ИЖМОЪ НУҚТАИ НАЗАРИ ВА ИХТИЛОФ НАТИЖАСИ
Юқорида зикр этилган далиларнинг натижаси шундай тўпланиши мумкин. Мусулмонларнинг имомлари шу нуқтада ижмоъ этганлар:
а—Мусулмон аёл Аллоҳ таоло зикр этган яқинларидан бошқа ҳеч кимнинг ёнида юзи ва қўлларини, бошқа жойларини очиб кўрсатмаслиги керак.
б—Аёл атрофида ўзига ҳаром нигоҳ билан қараган ёмон ниятли кимсалар борлигини ҳис этса—унга доимий тарзда тикилиб туришса, ҳаром бўлмиш бу ҳаракатни уйдан чиқиб кетиш, уйга кириш ёки юзини тўсиш билан йўқ этолмаса, у ҳолда юзини ҳам, қўлларини ҳам беркитиш лозимдир. Бундай ҳолда юз ё қўлини очиқ тутиши қатъиян жоиз эмас.
Бу ҳолда ал—Хатиб аш—Шарбини имомул ҳаромайндан нақл этилган ҳукм кучга киради: Мусулмонлар аёлларнинг юзлари очиқ ҳолда ташқарига чиқишларини таъқиқлаш кераклиги хусусида иттифоқдирлар. ( Мағнил-Муҳтож III, 129).
Шунингдек, Қуртибий ҳам шунга ўхшаш бир ривоят келтиради. Унда Моликий имомларидан бўлган Ибни Ҳувайздан нақл этилади: Агар аёл гўзал бўлса, фитнага жазб этадиган даражада жозибадор эканлигидан қўрқилса, буни асраш, сақлаш учун юзи ва қўлларини беркитиши керак" (Тафсирул-Қуртибий, XII, 284)
Ҳанафийлардан Дуррул-Мухторнинг соҳиби шундай дейди: "Бирор бир ёш аёлнинг бегона эркаклар орасида юзини очишининг олдини олиш керак. Ҳаром ва маҳрам эканлиги учун эмас, фитнага гирифтор бўлиш қўрқувидан юзини очтирмаслик лозим. Қолаверса ёш аёлнинг юзига тикилмоқ ҳам жоиз эмас" (Ад-Дуррул-Мухтор, I, 2841 Ибни Обиддин)
Шундай қилиб ҳар икки гуруҳ имомлари ижмоъда собитдирлар. Хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам, дея қабул этган ханбалилар ва бир қисм шофиийлар бўлсин, хоҳ аёлларнинг юзларини маҳрам (аврат деб) билмаган ҳанафийлар, моликийлар ва баъзи шофиийлар бўлсин, аёлнинг атрофида ўзига шаҳват билан тикилган ёки тикилиш эҳтимоли бўлган бириси бўлса, фитнадан қўрқилгани учун юзини тўсиши керак, дейдилар. Бугун шундай бир фитнанинг йўқлигини ким айтаолади? Кўча-кўйларда аёлларнинг шаҳватла сузилиб юришлари борган сайин ошаётганини ким кўрмайди дейсиз?
в—Яна имомлар иттифоқ ҳолидадирларки, аёлларнинг юзларини таълим олиш ва даволаниш асносида очишлар, шунингдек гувоҳлик пайтида ёки бирор зарурий тадбиқотга қўшилганида очиши жоиз бўлади.
Амалда бу уч нуқта барча имомлар ва фақиҳларнинг ижмоълари билан собитдирлар.
Бироқ буларнинг ташқарисидаги баъзи нуқталарда ихтилоф мавжуддир. Масалан, ўзига шаҳватла тикилиш эҳтимоли бўлмаган умумий йигилишда жамоа орасида аёл юзини очиши хусусида (бугун бу қараш бир кўринишдан иборатдир) ихтилофга кирганлар. Яъни, баъзи олимлар бу хусусда беозорлик борлигини кўрсаларда, баъзилари аёллар мутлақо юзларини ўраб олишлари кераклигини таъкидлайдилар. Аёлнинг кийим-бошига доир исломий ҳукм ана шундайдир. Бу борада Ислом уламоси бир ҳукмда иттифоқдирлар. Бу қарашларида Куръони каримдан очиқ-ойдин қонун-ларга ва пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг суннатидаги собит ва саҳиҳ ҳадисларга таянмоқдалар.
Энди бундан кейин саҳобаларнинг, тобеъинларнинг ёки бошқа бирларининг аёлларида Қуръон ва суннатга таянган имомларнинг ижмоъларига қарши хусусий воқеалар ва ҳаракатларга юзма-юз келеак (бир жойда эшитсак, ўқисак) булар Қуръон, суннат ва имомларнинг ижмоъи далиллари билан собит бўлган Аллоҳ таолонинг ҳукми ила орадан олиб ташланиши керак. Йўқса Аллоҳ сақласин, Аллоҳниг ҳукми бу ҳаракатларга кўра ўзгартирилмайди. Бу ҳақиқатни англагандан кейин шуни билишимиз керакки, Ислом шариатининг манбалари аёл киядиган кийим-кечакнинг шаклини ва турини тайин этмаган, белгиламагандир. Талаб қилинган нарса фақат аёл вужудини бекитишдир. Аёл вужудининг бирор бир жойининг гўзаллигини тайин этилган яқинларидан бошқа ҳеч кимсага кўрсатиш жоиз эмас. Бу шартларда аёл кийим-кечагининг энг уйғуни тўпиқларига қадар узун бўлганидир. Агар тўпиқларидан юқорида қолса, аёқлар қалин жўроб, пайпоқлар билан бекитилсада барибир макруҳдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |