ИНДИГЕНИЗАЦИЯ: ҒАРБИЙ БЎЛМАГАН МАДАНИЯТЛАРНИНГ
ТИКЛАНИШИ
Дунёда маданиятларнинг тарқалиши ҳокимият тақсимотини акс
эттиради. Савдо-сотиқ миллий ғояга боғлиқ бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам
мумкин, аммо маданият деярли ҳар доим кучга бўйсунади. Тарих силсиласида
цивилизация қудратининг кенгайиши, одатда, унинг маданияти гуллаши
билан мутаносиб равишда содир бўлгани кузатилади ва деярли ҳар доим бу
кучдан бошқа жамиятларга ўз қадриятлари, анъаналари ва институтларини
тарқатишда фойдаланилган. Умумжаҳон цивилизацияси универсал кучни
талаб қилади. Рим ҳокимияти қадимги дунёнинг чекланган имкониятларида
деярли универсал цивилизацияни яратди. Ўн тўққизинчи асрда Европа
мустамлакачилиги шаклидаги Ғарб қудрати ва ХХ асрда Америка гегемонлиги
замонавий дунёнинг кўп қисмида Ғарб маданиятини кенгайтирди. Европа
мустамлакачилиги тугади; Америка гегемонлиги поёнига етмоқда. Ғарб
маданиятининг емирилиши маҳаллий, тарихий илдизларга асосланган
хулқлар, тиллар, эътиқод ва институтлар ўзларини қайта намоён этишлари
натижасида юзага келади. Модернизация натижасида ғарбий бўлмаган
жамиятларнинг ўсиб бораётган кучи бутун дунёда Ғарбий бўлмаган
маданиятларнинг тикланишига олиб келади.
*
Жозеф Найнинг таъкидлашича, иқтисодий ва ҳарбий қудратга
таянадиган "қаттиқ ҳокимият" ва мамлакат маданияти ва мафкурасининг
жозибаси билан "бошқа давлатларни айнан у истаган нарсаларини хоҳлаши"га
олиб келиш қобилияти ҳисобанган "юмшоқ ҳокимият" ўртасида фарқ мавжуд.
Унинг таъкидлашича, дунёда “қаттиқ ҳокимият”нинг тарқалиши рўй бермоқда
ва йирик давлатлар "ўз мақсадларига эришиш йўлида ўзларининг анъанавий
куч манбаларидан илгарига нисбатан камроқ фойдалана олишмоқда". Най яна
айтадики, агар давлатнинг "маданияти ва мафкураси жозибали бўлса,
бошқалар ҳам унинг етакчилигига эргашишга тайёр бўлишади” ва шунинг
учун юмшоқ ҳокимият "қаттиқ ҳокимият каби муҳимдир".
11
Бироқ маданият
ва мафкурани нима жозибали қилади? Улар ўз моддий муваффақияти ва
нуфузи негизида жозибадор бўладилар. “Юмшоқ ҳокимият" "қаттиқ
ҳокимият"га таянсагина, чин маънодаги ҳокимиятга айланади. Қаттиқ
иқтисодий ва ҳарбий ҳокимиятнинг кучайиши, ўзига ишончни, мағрурликни
ва ўз маданияти ёки юмшоқ ҳокимиятининг бошқа халқларникига нисбатан
устунлигига ишончни кучайтиради ва бошқа халқлар олдида ўз жозибасини
сезиларли даражада оширади. Иқтисодий ва ҳарбий ҳокимиятнинг
заифлашиши эса ўз-ўзига ишончсизликка, ўзлигини йўқотишга ва бошқа
маданиятларда иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий муваффақият калитларини топиш
учун интилишларга олиб келади. Ғарбий бўлмаган жамиятлар иқтисодий,
ҳарбий ва сиёсий имкониятларини оширар экан, улар ўз қадриятлари,
институтлари ва маданияти фазилатларини тобора баралла жар солишмоқда.
1950-1960 йилларда Совет Иттифоқининг иқтисодий муваффақияти ва
ҳарбий кучи билан боғланган пайтда коммунистик мафкура дунё бўйлаб
тарқала бошлади. Бу мафкурага Совет иқтисодиёти инқирозга учраб ҳарбий
кучини ушлаб тура олмаганида якун ясалди. Ғарб қадриятлари ва
институтлари Ғарб кучи ва бойлик манбаи сифатида кўрилганлиги сабабли
бошқа маданиятлардаги инсонларга таъсир қилиши бошланган. Бу жараён
асрлар давомида давом этиб келмоқда. Уилям Макнил таъкидлаганидек, 1000-
1300 йилгача масиҳийлик, рим қонунлари ва Ғарб маданиятининг бошқа
элементлари венгерлар, поляклар ва литваликлар томонидан қабул қилинган
ва бу "Ғарб цивилизациясининг қабул қилиниши қўрқув ва ҳарбий шижоат
билан қўзғатилган”.
12
Ғарб давлатлари таназзулга юз тутган сари, Ғарбнинг
инсоният ҳуқуқлари, либерализм ва демократия тушунчаларини бошқа
цивилизацияларга сингдириш қобилияти ҳам пасаймоқда ва шу
қадриятларнинг бошқа цивилизацяларга жозибадорлиги ҳам тушиб бормоқда.
Бу аллақачон мавжуд. Бир неча асрлар давомида Ғарб бўлмаган халқлар
Ғарб жамиятларининг гуллаб-яшнашига, технологик маҳоратига, ҳарбий
кучига ва сиёсий ҳамжиҳатлигига ҳасад қилишган. Улар ушбу
муваффақиятнинг сирини Ғарб қадриятларидан изланишган ва улар буни
тушуниб етишганда ўзларининг жамиятларида қўллашга уринишган. Бой ва
қудратли бўлиш учун улар Ғарб каби бўлишлари керак эди. Энди, лекин бу
Кемалистик муносабат Шарқий Осиёда йўқолди. Шарқий осиёликлар
ўзларининг драматик иқтисодий ривожланишларини Ғарб маданиятининг
импорти билан эмас, балки ўз маданиятларига содиқликлари билан
боғлайдилар. Улар муваффақият қозонмоқда, улар баҳслашмоқда, чунки улар
Ғарбдан фарқ қилади. Шунга ўхшаб, Ғарб бўлмаган жамиятлар Ғарбга
нисбатан заифликни ҳис қилишганда, улар Ғарбнинг ҳукмронлигига қарши
чиқишлари учун Ғарб либерализми, демократия ва мустақиллик
қадриятларидан фойдаланишган. Энди улар бошқа кучсиз эмас, балки тобора
кучайиб бораётганлиги сабабли, улар илгари ўз манфаатларини илгари суриш
учун фойдаланган қадриятларга ҳужум қилишдан тортинмайдилар. Ғарбга
қарши исён дастлаб Ғарб қадриятларининг универсаллигини тан олиш орқали
қайд этилди; ҳозир эса Ғарбга хос бўлмаган қадриятларнинг устунлигини
таъкидлаш орқали қайд
этилмоқда. Бундай муносабатнинг кўтарилиши
Роналд Доре томонидан "иккинчи авлоднинг индигенизация феномени" деб
атаганлигининг ифодасидир. Ғарбий мустамлакаларда ҳам, Хитой ва Япония
каби мустақил мамлакатларда ҳам « биринчи модернизация » ёки « пост
мустақиллик » авлоди кўпинча хорижий (ғарбий) университетларда ғарбий
космополит тилидан дарс олишди. Қисман улар биринчи тажрибага эга
ўспирин сифатида чет элга чиқишганлиги сабабли, уларнинг Ғарб
қадриятлари ва турмуш тарзини ўзлаштириши жуда фойдали бўлиши мумкин.
Иккинчи катта авлоднинг аксарияти, аксинча, ўз таълимларини биринчи авлод
томонидан яратилган университетларда олади ва таълим бериш учун
мустамлака тилидан кўра маҳаллий тилдан кўпроқ фойдаланилмоқда.
Ушбу университетлар "дунё миқёсидаги маданият билан саёз алоқа
ўрнатишади" ва "билимлар таржималар орқали ўрганилади, одатда чекланган
ва паст сифатли". Ушбу университетларнинг битирувчилари Ғарбда илгари
ўқитилган авлоднинг ҳукмронлигига қарши чиқишади ва шунинг учун,
кўпинча, "нативист мухолифат ҳаракатларига мурожаат қилишади".
13
Ғарбнинг таъсири кучайгани сайин, ёш интилаётган раҳбарлар Ғарбдан
уларни куч ва бойлик билан таъминлашини кутишмайди. Улар ўзларининг
жамиятларида муваффақиятга эришиш воситаларини топишлари керак ва
шунинг учун улар ушбу жамиятнинг қадриятлари ва маданиятига мос
келишлари лозим бўлади.
Индигенизация жараёни иккинчи авлодни кутмаслиги керак.
Иқтидорли, идрокли ва мослашувчан биринчи авлод етакчилари ўзларини
индигенцизация қиладилар. Эътиборга молик учта ҳолат - Муҳаммад Али
Жинна, Гарри Ли ва Сулаймон Бандаранаике. Улар Оксфорд, Кембриж ва
Линколн университетларининг энг яхши битирувчилари бўлиб, ўз навбатида
зўр ҳуқуқшунослар ва ўз жамиятлари элитасининг ғарблашган аъзолари
эдилар. Жинна содиқ дунёвий одам эди. Ли, Британия Вазирлар Маҳкамаси
вазирининг сўзларига кўра, "Сувайш шарқидаги энг яхши инглиз эди".
Бандаранаике насроний бўлиб улғайган. Мустақилликка эришишга ўз
халқларини етаклаш учун ҳам улар индигенизация қилишлари, яъни туб
аҳолига сингишлари керак эди. Улар ўз ота-боболари маданиятига қайтишган
ва бу жараён давомида баъзан ўз аслини, исмларини, кийиниш ва эътиқодини
ўзгартиришган. Инглиз юристи М. А. Жинна Покистоннинг Қуаид-и Азами,
Гарри Ли Ли Куан Ю га айланган. Дунёвий инсон ҳисобланган Жинна
Покистон давлатида Ислом дини асосини яратган чинакам элчига айланди.
Англиялик Ли Мандарин тилини ўрганган ва конфутсий динининг яққол
тарафдори бўлди. Христиан Бандаранаике буддизм динига ўтди ва Синҳал
миллатига мурожаат қилган. 1980 ва 90 йилларда ғарб бўлмаган дунёда
индигенизация кун тартибига айланди. Исломнинг тикланиши ва "қайта
Ислом динига ўтиш" мусулмон жамиятларидаги асосий мавзуларига айланган.
Ҳиндистонда ғарб услублари ва қадриятларининг рад қилинган, сиёсат ва
жамиятнинг "индуизацияси" асосий тенденция ҳисобланади. Шарқий Осиёда
ҳукуматлар конфуцийизмни тарғиб қилиб, сиёсий ва интеллектуал раҳбарлар
ўз мамлакатларининг "осиёликлаштириш"и ҳақида гапиришмоқда. 80
йилларнинг ўрталарида Япония "Нихонжинрон ёки Япония ва японлар
назарияси" га мойил бўлиб қолди. Кейинчалик япониялик етакчи зиёли
тарихан Япония "ташқи маданиятларни сингдириш" ва "бу маданиятларни
кўпайтириш
ва
такомиллаштириш
орқали
маҳаллийлаштириш"
жараёнларидан ўтиб келган, сингдирилган ва ижодий таъсирнинг тугатиш ва
ташқи дунёга қайтиш натижасида юзага келган муқаррар тартибсизликларни
бошдан кечирди, деб таъкидлади. ”Ҳозир Япония“ ушбу жараённинг иккинчи
босқичига ўтмоқда”.
14
Совуқ Урушнинг тугаши билан Россия яна Ғарбликлар
ва славофиллар ўртасидаги классик курашнинг қайта вужудга келиши билан
муроса мамлакатга айланди. Аммо ўн йил давомида бу тенденция
дастлабкисидан иккинчисига қадар ўзгариб борди, чунки Ғарблаштирилган
Горбачёв Елцинга русча услуб, ғарбча эътиқодга қўйиб берган, ўз навбатида
эса унга рус православлиги вакиллари бўлган миллатчилар таҳдид қилишган.
Индигенизация демократия парадокси: Ғарблашмаган жамиятлар томонидан
Ғарб демократик институтларини қабул қилиниши нативист ва Ғарбга қарши
сиёсий
ҳаракатларни
қўллаб-қувватлайди.
1960-1970
йилларда
ривожланаётган мамлакатларда Ғарб ва Ғарбга қарашли ҳукуматлар
тўнтаришлар ва инқилоблар билан таҳдид қилинди; 1980 ва 1990 йилларда
уларни сайловлардан четлашиш хавфи кучайди. Демократлаштириш
ғарблаштириш сиёсатига зид бўлиб, демократия космополитизация жараёни
эмас, балки табиий равишда маҳаллий манфаатларни ҳимоя қилишга
етакловчи жараён ҳисобланади. Ғарблашмаган жамиятлардаги сиёсатчилар
ўзларининг
ғарбликларини
намойиш
қилиб
сайловларда
ғалаба
қозонмайдилар. Бунинг ўрнига, сайловлардаги рақобат уларнинг фикрида энг
кўп машҳурлик қозонадиган ишни қилишга ундайди ва бундай ишлар, одатда,
этник, миллитчилик ва диний характерга эга бўлади.
Бунинг натижаси халқнинг ғарбда таҳсил олган, ғарбга йўналган элита
қатламига қарши бирлашиши бўлди. Мусулмон давлатларининг кўпчлигида
ислом фундаменталистлари қатор сайловларда яхши натижаларга эришишда
ва агарда ҳарбийлар 1992 йилдаги сайловни бекор қилишмаганида Алжир
давлатида ҳукуматга келишлари мумкин эди. Ҳиндистонда сайловдаги
овозлар учун курашлар натижаси оммавий митинглар ва оммавий
зўравонликка олиб келди.
15
Шри-Ланкада демократия Шри-Ланка Озодллик
Партиясини вужудга келтирди ва ўз навбатида ушбу партия 1956 йилдаги
сайловда элитар Бирлашган Миллий Партияни вайрон қилди ва 80 йилларда
Патика Чинтанайянинг миллатчилик ҳаракатларининг бошланишига имкон
яратди. 1949 йилга қадар Жанубий Африкада элита қатлами ҳам Ғарб
мамлакатларида ҳам ЖАР ни ғарбий мамлакат деб қабул қиллишарди.
Мамлакатда апартаид режими ўрнатилгандан сўнг ғарб элитаси ЖАРни
ғарбдан ташқари лагер таркибида кўра бошлашди, аммо ЖАР аҳолиси ўзини
ғарб аъзолари деб ҳисоблашда давом этишарди. Шу асосида, ғарбнинг халқаро
жамиятида ўз ўрнини топиш учун мамлакат ғарбнинг қатор демократик
институтларини жорий қилишига тўғри келди ҳамда мамлакатда юқори
вестернлашган қора элита қатлами вужудга келди. Шунга қарамасдан, агар
иккинчи авлодда индигенизация (маҳаллийлашиш) фактори ишласа, улар
кўпроқ хоса, зулу ва африкалик бўлишади ҳамда ўзларини кўпроқ африка
мамлакати сифатида кўра бошлашади.
Турли даврларда ХIХ асрга қадар византияликлар, араблар,
хитойликлар, турклар, мўғуллар ва руслар ўзларини ғарб билан солиштириб
ўз кучига ва имкониятларига жуда ишонишган. Бундан ташқари, улар
ғарбнинг маданий беқарорлигига, институтларининг қолоқлигига ва
коррупцияга беписандлик билан қарар эдилар. Ғарбнинг ютуқлари
ҳайратланарли бўлмай қолганда ушбу муносабат яна такрорланди. Одамлар
“уларнинг даври ўтди” деб ҳисоблай бошлашди. Эрон – фавқулотда ҳолат
бўлганлиги билан, бир кузатувчининг фикрларига кўра: “ғарб қадриятлари
турли йўллар билан инкор қилинмоқда, лекин Малайзия, Индонезия,
Сингапур, Хитой ва бошқа мамлакатлардан қатъиян кам эмас”.
16
Биз ғарб
мафкураси ҳукмронлик қилган ва "тараққий этган даврнинг охири" нинг
гувоҳи бўлмоқдамиз ва кўплаб турли хил цивилизациялар ўзаро таъсир
қиладиган, рақобатлашадиган, бирга яшайдиган ва бир-бирига мослашадиган
даврга кирмоқдамиз.
17
Ушбу глобал индигенизация жараёни дунёнинг кўплаб
мамлакатларида содир бўлган, хусусан Осиё ва Ислом давлатларининг
иқтисодий ва демографик динамизми асосида вужудга келган маданий
тикланишида яққол намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |