АСОССИЗ ДАЪВОЛАР
Муаммо қандай шаклда кўринишидан қатъий назар, унитмаслигимиз керак бўлган масала шулки, дин душманларини ўз ҳаракатларини ҳимоя қилишлари учун иддаолари ва уринишлари аввал ҳам бўлган, бугун ҳам бор ва бундан кейин ҳам давом этади. Бироқ солим ақл билан бу иддао-даъволарнинг моҳиятига назар солсак, ҳар қанча далилга эга бўлса-да, аслида ақл ва мантиқ аҳли қабул этиши мумкин бўлмаган тамаллар устига қурилганини кўриш қийин эмас. Булар мантиқ уламоси бир оғиз сўз билан " сафсата" деб номлаган, хақиқатан узоқ, асоссиз иддоалардир. Яъни, яхшилаб ўйлаб кўрилса, бу даъволар ақлни чалғитиш ва нафсларни бузишдан бошқа бир мақсад кўзламайди. Уларнинг даъволари ва ғайратлари ёлғон, ботил ва чалғутувчи тузоқ эканлиги ўзларига даъфаларча кўрсатилиб, тушунтирлиб берилди. Лекин шунга қарамай қанча мўмин қизлар чалғидилар. Зебу-зийнат каби алдов қаршисида ақл райидан чиқдилар. Фақат орқага қайтиш мумкин бўлмаган нуқталарга боргандан кейин қайтиб тушиш мумкин бўлмаган "юксакликдан" йиқилганларидан кейин асл моҳиятни англадилар. Аммо ғишт қолипдан кўчган эди, ҳайҳот!
Эй сингилларим! Бу ерда бу ботил сўзларни, алдатувчи зебу-зийнатларни кўзларингиз олдида таҳлил этиб, кўринишдаги зийнати билан ичидаги сохталигини намойиш этмоқчимиз. Токи сиз бу қўрқинчли алдовни англаб, идрок этинг. Бу ҳақиқатни тушуниб олганингиздан кейин сизни йўлдан уришга уринган душманлар қаршисида ҳозир бўлиб, ифтихорла ҳақ йўлида юрганингизга яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.
1—Сизга шундай дейдилар:"Қизнинг иффати ичида, менлигида яширин бир жавҳардир. Вужудининг ташқи томони ила алоқодар эмас ва у муҳофаза этилиши керак бўлган нарса эмас. Яъни ўрашга, беркитишга муҳтож эмас. Зеро, бир қанча қиз амалда эркаклар ёнига ҳижобсиз чиқмасаларда, аммо шахсий ҳаётида эркаклар билан фаҳш ва фужур ишларни бажармоқдалар. Бунга муқобил бир қанча қиз эса боши очиқдир, ҳижобсиздир. Аммо нафслари ва кўринишларига ёмонликнинг зарраси қўнмагандир"
Мен ҳам дейманки, ҳа, бу айтилганлар қисман тўғридир. Чунки ҳеч қачон кийим-кечак ўз соҳибига-иффатли бўлмаган соҳибига-иффат беролмайди. Йўлдан чиққан бир инсонни ортга қайтаролмайди. Ҳатто, баъзи аёллар фоҳишабозликни паранжи остида қиладилар. Бироқ Аллоҳнинг аёлларнинг вужудларини беркитиш ҳақидаги буйруғи уларнинг нафсларида ҳалолик ва ахлоқларида иффатни ҳоким қилмоқ учундир, дея ким даъво қилаяпти? Шунингдек, Аллоҳнинг амри ила ҳижоб ёпилган аёллар ва қизларнинг бузуқ эркаклар билан фоҳишабозлик қилганликларини ким даъво қила олади?
Аллоҳ таолонинг аёлга ҳижобни фарз қилишининг ҳикмати ўзига қаратилган ёмон қарашлар туфайли гуноҳга кириши мумкин бўлган эркакларнинг иффатини муҳофаза этмоқ учундир. Йўқса фақат ўзини кўзлардан олиб қочиш, иффатини қўримоқ учун эмас. Ҳижоб бу жиҳатдан ҳар икки жинс учун ҳам бир хилда фойдалидир. Аммо ундан эркак оладиган фойда кўпроқдир. Яъни, ақли бошида бўлган бир киши бир қизнинг ахлоқи ва иффатидан шубҳа бўлмаса, унинг тўғрилигидан қўрқилмаса, эркаклар олдига ёпинчиқсиз чиқаверади, бунда бирор масала йўқдир, дея оладими? Аёлларнинг ўз гўзалликларини ва зебу-зийнатларини (вужудларининг алоҳида жозибали жойларини) кўрсатишлари, ўзларини намойиш этишлари эркаклар бошларининг балосидир. Жамиятнинг ечимини излаган муаммоси шу эди ва Ислом шариати бу масалани гўзал бир шаклда ҳал этди. Шундай қилиб, эркакларнинг энг катта масаласи бу илоҳий йўл билан ҳал этилмаса, шубҳасизки ёмонлигини аёлларга ҳам сачратади. Бу ҳолда эса яланғоч аёл нақадар ўз тўғрилигини айтса, ўз иффатига содиқ қолса, барибир бир ишга ярамайди. Зеро, аёл турли афзалликларини ва жозибали гўзалликларини очиб-сочиб намойиш этмаса, эркак манфаати учун ўзини ҳижоб билан ўраб олса, у ўз иффатида содиқ қолади ва доим тўғри йўлда бўлади.
2—Яна сизларга дейдиларки: Эркаклар билан аёллар орасидаги ижтимоий яқинлашув амалга ошгач, ҳар икки жинснинг бир-бирларига нисбатан жинсий майиллари озаяди, ахлоқлари тузалади. Яъни, жинсий ҳиссиятлар қўзғалишига сабаб бўлгувчи ёпинчиқлар йўқолиб, ҳалол дўстлик майдонга келади. Агар ораларига ҳижоб билан тўсиқ тортилса, бу ҳар икки томонни ҳам бир—бирига интилишига, бир-бирига ёмон ният билан боқишига васила бўлади. Натижада эса жинсий туйғулар қафасга тушганлиги туфайли бир қанча ёмонликлар пайдо бўлади.
Бунга муқобил суратда биз шундай деймиз: Тўғри бундай эҳтиёжда ҳам жон бор, жинсий диққатларнинг ёйилиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бироқ икки жинснинг ҳар доим ёнма-ён бўлиши яхши оқибатларга олиб келадими? Доим аёлнинг жозибали жойларига тикилиш ҳиссиётларни ўлдирадими? Табиийки йўқ! Аксинча, бу ҳиссиётларни қўзғаб, инсонларни туйғулар чангалига ташлайди. Инсон ўз туйғуларининг қулига айланади. Швецария каби бир ўлкада жозибадор жинсий манзаралар ва яланғоч расмлар шароитида ёшлар улғаймоқда ва бу нарса у ерда оддий ҳолга айланган. Гўёки йўлдан тойиш, чалғиш омиллари орқада қолгандек. Аслида уларни чалғиш сабабларини четлаб ўтдилар дейиш мумкинми? Энди чалғишга тушмайдилар ва таъсирланмайдилар, дея оламизми? Менингча ақли бошида бўлган киши бундай, дея олмайди.
Бу очиқ-сочиқ шаҳвоний манзараларни кўриб турганлар ҳеч қандай илтифот кўрсатмасдан ўтиб кетадилар. Бироқ бир муддат кечиб, айни ишни бошқа жойда ўзлари қилганларини кўрасиз. Демак, бундай манзараларни кўриб, уларга эътибор ва илтйфгл кўрсатмаслик таъсирланишни тўхтатиб қололмас экан. Таъсирланиш бир лаҳзалик бўлиб, инсон онгига ўрнашади ва у ерда ўсиб натижаларини кўрсатади. Яъни, қандайдир бир оний таъсир туфайли инсон ёмонликлар ортидан кетиши мумкин. Бу тарбияни қамраган муайян бир тушунча ёки масалаларга янгича муносабатнинг натижаси эмас. Зеро, жинсий алоқалар масаласида исталгани қадар эркинлик берилгани билан бир нарса ўзгариши қийин.Масалан, бир йўлнинг икки томонида икки ошхона бор. Чиройли қилиб товоқларга солиб қўйилган таомлар кўчадан ўтиб бораётган очнинг ҳам. тўқнинг ҳам диққатини тортади. Иккинчи тарафда кўз-кўз қилиш учун ҳеч нарса қўйилмаган бўлса, ҳеч ким у томонга қарамайди.
Дўстлик масаласига келганда эса, ҳар икки дўстнинг ҳам ҳайвоний алоқалар ва бу алоқаларнинг мутлақ эркинликка эришувидан кейин орқада қолган, яъни иш битгандан кейин нафсларига ҳоким бўлганликларини англатадиган номдир бу.
Шу масала ҳам собитлашган бир ҳақиқатки, бундай дўстликларга мубтало бўлганлар бошқа ёшларга нисбатан юқоридаги ҳолни яна ҳам яхшироқ биладилар. Яъни, дўстлик жинсий алоқанинг ибтидоий даври, деб тушунадилар.
Энди диссимилация масаласига келайлик. Ўйлаб кўринг қандай алоқадан диссимилация пайдо бўлади? Ёшларнинг уйларидан, иш ерларидан ёки дарсларидан чиққанларида ички ҳиссиётларини қўзгатувчи манзарага дуч келмасдан сокин хаёллар ва бузилмаган фикр билан уйга қайтишларидами ёки уйдан чиққанда бутун борлигига ёпирилиб кирган жинсий манзаралар ҳужум қилганда, қўзгалган нафсни қондирмоқ учун ҳаракатга тушганда эса қонун тўсиқлари, миршаб ва қариндош уруғларнинг шарафи билан юзма-юз қолган ёшлардами?
Хўш, қайси ёшларда диссимилация тугилиши мумкин? Бир кун ўзини замонавий, деб билган бир дорилфунун талабасига шу саволни бердим. У масалани ҳар қанча айлантирмасин аниқ жавоб беролмади. Шунда унга дедим: "Ҳар ҳолда ҳижобға ва ёпинчиққа қарши чиқмасанг керак? Диссимилациядан қутулиш мақсадида жинсий томондан ака-укангиз бўлган ҳайвонлар каби мутлақ жинсий эркинликка етишмоқни истайсиз. Бунинг учун эса, эркак ва аёл ўртасидаги жинсий истаклар забт этилиши нуқтаи назаридан шаръий қонунлар қўйган талабларни йўқотмоқчи бўласиз.
Аҳвол шундай экан, зоҳиран муҳофаза этганимиз ҳайвоний режаларни, эрлар, оталар ва бошқаларнинг бунга қарши чиқишларини, Аллоҳ таолонинг шариати, барча табиий ва сунъий қонунлар ва инсон фитратининг бунинг қабул қила олмаслигини кўзда тутган ҳолда масалага ёндошмай туриб—ҳижоб ҳақида кескин хулоса чиқариб, танқидга киришманг. Агар айтганларимизга қарши бўлсангиз, у ҳолда диссимилация ва шу маънодаги бошқа калималар билан сиз учун кераксиз бўлган ҳижобга қарши чиқишингиз мумкин"
Do'stlaringiz bilan baham: |