Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга



Download 277,5 Kb.
bet3/20
Sana23.02.2022
Hajmi277,5 Kb.
#142445
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Allohga ishonch

ИСЛОМНИНГ ҲУКМИ
Аллоҳнинг очиқ-ойдин ҳукмларига қарамай нафсимнинг орзу ва истаклари билан ҳаракат этмоқдан, ўз қарашларим ва қанотларимни Аллоҳнинг ҳукми ила қориштиришдан сақлаши учун Унга сиғинаман! Яратганга хилоф равишда инсонларга бўлмайдиган нарсаларни тарғиб этмоқдан ва диндан бирор нарсани Аллоҳ субҳаноҳу на таоло рози бўлмайдиган тарзда бўяб-бежаб, ошириб кўрсатишдан Ўзи асраши учун ҳам яна Аллохдан паноҳ сўрайман.
Агар бирор бир муаллиф ёмон ният билан ҳаракат қилса, нафсига доир ботил қарашларини улуғ Аллоҳ қўйган ҳақиқатлар билан қориштириши мумкин. Бироқ бу ҳаракатлари билан баъзи инсонларни еки бир жамиятни алдай олади. Аммо Аллоҳ таоло ҳар нарсанинг устида бош назоратчи бўлгани учун Ўзи қўйган ҳар бир ҳақиқат асло ўзгаришга учрамас ва уни ўзгартириб бўлмайди ҳам. Алдов йўлини танлаган муаллифлар фақат шунга эришадиларки, инсонларга Аллохнинг ҳукми, дея тавсия этган йўллари ва фатволаридан келадиган гуноҳларнинг аксар қисмини ўз елкаларига оладилар. Ҳақиқатда эса, Аллоҳга ва охират ҳисоб-китобига ишонган кишилар каби бирор -бир муаллиф, ёзувчи ҳам бошқалар топган гуноҳларни ўз бўйнига юклашга голиб бўлолмайди. Чунки у охират ҳисобига ишонгани учун охиратда фожеали оқибатлар ва даҳшатли азобларга дучор бўлишлигини билади. Қолаверса, бундай туйғу билан инсонларми илоҳий манбали ҳақиқатлар йўлидан тойдирувчи бўлолмайди. Чунки шак ва шубҳа қабул этилмайдиган Кунда инсонлар бир жойга тўпланган пайтда алданганлар буюк бир ғафлат ичида ўз алданганликларини эътироф этиб, Аллоҳ таолога йўналиб, шундай дейдилар:
"Парвардигаро, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигаро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин" (Аҳзоб сураси 67-68)
Ҳа, аёлларга доир масалаларни таҳлил этарканман, Ислом ҳукмини тадқиқ қилаяпман, дея аёлларни инсонлар назарида нафсининг орзулари, дунёвий манфаатлар қаршисида масъулиятдан узоқлаштирмоқ, ҳақиқатларни ўз хоҳишимга қараб талқин этмоқдан ўзинг сақла, эй Тангрим! Чунки буни қиладиган бўлсам, эртага Сенинг ҳузурингда махкамангда ёлғончилардан бири сифатида алданганлар, йўлдан тойганларнинг далилларига айланиб, уларнинг яна ҳам кўпроқ азоб, лаънат ва жазо талаб этишлари билан юзма-юз қоламан.

Download 277,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish