Амалий машғулот №6. Асаб марказлари ва уларнинг хоссалари Тематик режа



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/15
Sana22.10.2022
Hajmi0,51 Mb.
#855365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
№6 mavzu



Амалий машғулот №6. 
Асаб марказлари ва уларнинг хоссалари 
 
Тематик режа: 
1. Рефлектор ёйнинг тузилиши.
2. Асаб марказларининг хоссалари ( конвергенция, дивергенция, оклюззия, 
трансформация, иррадиация) 
3. Марказий асаб тизимида тормозланиш жараёнлари, организм учун аҳамияти.
4. Тормозланиш турлари, асосий медиаторлари. 
Нерв тизимининг асосий функцияси ташқи ва ички муҳитдан келаётган 
ахборотларни қабул қилиш, уларни тахлил қилиб, организмни ўзгариб турувчи 
ташқи муҳит шароитларига узлуксиз мослашиб боришини таъминлаш 
ҳисобланади. Марказий нерв тизими организм аъзоларини ўзаро бир-бири билан 
боғлайди, улар фаолиятини энг мукаммал бошқаради. Нерв марказларидан 
келаётган буйруқ сигналлари алоҳида нерв толалари орқали ижрочи аъзоларга 
келиб, уларнинг фаолиятини таъминлайди. Буйруқ қанчалик тўғри 
бажарилганлиги ҳақидаги ахборот қайтар боғланиш тарзига кўра марказга бориб, 
унинг ишини нечоғли мақсадга мувофиқлигини билдиради. Шундай қилиб, 
марказий нерв тизими организмдаги барча жараёнларни бирлаштириб, одам ва 
ҳайвонларни ташқи муҳит билан ўзаро алоқасини таъминловчи хулқ-атвор 
реакцияларини белгилайди.
Нерв тизимининг рефлектор фаолияти

Марказий нерв тизими 
фаолиятининг асосийси рефлекслар шаклида намоён бўлади. 
Рефлекс
деб 
организмни таъсиротларга марказий нерв тизими иштирокида берган жавоб 
реакциясига айтилади. Рефлекслар ёрдамида организмнинг турли қисмлари 
орасидаги ўзаро алоқа амалга ошади, аъзолар фаолияти бир-бирига мосланади ва 
умуман олганда организмни бир бутун гормоник ҳолатда доимо ўзгариб турувчи 
ташқи муҳит шароитларига мослашуви таъмин этилади.
Янги эранинг II-асрида рим врачи Гален нерв тизими тузилишини ўрганиб 
одам ҳаракатларини ихтиёрий ва ихтиёрсиз гуруҳларга ажратган.
Буюк француз мутафаккири Р.Декарт биринчи бўлиб ихтиёрсиз 
ҳаракатларнинг рефлекс табиатдалигини айтган. Масалан, у бармоққа игна 
санчилганда сезги учларидан қўзғалиш нервлар орқали мияга бориб, у ердан 
нервлар орқали мускулларга келишини тушунтириб берган. Декарт одамни
руҳий ҳаёти моддий қонунларга бўйсунмайди, уни қандайдир бошқа куч 
бошқаради, деб изоҳлаган. Бу Декартнинг дуализми эди.
18-асрда чех олими И.Прохаска физиологияга «Рефлекс» атамасини 
киритди. Кейинчалик рефлекс таълимоти рус олими И.М.Сеченов томонидан 
ривожлантирилди. У ўзининг «Бош мия рефлекслари» асарида организмдаги 
барча ҳаракатлар рефлекслар асосида амалга ошади, шу жумладан руҳий 
жараёнларнинг асосида ҳам рефлекслар туради, деб айтган.
Кейинчалик И.П.Павлов шартли рефлексларни ҳосил қилиш йўли билан 
ҳайвонларнинг хулқ атвори ҳам рефлекслар билан боғлиқлигини тажарибада 
исботлаган.


Рефлекслар доимо рефлекс ёйида амалга ошади. Рефлекс ёйи бешта 
элементдан иборат бўлади.
Сезувчи қисм ёки рецепторлар майдони қўзғалганда қўзғалиш сезувчи 
нервлар орқали марказга бориб, у ерда таҳлил қилиниб, тегишли жавоб реакцияси 
ҳаракатлантирувчи нерв толалари орқали ишчи аъзони функционал ҳолатини 
ўзгартиради. Демак, рефлексни юзага келтирувчи қўзғалишни босиб ўтган йўлига 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish