Суянчиқ ва ўтирғичнинг эни ..................................................................... 350 ва 400
Суянчиқнинг баландлиги ............................................................................ 300
Ўриндиқнинг узунлиги ................................................................................ 400
Ўриндиқни горизонт бўйича созлаш .......................................................... ±100
Ўриндиқнинг тик йўналишда созлаш ........................................................ ±160
Суянчиқнинг баландлиги ............................................................................. 480
Кабина ичидаги иссиқлик ва намлик тартиботи Қурилиш машиналарининг кабиналарига ягона талабларга биноан, йилнинг фасллари ва қурилиш ҳудудига нисбатан микроиқлими қуйидагича ушлаб турилади:
ёзда – + 280 С дан кўп эмас;
қишда пол сатҳида - +140 С дан кам эмас;
иссиқ ўлкаларда, ёзда - + 330 дан кўп эмас.
Ёзда вентилятор ишлатилади; бунда ҳавонинг ҳаракатланиши 1,5 м/с ни ташкил этади.
Иссиқлик ва намлик тартиботини сақлаш учун қурилиш машиналарининг кабиналарида, кондиционер ўрнатилиши, ичимлик сувини совуқ ҳолда сақлаш учун термос бўлиши керак.
Қиш мавсумида кабина ичидаги белгиланган ҳароратга, иссиқлик берувчи қурилма орқали эришилади.
3.Титраш даражасига қўйилган талаблар.
Қурилиш машиналари ҳаракатланаётганида ва ишлаётганида, ҳамда механизациялашган асбоблар (бузғич болға, бетон бузғич, пефаратор, титратгич) лар ишлатилаётганида юқори частотали ва паст частотали титрашлар машинанинг ҳамма қисмида ёки унинг айрим қисмлари (кабина поли, машинистнинг ўриндиғи) да пайдо бўлади, шу билан биргаликда асбобларнинг ўзида ҳам титрашлар пайдо бўлади.
Титрашнинг узоқ муддат машинист (оператор) га таъсир этиши натижасида, унинг организмида салбий ўзгаришлар содир бўлади ва бундан асаб тизимлари, қон айланиши бузилади, органлар фаолиятида функционал ўзгаришлар вужудга келади. Кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар “титраш касаллиги” деб аталувчи касаллик келтириб чиқаради.
Титрашнинг даражаси амплитудасининг энг катта қиймати ва тебраниш тезлигининг ўртача квадрат миқдорлари ёки унинг логоифмик миқдори билан баҳоланади, см/с ва дБ бирликларида ўлчанади.
Кабина поли ва ўриндиқлар амплитудаси ва титраш тезлигининг йўл қўярли қийматлари, титрашнинг частотасига боғлиқ. Частотанинг ўсиши титрашнинг йўл қўярли кўрсаткичларини пасайтиради. Тирашнинг йўл қўярли кўрсаткичлари санитар меъёрларида белгиланган.
Титраш тезлигининг чегаравий йўл қўярли даражаси, дБ ларда, ва уларга мос келувчи амплитудалари, см/с ларда, октава оралиғидаги ўртача геометрик ва чегаравий частоталари учун қуйида келтирилган.
Машинист қўлига узатиладиган, титраш тезлигининг даражаси, 16 Гц частотали оралиқларда- 120 дБ; 32 Гц оралиғида -117 дБ; 63 Гц оралиғида- 114 дБ, ҳамда 2000 Гц да эса -99 дБ ни ташкил этади.
Иш ўрнининг титраши 11 Гц дан кичик частоталари учун титрашнинг силжиши бўйича, 11 Гц дан катта ҳолатларда – титраш тезлиги бўйича меъёрланади.
Титрашни силжишининг йўл қўярли даражаси 0,6 дан 0,035 мм оралиғида ўзгаради. Титрашни силжишининг йўл қўярли даражаси октава оралиқларининг 16, 32, ва 63 қийматларида, мос равишда 0,35; 0,22 ва 0,27 см/с ларни ташкил этади.
Қурилиш машиналари асосан 2 дан 63 Гц оралиқларидаги тебранишлари частоталарида ишлайди, технологик жиҳозлар ва механизациялашган асбоблар – 63 Гц дан юқори. Машиналарни ҳаракатланишида қўшимча тарзда йўлнинг нотекисликлари туфайли тебранишлар ҳосил бўлади.
Тебранишларнинг титраш тезлиги ва амплитудасини камайтириш учун машинани тўғри мувозанатлаш, двигателни, ўриндиқни демферлаш, машина ғилдираклари ва шассисини ресорларга ўрнатиш орқали эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |