснинг мўҳжазгина гўрхонаси туташган. Ўртада сиркор ва нақшинкор безатилган ажойиб сағана. Б; ўша давр сиркор безакларининг энг куркам намунасидир. Сағананинг учинчи поғонасида Қурҳони каримнинг «Аллох йўлида ўлдирилганларни улик деб ҳисоб-ламанг! Йўқ, улар тирикдирлар!» ояп: битилтан. Бу оят қабристонга берилган «Шоҳи Зинда» — «Тирикшоҳ» номига боғланиб кетади. (Баҳзи талқинларга кўра — «шаҳид зинда»).
Хожа Аҳмад мацбараси — Шохи Зинданинг энг юқорисидаги гумбазли чорси хонадан иборат бино. Ташқи пешток-нинг сиркор безаклари ниҳоятда юксак санҳаткорона бажарилган. Бу бинони XIV асрнинг 60-йилларида меъмор Фахрали бунёд этган.
Шохи Зинда меъморий ҳазирасидаги бири-биридан ажойиб мақбаралар Амир Темур авлодлари, хусусан, унинг опаси Қутлуғ Туркон оқа, синглиси Ширинбека оқа, малика Ўлжой Туркон оқа, қарин-дошларидан Шод Мулк оқа каби аёллар осойиш топган манзиллардир.
Шоҳи Зинда меъморий мажмуи Мар-казий Осиёнинг Амир Темур даврида меҳ-лари тепасида учта йирик ҳажмли қурил-ма диққатни жалб этади: кунчиқарда — икки минорали баланд пештоқ, ўртада хо-нақоҳ устидаги катта гумбаз, кунботарда эса мақбара устидаги баланд ва бежирим пилтавор гумбаз. Кичик гумбаз шаклан Самарқанддаги Гўри Мир мақбарасининг машҳур гумбазини эслатади. Мақбарага тўрт томондан кириб, ўртадаги муқаддас қабрни зиёрат этиш мумкин. Пештоқ ай-вони ичкарисида учта эшик бор, ўртадаги ажойиб ўймакор эшик, одатда, байрам тан-таналарида очилган. Кундалик хизмат за-рурати учун икки ёнидаги мўҳжазроқ ўймакор эшиклардан фойдаланилган. Ич-карида улкан жамоатхона — гумбазли хо-накрх тархи чорси. Асосий чорсупа равоқларининг кенглиги 7,2 метр. Зиёратхо-на тўрида мақбара жойлашган.
Мақбаранинг ғарб томонида масжид, шарқ томонида эса катта меҳмонхона — Катта Оқсарой номи билан маҳлум. Унинг жанубида чоғроқ хона — Кичик Оқсарой. Бундан ташқари, кутубхона, огяхона каби махсус хоналар ҳам бор.
Хонақоҳ-мақбара биносининг безакла-ри орасида ташқи ва ички арабий ёзувлар алоҳида ўрин тутади: Қурҳони карим ва ҳадиси шарифлардан кўплаб намуналар келтирилган.
Бино ташқарисидаги девор ва гумбаз-ларнинг кошинкор, безаклари орасида кўпроқ катта кўфий усулида битилган мо-нументал ёзувлар кўзга ташланади. Мақбара гумбази ости ғўласидаги улкан ёзувлар баландлиги 5 метр дан ортиқ.
Улкан бино деворининг (баландлиги 16 метр) тепасидаги ҳошиясига хатти насх услубида Қурҳони карим оятларидан баландлиги 2,6 метр, узунлиги 163 метр ўлчамда анчагина намуналар ёзилган.
Зиёратхона ўртасига қўйилган қирқ қулоқли қозон санъат асари сифатида ҳар жиҳатдан диққатни ўзига тортади.
Амир Темур боғлари
Мовароуннаҳр қадимдан боғ-роғлар мамлакати деб таҳрифлаб келинган. Унда боғ тузиш анҳаналари юксак ривожланган ва ажойиб намуналари бўлган. Оқар сувли жаннатмакон боғлар яратилган.
Амир Темур даврида боғ тузиш санҳати ўзгача шукух касб этди. Шахсан Соҳибқирон бу соҳага алоҳида эҳтибор бериб, кўплаб боғлар яратгани маҳлум.
Испания элчиси Бойсун тоғ тизмасидаги Темур қапуқ номи билан машҳур да-радан ўтар экан, тоғ ёнбағридаги «ажойиб бино»нинг кошинкор ва нақшинкор безакларини ҳайрат билан кузатади. Испания элчиси Шаҳрисабздан Самарқанд-гача бўлган йўл ёқаларидаги ва дорусал-танат теварагидаги диққатга сазовор боғ-ларни томоша қилади. Клавихонинг са-фар кундаликлари кўп ҳолларда мазкур боғларнинг меъморий жиҳати хусусида му-ҳим маҳлумотлар берганлиги сабабли қу-йида унинг тавсифларини келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |