Mavzuни мустаҳкамлаш учун саволлар
Ижод психоанализининг аҳамияти нимада?
Ижод таҳлилида психобиография қандай вазифани бажаради?
Катарсиснинг моҳияти нима?
Амалий машғулотлар учун вазифалар
Бадиий асарни психологик таҳлил қилинг.
Ижодкорлар психобиографиясини œрганинг.
Субъектив кузатишлар асосида œзингизда катарсис ҳолати бœлганлигини аниқланг.
XI mavzu. BADIIY ASARNING PSIXOLOGIK TAHLILI
Darsning maqsadi: talabalarda ijodiy fajliyat mohiyati to’g’risida tushuncha hosil qilish. Ijodning umumiy tuzilishi va motivlari haqida, uning ahamiyati va vazifalari haqidagi tushunchalarni shakllantirishdir.
Tayanch iboralar: transfer, katarsis, ong, onsizlik, hissiyot, psixika.
Dars o’tish usuli: ma’ruza.
Pedagogik texnologiyalar: interaktiv usullar, aqliy hujum, klaster, an’anaviy usullar.
Dars o’tish vositalari: kompyuter texnologiyalari tadbiqi: slaydlar, animasiyalar, elektron darslik, elektron ma’ruza, elektron qo’llanmalar.
Mashg’ulotning xronologik xaritasi: kirish, masalaning qo’yilishi – 10 minut; 1-savol – 20 minut; 2-savol – 20 minut; 3-savol – 20 minut; xulosalar – 10 minut.
Darsning mazmuni:
Ижод психологиясини œрганиш талантларнинг кашф этилиши, кашфиётчиликнинг ривожланиши ва œз навбатида, илмий ва ижтимоий тараққиётга йœл очади.
Ижод жараёнини психологик жиҳатдан œрганишдан мақсад ижодий муҳит, ижодий иқлим, ижодий гуруҳлар, ижодкор шахси учун қулай психологик шарт-шароитлар яратишдир.
Ижод жараёнини босқичма-босқич œрганиш натижасида инсон онгининг фақат œзига хос, феноменал жиҳатлари намоён бœлади. Ҳар бир ижод босқичи мураккаб жараён бœлиб, у ижодкор инсоннинг эҳтиёжлари, қадриятлари, ҳиссиётлари ва интеллекти хусусида ахборот беради.
Ижод психологияси фалсафа, мантиқ, нафосатшунослик, адабиётшунослик, жамиятшунослик фанлари билан бевосита боғлиқ. Ҳар бир инсоннинг œз ҳаёт фалсафаси, юксак ҳиссиётлари, оламни œзича қабул қилиши ва œз «Мен»ини идрок этиши унинг ижодий фаолиятида акс этади.
Ижодий фаолият янги нарса ихтиро қилиш, янги модел яратиш, оригинал санъат асарини дунёга келтиришдир. Шу билан бирга, бор моделнинг фақат кичик бир жиҳатига œзгариш киритиш, мустақил қарорга келиш, шахсий хулоса чиқариш ҳам ижодий фаолият ҳисобланади. Демак, шахс œз ҳаёт позициясини белгилаши, тиғиз вазиятларда эталон бœйича эмас, янги, œз фикри билан ҳаракат қилиши ҳам ижодий фаолиятдир. Шунинг учун ижодий қобилиятлар ҳар бир инсонга хос, дейилади.
Ижодий фаолият натижасида янги моддий ва маънавий қадриятлар вужудга келади. Ижод œз моҳияти жиҳатидан тарихий-маданий ҳодиса бœлиб, шахс ва жараён каби психологик аспектларга эга. У шахсда қобилиятлар, мотивлар, билим ва малакалар борлиги туфайли янгилиги, оригиналлиги, ноёблиги билан ажралиб турувчи маҳсулот яратилишини таъкидлайди. Шахснинг бу хусусиятларини œрганиш натижасида тасаввурнинг, интуициянинг, ақлий фаолликнинг англанмаган компонентлари, шунингдек, шахснинг œзини англашга, œз яратувчилик имкониятларини кенгайтиришга бœлган эҳтиёжлари руёбга чиқади. Ижод маданиятнинг қайси соҳасида қœлланса (ишлаб чиқариш, техника, санъат, фан, сиёсат, педагогика ва б.), уларнинг ҳар бирида ижод психологиясининг œзига хослигини, шунингдек, улар орасида муносабат характерини аниқлашни талаб этади.
Ижод психологияси шахс психоанализи билан ҳам бевосита боғлиқ. Психологиянинг бир методи фаолият самарасини таҳлил қилишдир. Бу метод бадиий ижод психоанализида ҳам кенг қœлланилади. Ҳар қандай фаолият самарасида (расм, шеър, ҳикоя, қурилма, модел ва б.) ижод акс этади. Шахснинг жамиятга, жамиятнинг шахсга муносабати ижод орқали билдирилади. Кейинги йилларда бадиий ижод психоанализи, ижод психоанализи каби янги соҳалар вужудга келди. Ижод қилиш орқали ижодкорнинг œз ички зиддиятларидан қутулиши психоанализдаги катарсис, ижодкор œз ҳиссиётларини асарга сингдириши психоанализдаги трансфер ҳодисаларига жуда œхшаш. Асардаги символлар орқали ижодкор ғоясини, психик ҳолатини, фикрини тушуниш психоанализда кœп йиллардан бери қœлланиб келмоқда. Ижодкор психобиографиясини яратиш, эркин ассоциациялар таҳлили ҳам ижод психоанализида кенг қœлланилади. Ижод психоанализи муаллифнинг онг ости доирасига (ёки онгсизлигига) йœл очади. Асарни психологик таҳлил қилишга, тœғри талқин этишга ҳам сабаб бœлади. Психоанализ кœнгилни зиддиятлардан халос этувчи, виждонни тозаловчи даволаш жараёни ҳисобланади. Ижод психоанализи эса ижодкор шахсини œрганувчи, унинг кœнглиги таҳлил этиб кœрувчи жараёндир. Демак, психоанализ ва ижод психоанализи œртасида маълум фарқ мавжуд.
Ижод психологияси, асар психоанализи соҳасида янгича назар билан œрганилиши лозим бœлган илмий муаммолар жуда кœп. Уларнинг баъзилари, жумладан, асарда (ижод маҳсулида) проекциялаш, асарда идентификациялаш, асар таҳлили орқали ижодкор характерини œқиш ва бошқа масалаларни ҳам ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |