Амалий №1. Фаннинг асосий тушинчалари моҳияти; хавф турларини, уларни гуруҳлаш ва иденфикациялаш. Ҳаёт фаолияти хавсизлигининг комфорт шароитлари, ишчи ўрнини эрганомикасини ўрганиш.
Режа:
1.Умумий талаблар.
2.Бошқарув тизимига қўйилган талаблар.
3.Титраш даражасига қўйилган талаблар.
4.Шовқин даражасига талаблар.
5.Кўриш қулайлигини яратишга қўйилган талаблар.
6.Ёритилганликка талаблар.
7.Техникавий эстетика (нафосат)га талаблар.
Таянч иборалар.
Иш шароитлари, иш ўрни, “муҳит-машина”, “ишчи-муҳит” тизими, зарарли моддалар, сунъий ёритиш, эргономика, бошқарув пульти, одамнинг физиологик тузилиши, пашанг, педаль, аскелатор, ишчи орган, “титраш касаллиги”, титраш тезлиги, титраш амплитудаси, тебраниш частотаси.
1.Умумий талаблар.
Қурилиш машиналари ва механизациялашган асбоб-ускуналарда ишловчи машинистлар, моторчилар, операторларнинг иш шароитлари жуда оғир ҳисобланади. Иш шароитлари машина ёки асбоб-ускунанинг қувватига, намунасига, қўлланилиш мақсадига, иш ўрни ва ишнинг ўзига хос хусусиятига боғлиқ бўлади.
Кўпчилик оддий қурилиш машиналарига мос келувчи тавсифий сифатлар қуйидагилардир:
- иш ҳаракатларининг юқори цикллилиги;
- ташқи ҳаво ҳароратининг +400 дан -400 кенг оралиқдалиги;
- атмосфера ёғинлари ёмғир, қорнинг таъсири;
- ҳаво таркибидаги чанг, зарарли моддалар, заҳарловчи газларнинг мавжудлиги;
- титраш ва шовқиннинг таъсири;
- сунъий ёритиш шароитида ишлашнинг кераклиги;
- машинанинг ишчи органидан бошқарув пультининг узоқда жойлашуви;
- иш ҳаракатларини технология ва хавфсизлик техникаси талабларига биноан аниқ бажарилишининг мавжудлиги;
Инсоннинг “муҳит – машина” тизимидаги ўзаро алоқаси масалаларини эргономика фани шуғулланади (грекчадан ergon – меҳнат сўзидан олинган). У одамнинг ишчанлигига, унинг психологик ва физиологик ҳолатига машина ва муҳит таъсирини ўрганади.
Эргономикада ҳисобга олиниб ва баҳоланадиган омилларнинг энг асосийлари қуйидагилардир:
-бошқарув тизимидаги пашангларга куч таъсири ва уларнинг силжиш йўли, ўриндиққа нисбатан жойлашуви;
-боқарув кабинаси ичидаги микроиқлим;
-иш жойининг газланганлиги ва чангланганлиги;
-титраш даражаси;
-шовқин даражаси;
-ишчи органларининг ва иш фронтининг кўринишга қулайлиги;
-кабина ўлчамлари;
-ишчи органлари ва иш фронтининг ёритилганлиги.
Хизмат кўрсатувчи ходимларга салбий таъсир кўрсатувчи юқоридаги омилларни йўқотиш ёки камайтириш учун, машинистнинг ишчи ўрни ва машинанинг бошқа қисмлари, агрегатлар ва тугунларига қўйиладиган муҳим талабларни қатъий бажарилишини тақоза қилади.
Асосий талаблар жумласига қуйидагилар киради:
- пашанглар (ричаглар) ни жойлашуви, ўлчамлари ва силжиши, бошқарув пульти педаллари йўл қўярли кучни ва қулайликни таъминлаши ва одамнинг физиологик тузилиши талабларига жавоб бериши керак.
- бошқарув кабинасининг термоизоляцияси ва герметиклиги, иситиш қурилмаларининг, ҳамда кондиционерлар, намликни таъминловчи асбобларниг жойлашуви иссиқлик-нам режимини таъминлаши, машинистни ёғинлардан, газ ва чангдан ҳимоялаши керак;
- кабинанинг ойналаш майдони, олдидаги девори, машинист ўриндиғининг жойлашуви пультнинг жойлашуви горизонт ва тик йўналишларда кўринишга қулайлигини таъминлай олиши;
- машинист ўриндиғи одамни зўриқтирмаслиги керак, уни тик ва горизонтал вазиятларга созлаш мумкинлиги;
- иш жойида титраш ва шовқиннинг даражаси санитар меъёрларидан ошмаслиги лозим;
- ёритилганлик ишчи органлари ва иш фронтларидаги тик ва горизонтал текисликларда ёритилганликнинг тегишли меъёрларига мос бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |