2.1-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида 1 кишига тўғри келадиган суғориладиган
ерлар майдони
Йиллар
1 кишига тўғри келадиган суғориладиган ерлар
майдони, гектар
1940
0,31
1960
0,26
1970
0,20
1980
0,19
1990
0,17
2000
0,17
2006
0,15
2016
0,11
2017
0,11
2018
0,10
келтиради, мазкур эрозиялар оқибатида ернинг унумдор қатлами йўқ бўлади.
Текис рельефга эга бўлмаган, ёғингарчилик мўл бўлган регионларда юза сув
43
эрозияси хосдир. Суғориладиган деҳқончилик ҳудудларида эса ирригацион
эрозия учрайди. Ўртача ва кучли шамоллар ҳаракатланадиган ҳудудларда
шамол эрозияси вужудга келади. 1-3 см қалинликдаги унумдор тупроқ табиий
шароитларда бунёд бўлиши учун 200 йилдан 1000 йилгача вақт талаб этилса,
эрозиялар туфайли тупроқ қатламининг бузилиши 20-30 йил ичида рўй
бериши мумкин. Ҳар куни дунёда эрозия жараёнлари оқибатида қишлоқ
хўжалиги оборотидан 3 га экин майдонлари йўқотилмоқда. Ўзбекистонда 1,5
млн. га экин майдони сув ва шамол эрозиясига учраган, бу ерларнинг ярмида
мунтазам равишда эрозияга қарши кураш олиб борилиши талаб этилади.
Эрозия жараёнлари учрайдиган ерларда ҳосилдорлик, одатда, 20-40% кам
бўлиб, техник механизмлар ишлатилиши қийинлашади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий шарт-шароитларининг
ёмонлашуви билан биргаликда, биогеоценоз бузилиши кузатилмоқда, унинг
натижасида табиатда биоэкологик мувозанат бузилмоқда. Масалан, ерларнинг
шўрланиши нафақат улардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини
пасайтирмоқда, балки биогеоценоз бузилишларига олиб келиб, атроф-
муҳитнинг табиий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунда эса, турли
мелиорация тадбирларининг ўтказилиши ушбу жараёнларнинг салбий
оқибатлари билан курашиш воситасидир. Бунинг учун ерлар шўрланишига
қарши қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган суғориш тартибини
жорий қилиш, ирригация каналлари фильтрациясини амалга ошириш,
томчилаш усулида суғориш, дренаж тизими ёрдамида минераллашган
сувларни чиқариб юбориш, ерлардаги туз миқдорини минималлаштириш
мақсадида тупроқ қатламини ювиш каби тадбирлар ўтказилиши керак.
Тупроқнинг ва атроф муҳитнинг ифлосланиши, умуман олганда,
инсоннинг табиатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермайдиган
фаолиятининг оқибатидир. Бугунги кунда тупроқларнинг ҳолатини таҳлил
қилиш уларнинг саноат чиқиндиси, иссиқлик электр станциялар кули,
қурилиш ахлати, нефтнинг оқиб кетиши, қишлоқ хўжалигида заҳарли
44
химикатларнинг эҳтиётсизлик билан ишлатилиши, маиший ишлатилган оқава
сувлар, шаҳар маиший чиқиндилари билан ифлосланиб кетганлигини
кўрсатмоқда. Қолаверса, саноат чиқиндилари билан ифлосланган
атмосферадан ёққан ёғинлар яна тупроқни ифлослантиради. Заҳарли
химикатлар, барқарор гербицидлар ва синтезлаштирувчи кимёвий моддалар
ерда тўпланиб, тупроқ микроорганизмларини ҳалок этади, ўсимликларга
сингиб, уларга салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси тупроқ ҳосил
бўлиш жараёнининг бузилиши, тупроқ унумдорлигининг ёмонлашуви,
биосферада биотиклар алмашинувининг бузилишига олиб келади.
Яйловларда, айниқса чўлларда, тупроқни муҳофаза қилишда қум
кўчишларининг олдини олиш ва мустаҳкамлаш, улардан тупроқни тиклашда
фойдаланиш ҳам муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Бу ўринди тупроқ устини
битумлаш, майсазорлар яратиш, дарахт-буталар билан ўрмонлаштириш,
саксовул плантацияларини яратиш ва уларни чизиқли жойлаштириш орқали
ҳимоя тўсиқларини барпо этиш каби тадбирлар амалга оширилиши назарда
тутилади. Ушбу тадбирларга яйловлардаги майсазорлардан оқилона
фойдаланиш, хўжаликларда кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб
борилиши ҳам киради.
Мамлакатнинг жуда катта ҳудудларини ўз ичига олган ноқишлоқ
хўжалиги ерларидан фойдаланиш жараёнида ерлар тупроқ қатламининг
бузилиши карьерлардан фойдаланиш, тоғ жинсларининг кўчиши, йўллар,
каналлар, трубопроводлар ва бошқа саноат ва фуқаро объектлар қурилиши ва
инфраструктура тизимларининг барпо этилиши оқибатидир. Бу жараёнлар эса,
пировард натижада рельеф ва ландшафтнинг бузилиши ёки умуман ўзгариб
кетишига, тупроқ қатламининг ифлосланишига олиб келади. Ерларни тиклаш
ва уни хўжалик оборотига қайта киритиш рекультивация орқали амалга
оширилади. Бунда энг муҳим тадбир бўлиб тупроқ қатламини сақлаб қолиб,
ундан ерларни рекультивация қилишда фойдаланиш ҳисобланади.
45
Ерларни муҳофаза этишнинг экологик жиҳатининг муҳим масалалари
сифатида ерларни эрозия, шўрланиш, ифлосланиш, ботқоқланиш, чўлланиш,
қум кўчкиларининг босиб қолиши, кимёвий ва радиоактив моддалар билан
заҳарланишдан сақлаш; ер ресурларини такрор ишлаб чиқариш, қишлоқ
хўжалиги оборотидан ерларни чиқариш жараёнини имкон қадар камайтириш
ёки бутунлай тўхтатиш, илмий асосланган ҳолда янги ерларни ўзлаштириш,
ердан
оқилона
фойдаланаётган
тидбиркорларни
рағбатлантириш
механизмларини ишлаб чиқиш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ерлардан фойдаланиш самарадолрлигини аниқлашда табиат
кучларининг салбий таъсири ва инсон фаолияти оқибатида ерларнинг
келгусидаги ёмонлашуви, унумдорлиги паст ерлардан фойдаланишга
ўтилиши, қишлоқ хўжалиги оборотидан ерларнинг чиқариб юборилишининг
олдини олиш учун кетган сарф-харажатлар ҳам инобатга олинади, яъни:
Э
экол
= С
дар
– З
экол
– С
дар
– П
дар
( 2.3 )
бу ерда:
Э
экол
– ерлардан фойдаланишнинг экологик самарадорлиги;
С
дар
– ерларнинг экологик аҳволини яхшилаш натижасида улардан
фойдаланиш самарадорлигининг ошиши;
З
экол
– ерларнинг экологик аҳволини яхшилаш учун кетган сарф-
харажатлар;
С
дар
– ерларнинг экологик аҳволи ёмонлашуви оқибатида ер
самарадорлигининг пасайиши;
П
дар
– экологик ҳолат туфайли хўжалик оборотидан чиқариб юборилган
ерлардан олинадиган даромаднинг йўқотилиши.
Ер
ресурсларидан
фойдаланишнинг
ижтимоий-иқтисодий
жиҳатларининг мазмуни билан танишиб чиқиш уларнинг мазкур жараёндаги
роли хусусида маълум бир хулосаларга келиш имконини беради. Авваламбор,
ерлардан фойдаланиш жараёнининг энг муҳим, устувор жиҳати сифатида
иқтисодий томонини кўрсатиш керак. Бунда, биринчидан, ерлардан
46
фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатини ушбу жараёнда жамият ва иқтисодиёт
барқарор мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий
маҳсулот ишлаб чиқарилади; иккинчидан, ерлардан фойдаланиш жараёнида
ишлаб
чиқарилган
ижтимоий
маҳсулот
ер
ресурслари
(тупроқ
унумдорлиги)ни такрор ишлаб чиқаришнинг моддий асосини ташкил этади;
учинчидан, ердан фойдаланишнинг ижтимоий, рекреацион ва экологик
самарадорлигини қиймат кўринишидаги баҳоланиши провардида ушбу
жараёнларни иқтисодий баҳолашга олиб келади. Ерлардан фойдаланишнинг
иқтисодий жиҳатининг устуворлиги мамлакат ва ҳудудларни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантиришда, ижтимоий
соҳалар, иқтисодиёт тармоқлари бўйича ерларни тақсимлашда, уларнинг
таркибини такомиллаштиришда, ҳудудларни комплекс ривожлантиришда,
айниқса, ишлаб чиқарувчи кучларни оптимал ва самарали жойлаштиришда
инобатга олиниши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |