Керакли анжомлар: стерил буюм ойначалари, Salm.thyphimurium, holerasuis, anatum диагоностикуми (антиген), висмут-сульфитли агарда ўсган қултура, спирт лампа, қовузлоқ, изотоник натрий хлорид эритмаси.
№
|
Бажариладиган тадбирлар
|
Бажара билмади (балл)
|
Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
|
1
|
Тоза стерил буюм ойначаси олинади ва спирт лампа алангасида ёғсизлантирилади.
|
0
|
10
|
2
|
Буюм ойначасида қалам билан 2 та доира шакли чизилади. Биттаси тажриба учун (О-билан белгиланади), иккинчиси контроль учун (К-билан белгиланади).
|
0
|
10
|
3
|
Доиранингнинг биттасига физиологик эритма пипетка билан томизилади. (К-қисмига)
|
0
|
10
|
4
|
Иккинчисига Salm.thyphimurium (holerasuis, anatum)нинг диагностикуми томизилади. (О-қисмига)
|
0
|
10
|
5
|
Қовузлоқни спирт лампа алангасида қиздирилади.
|
0
|
10
|
6
|
Сальмонелла ўсган висмут-сульфитли озиқ мухитин олиб олиб ундан қовузлоқ ёрдамида намуна олиб физиологик эритмага аралаштирилади.
|
0
|
10
|
7
|
Иккинчи марта материал олишдан олдин қовузлоқ яна қиздирилади ва материал олиниб диагностикум (зардоб) билан аралаштирилади.
|
0
|
10
|
8
|
Реакция натижаси хосил бўлгунча буюм ойначасини хар томонга қийшайтириб натижа кузатиб турилади.
|
0
|
10
|
9
|
Агар натижа мусбат бўлса ойначанинг О-кисмида қум донасига ўхшаш хосилалар пайдо бўлади. К-қисми эса тиниқ холатда қолиши керак.
|
0
|
10
|
10
|
Ишнинг бажарилиши ва реакция натижаларини дафтарга ёзилади.
|
0
|
10
|
ЖАМИ
|
0
|
100
|
3 амалий машғулот бажарилиши.
Максад: Овқатдан захарланишни келтириб чиқарувчи протей диагностикаси. Шукевич усулида озуқа махсулотларини протей билан зарарланганлигини аниқлаш.
Керакли анжомлар: Пробиркада янги тайёрланган қийшиқ ГПА, текширилувчи материал (озиқ овкат махсулоти), қовузлоқ, спирт лампа.
№
|
Бажариладиган тадбирлар
|
Бажара билмади (балл)
|
Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)
|
1
|
ГПА озиқ мухитини танлаб олиш. Ичида концентрат сув борлигини аниқлаш.
|
0
|
20
|
2
|
Текширилувчи материалдан стерил қовузлоқ ёрдамида материал олиш.
|
0
|
20
|
3
|
Олинган материални ГПАнинг концентрат суюқлигига экиш.(Агар протей бактерияси бўлса озиқ мухити юзасида ўрмалаб ўсиш кузатилади).
|
0
|
20
|
4
|
Пробиркага материал туғрисидаги маълумотларни ёзиш ва термостатга қўйиш.
|
0
|
20
|
5
|
Бажарилган ишлар бўйича дафтарга баённома ёзиш.
|
0
|
20
|
ЖАМИ
|
0
|
100
|
Шигеллалар-дизентерия қўзғатувчиси.
Морфологияси. Шигеллалар морфологияси Enterobacteriaceae оиласига мансуб бактериялар морфологиясига ўхшаш. Аммо, буларда хивчинлар йўқ, шу сабабли ҳаракат қилмайди ва шу хусусияти билан бошқа энтеробактериялардан фарқ қилади. Флекснер шигелласининг айрим штаммларида тукчалар борлиги аниқланган.
Ўсиши. Дизентерия бактериялари факультатив анаэроб, оддий рН 6,2–7,2 бўлган озиқ муҳитларда, 37оС да яхши кўпаяди, аммо 45оС да ўсмайди. Плоскирев, Эндо муҳитларида майда (ҳажми 1,0–1,5 мм) бўлган нозик, рангсиз, хирароқ S-кўринишдаги колониялар ҳосил қилади. Гўшт-пептонли бульонда бир хил қуйқа ҳосил қилиб кўпаяди.
Зонне шигелласи 45оС да кўпая олади.
Ферментатив хусусияти. Дизентерия қўзғатувчиларининг ферментатив хусусияти яхши ривожланган эмас (жадвал). Шунинг учун желатинани эритмайди, водород-сульфид ҳосил қилмайди, фақат глюкозани кислота ҳосил қилиб газсиз парчалайди, лактоза ва сахарозани парчаламайди. Зонне шигелла лактозани парчалашига кўра 7 биокимёвий вариантга бўлинади, бу хусусиятларига кўра шигеллаларнинг бошқа турларидан фарқ қилади.
Токсин ҳосил қилиши. S.dysenteriae экзотоксин ҳосил қилади. Бу токсин ҳароратга чидамсиз, нерв системаси ва ичак шиллиқ қаватини зарарлайди. Экзотоксинни оз миқдорда қуён ва сичқонларга юборилса, уларнинг ичи кетиб, оёқлари эса фалаж бўлиб қолади, оқибатда нобуд бўлади.
№
|
Шигела турлари
|
Углеводларни парчалаши
|
Оксилларни парчалаши
|
глюкоза
|
лактоза
|
маннит
|
сахароза
|
|
|
Индол хосил булиш
|
H2S хосил булиш
|
1
|
Shigella
dysenteriae
|
К
|
|
|
|
|
|
+
|
|
2
|
Shigella
flexneri
|
К
|
|
К
|
|
|
|
+
|
|
3
|
Shigella
boydii
|
К
|
|
К
|
|
|
|
+
|
|
4
|
Shigella sonnei
|
К
|
К
|
К
|
К
|
|
|
|
|
Дизентерия қўзғатувчиларининг турли турлари фақат глюцидо-липидо-протеиндан иборат эндотоксин ҳосил қилади. Аммо, S.sonnei нинг айрим штаммлар нейротран таъсир кўрсатадиган термолабил омилларга эга.
Антиген тузилиши. Шигеллаларда соматик О- ва устки К-антигенлар мавжуд.
Шигеллалар халқаро таснифига кўра 4-сероварга бўлинади. Улар лотин ҳарфлари А, В, С, Д билан белгиланади: А гуруҳ: Sh.dysenteriae; В гуруҳ: Sh.flexneri; С гуруҳ: Sh.boydii; Д гуруҳ: Sh. sonnei.
А гуруҳда 12 та, В гуруҳда 6 та, С гуруҳда 18 та, Д гуруҳда 7 та серотиплар мавжуд.
Касалликнинг одамларда патогенези. Дизентериянинг патогенези йўғон ичак дистал қисмининг эпителиал ҳужайраларига бактерияларнинг кириши, у ерда кўпайиши ҳамда токсин ажратишига боғлиқ. Бунда йўғон ичакнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қавати ҳам зарарланади ва организм заҳарланади. Ўткир ва сурункали дизентерия билан оғриган бемор, реконвалесцент ва бактерия ташувчилар инфекция манбаи ҳисобланади, чунки дизентерия антропоноз касаллик бўлиб, фақат одамлардан юқади. Касаллик шигелла бактериялари тушган овқат маҳсулотлари, айниқса ифлосланган сут, сув, қўл, пашша (чивин), сувараква б.лардан оғиз орқали юқади.
Ичбуруғ касаллигида бактериемия кузатилмайди, аммо организм йўғон ичакнинг шиллиқ қавати орқали сўрилган шигелла токсини таъсирида заҳарланади. Sh.dysenteriae кўзғатган касаллик оғир кечади. Дизентерияда организм заҳарланади ва йўғон ичак кучли жароҳатланади. Шу сабабли йўғон ичакда гиперемияли яра, шиш пайдо бўлади. Касалликнинг бу тури тропик ва субтропик мамлакатларда кенг тарқалган, бизда кам учрайди. Бизда, асосан, Флекснер шигелласи келтириб чиқарадиган ичбуруғ кузатилади. Ичбуруғ мактабгача ёшдаги болаларга хос. Зонне дизентерияси, асосан, овқат орқали юқади, чунки у бошқа шигеллаларга нисбатан овқатда ва ичакда тез кўпаяди ва энтеротоксин ҳосил қилади, натижада овқатдан захарланиш рўй беради.
Ичбуруғ касаллигининг яширин даври 1–7 кун. Беморнинг ҳарорати юқори бўлиб, қорни бураб оғрийди, “сохта ҳожат”, шиллиқ йиринг ва янги қон аралаш диарея кузатилади. Касаллик ўткир бошланиб сурункали ўтиши мумкин. Ёш болаларда леталлик 0–1% ни ташкил қилади.
Иммунитети. Дизентериядан соғайгандан сўнг гуруҳ махсус, унча кучли бўлмаган ва узоқ давом этмайдиган иммунитет ҳосил бўлади. Шунинг учун дизентерия билан бир неча бор қайта касалланиш мумкин.
Ичбуруғда умумий ва маҳаллий иммунитет ривожланади. Маҳаллий иммунитетда секретор IgA нинг аҳамияти катта. Секретор иммуноглобулинлар касалликнинг биринчи ҳафтасида ичак шиллиқ қавати юзасини қоплайди, натижада шигеллаларнинг эпителий ҳужайраларига ёпишиб олишига тўсқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |