Ишни ўтказиш тартиби:
Бу иш ўйинида талабалар сценарий асосида турлича ролларни ижро этиб берилган вазиятли масалани ечишади. Талабалар бемор, даволовчи врач, бактериолог – врач сифатида масалани ечишади, яъни ролларни ижро этишади. Ўйин охирида ўқитувчи якунловчи таҳлил ўтказади ва талабалар баҳоланади.
Стационарга бир оиладан 2 та талаба бемор неврологик симптомлар билан тушди – дипломия, афония, афагия ва бошқала. Анамнезида бемор уйда консерваланган қўзиқорин исътемол қилган.
Даволовчи-врач: Касалликнинг анамнези ва симптомларига асосланиб қандай касаллик келиб чиқиши мумкинлигига шубҳа бор?
Бактериолог-врач: Даволовчи врачнинг текшириш учун юборган материалини олиб уни изоҳланг, текшириш ўтказиш режасини тузинг ва муддати белгиланг.
Мумкин бўлган жавобларини тузинг. Текширишнинг бориши ва жавобини журналга ёзиб қўйинг, якуний жавобини исботлаб беринг.
Даволовчи врач: Ботулизмга шубҳа туғилса, сиз лабораториядан жавоб олгунча қандай тез чора кўрасиз?
Лабораториядан жавоб жавоб олгандан сўнг уни изоҳланг. Сизнинг қўйган ташҳисингиз тасдиқлангандан сўнг этиотроп даво тайинланг, уни исботлаб беринг.
Касалликнинг тарқалишини олдини олиш учун қандай махсус ва умумий профилактика чораларини кўраяпсиз?
Аналитик қисм.
1. вазиятли масала.
Стационарга қизалок кучли кусиш, ич суриш, иссигининг кутарилиш белгилари билан бемор келтирилган. Ушбу симптомлар бошланишидан бир неча соат олдин у уйда чала пишган тухум еганлиги аникланди. Шифокор тахминий ташҳис қўйиб, материални текшириш учун юборди.
Шифокор қанақа ташҳис қўйди?
Якуний ташҳис қўйиш учун қайси материал текширилиши керак?
2. вазиятли масала.
Стационарга она ва қизи мушакнинг кучсизланиши, кўзига нарсаларни иккита бўлиб кўриниши, овоз бўзилиши, ютишнинг қийинлашиши, нафас олишнинг бузилиши билан беморлар келтирилган. Ушбу симптомлар бошланишидан бир неча соат олдин улар уйда тайёрланган консерваланган замбурғ ейишган. Шифокор тахминий ташҳис қўйиб, материални текшириш учун юборди.
Шифокор қанақа ташҳис қўйди?
Якуний ташҳис қўйиш учун қайси материал текширилиши керак?
Амалий қисм.
Висмут-сульфит агардаги экма натижасини бахолаш (культурал, морфологик, тинкториал хусусиятлари).
Сальмонеллалар типга мансублигини аниқлаш мақсадида буюм ойначасида агглютинацияловчи зардоб билан агглютинация реакциясини қўйиш (Salm.thyphimurium, holerasuis, anatum ва бошқ.)
Овқатдан захарланишни келтириб чиқарувчи протей диагностикаси. Шукевич усулида озуқа махсулотларини протей билан зарарланганлигини аниқлаш.
1 амалий машғулот бажарилиши.
Максад: Салмонеллёзли овқатдан захарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмларни висмут-сульфитли агарда ўсиш натижасини бахолаш. (культурал, морфологик, тинкториал хусусиятлари).
Do'stlaringiz bilan baham: |