|
|
bet | 4/13 | Sana | 25.02.2022 | Hajmi | 1,29 Mb. | | #304897 |
| Bog'liq Фазовий конструкциялар Амалий машғулот
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 4.
БАЛАНД ГУМБАЗЛАРНИ ҲИСОБЛАШ.
Юртимизда жумладан шарқ меъморчилигида шарсимон ҳалқадан ҳосил қилинган баланд ("ўткир учли") гумбазлардан кенг фойдаланилади. Бу гумбазлар сирти қуйидагича ифодаланади .
. (1)
z-z кесимдан юқоридаги ҳамма зўриқиш кучларнинг тенг таъсир этувчиси
(2)
Доимий ва қор юки S таъсиридан мередионал N1 ва ҳалқавий N2 зўриқувчи кучларни (1.3, 1.4) тенгламалардан ҳосил қиламиз .
(3)
; (4)
; (5)
(6)
Таянч ҳалқаси сатҳида вужудга келган тортқи зўриқиши ва унинг чўзувчи кучлари (6) ва (7) ифодалардан аниқланади.
Формулалардаги катталикларнинг геометрик параметрлари 1.-расмда келтирилган. тенгламаларга сқ0 қўйилганда баланд гумбаз шарсимон гумбазни ифодалайди. Шунингдек тенгламалар шарсимон гумбаз тенгламалари ва тенгламаларга эса R1=R ва cosi = 1 қўйилганда ифодалар кўринишини олади.
Силлиқ гумбазнинг ички зўриқиш кучларини
моментсиз назария бўйича аниқлаш
Моментсиз кучланганлик ҳолатда гумбаз қобиғи юпқа мембрана каби ишлайди. Шунинг учун у ўрта сирти бўйлаб тарқалган нормал кучланишлар таъсирида бўлади. Амалиётда бу ҳолатни бутун гумбазга қўлласа бўлади, фақатгина бундан эгилиш кучланганлик ҳолатида бўлган контур элементларига туташ участкалар мустасно.
Моментсиз ҳолатдаги юпқа гумбазларнинг мувозанат шартларини қўриб чиқамиз
Гумбаз-қобиқнинг меридионал ва ҳалқавий кесимлари билан чегараланган элементи мередионал N1, ҳалқавий N2 ва уринма S зўриқиш кучлари таъсирида бўлади. Гумбаз вертикал текис тақсимланган ўққа нисбатан симметрик юкланган ҳолда S=0 бўлади ва N1, N2 нормал зўриқиш кучлари статика шартларига кўра фақат кенглик функциясидан аниқланади.
Гумбаз-қобиқни ўққа нисбатан симметрик юк таъсиридаги моментсиз кучланганлик ҳолатини характерловчи мувозанат тенгламасидан фойдаланиб ҳисоблаймиз.
2rsin = –Q
N1/R1 = N2/R2 = –q,
бунда N1 – мередионал зўриқиш кучи; N2 – ҳалқавий зўриқиш кучи; q – қобиқ юзасига таъсир этувчи нормал, ташқи куч q нинг ташкил этувчиси; R1 – мередиан эгрилик радиуси; R2 – мередиан йўналишига нормал бўлган кесим эгрилик радиуси.
Меридионал зўриқиш кучи N1 ни аниқлаш учун гумбазнинг юқори қисми ҳалқавий кесим билан кесилиб унинг мувозанати текширилади.
Кесилган сферик сигментга йиғинди юк Q таъсир этади, у радиуси r ҳалқавий кесим периметри бўйлаб таъсир этувчи меридионал зўриқиш кучи N1 билан мувозанатлашади.
Q =– N1 2r sin (7)
бунда – ўзгарувчан бурчак координатаси (айланиш ўқидан бошлаб ҳисобланади). Бундан
(8)
Ҳалқавий зўриқиш кучи N2 ни (1.1) тенгламадан топамиз:
(9)
1- расм Гумбазларнинг хисоб схемалари
а, г – гумбазларнинг умумий куриниши ва хисоб схемалари
б,в – гумбазнинг хусусий огирлик ва кор юки билан юкланиш;
1-айланиш уки; 2 – шарнирли силжувчи таянчлар; 3-меридионал кесим; 4- халкавий кесим; 5-бирлик элемент (4х);
Гумбаз тортқисидаги зўриқиш кучи меридионал зўриқиш кучи N1 нинг горизонтал проекциясидан аниқланади:
(9)
Таянч ҳалқаси сатҳидаги тортқи зўриқиш кучи
(10)
бунда N10 - таянч ҳалқаси сатҳидаги мередионал зўриқиш кучи; 0 - меридионал йўналишдаги қобиқ ёйи марказий бурчагининг ярмиси; r0 - таянч ҳалқаси радиуси; - гумбазга таъсир этувчи юк.
Таянч ҳалқасидаги чўзувчи зўриқиш кучи
(11)
N0 зўриқиш кучи тўлиғича ҳалқа арматураси билан қабул қилиниши керак.
Юқори ҳалқадаги q юк таъсирида вужудга келган қисувчи зўриқиш координатанинг мос қийматидан фойдаланиб (11) формуладан аниқланади. Қисилишга ишлайдиган фонар ҳалқасидаги зўриқиш кучи қуйидаги формуладан аниқланади.
Nф = – pR2 cos1 = – pr1 ctg1 (12)
бунда р - 1 м фонар ҳалқасига таъсир этувчи юк; r1 - фонар ҳалқасининг радиуси; 1 - ҳалқа кесимининг бурчаги.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|