Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши


Б. Усмоновнинг “Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси”монографиясидан



Download 0,84 Mb.
bet9/29
Sana05.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#638382
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Oʻzbekiston tarixi Temuriylar Shayboniylar

Б. Усмоновнинг “Россия тарихшунослигида Амир Темур сиймоси”монографиясидан: В.В. Бартолғд Амир Темурнинг ислом динига бўлган муносабати тўғрисида ҳам талай баҳсли фикрлар билдирган. У Амир Темурнинг динга алоҳида эoтибор берганлигини, дин пешволари ва дарвешларни ҳурмат қилганлигини, руҳонийлар мулкини бошқаришга аралашмаганлигини таoкидлайди. Шундан сўнг В.В. Бартольд “Темур учун дин сиёсий мақсадларга эришиш учун қурол бўлган”, деган хулосага келади.
В.В. Бартольддан ўзга кўплаб тарихчилар ҳам шундай фикрлар билдиришган. Бунга асосий сабаб Амир Темурнинг Мозандаронда суннийларни қўллагани ҳолда, Сурияда шиаларга яхши муносабатда бўлганлигидир. Лекин масалага бошқа томондан ёндашиш ҳам мумкин. Кўпчилик аҳолиси шиалардан иборат бўлган Сурияда шиаликка қарши сиёсат олиб бориш Амир Темур давлатининг манфаатларига катта зарар келтириши муқаррар эди. Шу туфайли Амир Темур уларнинг эътиқодини ҳурмат қилган ва диний масалани сиёсатга аралаштирмаган. Аслида, бизнингча, сиёсатга динни аралаштирмаслик ижобий талқин этилиши зарурдир.
Жуда кўп тарихий манбаларда Амир Темур чин мусулмон, ислом ҳимоячиси сифатида талқин этилади. Бу талқинларни ҳақиқатлигини исботловчи тарихий фактларни кўплаб келтириш мумкин. Лекин шунга қарамай, Бартолpд қуйидаги фикрларни баён қилади: “Ҳарбий ҳамда фуқаролар бошқарувининг тузилиши фақатгина Чингизхон қонунлари асосида белгиланарди; кейинчалик дин пешволари уни эoтиқодли мусулмон сифатида тан олишдан бош тортдилар, чунки у Чингизхон қонунларини дин кўрсатмаларидан юқори қўйган эди”. Яна бошқа жойда эса «ўз мақсадлари йўлида Мўғул империясининг, шу жумладан, Чиғатой хонлигининг ғоялари ва анoаналаридан фойдаланишга ҳаракат қилди... Мўғул ҳарбий анoаналари олдида ислом анoаналари... Темур учун фақат иккинчи даражали аҳамиятга эга эди. Шундай бўлса-да, у ислом анoаналаридан ўз харакатларини оқлаш учун, ўз салтанатининг обрўсини кўтариш учун устамонлик билан фойдаланди. Бошқа мамлакатларда ҳам исломга раҳнамолик қилиш Темур учун ўз сиёсий мақсадларини амалга ошириш учунгина керак эди», деган хулосага келади.
Аввало шуни айтиш керакки, Амир Темур ҳеч қачон Чингизхон қонунларини, мўғул анoаналарини, ислом қонунларидан, жумладан, шариатдан устун қўйган эмас. Тўғри, Амир Темур Чингизхон қонунларидан, мўғул ҳарбий анoаналаридан кенг фойдаланган. Бу, айниқса, ҳарбий ишларда ва давлат бошқарувида намоён бўлади. Бунинг бир қанча ижтимоий-сиёсий сабаблари бор. Дастлаб турк ва мўғул қабилаларининг жуда қадимдан яқин қўшни бўлганлиги ва бир хил тарихий шароитда яшаб, бир хил тарихий босқичларни босиб ўтганлигини эoтиборга олиш лозим. Шундагина Чингизхон қонунларининг асосини ташкил этган, тарихда кўпроқ мўғул ҳарбий анoаналари номи билан машҳур бўлган анoаналар аслида туркий халқларга ҳам тегишли эканлигини англаш мумкин. Ҳатто Чингизхон қўшинларининг асосий қисмини туркий қабилалар ташкил этгани ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Чингизхон қонунлари ҳам аслида Мовароуннаҳр ва Хитой шимолидаги кенг даштликларда яшаган кўчманчи қабилаларнинг минг йиллар давомида тарих синовидан ўтган ҳарбий ва фуқаролик ҳаётини тартибга солувчи қонунлар асосида яратилгани маoлум.
Юқорида айтилган кўчманчи қабилалар, асосан, туркий қабилалар бўлганлиги, улар Турк ҳоқонлиги номи билан машҳур ҳоқонлик барпо этганликларини биламиз. Демак, Чингизхон қонунлари туркий қабилалар учун ҳам бегона бўлмаган ва уларнинг ҳаёт тарзига мос келган. Шу сабабли ҳам Амир Темур “Ясоқ”дан ва мўғул анoаналаридан кенг фойдаланган. Чингизхон қонунлари, яoни “Ясоқ”нинг яхши томонларини ислом динидаги Мовароуннаҳр халқлари ҳаётига мослаштира ва сингдира олганлиги Амир Темурнинг йирик ютуғи бўлиб, буни фақат ижобий баҳолаш мумкин. Бу эса Соҳибқироннинг етук сиёсий арбоб ва қонуншунос эканлигини кўрсатади. Чунки у ғайридин Чингизхоннинг қонунлари деб улардан кўра-кўрона воз кечмаган, аксинча, мутаассиб, жоҳил руҳонийлардан уни ҳимоя қилди. В.В. Бартольддан фарқли ўлароқ, Х. Вамбери бу борада анча ижобий фикрлар билдирган. Масалан, у “Темур бошқариш ишларини ўз қўлига олгач, жуда ҳолдан тойган мамлакатда қонун ва тартиб ишларини жорий этди. У ислом динига мухлис бўлиш билан бирга, Чингизхон низомларини жуда ҳурмат қилар эди. Бу қонунлар Туроннинг ҳикмат ҳукумати бўлганлиги учун, турк халқларининг ижтимоий ва сиёсий аҳволига мувофиқлиги учун Темурга маъқул эди.”
Биз ушбу даврдаги динни ижтимоий-ташкилот тизими сифатида кўрмокдамиз. Темурийлар даврида ислом айнан шу вазифаларни ўзига қабул қилганини ҳисобга олсак, баён этилаётган руҳоний шахс ва сўфийлик тариқатлари вакиллари фаолияти-жамиятда ижтимоий мувозанат сакланишининг нозик ва амалдаги шаклидир. Расмий мусулмон руҳонияти бундай усулларни эгаллашдан ожиз эди. Мамлакат аҳолисининг асосий қисми ижтимоий поғоналарига анча яқин бўлган сўфийлик вакиллари мақсадга етиб борадиган анча ўткир ва аниқ ҳаракатларга қобил эди. Шу муносабат билан баён этилаётган Мовароуннаҳр ҳаётидаги дини ва сиёсати ўзаро боғликдиги дунёвий феодал ҳукмдорлар ва руҳоний шахслар ўзаро муносабати ва таҳсири, сиёсий муваффақият ва омадсизликлари алоҳида эҳтиборга сазовор.
Дин ва сиёсатнинг алоқадорлиги қадимдан ислом учун хос. Маълумки, исломнинг юзага келиш омилининг ўзи алоҳида қабилаларнинг ягона бўлиб бирлашиши тенденцияси билан боғлиқ. Бу алоқадорлик ижтимоий муносабатлар ва мафкура соҳасида бўлгани каби давлат тузилиши ва ижтимоий ҳаётда ҳам кўпроқ ёрқин кўринди. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳукмронлиги ғоясини кўзда тутган Амир Темур ҳаёти ва фаолияти учун фавқулодда хосдир. Темур фаолияти ҳатто ўз тарафдорлари орасида ҳам бир хил фикр уйготмаган. Улуғ жаҳонгирнинг солномачиси Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, унинг ҳарбий юришларидаги "олий мақсадли ўй-ниятлари жиҳод (муқаддас дин учун уруш) учун мукофотга эришиш билан чекланган ва қамраб олинганди".
Темур томонидан марказлашган ягона давлатнинг барпо этилиши тарихчилар томонидан ижобий факт сифатида қайд этилади: "Катта ва кичик мамлакатлар подшоҳ ва ҳукмдорининг уруш-жанжаллари дунё ишларида тартибсизлик ва зиёнкорликлар сабабдир. Мамлакатдан хотиржамлик ва барқарорлик, йўллардан эса тинчлик йўқолди. Йўлларда талончилар ва шаҳарларда золимлар бошчиликни қўлга киритишди. Дунё тартиблиги издан чиқди".
"Зафарнома"ни ўқишда, биз, шунингдек жуда қизиқ фактга дуч келамизки, буни жамоат фикри таҳсири оқибати деб изохдаш мумкин. Али Яздий Темур ҳаёти ва фаолиятини мақтаб ёзган бўлса-да унинг айрим жиҳатлари, қўшни мамлакатларга юришларига пардали қилиб, ўз салбий муносабатини билдирган. Чунки "бу воқеаларда даҳшатли ишлар, қотилликлар, босқин, тутқунлик ва талон-тарож содир этилди; буларнинг ҳаммаси дунёни забт этиш заруриятидандир".
Нима бўлганда ҳам, факт шуки, Темур таҳсири секин-аста кучайиб борган диний-ахлоқий мезонларга риоя қилишга мажбур бўлди. Улардан чекиниш ҳатто ўз даврининг рамзи бўлган Темур учун ҳам танқид ва қоралашга сабаб бўлган. Темур динни, унинг ролини ўз сиёсатининг ахлоқий-мафкуравий омили сифатида аҳамиятини идрок этганми? Темурнинг руҳоният вакиллари билан ўзаро муносабати ҳақидаги маҳлумотлар жуда оз, бироқ улар, ташқи жиҳатидан бўлса ҳам, темурийлар сулоласи асосчисининг дин обрў-эҳтиборини дунёвий ҳокимият мавқеидан устун қўйганлигидан гувохлик беради.
Унутмаслик керакки, Темур болаликдан диний муҳитда ўсди. Амир Тарағай "олижаноб мусулмон, олим ва дарвешлар дўсти эди". Олимлар, бу ўринда афтидан мусулмон қонуншунослари англанган. Ибн Арабшоҳнинг ҳам хабар беришича, Темур ёшлигида сўфийларга нисбатан сабр, олижаноблик ва эҳтиром кўрсатганки, улар ҳам ўз навбатида - Тарағайга шундай муносабатда бўлишган. Темур отасининг дўсти, нақшбандия тариқатининг таникли вакили шайх Шамсиддин Кулол билан бўлган воқеа тарихчиларга маҳлум. Ўз муридлари даврасида зикр тушаётган шайх ҳузурига кириб келган ёш Темур унинг тугашини сабр ила кутиб туради. Шайх ва атрофидаги муридлар унинг бу хулқига баҳо бериб, дуо қилишадики, буни кейинчалик бўлажак жаҳонгир гуё ўз муваффақиятларининг сабабларидан бири деб ҳисоблаган.
Тарихий манбаларда Темурнинг диний сафдошларидан ака-ука сайидлар-Абул Маҳалий ва Али Акбар номлари эслатиб ўтилган. Улар худованзода унвони билан аталиб, Термизга эгалик қилишганки, у XV асрга қадар йирик диний марказлардан бири эди.
Шуниси қизиқки, умумий қарашларга кўра ўз душманларига бешафқат бўлган Темур айрим ҳолларда руҳоният вакилларига нисбатан лоқайд муносабатда бўлган. Шарафуддин Али Яздий маҳлумотига кўра Темурга қарши 1371 йилги фитнада бошқалар қатори Абул Маҳалий номи эслатилган. Темур уни нафақат қатл этмаган, балки бир мунча вақт ўтгач кечирган ҳам.
Шу каби бошқа бир мисол ҳам маҳлум. 1365 йилда Самарқандда сарбадорлар кўзғолони бўлиб ўтади. Қўзғолон раҳбарлари орасида самарқандлик мадраса ёш толиби Мавлонозода Самарқандий ажралиб турган. Самарқанд забт этилиб, сарбадорлар бостирилиб, қўзғолон раҳбарлари қамоққа олингандан кейинги Темур сиёсати қизиқарлидир. А.Ю. Якубовский шундай ёзади: "Мадраса толиби Мавлонозода авф этилиб, пахта тозаловчи Абу Бакр Калавий қатл этилгани характерлидир".
Бу воқеаларни И.П.Петрушевский шундай шархлайди: 'Темур, маҳлумки, Самарқанд сарбадорлари йўлбошчиларидан бири Мавлонзодани авф этишни талаб этди. Бу ўринда демагогик ҳаракатдан бошқа нарсани тахмин қилиш мумкин эмас. Темур ўз рақиби Ҳусайн билан келгусида ҳокимият учун бўладиган курашни кўзда тутиб, ўшандаёқ халқ оммаси орасида машҳурликка эришганди. У шу мақсадда уларга шуни уқдирмоқчи бўлганки, гуё унинг ўзи сарбадорларга хайрихоҳ ва гуё ўз хоҳишисиз, Амир Ҳусайн таҳсирида Самарқанд сарбадорлари юришида қатнашган".
Бу ўринда шуни эслаш жоизки, сарбадорлар ҳаракатида ҳасания сўфийлик сулуки издошлари улкан рол ўйнаган. Айнан улар сарбадорлик ҳаракатига халқчиллик ва жамоачилик хусусиятларини киритди, маҳаллий аслзода феодаллар ҳашамдорлиги ва бойлигига қарши чиқишди. Бу табиий, чунки сулук издошлари хунарманд ва деҳқонлар эди. Бу ва бошқа сулукларнинг манфаатлари ўз фаолиятида акс этар ва ҳимояланарди.
И.П. Петрушевский қайд этади: "Шундай қилиб Мозандаронда Хоразмдаги каби сарбадорлар ҳаракати бошларида расмий мусулмон руҳонияти ва дарвеш-сўфийлар ўртасида можаро келиб чикди. Фақихлар феодал доиралар вакили, дарвешлар эса ўз шайхи бошчилигида халқ оммаси интилишлари ифодачиси бўлган".
Темур сўфий сулуклари таҳсири ва мавқеи билан ҳисоблашмай қололмас эдики, улар аҳолининг асосий қисми манфаатларини ифодалаган. Айтилганларга қўшимча қилиш керакки, Темурнинг отаси Тарағай ҳали эслатилган Шамсиддин Кулолнинг муриди бўлиб, Кеш (Шаҳрисабз)даги мазкур шайх қабри ёнига дафн этилган. Шамсиддин Кулол Темурнинг илк руҳоний устози бўлган. Бу шайх ҳақида ёзма манбаларда маҳлумотлар жуда оз. "Рашаҳот" муаллифи унга атиги тўрт сатр багашлаганки, унда хабар берилишича, шайх Шамсиддин Кулол Амир Кулолнинг улуғ асҳобларидан, Ҳижозга сафар этган: Ирокда "замона шайхлари" билан мулоқотда бўлган ва кейин тангрига етишишнинг улар танлаган йўлини Мовароуннаҳрга тарқатишга уринганки, бу бошида накшбандийлик тариқати билан келишмовчилик келтириб чиқарди, бироқ бу кейин ижобий ҳал бўлди, чунки ушбу йўл назарий қарашлар, асар муаллифининг айтишича, "ҳазрати олий мақоматида батафсил баён этилган".
Бу ўринда нақшбандия тариқатининг таникли икки вакили Шамсидцин Кулол ва Амир Кулолга муносабат ҳакида қўлёзма манбаларда учрайдиган турли талқинларни эслаб ўтиш жойиз. Шу боис тадқиқотчиларда бу масалада ягона фикр йўқ. Ҳатто бу икки номдаги киши асли бир одам деган тахмин бор.
1370 йили Темур ўзининг собиқ иттифоқчиси бўлган Ҳусайн билан кураш даврида, унинг пири Сайид Барака эди. "Зафарнома"га кўра, Сайид Барака Темурга доимо ҳамроҳ бўлган, Андхой (Андхунд) шахри унинг қўл остида бўлган, кейинчалик авлодлари ҳукмида қолган. Темур вафотидан сўнг Сайид Барака жасади солинган тобут Андхойдан Самарқандга кўчирилган. Икковлон бир мақбарага дафн этилган.
"Пайғамбар авлодларига доимо меҳр-муҳаббат хисларини туйган жаҳонгир гўё уни Сайид Барака қабри этагига дафн этишлари истагини билдирган... Темурни, ўз истагига биноан, Сайиднинг пойи тупроғига қўйишган".
Ўрта асрлик тарихнавислар Темур билан мулоқотда бўлган бошқа руҳонийларни ҳам эслаб ўтишади. Масалан, Шарафуддин Али Яздий Қорабоғдаги 1403-04 йил қиши воқеаларини баён этади: "Соҳибқирон Мовароуннаҳр-Кеш, Самарқанд, Бухоро, Термиз ва бошқа жойлардан мўҳтабар зотларни йиғди. Бу ерда Хованд зодагони Термизий, самарқандлик шайх ул-ислом Хожа Абд-ал-Аввал, Хожа Исом ад-Дин, Кешдан Хожа Афзал ва кешлик шайх ул-ислом фарзандлари Абу ал-Ҳамия ва ар-Раҳмон ва мамлакатнинг бошқа вакшшари бор эди. Шу ўринда "Зафарнома" муаллифи номлари келтирилмаган бухоролик шайхлар қатнашгани ҳақида хабар беради.
Маҳлумки, Темур ва унинг авлодлари даврида руҳонийлар дахлсиз ҳисобланган. Оддий дунёвий одам учун ёмон тугайдиган иш "тангри кишиси" учун мураккаблик туғдирмасди. Темурнинг руҳонийлар вакиллари билан бундай ўзаро муносабатлари, девона Бобо Санги билан учрашуви диққатга сазовор. Бу воқеа 1381 йилда Хуросонни забт этишда рўй берган. Андхундда Бобо Санги ҳайвон кўксидан олинган бир бўлак гўштни Темур олдига ташлайди. Темур буни тангри Хуросонни ер кўксидан бир парчани унга узатяпти, деб эҳлон қилади. Темур учун бир бўлак ҳайвон гўшти унинг олдига ташланиши қандай таассурот қолдирганини айтиш қийин. Лекин, бошқа жиҳати аниқ, диннинг обрў-эҳтиборини эҳтиром этган Темур, Бобо Санги авлиё ҳисобланганидан, бу ҳолни яхши белги деб эҳлон қилади. Нозик тактик бўлган Темур вазиятдан чиройли фойдаланади.
Темурни дин ахли билан муносабатини ёрқин намоён этувчи бир воқеа Зайниддин Абу Бакр Тайободий билан учрашувидир. Темур Тайобод қишлоғига келиб, шайх билан учрашув истагани билдиради.
Шайх соҳибқиронда иши йўқлигани, агар унинг иши бўлса ўзи келишини билдиради. Учрашув рўй бериб шайх Темурга ўгитларини айтади. "Зафарнома" муаллифи учрашув манзарасини чиройли кўрсатиб беради.
Кейинчалик Темур Зайниддин Тайободийни, Шамсиддин Кулол ва Сайид Баракалар қаторида, ўзининг уч диний пирларидан бири деб билади. Темур авлиёлар ва уларнинг қабрларига чуқур эҳтиром билан қаради, кўпини ўзи курдирди ёки тиклади.
Тушунарлики, диний жамоатчилик фикри нуқгаи назаридан, юқорида айтилган воқеалар, гарчи тарихчилар уларни муайян даражада ошириб тасвирлашган бўлса-да, катта акс-садо берди. Бир қатор тадқиқотчилар фикрича, мўғул чиғатой ҳукмронлик тизимини тақлидан олган ҳукмдорлар учун бу муҳим эди. Исломга мансубликни таҳкидлаш зарур бўлиб, бу билан жамият турли қатламлари томонидан мазкур типдаги давлат тизимига ўсиб келаётган қаршилик юмшатилади.
Шйхулислом Абу ал-Аввал бўлиб, бу зот Абу ал-Маликнинг амакиваччаси ва вориси эди. У ўз яқин қариндоши Исом ад-Дин билан бирга, руҳонийлар вакиллари билан бир қаторда Темурнинг Қорабоғга 1403-1404 йилги қишки юришида эсланади. Халил Султон ҳукмронлиги даврида у Пир Муҳаммадни ҳукмдорга кўндириш учун ҳаракат қилади. Кейинчалик, ўзаро келишмовчиликларнинг ҳал қилувчи пайтида, Халил Султон мағлубиятга учрагач, Абд ал-Аввал Самарқақддаги ҳокимиятни Шоҳруҳга беради. Исом ад-Дин Абд ал-Маликнинг ўғли, амакиси Абд ал-Аввал ворисидир. Улуғбек даврида шайхул-ислом вазифасини бажарганлиги билан таниқли муҳтасиб Сайид Ошиқ унга қарши чиқиб, Исом ад-Динни диний қоидаларни бузганлик ва шариатдан чекинганликда айблайди. Али ас-Сафийнинг сўфий шайхлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган машҳур "Рашаҳот айн ул-ҳаёт" ("Обиҳаёт томчилари") асарида бу шайхул-исломнинг нақшбандия сўфийлик тариқатининг машҳур намоёндалари билан можаролари ҳикоятлари ҳам бор. Мана бир мисол: Самарқанд шайхулисломи Исом ад-Дин оғир хасталаниб қолади. Низомиддин Хомуш шайхулислом ўғиллари илтимоси билан уларнинг бемор отаси ҳузурига келади. Хомуш унинг дардини ўзига олгач, гўё у шундан сўнг тузалиб кетган. Улуғбек Низомиддин Хомушни камситиб, шарафсизлантирганда шайхулислом унга ёрдам бермаган. Хомуш Исом ад-Дин дардини ўзига олиш кафолатидан воз кечади ва гўё шундан сўнг шайхул-ислом вафот этади.
Бурҳониддин, бу шайхул-исломнинг ўғли, унинг вориси бўлди. Абдуллатиф ўлдирилгандан сўнг Мирза Абдулла тахтга ўтиради. Бурҳониддин унинг ашаддий тарафдори эди. Абу Саиднинг Абдулла устидан 1451 йил ёзида қозонган ғалабасидан сўнг унинг Самарқанд тахтига келишини кутиб ўтирмай Мовароуннаҳр пойтахтини шошилинч тарк этади ва Абулқосим Бобур ҳузурига қочади. У1455 йилда Абу Саид таклифига кўра Самарқандга қайтади, бу ерда Хўжа Аҳрор билан курашда ўзининг саройдаги илгариги мавқеини тиклашга интилади.
Шуни айтиш керакки, Самарқанд шайхул-исломлари аҳолининг юқори табақа вакилларидан эди. Уларнинг ҳашамдор турмуш даражаси шариат ахлрқи қоидаларига тўғри келмас ва руҳонийларнинг ўзлари орасида норозилик уйготганди. Муҳтасиб Сайид Ошиқнинг шайхул-ислом билан можароси бунга яққол далилдир. Ислом зоҳидлиги вакиллари бунга қарама-қарши тарзда чиқишди. В.В. Бартолғднинг ёзишича, "Ўрта Осиёда дарвешлар... ҳукумат ва бойлар синфи билан шариат учун кураш олиб борган ва диний қоидаларнинг бузулишида нафақат ҳукмдор ва зодагонларни, "Ҳидоя" асари муаллифи авлодлари бўлган самарқандлик шайхулисломлар бошчилигидаги китобий руҳонийлар вакилларини ҳам фош этишган".
Бу зиддият кейинчалик кучайди. Диний омиллардан усталик билан фойдаланган Шоҳруҳ ўз ҳукмронлиги даврида йирик ижтимоий тўқнашувлар бўлмаслигига эришган бўлса, Улуғбек бунга муваффақ бўлолмади.
Шоҳруҳ ҳаётида дин ахди муҳим аҳамият касб этди. Темур фарзанди диний омил аҳамияти ва кучига муносиб баҳо берди ва мамлакати сиёсий, ижтимоий ҳаётида ундан оқилона фойдаланди.
Мовароуннаҳрда олий ҳокимият учун курашда дин ахди қўллаб-қуватлаши катта аҳамиятга эга эди. Темур вафотидан сўнг Самарқанд тахтини Халил Султон эгаллайди. Унинг қисқа ҳукмронлик даври яхши ўрганилган бўлса-да, бу темурийзоданинг сурурбахш ҳаёти, олижаноб ҳарбий иқболдори, хотини Шодимулкка ҳайратланарли муҳаббати оғушида тасвирланган шахси қўшимча тадқиқот талаб этади.
Халил Султон сиёсатчи сифатида муваффақиятсизликка учради. У ўз фаолияти натижасида "...дин ахли ва ўша пайтда халк, орасида қайта таҳсирга эга бўлган нақшбандия дарвешлик тариқати қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлди. Шу муносабат билан "Рашахот"да тасвирланган афсонавий воқеани кўриб чиқиш мумкин. У ҳужжатли тасдиққа эга эмас, бироқ Халил Султон билан дин ахди ўртасидаги муносабат анча бузилганлигини намоён этади. Гап Шоҳруҳнинг Муҳаммад Порсо, нақшбандия тариқати йирик шайхи билан алоқалари ҳақида боради.
"Амир Темур ўғли Мир Муҳаммад Жаҳонгир ўғли Мирзо Халил Самарқандда подшохлик пайтида, Мирзо Шоҳруҳ эса Хуросондалигида Муҳаммад Порсо вақти-вақти билан Шоҳруҳга мусулмонларнинг муҳим ишлари бўйича ёзиб турган. Мирзо Халил бундан норози эди. Хуллас, (Халил) ҳасадгўй кишилар чақуви билан, қаттиқ хафа бўлиб, Бухорога эшон ҳузурига фармойиш билан одам йўллади: "Сиз саҳро томон йўл олишингиз керак, токи аҳоли Сизнинг ёрлақаган қадамингиз билан исломга кирсин" Эшон рози бўлади, бироқ, аввало, мавлоно Абулраҳим ҳикоя қилишича, ўз издошлари ҳамроҳлигида ўша заҳоти отга миниб ҳазрат Хожа Бузруг мозори зиёратига жўнайди. Кейин Сайид Амир Кулол мақбараси томон йўл олиб, бу ерда юқорига кўтарилиб, Хуросон томонга қараб байт ўқийди. Сўнгра Бухорога қайтади. Бу пайтда Мирзо Шоҳруҳдан Мирзо Халил учун мактуб келганди. Унинг мазмунида жанг майдони аниқланиши талаби бор эди. Эшон талаб қиладики, бу мактубни аввало бош масжид минбаридан ўқишсин, сўнгра Самарқандга Мирзо Халилга юборилсин. Сўнгра Шоҳруҳ етиб келиб Халил Султонга барҳам берди.
Шундай қилиб дин ахли нақшбандия шайхлари тимсолида темурийлар салтанатида олий ҳокимият учун курашда Шоҳруҳ томонини олишди ва Халил Султоннинг Самарқанд тахтидан ағдарилишини ёқлаб чиқишди.
Шоҳруҳ " шариат ихлосманди" деган шарафга сазовор бўлди. Улугбек ҳам ислом қоидалари доирасида ҳукмдорлик қилган, бироқ мўғул-чиғатой бошқарув тизимига эҳтибор берган, мўғул анҳаналарини қадрлаган ва саклаган. Абдураззоқ Самарқандий Шоҳруҳни "дин ҳимоячиси подшоҳи" деб атайди. У "Матлаҳ ус-саҳдайн"... асарида асл номларни ҳар бир ҳукмдорга бериладиган сифатлар билан ўзгартириб беради. Шоҳруҳ ўз ишлари ва ҳукмдорлик хусусиятларига кўра "ҳазрати хоқони сайид" лақабини олади.
Шоҳруҳ салтанатни бошқарган Ҳирот ҳаёти ислом ҳукуқий нормаларига мувофиқ кечарди, ўша йиллар воқеалари тарихий солномаларда акс этгирилишича, "мусулмонлар подшоҳи"(Шохруҳга "Рашаҳот"да шундай сифат берилган) шариатнинг ҳамма қоидаларини аниқ бажарган. Жума кунлари оддий мусулмон каби оломондан ажралмай масжидга қатнаган, рўза тутган ва ичкилик ичишни ман этган.
Ҳиротда катта хуқуқларга эга бўлган мутаассиблар ислом қоидавий талаблари бажарилишини қаттиқ кузатишган. Бу ўринда қўлёзма манбаларда учрайдиган, Ҳавофий айтмоқчи ислом ҳимоячиси Шоҳруҳни бўрттирилган тарзда Улугёекка қарама-карши қўйишни эслаб ўтиш жоиз. Бу, дин ахли муайян қисми сиёсий ва мафкуравий тарғиботининг муҳим жиҳати бўлиб, у Улуғбекнинг "ислом" ҳукмдори сифатида ночорлигини таҳкидлаб, кейинчалик унинг Самарқанд тахтидан ағдарилишини оқлади.
Самарқандда, Улуғбек давридаги шароит Ҳиротдагидан фаркланарди. Афтидан Самарқанд саройи давр талабини ҳисобга ололмади. Самарқанд тожи соҳиби исломга шон келтирди, деб сира ҳисоблаб бўлмайди. Лекин факт шуки, Улуғбек ва юқори табақа доиралари, ўша давр ёзма манбалари хабар беришича, ахлоқ-одоб қоидаларини назарга олмай бу билан динни ўзига қарши қилиб қўйган. Саройнинг сўфийлик тариқатлари арбоблари билан ўзаро муносабатлари жуда мураккаб бўлган.
Бундай шароитда кенг омма, ахлоқий қоидалар ва мафкуравий маслакларни эгаллаган сўфийлик қаршилик тарафдорлари бошида турди.
Шу муносабат билан Улуғбек саройи ва сўфийлик тарикатлари арбоблари ўртасидаги кўплаб можаро ва тўқнашувлар гувохликлари эҳтиборни тортади. В.В. Бартолғд қайд этади: "Ҳатто Бухоро дарвешлари бошлиғи шайх Муҳаммад Порсо, Халил Султоннинг ағдарилиши айбдорларидан бири, демакки, Улугбек тахтга келиш сабабларидан бўлган киши хукмдор ва шайх ул-ислом илтифотидан фойдаланмади". Бу хакда "Рашаҳот" даги хикоят гувохлик беради.
Улугбек фармойиши билан Муҳаммад Порсо Самарқандга "иснод"ни текшириш учун чақирилади. Текширишда шайх ул-ислом Исомиддин қатнашади. Порсони синовдан ўтказган Шамсиддин Муҳаммад ибн Мухдммад ал-Жазирийга қайсидир иснодлардан бири шубҳали туюлганда, у шайх ул-ислом кутубхонасида тегишли исноди бўлган. Ҳадис келтирилган китобни сўраб, унинг бетигача аниқ айтиб берди. "Рашаҳот" муаллифлари эслатиб ўтишича, Муҳаммад Порсо гўё шайхулислом кутубхонасида илгари сира бўлмаган. Бошқа ҳикояда Низомиддин Хомуш қандай хўрланган ва ҳақоратлангани ҳикоя қилинади. Унинг ўғлини ҳарамдаги айрим аёллар билан алоқада бўлганликда айблашади ва у қочади. Шайх ўғлининг айбини беркитишда ва шерикчиликда айбланади. Уни Улуғбек ҳузурига отга бошяланг ўтқазилган ҳолда келтиришади. Улуғбек Боғи майдонда эди. У шайхга қўпол муомала ва таҳналар қилади. Хомуш жавоб беради: "Ҳамма сўзларингизга фақат битта жавоб беришим мумкин. Мен мусулмонман. Ишонсангиз яхши. Йўқса, кўнглингиз нимани буюрса, шуни қилинг". Бу сўзлар Улуғбекка кучли таҳсир этади ва Низомиддин Хомушни қўйиб юборишни буюради. "Рашаҳот"да айтилишича, Улуғбек шайхни хафа қилгани учун муваффақиятсизликларга учраган ва ўз ўғли томонидан ўлдирилган.
Ушбу даврда сўфийлик мафкураси кенг омма талаб ва эҳтиёжларига анча аниқ жавоб берган. Тангри-ягона оллоҳ олдида барча мўминларнинг тенглиги гояси даври-даври билан бу жамиятда кучайиб турди.
Ҳозирги пайтгача мусулмон оламида Муҳаммад пайғамбар жамоа даври "ислом софлиги"га бошлангач жамиятга кайтиш ғоялари ривожланишда давом этмоқда. Бу гоялар бутун-бутун ижтимоий ҳаракат ва оқимлар сиёсий шиорларига айланди. Диний қоидалардан чекиниш жамият қатламларида норозилик уйготиши мумкин эди.
Жуда катта маблағлар талаб этган саройдаги зеб-зийнат, тўкин зиёфатлар, кўпчиликка тушунарсиз илмий машғулотлар, кўпгана сиёсий хатолар қандайдир даражада Улуғбек ҳукмдорлигани тезда емирди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, XV аср сўфийлик китобий динчилик устидан ғалаба қозонган давр бўлди. Кўпчилик тарихий манбаларда, жумладан, "Рашаҳот"да бу жараён мисолларда келтирилади. Ас-Сафий Хўжа Аҳрорнинг шогарди Абу Сайид Убайҳий ҳақида ёзади. У дастлаб Улуғбек мадрасасида таҳлим олади. Сўнгра китобий ишлардан кўнгли қолиб, Хўжа Аҳрор билан танишади. Абу Сайид тариқат йўлидан боради, хонасида қолган китоб ва буюмларни мадрасадаги ўртокларига инҳом этади.
Мазкур мисол ўша даврга анчайин хос хусусиятлардан эди. Сўфийлик ғоялари ушбу давр ижтимоий тафаккурига улкан таҳсир кўрсатган. Улардан мавжуд жамиятнинг ўткир ижтимоий зиддиятларини ҳал этишда фойдаланилган. Буларнинг ҳаммасини Ўрта Осиё жамиятининг кенг қатламларини қамраб олган ўзига хос ҳаракатларга қиёс этиш мумкин. Бу жараён XV аср иккинчи ярмвда, Мовароуннаҳр жамиятида нақшбандия сулуки ва унинг машҳур арбоби Хўжа Аҳрор етакчи мавқега эга бўлганда ўз чўққисига кўтарилган. Бу зотнинг ёрқин ҳаёти, серғайрат фаолияти, диний-фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий қарашлари тизими тарихга кирди.
Султон Абу Саиднинг мирзо Абдулло устидан қозонган ғалабаси ва унда Хожа Ахрорнинг роли манбаларда ва махсус тадқиқотларда турлича талқин қилинади, мунозарали холатлар мавжуд. В.В. Бартольд Абдураззоқ Самарқандийнинг "Матлаи саҳдайн ва мажмаи баҳрайн" (Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиш ўрни) ҳамда Масҳуд ибн Усмон Кўхистонийнинг "Тарихи Абулхайрхоний" асарларига таянган ҳолда, Абу Саиднинг ҳокимият учун олиб боргаи курашида кўчманчи ўзбеклар хони Абдулхайрхон (1528—1568) лашкарларининг ҳал қилувчи ролғ ўйнагани таҳкидланади. Мана шу ўринда яна бир масалани тилга олишга тўғри келади. Темурийзода Абу Саид билан Дашти қипчоқ ўзбеклари хони Абулхайрхон ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд бўлган? Нимаучун Абу Саид унинг мададига умидвор бўлди? Мана шу ўринда Б. Ахмедовнинг "Улуғбек" асарида келтирилган қуйидагича парча масаланинг айрим томонларига ойдинлик киритади. "Кунлардан бир куни Султон Абу Саид Яссида ҳазрати Султон (Ахмад Яссавий)нинг хонақосида тунаб қолганда бирдан Хожа Убайдуллоҳ Ахрор ўтган йили Паркатда "Хоқони муаззам Абулхайрхон ҳузурига бор ва ондин мадад тила", деган гапи эсига тушиб қолади. Султон Абу Саид тонгла Сиғноққа қараб йўл олди. "Тарихи Абулхайрхоний" муаллифининг ибораси билан айтганда Абулхайрхон хузурига борди ва "чўк тушиб, тилини дуога ва давлатхохликка очди ҳамда подшоларга муносиб хизматкорлик ва итоаткорлик қоидаларини урнига қўйди". Абулхайрхон Султон Абу Саиднинг илтимосини қабул қилди. Бу тарихий маҳлумотлардан аён бўладики, Хожа Ахрор сохиби каромат бўлганлиги сабабли, Абу Саидни Абулхайрхон хузурига йўллаган, эришилажак ғалабани олдиндан билган. Ўз навбатида Хожа Ахрор ва Абу Саид қачон танишган ва улар ўртасида маҳнавий яқинлик қай тарзда вужудга келган? — деган масала ҳам кўндаланг бўлади. Академик Бартолғд Абдураззоқ Самарқандийнинг юқорида тилга олинган асарига таяниб ёзишича, Хожа Ахрор билан Абу Саид мирзо Абдулло устидан эришилган ғалабага қадар ҳам учрашган. Проф. Б. Валихўжаев ҳам ўз тадқиқотларида мана шу масала бизга ҳозирча номаҳлум бўлиб қолмоқда, яҳни нима учун Абу Саид мирзо Тошкентда эканлиги вақгида бошқа уламоларга эмас, балки Хожа Убайдуллохга учрашган? Хожа Убайдуллоҳнинг қайси томонлари Абу Саид мирзонинг диққатини ўзига тортган? Иккинчи томондан эса Хожа Убайдуллоҳ Абу Саид мирзони қандай танийди? Нега у Абу Саид мирзога рухий ҳомийлик қилишга розилик берди?" "Рашаҳот"да Хожа Аҳрор ва Абу Саид муносабатларига аниқлик киритувчи ҳикоялар бор. Мана шу маҳнода қуйидаги хикоя ахамиятлидир: "Биз ёшлик йилларимизда Ҳазрат Эшон (Хожа Ахрор) мулозаматида бўлган пайтимизда Паркатда эдик. Кунлардан бир куни ҳазрат қалам ва қоғоз сўрадилар, кишиларнинг номларини қоғозга ёза бошладилар. Ушбу аснода Султон Абу Саид номини ёздилар ва ўша қоғозни муборак саллаларига қистириб олдилар. Ўша пайтда Абу Саид номи ҳеч бир жойда машхур одам сифатида тилга олинмас эди. Эшоннинг баҳзи яқин кишилари бир нечта ном ёздилар, аммо бу ном (яҳни Абу Саид номи)ни таҳзим бажо айлаб саллалари тепасига қистириб олдилар, (ҳазратдан) сўрадилар: Бу ном кимдир? (Эшон ҳазратлари) буюриб (дедиларки): бу шундай (уни) бизлар ва сизлар(гина эмас, балки) ахли Тошкент ва Самарқанд ҳамда Хуросондаги барча ахоли уни манзур кўради, дедилар. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин, султон Абу Саид мирзо Туркистон тарафларга борди ва тушида Ҳазрат Эшонни кўрдики, у Ахмад Яссавий қаддаса сиррахунинг ишорати билан унга фотиха бермоқда эдилар. Ва тушларида хожа Ахмад (Яссавий) номли ҳазратдан сўрадилар ва айтган сўзларини ёд олдилар. Ўша Эшоннинг суратларини ҳаргиз ёдидан чиқармайдиган бўлиб ўрнидан турдилар". Шундан сўнг "Рашаҳот" муаллифи тушида кўрган зот—Хожа Ахрори Валийнинг нурли қиёфасини Султон Абу Саид кўз ўнгида тасаввур қилгани ҳолда, уни атроф вилоятлардан қидиргани ҳақида ёзади. Аллоҳнинг инояти ила ўша кутилган учрашув содир бўлади:" (Султон Абу Саид) у ердан (яҳни Тошкантдан) Паркат томонга қараб юрди. У Паркатга яқинлашиб қолганда Ҳазрат Эшон унинг истиқболига чиқдилар. Султоннинг назари Ҳазрат Эшонга тушиши билан хижолат тортиб, "мен тушимда кўрган зот, худди шул зотдир", чопиб бориб Эшоннинг хоки пойини ва қўлини ўпиб олди ва Ҳазрат Эшонга кўп ихлосмандлик ҳамда ҳожатбарорлик изҳор қилди. Ҳазрат Эшон ҳам у билан илиқ суҳбат курдилар. Сухбат охирида мирзо ўзи кўрган тушидага каби Ҳазрат Эшондан фотиха беришини сўраб, илтимос қилди..." Шундан сўнг "Рашахот"да Султон Абу Саиднинг Самарқанд тахти учун олиб борган кураши ҳақида ҳикоя қилинади: "Бундан кейин! (яҳни Султон Абу Саид) кўп лашкар тўплаб ва бу ишни пир (Хожа Ахрор)нинг розилиги билан қилаяпман", деб (ўйлаб), пирдан паноҳ тортиб Самарқандни олиш илинжида унинг хузурига келади ва "мен Самарқандга юриш қилмоқчиман", — дейди. Ва мулозимлари билан бирга иттифоқ бўлиб, умидворлик билан Ҳазрат Эшондан рухсат сўраб турадилар. Ҳазрат Эшон буюрдиларки: раиятга яхшилик қилиш, шариатга мос ва шафоатли (бўлиш) мақсадинг бўлса, боравер, йўлинг муборак бўлсин ғалаба сени томонингда бўлади". "Биз ҳам шундай қилурмиз".—деди (Абу Саид). Яна Ҳазрат Эшон буюрдиларки, "энди шариатни панох қилиб борурмизки, бундан муродимиз ҳосил бўлур". Баҳзи кишилар нақл қиладиларки, Ҳазрат Эшон Абу Саид мирзога айтдики, "сен душманингга рўбарў бўлгин, ораларингда бир қарға учарлик (парвози зоғон) масофа қолсин. Сўнг душманга ҳамла қилгин". Султон Абу Саид лашкарлари душман сипоҳларига яқин келган ҳамоно мирзо Абдулло лашкарига (қарата) от солди ва ҳамла қилди. (Сўнгра) Султон Абу Саид лашкарларига қарши ҳужумга дуч келиб, сал бўлмаса енгилиб қолаёзди... Султон Абу Саидлашкари қалбида ғалаба орзусида яна ҳамла бошлаб мирзо Абдулло аскарлари устига юрди. Биринчи ҳамла қилишидаёқ мирзо Абдулло мағлуб бўлди. Мирзо Абдуллонинг оти лойга ботиб қолди. Шунда отдан тушиб қолган мирзо Абдуллони дарҳол бошини танидан жудо қилдилар. Уни кўрган ғолибларнинг юзлари худди баҳор қуёшидек ёрипшб кетди, бу ишдан мамнун бўлдилар. Чунки улар томонида улуғ қиблагоҳи бор эди. Шундан кейин "Рашаҳот" муаллифи мана шу воқеанинг тафсилотини янада аниқроқ баён қилувчи ҳикояни келтиради: "Нақл қиладиларки—деб ёзади у—Султон Абу Саиднинг лашкари Туркистондан Самарқанд томонга қараб юрганда мен ҳамроҳ эдим. Булунғур суви қирғоғида мирзо Абдула қўшинига рўбарў келдилар. Уларнинг сафларига ҳужум ҳамласи қилинди. Мен Султон Абу Саидга яқин турган эдим. Бизнинг лашкарларимиз тахминан етги минг киши эди. Мирзо Абдулло лашкари (эса) бағоят яхши қуролланган, мукаммал эди. Шу аснода бизнинг лашкарларимиз мирзо Абдулло лашкарига рўбарў келди. Султон Абу Саид мирзо Абдулло лашкарига яқин келиб, бағоят безовта бўлиб, юз берган вазиятнинг хавфидан унда қўрқув пайдо бўлди. Шу пайт мирзо таажжубланиб: "ЭйҲасан(баҳодир),нимани кўраяпсан?" — деди. Мен, "Эй султоним, хазрат Хожани кўраяпманки, ул зот бизнинг олдимизда бормоқдалар". Шу жангда ғолиб чиққан Абу Саид Мирзо Мовароуннаҳр ҳукмдорига айланади.
Тарихий манбаларда юқоридаги воқеаларнинг бошқача талқини ҳам учрайди. Самарқанд тахтига даҳвогар бўлиб, Абдулло Мирзога қарши юриш бошлайди Абдулло Мирзо Туркистон шаҳарига қўшин юбориб шаҳарни қамал қилади. Султон Абусайид Мирзо эса макр-ҳийла йўлига ўтиб, бир неча айғоқчиларни Самарқанд қўшини орасига юборади. Улар қўшин орасида Ўзбек хони Абулҳайрхон Туркистон шаҳарига ёрдамга келаётир»,— деб гап тарқатадилар. Самарқандликлар бу гапни рост фаҳмлаб, қамални ташлаб, орқага чекинадилар. Бу хабар Абдулло Мирзога етгач, шахсан ўзи катта қўшинга бош бўлиб, Султон Абусайид Мирзога қарши урушга чиқади.
Абдулло Мирзонинг катта қўшин билан келаётган хабарини эшитган Султон Абусайид Мирзо дарҳол ёрдам сўраб, ўзбек хони Абулҳайрхонга элчи юборади. Абулайрхон ҳам фурсатдан фойдаланиб, Самарқандни иккинчи марта талаш ниятида ўз қўшинлари билан Туркистонга келиб, Султон Абусайид Мирзо қўшинлари билан биргалашиб Тошкентга, у ердан Хўжандга келадилар. Бу вақтда Абдулло Мирзонинг аскарлари Сирдарёдан ўтган эдилар. Султон Абусайид Мирзо Абулхайрхон қўшинлари Мирзачўл орқали ўтиб, Абдулло Мирзо қўшинларига Булунғурда рўбарў келадилар. 1451 йил июн ойида Булунғур даштининг жанубидаги Шероз қишлоғи яқинида ҳар икки қўшин ўртасида қонли жанг бўлади. Натижада, Абулхайрхон Абдулло Мирзонинг кўп сонли қўшини устидан ғалаба қозонади. Абдулло Мирзо мардона курашиб, жанг айдонидан орқага қайтаётганда ўқ тегиб ҳалок бўлади. Султон Абусайид Мирзо эса ҳеч қандай қаршиликка учрамай, Самарқандга киради ва тахтни эгаллайди.
1454 йил кеч кузда Абулқосим Бобур Мирзо Самарқандга қарши муваффақиятсиз юриш қилади. Бу юриш ҳақида Абдураззоқ Самарқандий шундай ҳикоя қилади: “ Мирзо Султон Абу Саҳид Балх вилоятидан Мовароуннаҳр мамлакати томон қайтаётган вақтда шоҳона толе билан Жай-ҳундан ўтгач, лашкар ахдига (ўз ватанларига) қайтишга ижозат бериб, ўзи фатҳ оятлари битилган байроқларни салтанат пойтахти томон тиклади. Доруссалтана Самарқандда эса мирзо Абу-л-Қосим Бобурнинг Мозандарон мулкида Балх воқеаси шарҳидан огоҳ бўлиб, Кайвон қадрлигу Баҳром қаҳрли лашкар билан Мовароуннаҳр мамлакати томон юзланганлиги ва катта-катта сувлардан кемасиз кечиб, Самарқанд ноҳиясига етишганлиги хабари улуғвор қулокларга етишди. Мирзо Султон Абу Саҳид ҳақиқий аҳвол билан танишгач, машойихлар (1063) ва авлиёлар ҳимматидан мадад тилади.
У ҳали салтанат тахтини эгаллашга қудрат тополмай, у вилоят атрофида маҳний аҳли (авлиёлар) ботинидан кўмак тилиб юрган вақтларида, бир куни, валийликка лойиқ ва раҳбарликка муносиб худо саломат ва боқий саклагур ҳазрат Хожа Носируддин Убайдуллоҳнинг суҳбати шарафига ва у кишни мулозамат қилиш саодатига етишган эди. У ҳазрат яхши нафас қилиб (мирзо Султон Абу Саҳиднинг) ҳумоюн хотирини жаҳон салтанати даҳвосини мустаҳкамлаган ва мирзо Султон Абу Саҳид ўзини ҳамиша у ҳазратнинг хизматчиси деб билар ҳамда у кишининг ишоратларига қарши иш тутиш мумкин бўлса ҳам, журҳат қилаолмас эди. Мирзо Абу-л-Қосим Бобурнинг юриш қилганидан огоҳ бўлган бу вақтда эса, у бир хилват ерда у ҳазратнинг шариф суҳбатига шошилди ва бу мушкул қиссани ҳал этиш ҳам бу мудҳиш воқеани даф қилиш илтимос ва илтижо қилди. Лашкарлар яқин орада ижозат олиб ўз масканларига тарқаб кетганликлари ва Хуросон сипоҳи хабарини эшитганликлари учун осонлик билан қайтиб келмаётганликлари туфайли, акобирлару шариф кишилар касб ҳунарлари ва ҳунармандлар билан бирга ҳамда маҳаллаларнинг арбоб ва калонтарлари, ноҳия ва булукларнинг раийят фарёду фиғон кўтариб, ҳазрат Хожага илтижо қилдилар ҳамда бир оғиздан: «агар олти ой, ҳатто бир йил бўлса ҳам, шаҳарни қўриқлаш лозим бўлса, қалҳадорлик қиламиз, токи ҳаётдан жиндек бўлса ҳам боқий экан, шаҳарнинг муҳофазатига сарфлаб, душманга бермаймиз», дедилар. Ҳазрат Хожа уларга офа-ринлар ўқиб, «шаҳарни мустаҳкамланглар ва дилни яратувчининг карамига топширинглар» деб буюрди. Туркистон томонга жўнаш тарадудида бўлган мирзо Султон Абу Саҳид Хожанинг маслаҳатига мувофиқ у қарордан қайтиб: «(шаҳардан) беш-олти ф а р с а х масофадаги р а и й я т лардан кимниники қудрати етса, шаҳарга келсин, қолганлари йўл чеккалари-дан кўчиб тоғларга ва йироқ вилоятларга жўнасин», деб буюрди. Ҳамма унинг буйруғига мувофиқ амал қилди. Мирзо Султон Абу Саҳид: «ҳар бир кунгира олдида битта турк ва иккита тозикдан иборат уч киши воқиф бўлиб турсин, ҳар бир бурж олдида битта хумда сув, бир кўзада ёғ ва кўп ўтин ҳозирлаб қўйилсин: уруш олови аланга олган вақтда чухолифлар бошига доғ қилинган ёғ ва қайнаб турган сувни қуйсинлар», деб тайинлади. Х,ар икки бурж орасида ичига тириб ўқ отйш мумкин бўлган биттадан сандуқни маҳкамлаб кўйилди, бора тепасига киши қучоғига сиғмайдиган ходаларни зарур бўлган вақтда ечиб юборишга мосланган тарзда арқон билан боғлаб қўйдилар, мухолифлар отган ўқ аввало наматга келиб санчилсин ва шаҳар халқи тик туриб териб олсин учун наматлар осиб қўйдилар, найзалар тахт қилиб қўйилди ҳамда хода-чўплар учига қуло балар ва пичоқларни маҳкамлаб ўрнатилди, мерган тирандозлар шундай ўрнашдирки, шаҳар теварагига ҳеч жиҳатдан яқинлашиб бўлмас эди, ҳар бир бурж тепасига биттадан доруға тайин қилиниб, улар ишларни кузатиб турардилар. Мирзо Султон (1065) Абу Саҳид шахсан ўзи барча мавзеларга бориб кўрар ва ҳисор
устида аксар вақт пиёда юрар эди. Кеч киргандан то саҳар ҳар бир б у р ж да бир машҳал ва ҳар бир кунгирада чироғ ёниғ турар, «ҳозир бўл» деган ҳайқириқ осмонга кўтарилар эди. Самарқанд аҳолиси шаҳарни муҳофаза қилишга тайёршарлик қилдилар.”
Султон Абу Саид мирзонинг ўғиллари даврида руҳоонийларнинг таъсири табора кучайиб борди. Султон Маҳмуд Мирзо Бойсунғур Мирзога Бухоро вилоятини берган эди. Султон Маҳмуд Мирзо вафот этганда Бойсунғур Мирзо Бухорода эди. Сарой аҳёнла-римашварат қилиб, Бойсунғур Мирзони Бухородан чорлаб келтириб Самарқанд тахтига ўтқазадилар. Бухорода тархонлар исёни бошлангунга қадар Бухоро вилояти ҳам Бойсунғур Мирзо тасарруфида эди. Шу фурсатда, яъни 1494 йилда Султон Маҳмудхон Султон Жунайд барлоснинг қутқуси ва Самарқанднинг баъзи бир улуғларининг маслаҳати билан Самарқандни забт қилиш фикрида Канбой навоҳийсига келади. Самарқанддан Бойсунғур Мирзо катта қўшин билан чиқиб, Канбойда Султон Маҳмудхон қўшини билан жанг қилиб, ғолиб чиқади. Уч-тўрт минг мўғулларнинг калласини кесишга буюради. Бу жангда Султон Маҳмудхоннинг энг ишончли кишиси ва маслаҳатчиси Ҳайдар Кўкалтош ҳалок бўлади.
1496 йил май-июн ойлари Самарқандда тархонларнинг исёни дағом этарди. Мазкур исёнга сабаб, Бойсунғур Ҳисор беклари ва қўшин бошлиқлари билан жуда яқин. алоқада бўлиб, Самарқанд ва бошқа ерлик беклар билан унчалик иноқ эмас эди. Шунингдек, Шайх Абдулло барлос улуғ ихтиёрли бек даражасида бўлиб, унинг ўғиллари Бойсунғур Мирзонинг энг яқин киши-ларига айланган эдилар. Табиийки, бундан тархон беклари ва Самарқанд беклари қаттиқ ранжиган эдилар.
Дарвеш Муҳаммад тархон Бухородан келиб, Қарши-дан Султон Али Мирзони олиб келиб, подшоҳ деб эҳлон қилади. Бойсунғур Мирзо Самарқанднинг Боғинавида эди. Дарвеш Муҳаммад тархоннинг одамлари Боғинав-га бориб, Бойсунғур Мирзони ушлаб, йигитларидан айириб, аркка олиб келадилар. Султон Али Мирзо билан Бойсунғур Мирзони бир жойга ўтқазадилар. Кеч намоз асрга яқин Бойеунғур Мирзони Кўк саройга чиқаришга (қатл Кўк саройда бўларди) қарор қилади-лар. Бойсунғур Мирзо таҳорат қилиш баҳонаси билан Бўстон саройнинг_ шарқи-шамол тарафидаги иморат-лардин бирига киради. Эшик олдида тархонлар қоро-вулда турадилар. Бойсунғур Мирзо уй ичига киргач, уйнинг юқорк қисмида орқа майдонга чиқадиган эшик бўлиб, эшик устидан ғишт териб девор қилинганини кўради. Бойсунғур Мирзо дарҳол деворни бузиб, майдонга чиқиб, сув омбордан ўтиб, сарой деворидан ошиб қочади. Бойсунғур Мирзо Хожа Кафширга Ҳожака Хожанинг ҳузурига қочиб боради.
Эртаси тархон беклари йиғилишиб Хожака Хожа-нинг ҳузурига борадилар. Хожа шаҳзодани тархон бекларига бермайди. Тархон беклари куч ишлатиб олиш мумкин эмаслигига кўзлари етгач, ноилож қайтиб кетадилар. Чунки Хожанинг обрўси жуда катта эди. Бир-икки кундан сўнг Хожа Макорим, Аҳмад Хожибек ва яна баҳзи бир беклар, бегимлар, қўшинлар ҳамда шаҳар халқи тархон бекларига ҳужум қилиб, Султон Али Мирзо бошлиқ тархон бекларини аркка қамаб, Бойсунғур Мирзони Хожанинг уйидан олиб келади-лар.
Бойсунғур Мирзони Аҳмад Ҳожибекнинг уйига олиб кириб ҳузурига Дарвеш Муҳаммад тархонни олиб келадилар. Бойсунғур Мирзо Дарвеш Муҳаммад тар-хондан бир-икки оғиз сўз сўрайди. У эса муносиб жавоб беролмайди. Бойсунғур Мирзо уни ўлимга ҳукм қилади. Дарвеш Муҳаммад тархон қўрқиб кетганидан айвон устунини маҳкам қучоқлаб олади. Уни ўша ердаёқ қатл қиладилар. Бойсуиғур Мирзо ўз укаси Султон Али Мирзони Кўк саройга чиқариб, кўзига мил тортишга фармон беради.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзо Кўк сарой ҳақида шундай ёзади: «Темурбек солғон олий имо-ратлардин бири Кўк саройдурким, Самарқанднинг аркида воқеҳ бўлибтур. Ажаб ҳосиятлиқ имораттур. Темурбек авлодидан ҳар ким бош кўтариб тахтқа ўртурса ҳам мунда ўлтирур, ҳар ким тахт доияси била бош қўйса ҳам мунда қўяр, ҳаттоким, кинояти бўлуб эдиким, фалон подшоҳзодани Кўк саройга чиқардилар, яҳни ўлтурдилар».
Фармонга мувофиқ, Султон Али Мирзони Кўк саройга чик,ариб кўзларига мил тортадилар. Жаллоднинг , хоҳиши биланми ёки наштарнинг хато кетишиданми, ҳарқалай, Султон Али Мирзонииг кўзига зарар етмай-ди. Аммо Султон Али Мирзо бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса демайди ва ўзини кўрликка солиб, икки-уч кундан сўнг Бухорога — тархон беклари ёнига қочиб кетади.
Мана шу баҳона билан, машҳур Хожа Убайдулло ўғиллари орасига нифоқ тушади. Уларнинг каттаси Хожака Хожа шаҳзода Бойсунғур Мирзони, кичиги Хожа Яҳё эса шаҳзода Султон Али Мирзони ўз ҳимоя-ларига оладилар. Бир неча кундан сўнг Хожа Яҳё ҳам Бухорога кетади.
Бойсунғур Мирзо қўшин тортиб, Султон Али Мирзога қарши юради. Султон Али Мирзо ҳам тархон беклари бошчилигида катта қўшин тўплаб, Бухоро яқинида Бойсунғур Мирзо билан жанг қилади. Уруш кўпга чўзилмай Бойсунғур Мирзонинг мағлубияти билан тугайди. Урушда Аҳмад Ҳожибек ва яна бир неча беклар қўлга тушадилар. Уларнинг кўпчилиги қатл қилинади. Аҳмад Ҳожибекни эса Дарвеш Муҳаммад тархоннинг хуни эвазига шармандаларча ўлдирадилар.
Бойсунғур Мирзога қарши Султон Али Мирзо Са-марқандга қўшин тортади. Бу хабар Андижонга Заҳи-риддин Муҳаммад Бобур Мирзога етгач, 1496 йил июн ойида Самарқанд тахтига даҳво қилиб, қўшин тортиб келади. Шу аснода Ҳисордан Султон Маҳсуд-Мирзо ҳам қўшин билан Шаҳрисабзга келади. Самарқандни уч тарафдан уч шаҳзода 3-4 ой давомида қамал қиладилар. Ниҳоят Хожа Яҳё Султон Али Мирзо тарафидан вакил бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзо ҳузурига келиб, сулҳ ва ҳамжихатликни ўртага ташлайди.
Гарчанд нақшбандия тариқатига мансуб бўлган соликлар сиёсатдан узоқ туришни афзал кўрган бўлсалар — да, Хожа Ахрор бу анъанани бузади. Сиёсий воқеаларга муносабат билдиришга ўзини бурчли деб хисоблади.
Хожа Ахрорнинг султон ва подшохлар билан мулоқотда бўлиши шунчаки юксак мартаба, шахсий манфаат ва шухрат кетидан қувиш учун эмас, балки оддий фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, золимларнинг зўравонлиги ва бебошлигини жиловлаш учун зарур эди. Хожа Ахрорнинг фикрича, "мазлум ва мухтожларга ёрдам бериш, мусулмонларни жабр — зулмдан ҳимоя қилиш учун подшоҳларга йўл топмоқ даркор". Лекин Хожа Ахрор бундай хулосага бирданига келгани йўқ. Унинг ёшлик чоғларида итоаткорлик ва мутелик кайфияти кучли эди. Кейинчалик Хожа Ахрор Аллоҳнинг иродаси билан золимлардан жабр кўрган мазлумларнинг хомийси сифатида фаолият кўрсатди. Лекин бу жараён, яъни Хожа Ахрор сиёсий фаолиятининг бошланиши ва такомили бир неча даврларни ўз ичига олади.
Хожа Ахрорнинг Самарқанддага ижтимоий — сиёсий фаолияти, тарихий манбаларга таянгудек бўлсак, 1454 йилдан бошланади. Ҳақиқатан ҳам, 1454 йилги Самарқанд мудофааси пайтида вужудга келган ғоят мураккаб, саросимали холатда Хожа Ахрор билимдон сиёсатдон сифатида катта нуфузга эга бўлган эди. Аслида Хожа Ахрор Мирзо Улуғбек фожеасидан кейинги даврда вужудга келган тахт можароларига ўз муносабатини билдиргани ҳолда, кескин сиёсий воқеаларга аралашишга мажбур бўлган эди. Улуғбек даврида эса тасаввуф тариқатининг раҳнамоси ҳамда етук сиёсатдон сифатида довруғи кенг тарқалмаган эди.
Маълумки, Мирзо Улуғбек фожеасидан кейин Мовароуннаҳрда, айниқса, Самарқандда ғоят шиддатли, алғов — далғов воқеаларнинг кети узилмади. Мирзо Улуғбекнинг иниси Иброҳим Султоннинг ўғли Мирзо Абдулло (1433—1451) гарчанд ўқимишли, ақлли ва зийрак бўлишига қарамай, Самарқанд тахти теварагидаги можароларга чек қўя олмади. Унинг кучли мухолифлари тожу тахт учун курашни янада кучайтиришди. Мирзо Абдулло эса, уни бартараф қила олмади, иқтисодий — сиёсий ҳаёт оғирлашди, хазина бўм — бўш бўлиб қолди.
Мана шундай холат Хожа Ахрорни кўпроқ ташвишга солган кўринади. Чунки заиф ҳокимият халқ осойишталигига кафолот бера олмайди. Аслида Хожа Аҳрор билан Мирзо Абдуллонинг муносабатлари кўп ҳам яхши эмас эди. Лекин Хожа Ахрор мамлакат ва халқ манфаатини шахсий манфаатдан юқори тутди. Зеро, Самарқанд ҳукмдори Мирзо Абдулло Хожа Ахрорни қабул қилмаганлиги учун унга нисбатан эшонда нафрат туйғуси пайдо бўлганлигини асосий сабаб қилиб кўрсатиш ҳақиқатдан йироқдир.
Мана шундай шароитда Мирзо Абдуллонинг энг хавфли рақиби Абу Саид (1424 — 1469) майдонга чиқди. Бу уддабурон сиёсатдон машаққатли курашлар эвазига 1451 йилнинг 21 июнида Самарқанд тахтининг соҳиби бўлди. Б.Аҳмедов, Б.Валихўжаевлар ўз тадқиқотларида Абу Саиднинг ҳокимият тепасига келишида Хожа Ахрорнинг хал қилувчи роли борлигини қўлёзма манбалар асосида кўрсатиб берганлар.
2. Мустақиллик шарофати билан буюк давлат арбоби, саркарда Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга кенг йўл очилди. Истиқлол йилларида Амир Темур тарихига бағишланган кўплаб тадқиқотлар амалга ошириилди, илмий ва илмий-оммабоп асарлар чоп этилди. Соҳибқирон тарихига назар ташлар эканмиз, унинг серқирра фаолият эгаси бўлганлигига амин бўламиз. Бу серқирра фаолиятнинг эoтиборга молик жиҳатларидан бири бунёдкорликдир. 150 йил давом этган мўғил истилочиларининг зулми Мовароуннаҳрни вайроналар ўлкасига, харобазорга айлантирган эди. Мана шундай шароитда халқ бунёдкорлик ғояларига, бунёдкор раҳбарга жуда мухтож эди.
Амир Темурнинг бунёдкорлик фаолияти асосан уч йўналишда олиб борилди. Биринчи йўналиш мавжуд шаҳарлар атрофини мудофаа деворлари билан ўраш, янги харбий қалoа ва шаҳарлар бунёд этиш бўлиб, бу ўша давр учун харбий сиёсий жиҳатдан жуда муҳим аҳамиятга эга эди.Чунки мўғил истилоси даврида Мовароуннаҳрдаги диярли барча шаҳарларнинг мудофаа деворлари вайрон этилган ва улар ҳимоясиз ҳолда душманларнинг талон-тарож обoектига айланганди. Бу йўналишдаги фаолият эса Мовароуннаҳрнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш билан бирга савдо йўллари хавфсизлигини таoминлар ва ҳунармандчиликнинг ривожланишига кенг йўл очиб берарди. Буни яхши тушунган Амир Темур ҳали ҳокимиятни эгалламасдан олдин Мўғулистон хони Илёсхўжа Мовароуннаҳрга бостириб кирган 1365 йилнинг қишидаёқ Қарши шаҳрининг қалoа деворлар қурдирган эди. 1370 йили 1220 йилдан бери вайрон бўлиб ётган Самарқанднинг мудофаа деворлари бунёд этилди. Кейинчалик Бобур Мирзони ҳам бу мудофаа деворларининг улканлиги ва мустаҳкамлиги ҳайратда қолдирган. Бобур Мирзо девор узунлиги 16600 қадам эканлигини таҳкидлаган эди. Амир Темур Чингизхон қўшинлари томонидан култепага айлантирилиб, аҳолиси қириб ташланган кўплаб шаҳарларни ҳам қайта бунёд эттирган. Шундай шаҳарлардан бири қадимий Бинокат ҳам Амир Темур фармонига кўра тикланади ва тўртинчи ўғли Шоҳруҳ шарафига Шоҳруҳия деб аталади. Умуман олганда Амир Темур ҳукмронлиги йилларида Мовароуннаҳрнинг деярли барча шаҳарлари мудофаа деворлари билан ўралган, айниқса Дашти Қипчоқ билан чегарадош ҳудудлардаги Сайрам, Саброн, Ясси, Ашпара каби шаҳар ва қалoалар ҳимоя деворлари билан мустаҳкамланган эди.
Амир Темур ва Темурийлар давридан бизнинг кунларгача сақланиб қолган муҳташам санъат обидалари ўз даврида Соҳибқирон ҳомийлигида мамлакатда меъморлик ва шаҳарсозлик ғоят ривожланганлигидан далолат беради. Бу даврда меъморлик айниқса равнақ топди. Соҳибқироннинг бунёдкорлик сўзларига қулоқ беринг: «Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мад-расалар, хонақоҳлар қуришни, йўловчи мусофирлар учун йўл устига работлар бино қилишни, дарёлар устига кўприклар қуришни буюрдим».
Яна бир ўринда Амир Темур таъкидлайди: «Яна амр этдимки, катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангархона (мусофирхона) солсинлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинласинлар. Ҳар бир ша­ҳарда дорул-аморат (ҳукмдор саройи) ва дорул-адолат (адолат саройи) қурсинлар!»
Бу каби кўплаб тарихий ҳужжатларда Амир Темурнинг меъморий даҳоси кўламини, бунёдкорлигининг беқиёслигини, кейинги асрлар меъморлик санъатига ҳомийлигини яққол кузатиш мумкин. Амир Темур даври улкан бунёдкорлигини ўз кўзи билан кўрган муаррих Ибн Арабшоҳ доруссалтана Самарқанддаги ҳайратомуз бинолар ҳақида ёзади.
Соҳибқироннинг меъморий бунёдкорлиги соҳасидаги беқиёс ишларини Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Туркистон шаҳарларида ҳозиргача сақланиб қолган ноёб ва нодир обидалар мисолида кўриб турибмиз. Темурийлар давридаги бундай улкан бунёдкорлик жараёни нати-жаси ўлароқ кенг кўламда меъморлик мўъжизалари яратилгани фикримиз далилидир.
Амир Темур вафотидан кейин улкан салтанати дарз кетди, секин-аста парчаланиб, бир қанча мустақил давлатлар пайдо бўлди. Шоҳруҳ, Улуғбек даврида Хуросон ва Мовароуннаҳрда умумий юксалиш узвий давом этди, ажойиб меъморий мажмуалар яратилди.
Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот шаҳри меъморлиги катта ютуқларга эришди, жаҳон меъморлиги тарихида муносиб ўрин эгаллади.
Амир Темур даврида доруссалтана Самарқандга моҳир санъаткор усталарнинг кўчириб келтирилиши шаҳарнинг мисли кўрилмаган маданий равнақ топишига замин ҳозирлади. Самарқанд тез орада Марказий Осиё ва Ўрта Шарқнинг моҳир меъморлари жам бўлган масканга айланди.
Маҳаллий ва четдан келган меъморлар ҳамда бинокор усталарнинг ҳамкор ижоди туфайли Мовароуннаҳр меъморлигининг энг сара анъаналари негизида меъморликда бадиий ижодиётнинг гўзал намуналари вужудга келди.
Бино лойиҳасини ишловчилар сифатида меъмор, муҳандис, ал-банио, устод номларини учратамиз. Ижодкор усталар доим Амир Темур атрофида бўлишган.
Амир Темур даврида лойиҳа тузиш санъати ривожланиб, ҳатто ижодкор меъ­мор ва муҳандислар ўртасида ўзаро танлов лар ўтказилиб, энг мақбули тавсия этилган. Бунёд этилаётган меъморий оби­да ҳар жиҳатдан мукаммал, хушқад, шаклу шамойили мутаносиб, безаклари нафосат билан етук санъат асари даражасида бажарилган.
Қурилиш соҳасида қадимда соз тупроқ, хом ва пишиқ ғишт, ганч, ганчхок, ёғоч, қамиш, тош каби маҳаллий ашёлардан фойдаланилган. Синчкор иморатлар уй-жой қурилишининг асосини ташкил этган. Том васса-жуфт (тоқи)лар билан беркитилган.
Ганчкорлик кенг қўлланилган. Ганчкор безак турлари жуда кўп. Бўртма ганч безакнинг энг нафис тури — кундал устидан, одатда, зарҳал берилган.
Наққошликда, асосан, маҳаллий маҳдан бўёқлари ишлатилган. Наққошлик бино ичкарисидаги нозик ва нафис безакларда кенгроқ ўрин эгаллаган.
Бино ташқарисидаги безакларда оддий сопол, сиркор сопол-парчин ва қошиқ кенг қўлланилган.
Бино пойдеворида тош парчалари иш­латилган; ташқи изора каби безакларда ҳар хил ўймакор, муқарнас, гириҳ шакллари билан тоштахталарни кўрамиз.
Амир Темур меъмор-муҳандисларни «салтанат корхонасига ривож берувчилар» қаторида ўз атрофига тўплади. «Муҳандислар билан иттифоқда олий иморатлар барпо этиб, боғу бўстонларнинг лойиҳа-тарҳини чиздирдим», дейди Соҳибқирон.
Ўша давр тарихий ҳужжатларида меъморлардан Хожа Маҳмуд Довуд ва Муҳаммад Жалд, Муҳаммад ибн Маҳсуд Исфаҳоний, боғ тузиш-устаси Шиҳобуддин Аҳмад Зардакаший, мусаввир ва наққош А6дулҳай Бағдодийа тоштарошлик устаси заргар Олтин, меъморий ёзувлар ҳаттоти Шайх Муҳаммад Табризий каби номларни учратиш мумкин. Бироқ устоз санъат-корлар номларининг аксарияти унут бўлиб кетган.
Шоҳрух даврида меъмор Қавомиддиннинг номи Хуросон шаҳарларида айниқса машҳур бўлган. Бобурийлар даври меъморлигининг шоҳ асарларидан бўлган Тожмаҳал безаклари орасида Муҳаммад Шариф Самарқандий ва Ота Муҳаммад Бухорий ном лари сақланиб қолган.
Икки-уч қаватли уй қурилишида синч кенг қўлланилган. Кўчма ва йиғма бинолар асосида меъморий конструкцияларнинг янги имкониятлари синовдан ўтказилиб, сўнгра кенг қўлланишга тавсия этиларди. Амир Темурнинг бундай йиғма масжидини ҳайрат билан томоша қилган Клавихо: «Масжид шундай қурилган эдики, зарур ҳолларда уни бўлакларга ажратиб, тахлаб қўйиш ҳам мумкин» (3), — дейди.
Ғиштин биноларда равоқ, гумбаз асосидаги конструкциялар кенг қўлланилган, катта саҳнлар усти иложи борича беркитилган.
Амир Темур даври меъморлигида ба­ланд току равоқларни кузатар эканмиз, Шарафуддин Али Яздийнинг: «Агар осмон гумбази бўлмаганида масжид гумбази оламда ягона бўлар эди», — деган муболағаси ёдга тушади.
Янги конструкция ғояларининг пайдо бўлиши тоқу равоқли тизимларнинг илдам ривожига олиб келди. Бурчак равоқлари ташкил этган саккиз ёқли девор устига боғланадиган гумбаз қадами ўз ниҳоясига етгани учун ҳам, гумбазга ўтиш орасида бошқача поғоналар пайдо бўлди. Туркистондаги Аҳмад Яссавий хонақоҳ-мақбарасида янги конструкциянинг содда иб-тидосини кузатсак, Шаҳрисабз ва Самарқанддаги Оқсарой, Боғи Дилкушо кўшки, Чўпонота биноларида анчагина мураккаб шаклларини кўрамиз.
Амир Темур ватанининг Шаҳрисабз деб аталиши бежиз эмас: шаҳар, ҳақиқатан, ям-яшил, серсув, баҳаво жаннатмакон ерда жойлашган. Илгари унинг номи Кеш (Каш) бўлган. Исломият даврида илмлар маркази сифатида «Қубба-тул-илм ва-л-адаб», яъни «Илм ва адаб гумбази» деган шарафли мақом билан машҳур бўлган.
Соҳибқирон Амир Темурнинг киндик қони тўкилган Ватанига келган Испания элчилари (1404 йил, август ойи) уни «катта шаҳар» сифатида таърифлайдилар.
Қалъа деворлари, буржу дарвозалари Амир Темурнинг амри билан ва шахсан унинг раҳбарлигида қурилган. Деворнинг узунлиги тахминан 5 километр бўлиб, тарҳи 770 х 1730 метр масофадаги тўғри тўртбурчак қалъа эди: ҳар тарафида қўш минора, пештоқли дарвозахона орқали ичкарига кириш мумкин бўлган.
Испаниялик элчилар Амир Темурнинг бунёдкорлик фаолияти билан боғлиқ иморатларни диққат билан кўздан кечиришган. Ўша вақт иморатлари бизгача дастлабки қиёфасини қисман йўқотган ва вайрон ҳолда етиб келган, баъзилари бутунлай бузилиб кетган. Шунинг учун ҳам уларни ўз кўзи билан кўрган Клавихонинг воқеий маълумотлари ҳозирги меъморлик тарихи ва амалиёти учун алоҳида қимматга эга .
Шайх Шамсуддин Кулол Шаҳрисабзда энг ҳурматли авлиё ҳисобланган. У Амир Темур хонадонига жуда яқин бўлган. Отаси Амир Тарағай ўз пири олдига янги туғилган фарзандни олиб келганда, Шайх Қурҳон кўриб, болага Те­мур исмини қўяди. Амир Темурнинг эътироф этишича, ёшлигидан авлиёнинг насиҳатларини олган, салтанатда эришган шавкатли зафарларга пир руҳияти ҳомийлиги ва ҳиммати катта ёрдам берган.
Амир Темур Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилингандан сўнг Шайх Шамсуддин Кулол руҳига катта иззат-икром билан Шаҳрисабзнинг жанубий сарҳадидаги манзилга, яъни Авлиё қабри устига гумбазли мақбара тикланди ва у ер муборак қабристонга айланди.
Амир Темур 1374 йилда пирининг қаб­ри ёнига янги қурилган мақбарага отаси Амир Тарағайнинг қабрини кўчиртирди. Масжиди Жоме билан боғланиб ташкил топган меъморий мажмуа Дорут-тиловат, яъни марҳумлар руҳига тиловат қилинадиган маскан номи билан машҳур бўлди. Мазкур муқаддас манзил шарқида, шаҳарнинг кўҳна Симхона дарвозаси ёнида бошқа бир улкан меъморий мажмуа — Дорус-сиёдат, яҳни Пайғамбар авлодла-ри— саййидлар уйи қад кўтарди.
Шарафуддин Али Яздий таҳкидлагани-дек, Кеш — Шаҳрисабз шаҳрида Пайғам­бар ҳадисларини тўплаб, шарҳловчи му-ҳаддислар кўп бўлган.
Булар орасида Ҳазрати Имом сифати билан элга танилган Ибн Наср ал-Кеший (865 йилда вафот этган) Кешнинг жану-би-шарқий сарҳадида дафн этилган. Амир Темур томонидан бунёд эттирилган улуғ-вор иморат ҳозир Ҳазрати Имом номи билан аталади. Мазкур имомнинг мубо-рак исми-шарифи 1868 йилда ўрнатилган ўймакор эшик китобасига битилган.
Хонақоҳ, иккита мақбара ва ҳовли ат-рофидаги бир неча ҳужралар меъморий мажмуа таркибига киради. Иморатнинг олд томони баланд ва кенг пештоқдан иборат бўлиб, пештоқнинг фақат шимолий қисми кулаҳий гумбази ва бурчакдаги минораси билан сақланиб қолган.
Меъморий мўҳжиза ҳисобланган муҳ-ташам Оқсарой мажмуи қурилиши 1380 йилда бошланган бўлса, 1404 йил кузидз ҳам бу афсонавор ва беқиёс саройда пар-доз ишлари давом этар эди. Таҳрифи тил-ларда достон бўлган Оқсарой биноларг замонлар ўтиши билан бузилиб кетган.
Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо синчковлик билан ёзиб қолдирган та-ассуротлар меъморлик тарихи учун ягона гувоҳ-ҳужжат бўлиб қолмоқда:.«Саройга кириш жойи жуда узун ва дарвозаси жуда баланд, ўу ернинг ўзида, кираверишдаги ўнг ва чап томонларда ко-шинкор безатилган ғиштин равоқлар жой-лашган. Бу равоқлар ичида эшиксиз ки-чик хоналар, кошинкор саҳнли суфалар бор.
Дарвозадан ўтганда бошқаси кўзга таш-ланади, унинг ортида эса оқ тоштахталар тўшалган катта ҳовли, атрофи ҳашаматли безатилган айвонлар билан қуршалган, ховли ўртасида катта ховуз бор. Ҳовли-нинг кенглиги чамаси уч юз қадам ...».
Пештокдан ўтгач, тўғри тўртбурчак кенг ховлининг бош ўқида икки тоқу равоқли айвон бўлган. Гумбазли катта хоналарда куринишхона, девонхона хизматчилари-шшг йиғинлари ўтказилган. Пештоқ-айвон-лар орасида унча катта бўлмаган қўшқа-ват хужралар қатори бўлган.
Соҳибқирон саройида куринишхона асо-сий уринни эгаллаб, дабдабали, серҳашам куриниши билан ажралиб турарди. Куркам, маҳобатли пештоқ тепасида Амир Темурнинг уч ҳалқадан иборат туғроси Арслон ва Қуёш мужассами шаклларида берилган.
Амир Темур Самарканд шаҳрини ри-вожлантиришга, гуллатиб-яшнатишга ало-хида ихлос қўйган эди. Давлат пойтахти-га айланган Самарқандда 1370 йил июни-да қурултой чақирилиб, унинг улкан ша-харсозлик тадбирлари ҳақидаги режалар белгилаб олинди.
1371 йили қисқа муддат ичида шаҳар атрофига мудофаа истеҳкоми вазифасини бажарувчи қалҳа девори буржлари билан олтита дарвозахона барпо зтилди. Оҳанин, Феруза, Сўзангарон, Гозуристон (Кориз-гоҳ), Бухоро ва Шайхзода (Чорраҳа) дар-возалари‚шаҳаршшг олти тарафидан ке-ладиган йўлларини белгилаб турарди. Дар-возалардан бошланган шаҳар кўчалари марказий бозорга бориб уланарди.
Самарканд бинокорлик кўламининг кенг­лиги катта шаҳарсозлик ишлари бажарили-шини тақозо этарди. Айрим хиёбон ва май-донлар янгича қиёфага эга бўлди. Чорсу бозорини Оҳанин дарвозаси олдидаги янги меъморий мажмуа билан кулай туташтириш учун янги ҳиёбонлар барпо этилди.
Элчи сарой ичкарисидаги зебу зийнат-ли безаклар ҳақида ҳайрат билан ёзади: «Бу эшик орқали чорси кўринишхонага кирамиз: деворлари олтин ва ложувард кошинлар билан безатилган, шифти бу­ту нлай зарҳалланган. Бу ердан элчилар юқори қаватга олиб чиқилган. Хонақоҳ-нинг ҳамма тарафи зарҳал бўлгани учун, уларнинг бири ҳақида муфассал сўзлаб бериш кифоя».
Оқсаройнинг ўтмишдаги беқиёс улуғ-ворлиги далили сифатида бош пештоқнинг икки рукни вайроналари ҳозиргача сақла-ниб қолган. 22 метр кенгликдаги пештоқ равоқи, икки томондан минорасимон бурж-лар ва даҳанаси, билан диққатни жалб эта-ди. Пештоқнинг тепа қисми сақланмаган. Худди шу ерда уч дойра — Қуёш ва Арслон тасвири билан кошинкорий безак­лар ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Пештоқнинг маҳобатига маҳлиё бўлган Захириддин Бобур «Мунча олий тоқ оламда кам нишон берурлар. Дерларким, Кисро тоқидин бу буюкроқдир», — деган эди2. Чиндан ҳам, Марказий Осиё меъморлигида бундай буюк бино бўлмаган.
Оқсарой Марказий Осиё меъморлиги-да халқ меъморлари ижодининг энг юк-сак чўққиси сифатида сўнмас истеҳдод ва меъморий изланишлар намунаси бўлиб қолади.
Меъморий хусусиятлари яққол намоён бўлган бу янги қурилшн анҳанавий савдо растасининг ўзига хос намунасидир. Умў-ман бозорлар, улардаги дўкон, устахона ва ҳар хил бинолар шахарнинг меъморий қиёфасини белгилайди. Ҳозирги Регистон яқинида Амир Темур малика Туман оқа бегим учун қурдирган Тоқи Телпакфурушон деб аталувчи гумбазли бозор биноси бўлган.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish