Амалий машгулот -4



Download 262 Kb.
bet13/16
Sana22.02.2022
Hajmi262 Kb.
#86671
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Anatomiya 4-amaliy (P. J)

 Бутун калла - cranium


Бутун калла cranium да икки ќисм: калланинг юз ќисми - cranium faciale, ва калланинг мия жойлашадиган ќисми - cranium cerebrale тафовут этилади. Калланинг мияни саќлайдиган ќисми унинг тепадаги том ќисми calvaria ва туби ёки асоси - basis ќисмларига бўлинади. Бу ќисмлар орасидаги чегара ташќи энса бўртиѓи, сўрѓичсимон ўсимталар, ташќи эшитув тешиклари ва ёноќ равоќлари бўйлаб йўналади. Калла суягининг асоси ўз навбатида икки юзага: калла асосининг ташќи юзаси - basis cranii externa ва калла асосининг ички юзаси - basis cranii interna га бўлинади. Калла тубининг ташќи юзаси - basis cranii externa ўз навбатида уч юзага бўлиб ўрганилади. Олдинги юза - кесув тишлардан ќаттиќ танглай якунигача давом этади. Ўрта юзанинг орќа чегаралари сўрѓичсимон ўсимталарни бирлаштирувчи чизиќ бўлиб ћисобланади.
Калла тубининг ички юзаси уч чуќурчадан ташкил топади: олдинги fossa cranii anterior; ўрта fossa cranii media; орќа fossa cranii posterior. Олдинги ва ўрта чуќурчалар орасидаги чегара понасимон суякнинг кичик ќанотларига тўѓри келади. Ўрта ва орќа чуќурчалар эса ўзаро чакка суяги пирамидасининг юќориги ќирраси билан чегараналади.


 Калла тубининг ташќи юзаси - Basis cranii externa


Бу юзанинг орќа соћаси энса суягидан ташкил бўлиб, унинг ташќи тарафида ташќи энса бўртиѓи protuberentia occipitalis externa кўринади. Бу бўртиќдан пастга ќараб, энсанинг ташќи ќирраси crista occipitalis externa йўналади. Бу соћада ќиррага нисбатан кўндаланг йўналган, мушаклар бирлашадиган чизиќлар тафовут этилади. Энг юќоридаги чизиќ linea nuchae suprema дейилса, пастки чизиќ linea nuchae inferior деб аталади. Бу чизиќлар орасида эса linea nuchae superior жойлашади. Энса суяги палласининг олд тарафида катта тешик foramen magnum ћосил бўлади. Бу тешикнинг икки ёнида эса эллипс шаклидаги бўѓим ўсимтаси condylus occipitalis жойлашади. Бўѓим бўртиќларининг орќасида чуќурча бўлиб - fossa condylaris дейилади. Бу чуќурчанинг тубида, баъзи пайтда, вена ќон томирларини ўтиши учун канал canalis condylaris ћосил бўлади. Бўѓим бўртиѓининг устида - тил ости нерви учун канал canalis hypoglossi ћосил бўлади. Катта тешикнинг олд тарафида энса суягининг асоси жойлашган бўлиб, унинг ўртасида ћалќум бўртиѓи tuberculum pharyngeum бўлади. Орќа юзанинг икки ён тарафида сўрѓичсимон ўсимта processus mastoideus жойлашади. Сўрѓичсимон ўсимтанинг ички тарафида иккита эгат бўлиб, ички эгат бўйлаб артерия йўналади sulcus a occipitalis, ташќи эгат сўрѓичсимон ўйма incisura mastoidea деб номланиб икки ќоринчали мушак бирикади. Сўрѓичсимон ўсимтанинг энса суягига бирикиш соћасида тешик foramen mastoideum бўлиб, ундан вена ќон томири чиќади. Сўрѓичсимон ўсимтанинг олдинги медиал соћасида бигизсимон ўсимта processus styloideus жойлашади. Бу иккита ўсимталар орасидаги тешик foramen stylomastoideum деб аталади ва бу тешик орќали юз нерви чиќади. Бигизсимон ўсимтанинг яќинида бўйинтуруќ чуќурчаси fossa jugularis ва бўйинтуруќ тешиги foramen jugulari бўлиб, бу тешик соћасидан ички бўйинтуруќ венаси бошланади, ћамда IX, X, XI жуфт бош мия нервлари чиќади. Бу чуќурчанинг олдида уйќу артерияси ўтадиган ташќи уйќу тешиги аpertura externi canalis caroticus ва унинг давоми бўлиб ћисобланган canalis caroticus жойлашади. Чакка суягининг асосий суяк билан бирикиш соћасида йиртиќ тешик foramen lecerum ћосил бўлади. Калла асоси ташќи тарафдан ёноќ суягининг чакка ўсимтаси processus temporalis ва чакка суягининг ёноќ ўсимтаси processus zygomaticus билан чегараланиб туради. Ёноќ ўсимтасининг асосида, пастки жаѓ суягининг бошчаси билан бўѓим ћосил этиш учун пастки жаѓ чуќурчаси fossa mandibularis ћосил бўлади. Чуќурчанинг олдида бўѓимни мустаћкамлаб турувчи думбоќ tuberculum articulare жойлашади. Чуќурчанинг орќа тарафидаги тепалик эса tuberculum retroarticulare дейилади. Калла тубининг ташќи юзасининг ўрта соћаларида пастки жаѓ нерви ўтиши учун овал тешик foramen ovale ва унинг орќасида foramen spinosum жойлашади.
Олдинги ва ўрта юзаларнинг чегараси асосий суякнинг ќанотсимон ўсимталари processus pterygoideus га тўѓри келади. Бу ўсимталар ички ва ташќи пластинкалар laminae medialis et laminae lateralis га ажралади. Ички пластинканинг учида илмоќсимон ўсимта hamulus pterygoideus бўлади. Ќанотсимон ўсимталарнинг асосида канал canalis pterygoideus жойлашади. Ќанотсимон ўсимталар билан танглай суяги орасида катта ва кичик танглай
тешиклар foramen palatinus major et minor бўлиб, бу тешиклар катта танглай канали canalis palatinus major га давом этади.
Калла туби ташќи юзасининг олдинги ќисмида юќори жаѓ суягига тегишли танглай ўсимтаси processus palatinus ва тишлар жойлашадиган альвеоляр ўсимталари processus alveolaris жойлашади. Ўсимтанинг тишлар жойлашадиган юзаси limbus alveolaris дейилиб, бу юзада тиш илдизлари жойлашадиган чуќурчалар alveoli dentali бўлади. Чуќурчалар орасида тўсиќлар бўлиб septa interalveolari дейилади. Кичик ва катта озиќ тишлардаги илдизлар бир нечта бўлганлигидан, бу тишлар жойлашадиган чуќурчаларнинг туби septa interadicularia воситасида бўлиниб туради. Кесув тишлари орасида тешик foramen incisivus канал canalis incisivus га давом этади. Бу канал бурун бўшлиѓи билан оѓиз бўшлиѓига очилади.

Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish