кўламли урбанизация ва касбларнинг табақаланиши билан ҳамроҳ бўлган,
жадал иқтисодий ўсиш бошланганида, буддизм етарли эмаслиги маълум бўлиб
қолди. “Шаҳарларга қуйилиб келган миллионлаб одамлар ва ўзгарган
қишлоқларда қолган кўпчилик учун Кореянинг аграр давридаги турғун
буддизм ўз жозибадорлигини йўқотди. Христианлик шаҳсий нажот ва инсон
тақдири ғоялари билан ўзгариш ва саросима даврида анча ишончлироқ ва
тинчлантирувчи дунёқарашни таклиф қилди. 1980 йилларга келиб
христианлар, асосан
пресвитериан ва католиклар, Жанубий Корея
аҳолисининг камида 30 фоизини ташкил этар эди.
[c.144]
Шунга ўхшаш қўзғалишлар Лотин Америкасида ҳам содир бўлди. У
ердаги протестантларнинг сони 1960 йилдаги таҳминан 7 миллиондан 1990
йилда 50 миллионгача ўсди. 1989 йилда Лотин Америкаси католик
руҳонийлари бу муваффақият сабабини католик черковининг “шаҳар
ҳаётининг техник жиҳатлари билан секин муросага келишида” кўрдилар. Бир
бразилиялик
воиз таъкидлаганидек, католик черковидан фарқли ўлароқ,
протестант черковлари “инсоннинг асосий эҳтиёжлари – инсоний илиқлик,
шифо топиш ва чуқур руҳий тажрибага” жавоб беради. Лотин Америкасидаги
камбағаллар ўртасида протестантизмнинг тарқалиши, аслида, битта динниг
бошқасига алмашиниши эмас, аксинча, суст ва номига католик бўлганлар фаол
ва ашаддий евангелистларга айланганлари сари диний содиқликнинг ва
иштирокнинг кескин ўсиб кетишидир. Шундай қилиб, 90-йилларнинг
бошларида Бразилия аҳолисининг 20 фоизи ўзларини протестант деб, 73 фоизи
эса ўзларини католиклар деб ҳисоблашган, аммо якшанба кунлари протестант
черковларида 20 миллион киши ва католик черковларида таҳминан 12
миллион килиш бўлар эди. Бошқа дунё динлари сингари, христианлик ҳам
модернизация билан боғлиқ бўлган тикланиш босқичидан ўтади ва
Лотин
Америкасида у католик шаклини эмас, балки протестант шаклини қабул
қилди.
Жанубий Корея ва Лотин Америкасидаги бу ўзгаришлар буддизмнинг ва
мос равишда ўрнашган католикликнинг модернизациядан жароҳат олган
инсонларнинг
психологик, ҳиссий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга
жавоб беришнинг уддасидан чиқа олмаслигини акс этади. Яна қаердадир
диний содиқликда сезиларли ўзгаришлар бўлиш-бўлмасилиги устун диннинг
бу эҳтиёжларни қай даражада қондира олиши билан боғлиқ.
Конфуцийликнинг ҳиссизлигини ҳисобга олган ҳолда, у анчайин ҳимоясиз
кўринади. Конфуциан мамалкатларда протестантлик ва католицизм худди
евангелист протестантликнинг Лотин Америкаси аҳолисига, христианликнинг
Жанубий Кореяликларга ва фундаментализмнинг мусулмонлар ва ҳиндларга
жозибали бўлгани каби мафтункор бўлиши мумкин. 1980 йилларнинг
оҳирида, Хитойнинг иқтисодий ўсиш чўққисида, христианлик ҳам “асосан
ёшлар орасида” тарқалди. Эҳтимол, таҳминан 50
миллион хитойлик
христиандир. Ҳукумат руҳонийларни, миссионерларни (
Do'stlaringiz bilan baham: