Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Бўлиниш чизиғи бўйлаб урушларнинг ўзига хос жиҳатлари



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Бўлиниш чизиғи бўйлаб урушларнинг ўзига хос жиҳатлари 
Барча даврларда ва барча цивилизацияларда энг кўп тарқалган урушлар уруғ-
аймоқлар, қабилалар, этник гуруҳлар, диний жамоалар ва халқлар ўртасида бўлган 
урушлардир; бундай урушларнинг сабаби одамларнинг бир-бирига ўхшамаслигига 
бориб тақалади. Одатда бундай тўқнашувлар маълум жой билан чегараланган 
маҳаллий характерга эга бўлади, яъни кенг ғоявий ёки сиёсий масалаларга ёхуд 
ихтилофда иштирок этмайдиган тарафнинг, гарчи ихтилофдан четда турган 
тарафларда ҳам гуманитар муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлса-да, 
бевосита манфаатларига даҳл қилмайди. Этник ўзига хосликнинг муҳим масалалари 
ҳал бўлаётгани боис, улар шафқатсиз ва қонли можароларга айланиши ҳам мумкин. 
Бунинг устига барча шунга ўхшаш низолар узоқ давом этади; ярашиш ёки келишиш 
бундай можароларни тўхтатиши мумкин, бироқ одатда бундай келишувлар бузилади 
ва ихтилоф қайтадан бошланади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, фуқаролик уруши 
қатнашчиларидан бирининг ҳал қилувчи ғалабаси геноцид эҳтимолини кучайтиради. 
Бўлиниш чизиғи бўйлаб низолар – миллий-диний ёки жамоалар ўртасида, давлатлар 
ўртасида ёки турли цивилизицияларга тааллуқли давлатлар гуруҳлари ўртасида 
бўлиши мумкин. Бўлиниш чизиғи бўйлаб урушлар – бу зўравонлик ҳаракатларига 
айланиб кетган можаролардир. Бундай урушлар давлатлар ва ҳукуматга тегишли 
бўлмаган гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтиши мумкин. Бир мамлакат чегарасида бўлиб 


ўтадиган бўлиниш чизиғи бўйлаб низоларда географик жиҳатдан узоқда жойлашган 
гуруҳлар қатнашиши мумкин; бундай ҳолларда, ҳукумат томонидан назорат 
қилинмайдиган гуруҳ одатда мустақиллик учун курашади ва бундан камроғига рози 
бўлишга тайёр бўлиши ёки тайёр бўлмаслиги мумкин. Бир мамлакат чегарасида 
бўлиб ўтадиган бўлиниш чизиғи бўйлаб низоларда шунингдек географик жиҳатдан 
аралашиб кетган гуруҳлар ҳам жалб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда 
муносабатларнинг доимий кескинлиги вақти-вақти билан зўравонликни келтириб 
чиқаради. Ҳиндистондаги ҳиндлар билан мусулмонлар ўртасидаги, Малайзиядаги 
мусулмонлар билан хитойлар ўртасидаги муносабатлар бунинг ёрқин мисоли; тўлиқ 
кўламдаги уруш келиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, янги давлатлар 
юзага келганида ва уларнинг чегаралари белгиланаётган вақтда халқлар ўта 
шафқатсизлик билан бир-биридан мажбуран ажратилади. 
Баъзан бўлиниш чизиғи бўйлаб низолар халқ устидан назорат олиб бориш 
учун кураш сифатида намоён бўлади. Кўпинча, маълум бир ҳудудга эгалик қилиш 
учун кураш боради. Низода иштирок этаётган тарафлардан ҳеч бўлмаса биттасининг 
мақсади ҳудудни босиб олиш ва у ердаги халқни қувиб чиқариш ёки жисмонан йўқ 
қилиш, ёхуд буларнинг иккаласини ҳам бирга амалга ошириш орқали бошқа халқни 
озод қилишдан иборат бўлади ва бу «этник тозалаш» сифатида талқин этилади. 
Бундай тўқнашувлар одатда энг қабиҳ кўринишларни олади ва ҳар иккала тараф ҳам 
оммавий қирғинлар, қатллар ва қийноқларга қўл уради. Низо объекти ҳисобланадиган 
ҳудуд кўпинча бир тараф ёки ҳар иккала тараф томонидан ҳам уларнинг тарихи ва 
ўзига хослигининг ўта муҳим рамзи, ва бунга фақатгина улар ҳақли бўлган муқаддас 
замин сифатида қаралади: Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғи, Кашмир, Тоғли 
Қорабоғ, Дрина водийси, Косово каби. 
Одатда, миллий-диний урушларнинг баъзи бир хусусиятлари бўлиниш 
чизиғи бўйлаб урушларга ҳам хос бўлади. Улар узоқ вақтга чўзиладиган 
ихтилофлардир. Агар бундай урушлар бир давлат ичида ўтаётган бўлса, унда бундай 
урушлар давлатлар ўртасида бўладиган урушларга қараганда ўртача олти баробар 
узоқроқ вақт давом этади. Урушга сабаб бўлган гуруҳга тааллуқлилик ва ҳокимият 


масалалари музокаралар ва муросалар орқали ечилиши анча қийин кечади. 
Муросага келинган тақдирда ҳам, баъзан шунақа бўладики, уни низолашаётган 
тарафларнинг ҳамма гуруҳлари ҳaм имзоламайди ва одатда бундай келишувга риоя 
этиш унча узоққа чўзилмайди. Бўлиниш чизиғи бўйлаб урушлар ўзгарувчан 
хусусиятга эга бўлади: улар оммавий зўравонлик акциялари билан бошланиб, сўнгра 
суст ҳарбий ҳаракатларга айланиши ёки яна бошидан лов этиб ёниши учун яширин 
адоват тусини олиши мумкин. Жамоавий ўзига хослик ва нафрат гулханлари, 
геноцидни ҳисобга олмаганда, камдан-кам ҳоллардагина тўлиқ алангаланиши 
мумкин. Бўлиниш чизиғида содир бўлувчи урушлар жамоалар ўртасидаги бошқа 
урушлар сингари, узоқ вақтга чўзилиши мумкин. Одатда, бунинг оқибати кўп сонли 
қурбонлар ва қочқинларни юзага келтиради. Уруш қурбонлари ва қочқинлари 
сонига баҳо беришда эҳтиёткорлик билан иш тутишга тўғри келади. 1990 йиллар 
бошларида бўлиниш чизиқлари бўйлаб бораётган урушларда ҳалок бўлганлар сони 
қуйидагича: Филиппинда 50000, Шри-Ланкада 50000-100000, Кашмирда 20000, 
Суданда 500000-1,5 млн., Тожикистонда 100000, Хорватияда 50000, Боснияда 50000-
200000, Чечинда 30000-50000, Тибетда 100000, Шарқий Тиморда 200000 одам уруш 
қурбони бўлган. Бу можаролар натижасида қочоқлар сони бундан анча кўпроқ 
бўлиши ҳам мумкин. 
Ҳозирги урушларнинг аксариятини қонли тўқнашувларнинг узоқ чўзилган 
тарихидаги сўнгги раундга ўхшатиш мумкин, йигирманчи аср охиридаги 
зўравонликлар бу урушларга хотима беришга йўл қўймайди. Масалан, Судандаги 
қуролли кураш 1956 йилда бошланиб, 1972 йилгача давом этди, ўшанда эришилган 
келишув туфайли Жанубий Судан бирмунча автономга эга бўлганди, бироқ 1983 
йилда уруш қайтадан аланга олди. Шри-Ланкадаги Тамил қўзғолони 1983 йилда 
бошланган; зўравонликка барҳам бериши керак бўлган музокаралар 1991 йилда 
барбод бўлди, лекин 1994 йилда яна қайтадан тикланди ва 1995 йил январида оловли 
тўқнашувларни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди. Бироқ, орадан тўрт ой 
ўтар-ўтмай, қўзғолончи “йўлбарслар” сулҳни бузиб, тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги 
музокараларни рад этишди. Шундан кейин уруш яна кескин тус олди. Филиппиндаги 
мусулмон-моролар қўзғолони 1970 йиллар бошида авж олди ва 1976 йилга бориб, 


Минданао оролидаги алоҳида районларга ўзини ўзи бошқариши юзасидан бирмунча 
эркинлик берган келишув тузилиши билан бироз босилгандай бўлди. Бироқ, 1993 
йилга келиб, зўравонлик тўқнашувлари яна тез-тез такрорлана бошлади ва тинчлик 
битими тузишга бўлган уринишларни рад этган турли диссидентлар гуруҳлари 
қўзғолончилар таркибидан ажралиб чиқиши билан янада кенгроқ тус ола бошлади. 
1995 йил июлда россиялик ва чечен йўлбошчилар демилитаризация ҳақида бир 
битимга келишди, бу ундан олдинги йил декабрда юзага келган зўравонликка барҳам 
бериши керак эди. Уруш қисқа вақтга тингандек бўлди, бироқ кейин яна давом этди: 
чеченлар алоҳида рус ва руспараст йўлбошчиларга ҳужум қила бошладилар, руслар 
жавоб ҳаракатларини амалга оширишди. 1996 йил январда чеченларнинг Доғистонга 
босқини бошланди, сўнгра Россия ҳужумга ўтди. 
Бўлиниш чизиғи бўйлаб урушлар бошқа рационал диний урушларга узоқ 
чўзилиши, зулм даражаси юқори бўлиши ва ғоявий иккиюзламачилиги билан ўхшаб 
кетсада, икки жиҳати билан фарқ қилади. Биринчидан, жамоалар ўртасидаги 
урушларда этник, диний, ирқий ва тил гуруҳлари иштирок этиши мумкин. Бироқ дин 
цивилизациянинг асосий белгиси бўлганлиги сабабли, бўлиниш чизиғи бўйлаб 
урушлар деярли ҳар доим турли цивилизацияларга тегишли бўлган одамлар ўртасида 
бўлиб ўтади. Баъзи аналитиклар бу омилни унчалик ҳам муҳим деб ҳисоблашмайди. 
Улар масалан умумий этник тааллуқлилик ва тилга, ўтмишда серблар ва мусулмонлар 
ўртасидаги никоҳлар кенг тарқалганлигига эътибор қаратишади ва Фрейднинг “кичик 
фарқларга маҳлиё бўлиш” назариясини далил қилиб келтирган ҳолда, диний омилни 
четга суришади. Бироқ, бундай фикрлар асосида узоқни кўролмаслик, калтабинлик 
ётади. Неча минг йиллик инсоният тарихи шундан далолат берадики, дин 

бу “кичик 
фарқ” эмас, балки одамлар ўртасида бўлиши мумкин бўлган энг чуқур фарқдир. 
Бўлиниш чизиқлари бўйлаб урушларнинг такрорланиши, кўлами ва бешафқатлиги 
турли худоларга ишонч орқали янада кучаяди. 
Иккинчидан, бошқа жамоалар ўртасидаги урушлар локал, яъни маҳаллий 
характерга эга, ва демакки, уларнинг катталашиши ва можарога қўшимча 
иштирокчиларни жалб қилиш эҳтимоли нисбатан кам. Бўлиниш чизиқлари бўйлаб 


бўлиб ўтадиган урушларда эса, аксинча, анча йирик маданий моҳиятнинг бир қисми 
бўлган гуруҳлар иштирок этади. Оддий жамоалараро тўқнашувда А гуруҳи В гуруҳи 
билан уруш олиб боради; C, D ва E гуруҳларида, агар А ва В бевосита C, D ва E 
гуруҳларининг манфаатларига дахл қилмаса, бу урушда иштирок этиши учун ҳеч 
бир сабаб йўқ. Бўлиниш чизиқлари бўйлаб бўлиб ўтадиган урушларда эса, аксинча 
А1 гуруҳи В1 гуруҳи билан уруш олиб боради ва уларнинг ҳар бири урушни 
кенгайтириш ва цивилизация жиҳатидан ўзига яқин бўлган А2, А3, А4 ва В2, В3, В4 
гуруҳларининг қўллаб

қувватлашларига эришишга интилади, ҳамда ўзларини 
кураш олиб бораётган уруғдошлари билан бир қаторга қўядилар. Транспорт 
алоқалари ва коммуникация воситалари ривожланиши бу ўзаро алоқаларнинг 
ўрнатилишини ва бўлиниш чизиғи бўйлаб ихтилофларнинг 
интернационаллашувини осонлаштиради. Миграция жараёнлари туфайли учинчи 
цивилизацияларда диаспоралар вужудга келди. Алоқа воситалари ривожланиши 
билан кураш олиб бораётган партияларга ёрдам бериш тўғрисида мурожаатлар 
билан чиқишлари осонлашди, уларга қардош гуруҳлар эса, эндиликда бу 
партияларнинг тақдири ҳақида тезда хабардор бўлиш имконига эга бўлдилар. 
Шундай қилиб, дунёнинг “янада зичлашуви” қардош гуруҳларга уруш олиб 
бораётган партияларни маънан, дипломатик, молиявий ва моддий қўллаб-қувватлаш 
имконини берди: энди бундай қўллаб қуватлашдан ўзини тийиш анча қийин бўлиб 
қолди. Бундай ёрдамни бериш учун халқаро тармоқлар ривожланяпти ва бундай 
ёрдамлар ихтилофларни янаям узайтиради. Г.Д.С.Гринуэя бунга аниқ таъриф бериб, 
бўлиниш чизиғи бўйлаб борадиган урушларнинг асосий белгиси “қардош 
мамлакатлар синдроми” ҳисобланишини таъкидлаган. Бунинг устига, турли 
цивилизацияларга тегишли бўлган одамлар ўртасидаги зўравонликнинг энг кичик 
кўринишлари ҳам одатда жуда узоққа борадиган оқибатларни келтириб чиқарадики, 
цивилизация ичидаги зўравонликларда, одатда, бундай воқеа кузатилмайди. 1995 
йил февралда Карачида террорист суннийлар масжидда намоз ўқиётган шияларни 
ўққа тутиб, қонунни бузишди ва Покистон учун муаммоларни келтириб чиқаришди. 
Орадан бир йил ўтиб, жуҳуд кўчманчиси Хеврондаги Патриархатлар ғорида 


йигирма тўққизта мусулмонни ўлдирганида эса, Яқин шарқдаги музокаралар 
жараёнини тўзғитиб юборди ва бутун дунё учун муаммоларни келтириб чиқарди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish