Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1.
Дунё ер фонди нима? 
2.
Ерни жамиятда мавжуд бўлиш шакллари тўғрисида нималарни биласиз? 


59 
3.
Бозор иқтисодиёти шароитида ердан фойдаланиш қандай хусусиятларга 
эга? 
4.
Ердан 
фойдаланишнинг 
иқтисодий, 
экологик, 
ижтимоий 
самарадорликлари деганда нимани тушунасиз? 
5.
Ерни турли тармоқларда фойдаланишнинг қандай хусусиятларини 
биласиз? 
6.
Ердан фойдаланиш усуллари деганда нимани тушунасиз? 
7.
Ернинг асосий хусусиятларини айтиб беринг. 
 
 
 


60 
4. ЕР (ТУПРОҚ)ДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
АСОСЛАРИ 
 
Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ерлардан фойдаланишда тупроқ 
унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш босқичи ерларни такрор ишлаб 
чиқариш даврида муҳим таркибий қисм саналади. Агар ер ресурслари такрор 
ишлаб чиқарилмаса, келгуси такрор ишлаб чиқариш даврида ернинг 
маҳсулдорлиги паст бўлади. Аввал истеъмол қилинган ер ресурсларини такрор 
ишлаб чиқармасдан туриб ҳам, маълум бир муддат вақтинчалик самара олиб 
туриш мумкин, лекин бу ернинг сифатига боғлиқ бўлмай, ишлаб чиқаришнинг 
бошқа омилларини интенсифакициялаш орқалигина амалга оширилиши 
мумкин. Бунда ишлаб чиқаришнинг асосий омили – ер ишлаб чиқариш 
жараёнида ўз ролини камроқ бажаради ва пировардида, бошқа омиллар зарур 
натижаларни бермайди ёҳуд сарфланган харажатларга мутаносиб бўлмайди. 
Ер ресурсларини такрор ишлаб чиқариш даври босқичларининг барчаси 
тенг куч ва аҳамиятга эга эканлиги тўғрисидаги объектив қоида ва талаблар 
ўтган йиллар ичида бузилди, тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш 
босқичига етарли эътибор қаратилмади. Сўнгги йиллардаги айрим экин 
турлари бўйича ҳосилдорликнинг ўсиши ишлаб чиқаришнинг бошқа 
омиллари самарадорлигининг ортиши билан боғлиқ бўлиб, бунда ернинг роли 
паст даражада бўлди, ваҳоланки ер (унинг сифати, хусусан унинг 
унумдорлиги) ишлаб чиқаришнинг асосий омили сифатида қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш борасида энг муҳим ва асосий 
аҳамиятга эга. 
Тупроқ унумдорлиги динамик хусусиятга эга, бунда унинг табиий 
унумдорлик ва сунъий унумдорлик каби турлари ҳам динамик хусусиятга 
эгадир. Аҳоли сони ва унинг моддий неъматларга эҳтиёжларининг ортиши 
кузатилаётган бир пайтда, тупроқ унумдорлигини ошириш жамият ва 
иқтисодиёт тараққиётининг объектив омилидир. Жамият ва иқтисодиёт 
ернинг унумдорлигини ошириш борасидаги тадбирларга инвестициялар 


61 
киритиши керак. Тупроқни ишлаб чиқариш истеъмоли ва уни такрор ишлаб 
чиқаришнинг технологик схемасини қўйидагича ифодалаш мумкин (4.1-
схема): 
4.1- схема. 
Бу ерда қуйидаги белгилар қабул қилинган:
ДУ

– дастлабки (қишлоқ хўжалиги йили бошида) унумдорлик;
Б
дтб
– жорий йилда дастлабки тупроқ бонитети (ТББ);
Ич
и
– ишлаб чиқариш жараёнида тупроқ унумдорлигининг ишлаб 
чиқариш истеъмоли;
Қ
ич 
– қишлоқ хўжалиги жараёни (ишлаб чиқариш);
П
оту
– жорий қишлоқ хўжалиги йилининг охирида тупроқ унумдорлиги; 
Б
отб 
– жорий қишлоқ хўжалиги йилининг охирида ТББ;
Я
м 
– ялпи маҳсулоти;
Ич
х 
– маҳсулот ишлаб чиқариш сарф-харажатлари;
Я
д 
– ялпи даромад;
Я
тм
– ялпи даромаднинг тақсимланиш моддалари;
Б
тички
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган 
капитал, инвестициялар;
Б
т
И
ч
– жорий йилда (циклда) тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб 
чиқариш;
КЙ
дту
– келгуси йилнинг (циклнинг) дастлабки тупроқ унумдорлиги;
КЙ
дтб 
– келгуси йилнинг дастлабки тупроқ бонитет бали; 
Х
утич
– тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш харажатлари. 
Юқорида берилган схемада такрор ишлаб чиқариш ва ердан 
фойдаланиш босқичларининг боғлиқлиги ифодаланган. Тупроқнинг 
унумдорлиги ишлаб чиқариш истеъмол қилиниши натижасида дастлабки 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish