Боги Чинор.
Амир Темур Боғи Дил-кушодан унинг яқинида янги бунёд этил-ган Боғи Чинорга ўтади. Клавихо таҳрифига кўра, бу «боғли жуда ҳашаматли уй». Боғи Чинорнинг қаерда жойлашгани ҳозиргача аниқ эмас. Баҳзи тадқиқотчи-лар бу боғ Самарқанднинг шимол томо-нида бўлган, деб тахмин қилишади. «Са-мария»да эса Боғи Биҳишт ва Боғи Чинор шаҳарнинг кунчиқар томонида деб хато маҳлумот берилган.
Бизнингча, Заҳириддин Бобур аниқ йўналишни кўрсатган: «Самарқанднинг жанубида Боғи Чинордур, қалҳага ёвуқтур» Амир Темур кичик қалҳа-тогда қўрғонда Мухаммад Султон маҳракасини ўтказиб, янги мақбара биносини кузатар экан, шу манзил яқинидаги Боғи Чинорга чиқиб дам олгани маҳлум. Уша жойларнинг топонимикасини кузатсак, ҳозирги Намозгоҳ боғи ўрни ўша қадимги Боғи Чинорнинг ўзи, деган хулосага келамиз.
Боги Шимол.
Амир Темур Самарқанднинг кунботарида Мироншоҳнинг қизи «олий иффат соҳиби Бека Султон номига атаб дилни ром этувчи баланд бир қаср ва гўзал бир ишратгоҳ қурсинлар», — деб кескин фармон берган.
Шарафуддин Али Яздийнинг таҳкид этишича, бу тадбирни амалга ошириш учун «Форс ўлкасининг барча вилоятлари, Ироқ, Озарбойжон, Доруссалом (Бағдод) ва бошқа малакатлардан доруссалтана (Са-марқанд)га жамҳ бўлган моҳир муҳандислар, равшан фикрли меъморлар қасрнинг тарҳини ўткир фаросат қалами билан маҳорат лавҳасига чиздилар»7. Чамаси, бу гал ҳам, Амир Темур одатига кўра, меъмор-муҳандислар ўртасида энг яхши лойиҳа учун танлов ўтказилган.
Қаср кўшкининг меъморий тузилишига дойр маҳлумот ҳам бор: марказий хона тарҳи одатдагидек чорси-чортоқ бўлиб, ўртада яна тўртта устун бўлган. Устун-лар Табриздан келтирилган мармардан ясалган. Демак, меҳмонхона «чор устун» услубида таркиб топган, устунлар ўзаро равоқлар орқали бирлаштирилган, ҳосил бўлган тўққиз гумбазча бино тузилишига ўзига хос жозиба бахш этган.
«Мустаҳкам рукнларни бағоят махкам ва пухта қилиб кўтардилар. Ҳар бир рукнига Табриздан келтирганлари мармар тошдан ишланган биттадан устун ўрнатдилар. Деворлари сатҳини ложувард ва олтин билан шундай ажойиб ва ҳайратомуз даражада гўзал этиб нақшладиларки, уларнинг тароватидан Моний расмлари ва Чин нигорхонасини уяту хижолат ғубори қоплади.
Қасрнинг саҳнига мармар тошлардан ва Кўҳи Нур (Нурота)дан келтирилган тошлардан шундай чиройли қилиб ётқиз-диларки, уларнинг латофатидан бошдан хуш учиб, ақл ҳайрон қолади. Ташқи де-ворнинг ичкари тарафидаги изорасини ко-шин билан безадилар»
Бинокорлар жидду жаҳд билан беқиёс ғайрат кўрсатиб, кундуз ва кечаси узлук-сиз ишлаганлар. Қаср бир ярим ой муд-датда бунёд этилган ва шу муддат даво-мида Амир Темур боғ ичига ўрнатилган улкан саропарда (шоҳона чодир)да исти-қомат қилиб, Шимол кўшкининг курили-шини шахсан кузатиб турган.
Do'stlaringiz bilan baham: |