5.Кўриш қулайлигини яратишга қўйилган талаблар.
Кўриш қулайлигининг кўрсаткичлари муҳим аҳамитга эга, чунки у меҳнат унумдорлиги ва хавфсизлигига бевосита, айниқса тор иш жойларида ўз таъсирини ўтказади. Тик ва горизонтал текисликларда машинанинг ишчи органлари ва иш жойларини максимал даражада кўриш имкониятига эга бўлиш, кўришнинг қулайлиги деб юритилади. Кўришнинг қулайлиги, кўриш қулайлигининг коэффициенти билан белгиланади, бу эса ўз навбатида кўриш кенглиги (бурчаги) ни меъёрий кўрсаткичига нисбати орқали ифодаланади.
Бир чўмичли экскаваторлар учун тик текислик бўйича кўриш қулайлигининг миқдорий кўрсаткичи - 1200 бўлиб, у ишчи органнинг юқориги нуқтасидан пастга қараб йўналишда белгиланган, горизонтал текисликка – 800 бўлиб, у экскаваторнинг ишчи органини ҳар икки томонга бурилиши йўналишини назарда тутади.
Минорали кранларда бошқарув кабинаси ва унга ойна ўрнатилиши, юкни кўтариб ҳаракатланишининг барча траекторияларини ва охирги таянч тўсиқларини кўриш имконига эга бўлишини ҳисобидан келиб чиқиб лойиҳаланади.
Кўриш имконятининг қулайлиги бошқарув пульти ва унинг кабина олдидаги деворида жойлашувига, айниқса олдинги ойнанинг кенглиги ва қиялигига жуда ҳам боғлиқ. Кўриш қулайлиги минорали кранлар кабинаси устидаги фонарлари, олдинги ойнасининг тепадан пастга қараб қиялаб ўрнатилганлиги, қисман полни ва томини ойналанганлиги, айниқса ишчи органларининг бошқа узунроқ стрелага алмаштирилиши анча қулайликни яхшилайди.
Машина кабинаси ҳимоя соябони билан жиҳозланиши керак, чунки бу нарса қуёш ва электр пайванднинг кўзни қамаштирувчи таъсиридан ҳимоялайди. Кўриш ойналарини терлаш ва музлашдан сақлаш учун унга иситгичлар ўрнатилади.
Кабиналарда одамнинг ўтириб ёки турган ҳолда ишлашига қулайлиги унинг ўлчамларига боғлиқ бўлади. Барча қурилиш машиналарида Ягона талабларга мос равишда қуйидаги кабина ўлчамлари белгиланган: баландлиги – 1,8 м; эни – 1,1 м ва узунлиги – 1,3 м.
6.Ёритилганликка талаблар.
Қурилиш машиналарини 2 – 3 смена давомийлигида ишлатиш, шунингдек туманли кунларда ишлаганида сунъий ёруғликлардан фойдаланишга тўғри келади. Қоидага биноан қурилиш машиналари ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади, натижада улардан кечки, қоронғи пайтларда фойдаланишнинг имкони яратилади. Умумий ишчи ва локал ёритилганликни майдондаги ёритгичлар билан ва машинадаги ёритгичлар билан эса фақат локал ёритиш ҳосил қилинади.
Тик ва горизонтал текисликларида ёритилганлик юкларни қабул қилиш, узатиш, лойиҳа нуқтасига конструкцияларни ўрнатишда, забойнинг бутун чуқурлиги, грунтни кўтариб машинага юклашда, илгакни кўтариш, грейферда, қозиқ қоқишда ва ҳ.к. ларда қўлланилади.
Ёритилганликнинг йўл қўярли меъёри, ёритиш қурилмалари орқали ҳосил қилинади ва улар қурилиш майдонларини, иш участкаларини, иш жойларини ёритилиши қурилиш майдонларини электр билан ёритиш кўрсатмаларга мос келиши керак. Жумладан кўрсатмаларга мувофиқ ёритилганлик қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги керак:
-машиналарни йиғиш ва монтаж қилиш, таъмирлаш, машина бўлимларида созлаш ишлари (экскаватор, кранлар, земснарядлар ва ҳ.к.) горизонтал текисликда – 50 лк;
- кран ости йўлларини монтаж қилиш, горизонтал текисликда – 30 лк;
- асосий қурилиш ишларини ишлаб чиқаришда горизонтал ва тик текисликларида бўйича – 10 лк;
- қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш, иккала текисликда ҳам – 30 лк;
- технологик жиҳозларни монтажида ва йиғишда, иккала текисликда ҳам – 50 лк.
Қурилиш машиналарига хизмат қилувчи ходимларнинг қоронғиликда тушишлари, кўтарилишлари ёки ичкаридан чиқиб кетишлари учун ҳалокатли ёритилганлик, яъни юқори даражадаги хавфлар мавжуд бўлгандаги ёритилганлик – 0,5 лк ни ташкил этиши керак.
Қурилиш машиналарининг назорат-ўлчов панелларини остидан ёритилиши керак. Асбобларнинг ёритилганлиги шкалалар ва стрелкаларни тўласинча, яққол кўришни таъминлаши лозим.
Ўзиюрар қурилиш машиналари (автомобиль кранлар, автомобиль шассили кранлари) ёритиш қурилмалари ва чироқлар билан жиҳозланган бўлиши, улар узоқни, яқинни, ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитида йўлни етарли ёритилишини таъминлай олиши лозим.
Узоқни ёритувчи чироқлари, кран олдидаги 100 м масофани самарали ёритиши керак.
Чироқларни қўшиб ёритиш билан бир қаторда, олдинги ва орқадаги габарит чироқлар ва давлат белгиси рақамларини ҳам чироқлари ёниши керак.
Кўрсатилган кранлар хабарловчи чироқлар билан жиҳозланади ва улар орқадаги, олдиндаги ўчиб-ёнувчи чироқлардан иборат бўлади. Уларнинг вазифаси транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини ҳаракатланиш йўналишини ўзгариш, тезлик, бурилишлар ва қувиб ўтишлар ҳақида огоҳ-лантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |