Америка готикаси


Бегония ва чўртанбалиқ думи



Download 27,7 Kb.
bet2/2
Sana30.04.2022
Hajmi27,7 Kb.
#596943
1   2
Bog'liq
Грант Вуд Америка готикаси

Бегония ва чўртанбалиқ думи. Ўрта Ғарбда севимли бўлган хонадон гуллари бўлиб, ўзида аёллик миришкорлигини мужассам этган.
Черков гумбази. Америка провинцияларининг консерватив намоёндалари, биринчилардан бўлиб келган пуританияликларнинг меросхўрлари асосан намунали ибодатгўйлардан бўлишган. Рассомнинг ота-онаси бир-бири билан пресвитериан черковида танишишган: Хэтти Уивер ишдан бўш вақтларида у ерда орган чалар, Мервилл Вуд эса черков мактабини бошқарган эди.
Қизил омбор. Элдондаги бино ёнида ушбу қурилма бўлмаган эди, бироқ аёлнинг елкаси оша кўзга ташланаётган тувакдаги ўсимлик каби унинг қаҳрамон орқа планида мавжудлиги эркакнинг машғулот турини қайд этади. Қизил омбор Вуднинг отаси томонидан ясалган ошхона жавонига мебелнинг ягона предмети сифатида чизилган бўлиб, уни рассомнинг онаси оила фермадан кўчаётганда олиб келган эди. Бу Вуд учун доимо уй расми сифатида намоён бўлган.
Грант Вуд, регионалист рассом, Айово штатидан ташқарида унчалик ҳам таниқли бўлмаган, унинг томонидан Чикаго санъат институтига 1930 йилнинг кузида танловга жўнатган иши шов-шувга сабаб бўлишини умуман кутмаган. Ўзида эскича ва ўзига хос турмушни уйғунлаштирган қишлоқи жуфтлик портрети. Эркак қаҳрамон ўзининг оғир қарашлари билан гўёки қўлидаги паншахаси ёрдамида томошабинни унинг ҳудуди – аёл ва инглиз готик романларининг аянчли сирлари билан уйғунлашган тепаси учли дерезалари зичлаб ёпилган уйининг остонасига яқинлашишдан тўсиб тургандек. Асар нафақат танлов ғолибига, балки Штатларнинг матбуот воситаларида энг кўп муҳокама қилинган санъат асарига айланди. Кимдир “Америка готикаси”ни Ўрта Ғарбнинг қишлоқ меҳнаткашига нисбатан ҳурмат белгиси сифатида қабул қилса, бошқалар унда қишлоқликларга қарата билдирилган машъум маъно ва кинояни кўришди. Ҳаттоки бир деҳқон аёл рассомнинг бу асари учун унинг қулоғини тишлаб олиш билан таҳдид қилганди.
Бу сатира ҳақида ўйламаган Вудни ҳайратга солди. Қишлоқлик деҳқон ўғли ўзининг илк йилларини фермада ўтказади. Кейинчалик олис қишлоқдаги болалиги ҳақидаги хотираларида ва Викториан руҳидаги оилавий альбомлардаги суратлар унинг илҳом манбаига айланди.
Грант Вуднинг асари Чикагодаги санъат институти кўргазмасида пайдо бўлиши биланоқ жамоатчилик унга қизиқиш билдирди. Бу ажойиб эди, улар рассом америкача миллий руҳни аниқ ифода эта олганини эътироф этишса-да, бироқ ҳамма ҳам муаллифнинг асарни талқин этиши билан рози бўлмади. Буюк Депрессия оддий барқарор ҳаётга ўз ўрнини бўшатиб берганидан сўнг томошабин ва ниҳоят, асарни муаллифнинг кўзлари билан кўриш, баджаҳл бўлмаган, бироқ саботли, ғурури учун курашишга тайёр, барча кўнгилсизликларга қарши тура оладиган америкаликларга нигоҳ ташлаш имконига эга бўлди.
“Мен ҳажвия яратмадим, - деб ёзади талқинлардан ҳайратланган рассом, - Мен ўша ҳаётда ўзим учун қандай бўлган ва ўзим билган инсонларни шунчаки тасвирлашга ҳаракат қилдим”. Асарни мақтовчилар ва қораловчиларнинг фикри бир нарсада мос келди: рассом ҳақиқаттан ҳам қандайдир америкага хос бўлган ҳолатни кўрсата олди. Шу сабабли ҳам асар мамлакат бўйлаб кўпчиликни бефарқ қолдирмади. 1950-йилларнинг охирларига келиб, агар америкага хос ниманидир ёки кимнидир – сиёсатчилар, ғоялар, таомнинг устидан кулиш ёки реклама қилиш керак бўлса – дарҳол ушбу санъат асарига тақлид қилинган ҳолда навбатдаги расмни чизишган ёки суратга олишган ҳақиқий мем даражасига қадар кўтарилди. Грант Вуднинг асарига тақлид қилиш ҳолатлари ҳозирги кунга қадар ҳам сўнганича йўқ. У ҳали ҳамон америкаликларнинг қалбида, санъат тарихида ўз изини қолдира олган рассом номини машҳур қилган сувратлар қаторидан жой олган.
Download 27,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish