|
Пастки жаѓ суяги – mandibula
|
bet | 12/16 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 262 Kb. | | #86671 |
| Bog'liq Anatomiya 4-amaliy (P. J)
Пастки жаѓ суяги – mandibula
Пастки жаѓ суяги, калла суяклари билан ћаракатчанг бирлашади. Бу суяк горизонтал жойлашган танаси - corpus mandibulae ва вертикал йўналган шохлари - ramus mandibulae ќисмларидан иборат. Пастки жаѓ суягининг танаси унинг асоси - basis ва тишлар жойлашадиган алвеоляр ќисми - pars alveolaris лардан ташкил топади. Суяк танаси ташќи юзасининг ўртасида энгак думбоѓи protuberantia mentalis бўлади. Бу ќисм ўз навбатида иккита тепалик tuberculi mentales дан ташкил топади. Бу тепаликларнинг ён тарафида пастки жаѓ каналининг якуни-энгак тешиги - foramen mentale - кўринади. Кўпинча бу тешик 4 ва 5 тишлар соћасида учрайди. Пастки жаѓ суягининг ташќи юзасида 5-6 тишлар соћасидан бошланадиган ва мушаклар бирлашадиган ќийшиќ чизиќ - linea obliquа кўринади. Энгак соћасининг ички юзасида мушаклар бирлашадига ўсимталар - spina mentalis superior ва spina mentalis inferior учрайди. Унинг остида ва ён томонида икки ќоринчалик мушаклар бирлашадиган чуќурчалар - fossa digastrica жойлашади. Бу чуќурчанинг устки ќисмида эса тил ости сўлак бези таъсиридан ћосил бўлган чуќурча - fossa sublinqualis жойлашади. Бу икки чуќурчалар орасида, 5-6 тишлар соћасидан бошланадиган ва мушаклар бирикиши учун хизмат ќиладиган linea mylohyoide кўринади. Бу чизиќнинг остида, 5-7 тишлар соћасида жаѓ ости сўлак бези таъсиридан ћосил бўлган чуќурча - fovea submandibularis кўринади. Юќори жаѓ суягининг юќори чеккасида тишларнинг илдиз жойлашадиган катакчалари - alveoli dentales бўлади. Уларни тўсиќлар septa interalveolaria бир-биридан ажратиб туради. Катакчаларнинг олдинги деворида, тиш илдизларига мос равишда бўртмалар бўлиб juga alveolaria дейилади. Катта озиќ тишларда иккитадан илдиз бўлганлиги учун катакчалар ћам тўсиќлар septa interradiculari воситасида бўлиниб туради. Охирги катта озиќ тишининг орќа соћасидаги юзага - fossa retromolaris дейилади. Пастки жаѓ суяги танасининг ичида ќон томир ва нервлар жойлашадиган канал - canalis mandibularis бўлади. Бу канал пастки жаѓ суягининг шохларининг ички юзасидаги тешик - foramen mandibularis дан бошланиб, ташќи юзадаги энгак тешиги foramen mentale гача давом этади. Пастки жаѓ суягининг шохлари - ramus mandibulae - иккитa ўсимтадан ташкил бўлади. Олдинда жойлашган тожсимон ўсимта processus coronoideus га чакка мушаги бирлашади. Орќада жойлашган ўсимта пастки жаѓ бўѓимини ћосил этишда ќатнашади ва processus condylalaris дейилади. Бу ўсимтада бўйин ќисми - collum mandibulae вa бошчаси - capitulum mandibulae тафовут этилади. Пастки жаѓ суяги шохчасидаги иккита ўсимталарнинг орасидa пастки жаѓ ўймаси - incisura mandibulae кўринади.
Бўѓим ћосил этишда иштирок этадиган ўсимтанинг ички юзасидa ташќи ќанотсимон мушак бирикадиган чуќурча fovea pterygoidea кўринади. Пастки жаѓ суяги шохчасининг ташќи юзасида чайнов мушаги бирикадиган бўртмалар - tuberositas masseterica учрайди. Шу соћанинг ички юзасида эса ички ќанотсимон мушаклар бирикадиган бўртиќ tuberositas pterygoidea бўлади. Бу бўртиќнинг тепасида, шохларнинг ички юзасида пастки жаѓ канали бошланадиган тешик - foramen mandibularae кўринади. Бу тешик атрофидан чиќиб турган ўсимтага - тилча - lingula mandibulae дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|