Алишер Навоий педагогик ва таълим тарбиявий карашлари
/1441-1501/
Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Хирот шаҳрида туғилган. Адабиёт ва бадиий ижодга муҳаббат унда болалагида уйғонган. Алишер шеър тинглашни ва айтишни жуда севган.
Алишер Хиротда ва Машҳадда ўқиган, мантиқ, фалсафа, мусиқа, ҳуснихат ва бошқа фанларни, араб ва форс тилларини ўрганган. Алишер ўн беш ёшидаёқ истеъдодли шоир сифатида халқ оммасига танилган. Ўзбек туркий тилидаги шеърларига “Навоий”, форс-тожик тилидаги шеърларига “Фоний” тахаллусларини қўйган. Унинг ўзбек тилидаги ҳамма шеърлари “Болалик ажойиботлари”, “¡шлик нодирликлари”, “Ўрта ёш гўзалликлари”, “Қариликнинг фойдалари” тўрт қисмдан иборат “Хазойинул маоний” тўпламига, форс тилидаги шеърлари эса “Девони фоний” тўпламига жамланган.
Навоий ўзбек адабиёти ва адабий тилига асос солган. Бадиий асар яратиш учун ўзбек тили ҳам форс ва араб тиллари каби имкониятга эгалигини, айрим ўринларда эса улардан ҳам устунли-гини исботлаган.
Навоий лирикаси фалсафий мушоҳадаларга бой, чуқур ҳис-туйғу, табиатнинг гўзал манзараси, ёрқин бадиий тимсоллар билан тўла.
Навоийнинг бадиий мероси жуда бой ва кўп қирралидир. У шеърий девонлар ва йирик достонлар яратиш билан бирга Марказий Осиёнинг XV асрдаги маънавий ҳаётини аск эттирадиган насрий асарлар ва илмий рисолалар ҳам ёзган. Улар орасида Навоийнинг устози, буюк тожик шоири ва мутафаккири Абдураҳмон Жомийга бағишланган “Хамсатул мутаҳаййирин”, ўзигача ўтган ва ўзига замондош бўлган жуда кўп шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлардан иборат “Мажолисун нафоис”, она тилини шарафловчи “Муҳокаматул луғатайн” асарлари алоҳида ўрин тутади.
Навоий умрининг охирларида кишилик жамиятининг равнақи ҳақидаги “Лисон-ут-тайр” (“Қуш тили”) достонини, “Насойим ул-муҳаббат” номли илмий-фалсафий асарини ёзди. Умуман, Навоий ижодидаги демократик йўналиш ва инсонпарварлик, инсон қадр-қимматини ҳурматлаш ва одамлар бахти учун, фаровон ҳаёти учун курашиш унинг асарларини умрбоқий қилди.
Навоий ўлмас асарларида табиат ва жамият қонунларига ўзи-нинг муносабатини билдирган. Унинг дунёқараши шаклланишида файласуфларнинг ижтимоий фалсафий қарашлари алоҳида таъсир кўрсатган.
Навоий фалсафасидаги инсонпарварлик ғоялари шеърий шаклда берилган. Бинобарин, бундай усул кўп мутафаккирлар ижодида ғоят таъсирчан ва анъанавий тус олган. Навоий ўз замона-сидаги ижтимоий-иқтисодий ва фалсафий руҳни гавдалантирган.
Навоий яратувчи Аллоҳга тасаннолар айтиб, ўзининг “Муножот” асарини ёзган. Муножот Аллоҳдан нажот тилаш, унга илтижо қилишдир. Унда жумладан: “Илоҳи, дунё майли риштасини кўнглимдан уз ва нафсоният тийралиғида ҳидояи шаъми била ўзунг сари йўл кўргуз”, - деб ёзади.
Навоий амалий фаолиятида ҳам, барча асарларида ҳам Қуръондаги ахлоқ қоидаларига риоя қилган. Пайғамбаримизнинг энг муҳим 41 та ҳадисларини назм риштасига осиб, “Арбаин” асарини яратган. Унда инсоннинг баркамоллиги масалалари алоҳида ўрин олган.
Ким мусулмонлиғ айласа даъво
Чин эрмас гар фидо қилур жонлар,
Ул мусулмон дурурки, солимдур
Тилию илгидин мусулмонлар.
яъни қўлидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиган кишигина ҳақиқий ва мусулмондир.
Фарқ мутафаккирлари томонидан инсон камолотига бағиш-ланган ва панд-насиҳатларга бой дидактик асарлар яратилган. “Маҳобҳорат”, “Калила ва Димна”, “Қобуснома”, “Қутадғу билиг”, “Маҳзанул асрор”, “Матлаул анвор”, “Ахлоқи Муҳсиний” ана шулар жумласидандир. Ана шу анъанага кўра яратилган “Маҳбубул қулуб” асарида Навоий ўз замонасидаги баркамол инсонга хос фазилатларни акс эттирган. У 39 хил ижтимоий гуруҳга мансуб кишиларнинг ахлоқу одоби ҳақида сўз юритган: бутун умрини илоҳиёт сирларини билишга бағишлаган муҳаддисларни, куч-ғайратини осмон сир-асрорини кашф этишга бағишлаган мунаж-жимларни, ишқ йўлида жонини фидо қилган кишиларни, эл-юртда обрў қозонган шахлар ва ҳоказоларни тасвирлаган. Лекин бирор гуруҳни бошқасидан ортиқ деб ҳисобламаган. Тарихчи олим Мирхонд “Равзатус сафо” номли асарини ёзишга киришар экан, Навоий унга “асарингиз шоҳга ҳам, гадога ам тушунарли бўлсин”, дея маслаҳат берган.
Навоий “Маҳбубул-қулуб” асарида инсонга хос бўлган юксак фазилатларнинг мақсад ва моҳиятини асослаб берди.
Китобнинг II қисми, яъни “Хамида афъол ва замима ҳисол хосияти”да қаноат, сабр, одоб ишқ каби инсонни руҳий ҳолатига боғлиқ бўлган иродавий сифатларнинг моҳиятини очган.
- Қаноат чашмадурким, суви олмоқ била қурумас. Қаноат қилган одамни кўнгли очиқ, кқзи равшан бўлиб, обрў-эътиборга сазовордир:
Хар кимки қаноат тарафи нисбати бор,
Барча эл аро тавозуу иззати бор,
Улким тамау ҳирс бирла улфати бор,
Яхши-ёмон ичра заллату нақбати бор.
Қаноатга куч бағишловчи юксак инсоний фазилат сабрдир. Сабр қилиш инсонни муродга етаклайди.
Кимки бир жиддат аро сабру
таҳаммул айлади,
Бахт анинг нишини нўшу
хорини гул айлади.
Китобнинг III қисми “Мутафаррика фавойид ва амсол сура-ти” бир неча танбеҳлар баёнида ахлоқий сифатлар саодатмандлик, худписандлик, такаббур, эҳсон, мурувват, вафо, чин сўз, нодонлик ва бошқа инсонлар табиатида учрайдиган сифатлар моҳияти асос-лаб берилади. Вафо зайлида ва ҳаё зикридаги 17 танбёҳда шундай дейилади: Карам ва мурувват ота ва онадурлар, вафо ва ҳаё икки ҳамзод фарзанд. Хар неча ул икковига нур Била сародур. Фу икков-га иттисол била пайванд ҳар кўнгулниким, вафо маскан қилур, ҳаё ҳам қилур ва ҳар маскандаким, ул топилур бу ҳам топилур. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Хар кимда бу икки йўқ - имон йўқ ва ҳар кимда имон йўқ - андин одамийлик келмак имони йўқ!1
Навоий инсоннинг сифатларини бири-бири билан нақадар туташганини кўрсатиб имони бор инсонда ҳамма юксак фазилатлар бўлмоғи лозим деб ҳисоблади.
Навоий ўз фалсафасида идеални кўрсатиб бериш билан чекланмаган, балки фикр-мулоҳазаларини янада ривожлантириб, шахснинг хулқ-атвори, ахлоқий хусусиятлари таълим-тарбия орқали шаклланишини ифодалаган. Инсоннинг феъл-атвори ўзича ҳосил бўлмаслигини, балки жамиятдаги маълум кишилар жамоасида муайян ахлоқий қоидалар асосида шаклланишини баён қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |