МАҲРАМИЯТ (МАХФИЙЛИК) ҲАҚИДА ОЛИМЛАРНИНГ ШАРҲЛАРИ
Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг қарашлари муштаракдир. Фақат ораларида аёлнинг юзи маҳрамми, йўқми деган хусусда бир ихтилоф бўлиб, бу уларни икки гуруҳга бўлган.
-Биринчи гуруҳ: Юқоридаги оятларда васф қилинган зоҳирий гўзалликни зеб-зийнатлар гўзаллиги ва гўзаллик бергувчи нарсалар шаклида тушунтирадилар. (Масалан, узук каби зебу-зийнатлар) Бу шарҳга кўра юз ва қўллар ҳам кўрсатилиши таъқиқланган маҳрам жойлардан ҳисобланди. Ояти каримада зикр этилган яқинлар мустасно этилганда аёл ҳеч кимнинг ёнида қўл ва юзини очиши ва кўрсатиши жоиз эмас (Қаранг: Байзавий Тафсири, Нур сураси 31, Ибни Қудома, ал-Мугний, 7, 23. Мугний-Муҳтож фи шарҳи Муҳтожид-толибун, 3,128)
Оятларни бу шаклда шарҳлаган Ҳанбалилар ва Шофийларнинг бир қисмидан иборат бу қараш соҳиблари илгари сурган далиллар қуйидагилардир:
1.Аллоҳ таолонинг буюргани: "Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортида туриб сўранглар" (Аҳзоб сураси 53) оятида ҳазрати пайғамбар (с.а.в) аҳли-аёлларига қарата хитоб қилинган бўлсада, аслида бу бутун мусулмон аёлларига, яъни барчага қаратилган фармондир. Бу хитоб қаршисида пайғамбар (с.а.в.) аёллари билан умматнинг бошқа аёллари ўртасидаги фарқ кўтарилади. Ёки жалили қиёс билан барча мусулмон аёллар бу амрга муҳатоб (яъни хитоб қаратилган киши) бўладилар. Бунга биринчи қиёс (қиёси аввал) дейилади.
2. Бухорийнинг ҳазрати Ойша онамиздан ривоят қилгани —ҳаром кийим -кечаклар ҳақидаги ҳадиси шарифда ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: "Аёл юзини ўрамас, ниқоб тақмас, сафронли кийимлар киймас". Айни шаклда Малик (р.а.) Абдуллоҳ ибни Умардан ривоят қилган бир ҳадисда: "Аёл юзпўш тақмас ва қўлқоп киймас", дейилади. Буларга кўра аёл ҳажда юзини, қўлини бекитмайди, дейиш бошқа ҳолларда, ҳолатларда мазкур жойларини ўрайди, деган маънога келади.
3.Имом Бухорий Ибни Аббосдан шу воқеани ривоят қилади. Қурбон байрамида ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Фазли бин Аббосни биясининг орқасига миндирган эди ва орқадан Расулуллоҳни сўраб, Ҳасамийа қабиласидан бир аёл келди. Фазл (р.а.) унга қарай бошлади. Пайғамбаримиз (с.ае) Фазлнинг чаккасидан ушлаб унинг юзини аёлдан бошқа томонга бурдилар. Бу воқеадан ҳам очиқча кўринмоқдаки, аёлнинг юзи боқилиши, қаралиши керак бўлмаган, маҳрам жойдир. Агар шундай бўлмаганида ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Фазлга бундай мумомала қилмас эдилар. Аёлнинг у пайтда юзининг очилиши эса, ҳажда эҳромда бўлишидир.
4. Муслимнинг Уқба ибни Амир (р.а.)дан ривоят қилишича, мана бу ҳадис шарифда ҳазрати пайғамбар (с.а.в.): "Аёллар бор жойга киришдан тортининг", деганлар. Шунда ансорларидан бири "Ё Расулуллоҳ! Бу қайинга ҳам таалуқлими?", деб сўради. Ҳазрати пайғамбар: "Қайин ўлумдир", дедилар. Қайин эрнинг укаси, қардоши ва шу каби қариндошлар маъносини англатади.
Агар аёлнинг ҳамма жойи бегона эркаклар учун маҳрам бўлмаса эди, пайғабаримиз (с.а.в.) аёлларнинг ёнига боришни манъ этмас эдилар. Чунки уйда ўтирган ёки тўпланиб суҳбатлашиб ўтирган аёлларнинг юзлари очиқ бўлиши мумкин. Шу сабабдан уларнинг ҳузурига кириш таъқиқланган. Бу таъқиқ аёлларнинг мухталиф ҳолларини қамраб олади.
Кўрдингизки, бу ҳукм эрнинг қардошлари (ака-укаси)ни ўз ичига олади. Аёлнинг қайниси ёнига ёки эрнинг укасининг акасининг хотини ўтирган жойга (агар унинг юзи очиқ ўтириш эҳтимоли бор бўлса) кириши манъ этилади.
Агар юзининг очилиши маҳрам бўлмасайди қўллар ва юз ташқи қисмларининг ўралиши, бекитилиши бу масалага эътиборни тортмасди, ҳукмлар, буйруқлар келтирилмасди.
5. Абдураззоқнинг "Мусаннафи"да ва бошқаларнинг ҳам Умму Саламадан ривоят қилган далилларида: "Ҳижоб ояти тушган пайтида ансорларнинг аёллари этакларини рўмол қилиб юзларини беркитиб олдилар.Ҳудди бошларида қарғалар бор каби бир ҳол юз берди", дейилади. Агар бу қараш тўғри бўлмаса эди, уларга бундай ўхшатиш қилинмасди.
6. Муслим ва бошқалар ҳам Анас ибн Моликдан ривоят қиладиларки: "Умму Сулайим бир куни ҳолва пишириб, пайғамбаримиз (с.а.в.)га юборди. Зайнаб бинни Жаҳш билан уйланиш муносабати ила ҳазрати Муҳаммад (са.в.) асҳобини даъват этганди. Расулуулоҳ билан бирга таомдан еб, суҳбатлашиб ўтиргандилар. Бу орада аёллар саҳобалар кетгунга қадар юзларини деворга буриб ўтирган эдилар"
Ҳадиснинг ҳукми аниқдир. Бу ҳукм фақат пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёлларигагина дахлдор эмас. Ҳижоб нуқтаи назаридан ҳазрати пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёллари билан умматнинг бошқа аёллари орасида фақат вақт фарқи бор, холос.
Чунки ҳижоб аввал пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аёллари ҳақида ҳукм бўлганди. Фақат бир оз вақт ўтгандан кейин бу ҳукм барча аёлларни қамраб олган эди.
Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг аёлларининг юзлари завжлари бўлмиш ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)дан бошқа барча бегоналарга маҳрам бўлганидек (маълумки, улар мўминларнинг оналаридир) бошқа аёлларга ҳам даҳлдор бўлиб, эрларидан бошқа барча эркаклар учун юзлари махфий бўлиши табиий ҳолдир, яъни юзлари бошқалар учун ҳаромдир.
7. Ибн Ҳишом Ибн Исҳоқдан шундай ривоят қилади: "Пайғамбар (с.а.в.) Бани Қайунқо яҳудийларини Мадинадан қувишининг сабаби шудир: бир араб аёл баъзи ашёларини Бани Қайунқо бозорига келтириб сотаётган эди. Бу ерда бир заргар ҳам ўтирганди. Аёлга юзини очишни буюрган эди у қабул қилмади. Шу пайт заргар унинг ёпинчиғининг бир учини орқасига боғлаб қўйди. Аёл ўрнидан турганда вужудининг бир қисми кўринди. Ўша ерда турганлар унинг устидан кулдилар. Аёл дод солиб йиғлади. Буни кўрган бир мусулмон киши заргарни ўлдирди. Агар шаръий ҳижоб аёл юзининг бекитилишини буюрмаса эди, бу аёл бозорда савдо қилар экан, юзини бекитишга асос қолмасди. Агар унинг бу шаклда бекиниши диний шуур натижаси бўлмаганда эди, яҳудийлар унга бу тарзда ҳужум қилмас эди. Уларнинг мақсади диний шуурни бузмоқ эди.
Б—Иккинчи гуруҳ: Нур сурасидаги (Қаранг Нур сураси 31) аёлларнинг нималардан сақланишлари ҳақидаги оятдан қўл ва юзни ўрамаслик хулосасини чиқарадилар. Чунки ҳақиқатдан ҳам аёл давомли равишда қўл ва юзини бекитиб юриши қийиндир. Бунинг устига у намоз пайтида қўл ва юзини очиш жоиз қилинган. Агар, бекитиш буюрилса эди, бу ҳолат ўчун ҳам жоиз этиларди.
Оятни бу шаклда шарҳлаган моликийлар ва баъзи шофиийлар иттифоқ ҳолида (Абу Бакр Ибнул Арабий, Аҳкомул-Қурьон, III, 1357, ал-Жассос, Аҳкомул-Қурьон, III, 289, ад-Дуррул Мухтор, Бобул Ҳазар вал-Ибоҳа, V, 244, (Ибни Абидир Ҳошияси)) аёлнинг юзини очиши учун фитнага сабаб бўлувчи бирор бир нарса бўлмаслиги ва ёки зебу-зийнати гўзаллигини намойиш қилиш вазияти муқаррар бўлишини воз кечилмас шарт сифатида илгари сурадилар. Фитнани қўзғатадиган бирор бир зийнат ёки ҳаддан ташқари гўзаллигини кўрсатиш жоиз эмас. Яъни, Аллоҳ таоло буюргани каби кўзларини сузмасдан, шаҳватнинг асири бўлган фосиқларга қад-қомати, бўй-басти, яъни андомини кўрсатмаслиги лозим. Бу икки шартнинг қайси бирига риоя этилмаса, биринчи вазиятдаги фитнанинг олдини олиш учун, иккинчи вазиятда эса гуноҳга кирмаслик учун аёл юзини беркитиши керак. Бу каби ҳоллардан гуноҳни қўзғамаслик учун фосиқлар тикилишига тўсиқ бўлишнинг йўли улар ўтирган уйдан чиқиб кетиш ёки улар ўтирган уйга кирмасликдир.Ёки бундай ҳолда юзини ўраб олса, бу ҳам гуноҳни ўртадан кўтаришнинг энг осон воситасидир.
Барча шу каби изоҳлар ёғдусида кўраяпсизки, биринчи гуруҳ (А)нинг далил сифатида илгари сургани—ҳижоб ҳақидаги саҳиҳ ҳадисларнинг ҳаммаси ҳам фитнадан қўрқмоқ ва қочмок билан изоҳ этилиши мумкин ёки фитнадан чекинмоқ ва диндорлик сифатида тушунтирилиши мумкин. Саҳобаларнинг ва улар атрофидагиларнинг аёлларининг кўпчилиги диндордирлар. Фитнадан узоқ бўлган ҳолда қолиш учун юзларини беркитмоқни хуш кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |