АҲВОЛ ВОҚЕАЛАРИ БИРОР БИР ШАРЪИЙ ҲУКМГА ДАЛИЛ БЎЛОЛМАЙДИ
Ислом шариатининг ҳукмлари фақат шу далил ва манбаларга асосланади: Булар Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримнинг собит далиллари, қонунлари, пайғамбар (с.а.в.) суннатининг саҳиҳ ҳадислари ва буларга саҳиҳ бир қиёс ёки умматнинг олимлари ва имомларининг иттифоқ этган хулосаларидир.
Шубҳасизки, халқ орасидан бирининг хусусий ҳатти -ҳаракатлари ва ёки айри ифодалар билан айтишни яхши кўрувчиларнинг таъкидлашларича қайд этсак "Аҳвол воқелари" бирор бир шаръий ҳукмга асос ва ёки далил бўлалмайди. Бу шахслар хоҳ саҳобалардан, хоҳ уларнинг тобеъларидан бўлсин, фарқ этмайди. Чунки барча мусулмонлар учун қатъий ҳақиқат, ўзгармас ўлчов аниқдир. Инсонларнинг ҳаракатлари (ҳазрати пайғамбар Мусҳаммад Мустафо (с.а.в.) бундан мустасно) ва аҳвол воқеалари, дея номланган воқеалар билан Ислом ҳукми белгаланмайди. Билъакс, Исломнинг ҳукми билан бошқа барча ҳаракатлар, ҳоллар ўлчовлидир, тўғрилиги ёки янглишлиги баҳоланиб, интизомга ва тартибга солинади.
Агар саҳобалардан ёки уларга тобе бўлган кишилардан бирининг ҳаракатлари шаръий ҳукмга далил бўла олса эди, бошқа бирор бир далилга таянишга эҳтиёж қолмасди. Ҳамма нарса қабул қилинаверарди. Яъни ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) каби ҳар қандай хато ва янглишликка тушишдан маъсум, гуноҳсиз қолардилар. Бизнинг ўз манбаларимиздан маълумки, фақат ва фақат набилар, расуллар хато ва гуноҳ каби қусурлардан маъсумдирлар. Бошқа инсонлар эса баъзи нарсаларни рад этадилар. Уларнинг баъзи нарсалари бошқалар томонидан рад этилади. Аллоҳ таолонинг тақдири шундайдир: "Ҳар инсон янглишади."
Яьни, умумий қабул этилган далиллардан эмас. Масалан, ҳазрати пайгамбар (с.а.в.) Абу Бурдага бир қурбонлик қилишни истаган вақтда: "Бундан сенга савоб келади, бироқ сендан кейинги бирор кишига савоб етмайди"-деганлари каби. Бошқа бир мисол ҳазрати пайғамбар (с.а.) саҳобалардан бирига маҳр тўламасдан Қурьони каримни ёдлагани учун уни уйлантириб қўйгандилар. Бундай савоб қозаниш сингари аҳвол воқеалари вазиятдан келиб чиққандир ва умумий қоидалар доирасида эмас. бу аҳвол поқеаларининг ҳусусий аҳамияти шундаки, ҳеч бир шубҳаси бўлмаган асосий ҳукмларга қаршидир. Буни кўрсатиб берадиган далилларни осонликча топиш мумкин. Қаранг: Аҳком: Амидий,2/70. Мувафақат. Шотибий.3/269 Мустафа: Ғаззолий,68.
Бу гапларимизнинг келиб тақаладиган хулосаси шундан иборатки, Аллоҳ таолонинг аёл ҳақидаги ҳукмини ўрганишнинг йўли Аллоҳ таолонинг ва пайгамбар (с.а.в.)нинг буйруқларини тадқиқ этиб, майдонга чиқармоқдир. Бу қарорлар чиққанидан кейин Қуръон ва Суннат ёғдусида иймонларнинг шарҳлари билан баробар бир-бирига зид бўлган ифода келиб чиқмаса, янглишлик бор экан, деган хулосага бормаслик керак. Чунки Аллоҳнинг ҳукми ўзгармас, камчиликлардан ҳоли, мукаммалдир. Шу сабаб, бундай ҳолда унга мурожаатэтмоқлозим. Бу ҳақиқат билан ҳар қандай савиядаги ва ҳар қандай табақадаги киши ҳам адашмайди, у ёки бу тарзда йўлдан чиқмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |