Тўртинчи шубҳа: Бу хусусда носамимийлик билан ижтиҳодий бир далил излаганлар кўриниш ва усулда машҳур бўлган шу қоидага таянадилар:"Замонлар ўзгариш билан ҳукмлар ўзгаради". (Янги замонавий ҳаёт ошиқлари Ислом шариати ва усулларидан фақат шуни биладилар.) Уларнинг ҳаётга қарашлари ва масалаларни баҳолашлари ҳам ана шу асосдандир. Уларнинг фикрича: "Кечмишда ҳаётимиз саноат асосига ва технология устунлигига кўра қурилган эмас эди. Шунинг учун ишчи қўллар кўпайишига ва ўзаро ёрдамга ҳожат йўқ эди. Бир оилада ёлғиз отанинг ёки болалардан бирининг ишлаши етарди. Шариат ҳам хоҳ аёл масаласида хоҳ бошқа масалаларда ўша ҳаётнинг табиатига уйғун, маданиятнинг ўша даражасига яраша эди. Бу вазиятда зарурий ҳол бўлмаса, аёлнинг уйдан чиқишига эҳтиёж қолмас эди. Бироқ кейин ҳаётнинг даҳшатли бир тарзда ўзгариши ва технологиянинг миллатлар маданияти ривожини пайдо этиши, ортда қолиш сабабларини йўқотиш учун саноатлашиши зарур ҳолига келди. Машиналардан етарли даражада даромад олиш ва саноат юксалишини давом эттирмоқ учун барча ишчи кучи ва қўллари сонини оширмоқ керак эди. Амалда бунинг рўёбга чиқиши жамиятнинг ярмини ташкил этган аёлларнинг ҳаёт билан ҳамнафас бўлиш ва унинг неъматларидан истеъфода этиш учун ишлашлари заруратини туғдирди. Аввал шундай эдики, шариат қоидаларига риоя этган , ҳижобли аёлларнинг ҳаётнинг бир қанча соҳаларида эркаклар билан ёнма-ён ишлашлари мумкин эмас эди. Шундай қилиб, шаръий ҳукм қўйилган кечмиш замон ўзгарган эди. Замонлар ўзгариши билан ҳукмлар ўзгаради қоидасига уйғун бир шаклда аёлларга нисбатан қўлланилган бу ҳукмлар ўзгартирилиши керак"(!)
Булар бир қанча инсонларнинг оғзида сақич каби чайналмоқда бўлган шубҳалардир. Баъзилар бу фикр янглишлигини била туриб, у билан мусулмонларни алдамоқ учун уни ҳимоя қиладилар.Баъзилари эса, самимий бир тарзда уни ўзларига шаръий далил ҳисоблаб , халқ орасида фатво беришга уринадилар.
Ҳақиқатда бу қоиданинг на бу масала билан ва на саноат тараққиёти билан алоқаси бор. Бу борадаги даъволар мутлақо асоссиздир.
Йирик фабрикаларни ишлатиш жараёнида ишчи қўлларини кўпайтиришда эҳтиёж сезиш мумкин. Бу тур даъво қаҳвахоналарни ишсиз йигитлар макон қилиб олмаган ёки кўчаларда ишсиз кезиб юрмаган бир ўлкада ўтиши мумкин. Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, бундай даъво ўзларини катта куч ҳисоблаган давлатларда ҳам ўтмайди.
Ўз ақлини қудратли, деб билган гумондорлар Оврупо ва Америкада аёл технологияни эркак билан баробар тортмоқда, деб ўйлайдилар. Ана шу ваҳимага таяниб ожизлик, заифликдан қутулиш учун аёлларни ишлатиш, уларни ҳижобга боғлаб қўймаслик ҳақида гапирадилар. Аслида эса буни нафсларига ёққан ва ўз жинсий туйғуларидаги етишмовчиликни йўқотмоқ учун қиладилар. Саноат ва маданият ривожидан асосан шаҳвоний нарсаларни кутадилар. Гўёки бунга эришсалар дунё муаммоларини ҳал этиб қўйган бўладилар.
Очиғи бу гумон ёмон бир ғараздан туғилган. Оврупо ва ғарб мамлакатларида аёлнинг ишга қўшилишида шу икки омил муҳим аҳамият касб этади: