Алишер Навоий педагогик ва таълим тарбиявий карашлари



Download 57,5 Kb.
bet2/4
Sana18.07.2022
Hajmi57,5 Kb.
#821207
1   2   3   4
Bog'liq
Алишер Навоий педагогик ва таълим тарбиявий карашлари

Навоийнинг фалсафий Навоийнинг дунёқараши да чинакам
дунёқараши инсонпарварлик ғоялари асосий ўрин
олган. Навоий мактабдорлик ёки мударрислик қилмаган бўлса ҳам таълим ва тарбия борасида жуда катта ишларни амалга оширган. У жуда кўп фозил кишиларни тарбиялаб етиштирган. Машҳур тарихчи Хондамир Навоийнинг ёшларга билим ва тарбия бериш учун имкониятлар яратгани ҳақида жумладан шундай ёзган: “Атоқли олимлар ва ҳурматга лойиқ санъат аҳлининг даражаларини кўтаришда ва мартабаларини оширишда қўлидан келган қадар ҳаракат қилиб, бундай ишларга катта аҳамият берди. Ўқувчилар фақат ўқиш билан машғул бўлишлари учун уларга нафақалар тайин этиб, мадрасалар бино қилди”2.
Навоий фаннинг турли тармоқларини – адабиёт, тарих, тил билимларини; санъатнинг ҳар хил соҳаларини мусиқа, расм, хаттотлик, меъморлик ва ҳоказоларнинг ривожлантиришга ҳаракат қилиш билан бирга, ана шу соҳаларнинг ижодкорларига ёрдамлашган, қимматли маслаҳатлар берган, уларни рағбатлантирган.
Навоий илмий ва адабий асарларни яратишди ўз давридаги олимлар, адиблар ва шогирдларига намуна бўлган. Унинг деярли барча асарлари тарбиявий-маърифий аҳамиятга эга. Фоирнинг беш достондан иборат шоҳ асари “Хамса”да инсон камолатининг барча масалалари қамраб олинган. Ундаги биринчи достон – “Хайратул аброр” ҳақиқат, ишонч, эзгулик, севги ва дўстликни улуғловчи фалсафий асардир. Унда ўша давр учун долзарб ахлоқий, тарбиявий, ижтимоий-фалсафий фикрлар баён қилинган. Адолат, мурувват, сахийлик, одоб, камтарлик, қаноат, инсоф, ишқ-вафо, ростгўйлик, дўстлик, ўзаро ёрдам ва бошқа ажойиб фазилатлар, оддий меҳнаткашнинг жамиятдаги ўрни ифодаланган. Ана шу оли-жаноб фазилатлар таърифида алоҳида-алоҳида ҳикоялар берилган.
“Фарҳод ва Фирин” достонида санъаткор бош мавзу – севги-ни тасвирлаш билан бирга, юксак инсоний фазилатларни ибрато-муз ифодалашга ҳам алоҳида эътибор берган. Фош қаҳрамон Фарҳод – баркамол инсон, оқил, заковатли, енгилмас ботир, вафодор дўст, меҳнатсевар, билимдон вахалқ ҳурматига сазовор бўлган камтарин бир йигитдир. Навоий Фопур қиёфасида дўстликнинг ажойиб кучини кўрсатади. Тўрт ёшидан кўп илм ва ҳунарларни, бир неча тилни ўрганган Фарҳод ўзининг билими, ҳунарини юрт нафи, халқ фойдаси учун ишлатишга интилади, қуёш тафти остида ариқ очаётган жафокаш халққа ёрдам қўлини чўзади. Меҳинбону ва Фирин юксак маданиятли, ахлоқли, пок қалбли, иффатли, ўз ватанини севадиган ва заковатли аёллар тимсолидир. Умуман, достондаги барча ижобий тимсоллар номусли, соф виждонли, ҳақиқий инсонлардир. Достонда Навоий ёвуз кишиларнинг ахлоқий чиркинлигини, адолатсизлиги ва қабиҳлигини ҳам тасвирлайди, зулма ва ноҳақликка, алдамчилик ва фирибгарликка ғазаб-нафрат билан қарайди.
“Лайли ва Мажнун”да ҳам самимий севги, ақл-заковат, садоқат ва матонат мадҳ этилган.
Қайс-Мажнун – шоир, файласуф, ўзида ижобий фазилатларни мужассамлаштирган инсон. Лайли эса вафодор, заковатли, пок қалбли қиз. Достонда бир-бирини самимий севган икки ёшнинг саргузаштлари, ғам-ғуссалари тасвирланган, ўша даврдаги ҳақсизликлар акс эттирилган.
“Хамса”га киритилган тўртинчи достон “Сабъай сайёр” Фарқ халқлари орасида машҳур бўлган Баҳром Гўр афсонаси асосида яратилган. Унда инсоннинг фаолияти ва кураши, ақл ва идрок кучи, кишиларинг бир-бирига садоқати, вафодорлиги, самимий дўстлиги, муруввати ва ҳоказолар куйланади. Турли мавзулардаги ҳикояларда илм-ҳунар, ақл ва идрокни жодугарликка, қаллобликка ва ҳақиқий инсоний хислатларни жамият ичидаги энг қабиҳ иллатларга: фирибгарлик, ёлғончилик, туҳматчилик, иғвогарликка қарши қўйилади.
Навоий ёш авлоднинг илм-ҳунар ўрганган ва энг яхши фазилатларга эга кишилар бўлишини орзу қилади ва достоннинг тарбиявий қиммати ҳам на шундадир.
“Хамса”даги сўнгги достон – “Садди Искандарий”да Навоий-нинг ижтимоий-фалсафий фикрлари, таълим-тарбиявий қарашлари ифодаланган. Искандарнинг тарбияси, ўқитувчилари, олимлар ҳақидаги мушоҳадалар, файласуфларнинг машварати, Искандар-нинг олимларга саволи ва уларнинг жавоблари баён қилинган.



Download 57,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish