7.Техникавий эстетика (нафосат)га талаблар.
Техникавий нафосат (эстетика)га талаблар, машинани бошқаручилар учун етарли шароитлар ва ишлаб чиқаришни хавфсизлигини яратишга қаратилган. Талаблар машинанинг ташқи кўринишига, умумий ҳолда дизайнига, шунингдек унинг асосий қисмларини, бошқарув кабинаси, бурилиш қисми, ҳаракатланиш қурилмаси, ишчи органларига, машинанинг бўялиши ва алоҳида элементларига қаратилади.
Машинани ташқи нафосатли кўриниши, кабинасининг шакли, капотлари хизмат қилиш ва таъмирланишига қулай, шамол эсиш томонидан кам майдонга эга бўлиши орқали унинг устворлигини таъминлаши, машинани чаққон ҳаракатланишига мос келиши керак.
Машинанинг бўялиши, машинистнинг чарчашига, ишларни хавфсизлигига ва қуёш радиациясига таъсир этади.
Машинанинг ишчи органлари ва қисмларининг ранги, машинистнинг кўриш кенглиги бўйича жойнинг ва иншоотнинг фонидан фарқ қилиши керак. Масалан, унинг ранги қумли, чўл шароитида сариқ рангда, ўрмон шароитида - яшил ва ер ишларида кулрангда ёки қора рангда бўлмаслиги керак.
Бошқариш кабинаси томи ва машина бўлинмалари, ҳамда кабинанинг ички сиртлари ёруғроқ рангларга бўялиши лозим.
Машиналарнинг хавфли жойлари: айланиш платформаларининг думи, юк илгаклари, чиқариладиган таянчлар, ҳаракатланиш қурилмаларининг ён томонлари – оқ-қизил ёки оқ-қора йўл-йўл рангларга бўялади, ва у машинани ўраб турган муҳитдан жуда ҳам ажралиб туришини таъминлайди.
Назорат саволлари.
1.Иш шароитлари, машина ёки асбоб-ускунанинг қувватига, намунасига, қўлланилиш мақсадига, иш ўрнидан ташқари ва яна ишнинг нимасига боғлиқ бўлади?
2.Кўпчилик оддий қурулиш машиналарига мос келувчи тавсифий сифатлар нималардан иборат?
3.Эргономикада ҳисобга олиниб ва баҳоланадиган омилларнинг энг асосийлари нималардан иборат?
4.Бошқаришда тез-тез ишлатиладиган педаллар, ўриндиқнинг суянчиқларига қандай талаблар қўйилади?
5.Кабина ичидаги иссиқлик ва намлик тартиботи қандай бўлиши керак?
6.Кабина ичидаги ҳавонинг ҳаракат тезлиги қандай бўлмоғи керак?
7.Титрашнинг инсонга салбий таъсирлари қандай бўлади?
8.Титрашнинг ўчов бирликлари ва кўрсаткичларини айтинг.
9.Овоз босими ва овоз даражаларига йўл қўярли чегаравий миқдорларини изоҳлаб беринг.
10.Кўришнинг қулайлигини қандай коэффициент билан белгилайдилар?
11.Бир чўмичли экскаваторлар учун тик текислик бўйича кўриш қулайлигининг миқдорий кўрсаткичи неча градус, у ишчи органнинг юқориги нуқтасидан пастга қараб йўналишда белгилангани ҳисобидан, горизонтал текисликка – неча градус ва у экскаваторнинг ишчи органини қайси томонларга бурилиши йўналишини назарда тутади?
12.Ёритилганликнинг йўл қўярли меъёри, ёритиш қурилмалари орқали ҳосил қилинади ва улар қурилиш майдонларини, иш участкаларини, иш жойларини ёритилиши қурилиш майдонларини электр билан ёритиш кўрсатмаларга мос келиши керак ва кўрсатмаларга мувофиқ ёритилганлик қандай миқдорлардан кам бўлмаслиги керак?
13.Узоқни ёритувчи чироқлари, кран олдидаги неча метр масофани самарали ёритиши керак?
14.Машиналарнинг хавфли жойлари: айланиш платформаларининг думи, юк илгаклари, чиқариладиган таянчлар, ҳаракатланиш қурилмаларининг ён томонлари қандай рангларга бўялади?
Do'stlaringiz bilan baham: |