Амалий машғулот №6.
Асаб марказлари ва уларнинг хоссалари
Тематик режа:
1. Рефлектор ёйнинг тузилиши.
2. Асаб марказларининг хоссалари (
конвергенция, дивергенция, оклюззия,
трансформация, иррадиация)
3. Марказий асаб тизимида тормозланиш жараёнлари, организм учун аҳамияти.
4. Тормозланиш турлари, асосий медиаторлари.
Нерв тизимининг асосий функцияси ташқи ва ички муҳитдан келаётган
ахборотларни қабул қилиш, уларни тахлил қилиб, организмни ўзгариб
турувчи
ташқи муҳит шароитларига узлуксиз мослашиб боришини таъминлаш
ҳисобланади. Марказий нерв тизими организм аъзоларини ўзаро бир-бири
билан
боғлайди, улар фаолиятини энг мукаммал бошқаради. Нерв марказларидан
келаётган буйруқ сигналлари алоҳида нерв толалари орқали
ижрочи аъзоларга
келиб, уларнинг фаолиятини таъминлайди. Буйруқ қанчалик тўғри
бажарилганлиги ҳақидаги ахборот қайтар боғланиш тарзига кўра марказга бориб,
унинг ишини нечоғли мақсадга мувофиқлигини билдиради. Шундай қилиб,
марказий нерв тизими организмдаги барча жараёнларни бирлаштириб, одам ва
ҳайвонларни ташқи муҳит билан ўзаро алоқасини таъминловчи хулқ-атвор
реакцияларини белгилайди.
Нерв тизимининг рефлектор фаолияти
.
Марказий нерв тизими
фаолиятининг асосийси рефлекслар шаклида намоён бўлади.
Рефлекс
деб
организмни таъсиротларга марказий нерв тизими иштирокида берган жавоб
реакциясига айтилади. Рефлекслар ёрдамида организмнинг турли қисмлари
орасидаги ўзаро алоқа амалга ошади, аъзолар фаолияти бир-бирига мосланади ва
умуман олганда организмни бир бутун гормоник ҳолатда доимо ўзгариб турувчи
ташқи муҳит шароитларига мослашуви таъмин этилади.
Янги эранинг II-асрида рим врачи Гален нерв тизими тузилишини ўрганиб
одам ҳаракатларини ихтиёрий ва ихтиёрсиз гуруҳларга ажратган.
Буюк француз мутафаккири Р.Декарт биринчи бўлиб ихтиёрсиз
ҳаракатларнинг рефлекс табиатдалигини айтган. Масалан, у бармоққа игна
санчилганда сезги учларидан қўзғалиш нервлар орқали
мияга бориб, у ердан
нервлар орқали мускулларга келишини тушунтириб берган. Декарт одамни
руҳий ҳаёти моддий қонунларга бўйсунмайди, уни қандайдир бошқа куч
бошқаради, деб изоҳлаган. Бу Декартнинг дуализми эди.
18-асрда чех олими И.Прохаска физиологияга «Рефлекс» атамасини
киритди. Кейинчалик рефлекс таълимоти рус олими И.М.Сеченов
томонидан
ривожлантирилди. У ўзининг «Бош мия рефлекслари» асарида организмдаги
барча ҳаракатлар рефлекслар асосида амалга ошади, шу жумладан руҳий
жараёнларнинг асосида ҳам рефлекслар туради, деб айтган.
Кейинчалик И.П.Павлов шартли рефлексларни ҳосил қилиш йўли билан
ҳайвонларнинг хулқ атвори ҳам рефлекслар билан боғлиқлигини тажарибада
исботлаган.