1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
“Ҳозирги ўзбек тили” фани талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, лисоний ҳодиса ва жараёнларга назарий ёндашув ҳамда уларнинг лингвистик тафаккурини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
ҳозирги ўзбек тили лисоний сатҳлари, лисоний парадигмалари, лисоний бирликларнинг субстанциал имкониятлари, лисоний муносабатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
ҳозирги ўзбек тили сатҳлари ва бирликларини фарқлаш тамойилларини, лисоний муносабат ҳамда унинг турларининг илмий асосларини, лисоний бирликлари субстанциал имкониятларини аниқлаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
ҳозирги ўзбек тилида лисон, нутқ ҳамда улар бирликларини фарқлаш асосларини шарҳлай олиш, лисоний ва нутқий бирликларни ажратиш мезонларини тушунтира олиш, ҳозирги ўзбек тили бирликлари орасидаги лисоний муносабатларни тавсифлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |