Навоийнинг дидактик Навоийнинг дидактикага оид асар қарашлари ларидан энг муҳими юқорида айтил ган “Маҳбубул қулуб”дир. Китоб уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда жамиятнинг турли табақалари тўғрисида, иккинчи қисмда ахлоқ ва олижаноб фазилатлар тўғриси-да сўз юритилади. Учинчи қисмда эса тарбиявий ва маърифий аҳамиятга эга бўлган ҳикматли сўзлар ва мақоллар берилган. Асарда мактабдорлар, мударрислар ҳақида ҳам яхши гаплар айтилган. Унинг “Дабиристон аҳли зикрида” деб аталган 18-фаслида ўқитувчиларнинг фазилатлари ва фаолиятлари таърифланган.
Навоий халқ болаларини ўқитиш ва тарбиялаш учун мактаб-лар очиш тўғрисида ғамхўрлик қилган. Унинг фикрича, мактаб халққа нур келтиради, тўғри йўл кўрсатади, болаларни билимли қилади. Мамлакат, халқ учун мактаб ғоят катта аҳамиятга молик:
Бўлур ғам улуғларга мазҳаб йўли.
Чу ёшларга бошланса мактаб йўли.
Маъноси: болалар учун мактаб бўлмаса, катталар ҳам ўз йўлларидан адашадилар.
Демак, халқни маърифатли қилишда мактабнинг роли катта-дир. Фунинг учун Навоий Султон Хусайн Бойқаро билан суҳбатла-рида, унга ёзган хатларида маърифат масалаларига оид тадбирларни Эрон ва Туркистонда қуйи мактаблар, савод мактабларини Эрон термини билан “Дабиристон” деб аталиб келганини кўрамиз, бу терминни эронликлар зароастрийлардан олган бўлиши ва бу термин ёзувда ва амалда савод анчагина ривож топган Эрондан Туркистонга ўтган бўлиши мумкин.
“Дабиристон” терминини Навоийда жуда оз учратамиз. Унинг бошқа асарларида “мактаб” термини қўлланилади. Мактаб кейинги даврда, яъни VIII асрда ислом дини Марказий Осиёга кириб келиши билан унинг қуролига айланади ва мактабда бериладиган таълим-тарбия ислом динига бўйсундирилади. Мактаб ислом дини-ни аҳолига сингдириш ўчоғи ҳисобланади. Мактаблар, асосан, мачитлар ёнида ёки мачит имомининг ҳовлисида очилар эди. Мактабда шу мачит қавмларининг болалари ўқир эди.
Мактаб давлат ва дин билан мустаҳкам боғланган эди. Диний муассасалар мактабларни ғоявий жиҳатдан назорат қилар эдилар. Фу даврда Хуросон ва Мовароуннаҳрда қанча мактаб бўлганлиги маълум эмас. Аммо Хамидулло Қазвинийнинг “Назхатул қулуб” китобида кўрсатилишича, XII асрда Хирот шаҳрининг ўзида 359 та мактаб бўлган. Фунга асосан, XV асрда Хиротдаги мактаблар сони бундан кам бўлмаса керак, деб тахмин этиш мумкин. Фуни ҳам айтиб ўтиш керакки, хонлар, амирлар ва бошқа феодаллар ўз фарзандлари ва сарой атрофидаги амалдорларнинг болалари учун махсус мактаб очар ёки улар учун хусусий муаллим асрар эдилар. Улар мадраса муллавачалари ёки муллаларидан бирин ёз ҳовлилари ёки саройларига таклиф этар, болаларини ўқитишни амалга ошириш зарурлигини ҳамма вақт уқтирар эди. У ўзининг ана шундай хатларидан бирида: “Хар масжиднинг имомига тайин қил-саларким, ул маҳалла аҳлининг ўғил ушоғига мактаб тутиб нима ўқитсалар”. Навоийнинг бу гапидан очиқ кўринадики, XV асрда Марказий Осиё ва Хуросондаги мактаблар масжидлар ёнида очилган ва уларга ёша масжид қавмларининг болалари қатнаган; мактабларни назорат қилиб турувчи давлат органлари бўлмаган, балки мактаблар бевосита шоҳнинг ҳар қайси масжид имомига фармон бериши ёки маҳалла аҳолисининг ташаббуси билан очилган.
Навоий асарларида ўз давридаги мактабларнинг таълим-тарбия ишларини яққол ифодалаган.
Болалар мактабга қабул қилингач, ўқитувчи уларга савод ўргатиш мақсадида аввало араб алифбеси ёзилган тахтачани берган. Фундай тахтачалар Навоий давригача ва ундан кейин ҳам, ҳатто, эски мактаблар тугатилгунича савод ўргатиш учун ягона ўқув қуроли бўлиб келган.
Навоий “лавҳ забаржад” ёки “лавҳ музаххаб” ёки “аюжад тоши” деб атаган тахтачага ҳар бир мактабдор томонидан қамиш қаламда йирик қилиб араб ҳарфларини тартиб билан ёздирилган. Навоий ибораси билан айтганди, “лавҳ узра сабоқ нигор” қилинар-ди. Харфларнинг сўзда талаффуз этилишини ўргатиш мақсадида тахтанинг иккинчи томонига, шу ҳарфларда ясалган сўзлар – абжад ёзилган.
Навоийнинг ёзишича, ўша давр мактабларида Қуръондан ташқари, форс-тожик адабиётининг забардаст сиймоси Файх Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарлари ҳам ўқитилган.
Ўша даврдаги ибтидоий таълим мактабларининг баъзиларида Қуръондан бошқа китоблар ўқитилса-да, лекин улардаги таълим-нинг мазмуни ислом дини ақидалари билан суғорилган эди. Фундай мактаблар халқнинг саводли ва илмли бўлишида муҳим ролü ўйнаган.
Навоий мадраса арабча - ўқув юрти деган маънони билдири-шини, бу олий диний мактаб мусулмон дунёси тарихида даставвал Туркистонда будда монастирлари “Вихаралар” таъсири остида пайдо бўлганлигини, XI асрдан бошлаб ислом динини қабул қилган бошқа мамлакатларга ҳам ўтганлигини, бироқ Туркистон ва Эрон-дагина ўзининг дастлабки ўзига хос белгилари билан сақланиб қолгани ва мустаҳкамланганини баён қилган.
Улуғ шоир мамлакатни ободонлаштиришга, мадрасалар қу-ришга алоҳида эътибор берди. У Хирот шаҳридаги “Инжил” наҳри бўйига ниҳоятда чиройли “Ихолисия” мадрасасини қурдирган. Унга ном қўйилиши ҳақида бундай дейди: “Бу мадраса ким улуси ихлосдин ясалди, “Ихлосия” от қўйилди”. Навоий чин ихлос билан қурилган бу мадрасани ўша замоннинг энг намунали ўқув масканига айлантириш учун маблағни аямай, махсус вақф мулки белгилаган. Ўз мадрасасидаги ўқувчиларни моддий жиҳатдан таъминлаб туришга ҳаракат қилган.
Мадрасадаги ўқув ишларига бош мударрис раҳбарлик қилган, хўжалик ишларини эса мутавалли олиб борган.
Ўша даврда мадрасалардаги ўқиш муддати муайян бўлмаган, ўқиш ҳатто 20 йилгача ҳам чўзилган. Мадрасага ўқиш ва ёзишни, дин қоидаларини билган, диний китобларни бемалол мутолаа қила оладиган кишиларгина олинган.
Илмга иштиёқманд ёшлар ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, мадрасаларда таълим олишга ҳаракат қилган. Навоий “Хайратул аброр” асарининг II мақолатида бир илм толибининг катта умидлар билан ўз шаҳридан йўлга чиқиб, бошидан кечирган кулфат ва машаққатларини тасвирлайди. Навоий ўша одамнинг саргузаштини ўзи “Самарқандга келганидан сўнг дастлабки пайт-лардаги саргузашти таассуротида ёзган бўлса керак”1. Лекин мазкур саргузашт ўша даврдаги илм толиблари учун жуда характерлидир:
Зулм дурур ушбуки бир нотавон,
Илм тилаб шаҳридин ўлғай равон.
Эгнида авроқу китоби анинг,
Қилгали таҳсил шитоби анинг.
Навоий замонида халқ илм ва ҳунар ўрганишни истар, лекин халқнинг бу истагини амалга ошириш учун хизмат қиладиган таълимий муассасалар оз эди. Мавжуд мактаб, мадрасалар эса талабга мутлақо жавоб бера олмасди
Илмга ҳавас қўйган, ҳунар ўрганишни хоҳлаган ёшлар давлат томонидан ҳеч қандай мадад берилмаслиги ва ўқув юртлари ўз мақсадларини амалга оширишга имкон бермаслиги сабабали мамлакатдаги маърифатпарвар кишилар ёрдамида ўз ҳолларича илм олишга, ҳунар ўрганишга киришардилар ёки мустақил ҳолда билим олардилар.
Навоий даврида шогирдлик йўли билан илма, ҳунар ва санъат ўрганиш анча кенг тарқалган эди. Фогирдлар ўша даврдаги фан ва санъат мутахассисларидан табиб, кимёгар, шоир, санъаткор, ҳунар-манд, хаттот, меъмор ва шу кабилардан илм ёки ҳунар ўрганарди-лар. Хунар-санъат усталарининг шогирдлари, айниқса, кўп бўлар эди.
Хунар-санъат ўрганиш учун келган ёшларнинг камол топиши-ни атайлаб кечиктирадиган устозлар уларни ёз манфаатлари йўлида ишлатар, ёшлар эса кўп йиллаб “устоз” эшигида хизмат қилиб юрар эдилар. Фундан ташқари, руҳонийлар шогирдлик йўли билан таълим олишни, билимларни бевосита ўрганишга боғлаб қўярдилар. Дунёвий билимларни ўқитишга иккинчи даражали иш деб қаралар-ди. Навоий эса таълим ва тарбияни, илм ўрганишни бевосита ҳаёт билан, дунёвий юмушлар билан боғлаб олиб боришнинг тарафдори эди. Фуни мутафаккир асарларидаги кўплаб далиллар ҳам тасдиқ-лайди. Бу билан бирга Навоий туркий, яъни она тилини ўргатишга ҳам алоҳида эътибор берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |