3—Яна сизларга дейдиларки: Аёлнинг ҳижоби унинг эркакларнинг фикрий, маданий ва ижтимоий юксалишида иштирок этишига тўсқинлик қилади.
Бутун фикрий ёки ижтимоий фаолият учун илк одим аёлнинг юзини очиши ва у билан эркак орасида бўлган тўсиқларни синдирмоқдадир. Яъни аёлнинг илҳом парилари, фикрий ва ижтимоий қобилиятлари ҳижоб қафаси ичида ўлиб кетмаслиги учун унинг юзини очмоқ керак.
Қизиқ, аёлнинг жоҳиллиги, яъни билимсизлиги, ортда қолганлиги ҳақида гап кетса, бунга ҳижобли аёл мисол келтирилади. Яъни, аёлнинг маданияти, ойдин фикрлилиги ва ижтимоий фаолиятидан сўз очилса, бу сафар ҳам яланғоч, очиқ-сочиқ бир аёл мисоли майдонга чиқади.
Буларнинг ҳаммасига нисбатан мен ҳам дейманки, булар уйдирмадан, заруратсиз, тамалсиз, далилсиз ва мисли кўрилмаган бир ёлғондан бошқа нарса эмас!
Ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани сизга айтиб бераман. Университетдаги ҳижобли қизлардан бир қанчаси Аллоҳнинг ҳукмини бажармоқдалар. Илмий, маданий ва ижтимоий фаолиятларида ҳам эркин ҳаракат йўлларини танлаган дугоналаридан анча олдиндалар.
Африка ва Оврупонинг баъзи минтақаларида яланғочлик ва эркинлик манзаралари кўп эканлигини кўрдик. Лекин у ерларда илмий юксалиш, фикрий илдамлаш ва маданий ўсиш тарафидан ҳеч бир асар кўрмадик. Бунга муқобил равишда шуни кўрдикки, кийим кийишда, зийнат намойишида ва кўринишида Аллоҳнинг ҳукмига риоя этганлар бордир ва бу ҳол уларни фикрий ва маданий фаолиятда бошқалардан анча олдинга етаклаган.
Тарихга одилона назар ташлаган бир киши шунга гувоҳ бўладики, Ислом тарихи саҳобалардан бошлаб бугунги кунга қадар одоб, билим, ҳижоб, маданият каби исломий турмуш тарзини ўзида мужассам этган мусулмон аёлларга тўладир. Агар даъволар тўғри бўлса эди, бутун бу тарихимизда маданиятли, одобли, илмли ва ҳижобли мусулмон аёлларига дуч келмасдик.
Ортда қолишнинг ўзига оид сабаблари бор.Ривожланишнинг ҳам ўзига оид сабаблари бор. Бироқ ҳижоб ва Аллоҳ шариатини ортда қолишнинг сабабларидан бири, деб кўрсатишга уриниш очиқ бир бўҳтон ва оғир бир гуноҳдир. Яъни, фикрий савиядан, объективликдан, холисликдан маҳрум бўлган инсонлар шундай асоссиз хулосалар чиқариши мумкин.
Бизнинг ҳеч шубҳамиз йўқки, баъзан фикрий ва маданий қолоқлик ҳижоб билак боғлиқ ҳолда талқин этилган. Буни баъзи араб давлатлари мисолида кўриш мумкин. Ҳақиқатда эса, улар орасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас. Бу баъзи ғаразли кишиларнинг Исломни ёмон ва қолоқ кўрсатиш учун ўйлаб топган сафсаталаридан иборатдир. Агар улар ўз даъволарида самимий бўлсалар, йўлнинг энг қулайи саҳиҳ исломий идрок билан бу ҳақиқатни бир-биридан айиришлари керак эди. Агар ҳижоб масаласини ҳар нарсага қориштирганлар инсонларни фойдали илм ва маданиятга эга бўлишга ташвиқ этсалар, кўп нарса енгиллашган ва осон кечган бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |