Америка қўшма штатларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизими


-мавзу: АҚШда бухгалтерия ҳисоби тизимининг мазмуни, моҳияти ва унинг тартибга солиниши



Download 63,44 Kb.
bet3/8
Sana13.07.2022
Hajmi63,44 Kb.
#788067
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мирзаева Назира

2-мавзу: АҚШда бухгалтерия ҳисоби тизимининг мазмуни, моҳияти ва унинг тартибга солиниши.
АҚШда хўжалик юритишнинг учтаа асосий ташкилий ҳуқуқий шакллари мавжуд:
- ягона (шахсий) эгалик;
- ҳамкорлик (шериклик);
- корпорация;
Бухгалтеррия ҳисоби тизими мазкур шаклларни иқтисодий мазмунига қараб қуйидагича кўриб чиқилган:
Ягона эгалик. Бунда бир киши томонидан ташкил қилган фирмада ўша шахс хўжалик юритишнинг барча шарт – шароитларини назорат қилиш имконини беради. Ҳуқуқий нуқтаи назардан фирмага ягона эгалик қилаётган шахс худди жисмоний шахс каби у ҳам ўз мулкига тегишли фаолияти бўйича барча мажбуриятлар учун жавобгар ҳисобланади. Бу кичик фирма бўлишига қарамай (бундай фирмалар АҚШда жуда кўп).
Ҳамкорлик. Бунда фирма икки (ёки ундан ортиқ) шахслар ўртасида ташкил қилинади. Улар меъёрий мутаносиблик асосида фойда ҳамда зарарни тенг бўлиш шарти билан шериклик қилишади. Ҳар бир иштирокчи ўз ўртоқлик мажбуриятини бажарган ҳолда, шериги муҳтож бўлган вақтда ўз улушини унга бериб туриши мумкин.
Корпорация. Бу тизим фирма мулкдорларга бўйсунмайди, қўйилмалар акциядор капитали ҳисобига шаклланади ва уларда бухгалтерия ҳисоби қуйидаги талаблар асосида шаклланади:
- корхонанинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда кредитлар тўғрисида қарорлар қабул қилувчилар учун тушунарли бўлиш;
- корхона ресурслари ҳақидаги маълумотларни, ресурсларга бўлган эҳтиёжларини бошқа тўғридан-тўғри алмаштирадиган ресурсларни, хўжалик операциялар ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни ўзвақтида тақдим этиш;
- аниқ вақт давомида корхона фаолиятининг молиявий натижалари ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаш;
- фойдаланувчиларга нархни аниқлашда ёрдам бериш, дивидент ва фоизлар бўйича пул маблағларини келишининг тахминий вақти ва эҳтимолини башорат қилиш шунингдек, ссуда ёки қимматли қоғозларни сотиш тўловлари ва тартибга солишда ёрдам бериш.
АҚШда ташкилотларнинг ҳисоботи маълум аниқ вақт мобайнида тузилади. Хўжалик операциялари ҳисобот тузиладиган саналар оралиғида ҳисобларда қайд қилинада ва янги ҳисобот тузилганда умумлаштирилади. Хўжалик жараёнлари ҳисобни тўғри акс эттириш учун бухгалтерия ҳисоби уч муаммони ҳал қилиши лозим:
1) хўжалик жараёнлари қачон содир бўлган – эътироф этиш муаммоси;
2) хўжалик жараёнларининг баҳси қандай – таннарх муаммоси;
3) хўжалик жараёнларининг натижасини бухгалтерия ҳисобида қандай ёзиш керак – таснифлаш муаммоси.
Бу муаммолар ҳисоб даври жараёнида ҳал қилинади. Корхонанинг ҳисоб даври қуйидагича:
- ҳисоб даври давомида: хужжатлар асосида жараёнларни баҳолаш ва тан олиш, жараёнларни журналларда қайд этиб бориш, қайд килинган жараёнларни бош китоб (ҳар ойда жараёнларни қайд қилиш махсус журналидан асос билан) ва ёрдамчи китобларга кўчириш (ҳар куни расмийлаштириладиган махсус журналдан асос билан);
- ҳисоб даврининг охирида: баланс тузишга тайёргарлик, ҳисобот тузиш, счётларни ёпиш;
кейинги ҳисоб даврининг бошида: қайта ёзувлар (мумкин, лекин шарт бўлмаган қадам).
Хўжалик жараёнларини қайд этиш уч босқичда амалга оширилади:
- дастлабки ҳужжатлар таҳлили;
- жараёнларни бош журналига ёзиш (бошланғич қайдлар китоби);
- бош китобга ўтказиш.
Одатда АҚШ фирмаси қайдлар учун бир қанча журналларга ва бош журналга эга бўлади. Бош журналдан бош китобга ўтказиш жараёларни кўчириш (разноска) деб аталади ва муолажа қуйидаги тартибда бажарилади:
1) бош китобнинг дебет ёки кредит тамонларида кўрсатилади;
2) жараёнларини расмийлаштирилган санаси ва ўтказиш тўғрисида “маълумот графасида” журналнинг берилган ёзув кўчирилган саҳифасининг рақами ёзилади.
3) “дебет” графасига журналда қайд қилинган сумма ёзилади ва ҳар бир ёзувдан кейин бир вақтнинг ўзида сальдо кўрсатилади.
4) худди шундай муолажа “кредит” томонлари бўйича ҳам такрорланади.
Бош китоб маблағ, мажбурият, капитал, кирим ва чиқимлардан иборат. У китоб шаклидаги файл, папка ва шу кабиларда юритилиши мумкин. Ҳамма хўжалик операциялари бош китобга мувофиқ счётларга ёзилади. Бу ёзувлар ўтказилган хўжалик операциялари ҳақидаги ахборотларни тўлиқ ёритиш учун етарли бўлмайди. Шунинг учун, хўжалик операциялари махсус журналлар ҳам юритилади. Уларда хўжалик операцияларнинг амалга ошириш чоралари, уларнинг қайд қилиниши, счётларнинг моҳияти ва ёзувларилари батафсил акс эттирилади.
Шунингдек, бош китоб баланснинг батафсил текширилганлиги тўғрисида тахминий янги фикрни жамлашда ёрдам беради. Бу ерда баланснинг тенглик шарти бажарилиши шарт. Барча журнал маълумотлари жой – жойларига тақсимланганидан сўнг, ҳисоб даврининг охирида Бош китобнинг барча счёт-лари бўйича сальдо аниқланади ва баланс тузилади. Амалда жой – жойларига тақсимлаш тартибида хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар кири-тилгандан сўнг автоматик тарзда амалга оширилади.
Ҳар бир корхона ва ташкилотларда тез–тез такрорланиб туриладиган хўжалик операциялар мавжуд. Шунинг учун хўжалик операциялари журнали ва бош китобга кўчиришдаги ёзувлар такрорланиб туради. Бундай хўжалик операцияларга масалан, пул маблағлари тушумини, чиқимини, товарларни кредитга сотиш, кредитга товар харид қилиш ва бошқалар. Ташкилотни кенгайтириш чора тадбирларида кўп хўжалик операциялари такрорланади ва шунга мувофиқ журнал ёзувларида ўхшаш мазмун тез–тез учраб туради.

Download 63,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish