Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


-расм. Цивилизациялар глобал сиёсати: иттифоқларнинг пайдо



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

 
9.1-расм. Цивилизациялар глобал сиёсати: иттифоқларнинг пайдо 
бўлиши 


ЎТИШ ДАВРИ УРУШИДАН БЎЛИНИШ ЧИЗИҒИ УРУШИГА 
Ўтиш давридаги урушлар: Афғонистон ва Форс кўрфази 
Таниқли марокашлик олим Маҳди Элманджра Форс кўрфази урушини "La 
premiere guerre civilisationnelle" (
таржимон изоҳи: франс

Биринчи цивизациялараро 
уруш) 
деб атаган эди
19
. Аслида бу уруш иккинчиси эди. Биринчиси 1979-1989 
йилларда юз берган Совет-Афғон уруши бўлган. Иккала уруш ҳам бир мамлакатнинг 
бошқаси томонидан тўғридан-тўғри босиб олиниши натижасида бошланди, аммо 
цивилизациялараро урушга айлангач, улар айнан шундай тавсиф этила бошланди. Бу 
турли цивилизацияларга мансуб гуруҳлар ўртасидаги этник низолар ва бўлиниш 
чизиғидаги урушлар ҳукм сурувчи эрага ўтиш давридаги урушлар эди. 
 
Афғон уруши Совет Иттифоқининг сунъий йўлдош режимини ўрнатишга 
уриниши натижасида бошланди. АҚШ мазкур ҳодисага қатъий муносабат билдириб, 
Совет кучларига қаршилик кўрсатган афғон қўзғолонларини маблағ ҳамда қурол-яроғ 
билан таъминлагач, бу зиддият Совуқ урушга айланди. Америкаликлар наздида 
коммунистик режимларга қуролли қаршилик кўрсатиш тўғрисидаги Рейган 
доктринаси Совет мағлубияти орқали ўз тасдиғини топганди ва бу АҚШ Ветнамда 
бошдан кечирган хўрликлар учун Советларга муносиб жавоб бўлди. Мағлубият Совет 
жамияти ҳамда унинг сиёсий тузумига сезиларли таъсир кўрсатди ва Совет 
империясининг парчаланишига катта туртки бўлди. Америкаликлар ва умуман 
ғарбликлар учун Афғонистон Совуқ урушнинг сўнгги, ҳал қилувчи ғалабаси - ўзига 
хос Ватерлоси бўлди. 
Советларга қарши курашганлар учун эса Афғон уруши бошқа нарсани 
англатарди. Бу "хорижий босқинчи кучларга кўрсатилган илк муваффақиятли 
қаршилик бўлди"
20
, дейди ғарблик олимлардан бири, "у на миллатчилик, на 
социалистик тамойилларга асосланмади", балки жиҳод сифатида олиб борилиб, 
Исломнинг ўзига бўлган ишончи ҳамда куч-қудратини оширган Исломий 
19
David C. Rapoport, "Comparing Militant Fundamentalist Groups," in Martin E. Marty and R. Scott Appleby, eds., 
Fundamentalisms and the 
State: Remaking Polities, Economies, and Militance, 
(Chicago: University of Chicago Press, 1993), p. 445. 
20
David C. Rapoport, "Comparing Militant Fundamentalist Groups," in Martin E. Marty and R. Scott Appleby, eds., 
Fundamentalisms and the 
State: Remaking Polities, Economies, and Militance, 
(Chicago: University of Chicago Press, 1993), p. 445. 


тамойилларига асосланди. Японларнинг 1905 йил руслар устидан қозонган ғалабаси 
Шарқ оламига қанчалар катта таъсир кўрсатган бўлса, Афғон урушининг ислом 
оламига таъсири ҳам худди шундай бўлди. Ғарб эркин дунё ғалабаси деб билган 
ҳодисани мусулмонлар Ислом ғалабаси сифатида қабул қилди. 
Америка долларлари ва ракеталарисиз Советларни мағлуб этиб бўлмасди. 
Аммо бунда Ислом дунёсининг умумий саъй-ҳаракатлари ҳам бирдек муҳим эдики, 
турли ҳукуматлар ва гуруҳлар Советларни мағлубиятга учратиш ва бу орқали ўз 
манфаатларига хизмат қилувчи ғалабани таъминлаш учун бир-бири билан 
рақобатлашдилар. Мусулмон давлатлардан уруш учун молиявий кўмак асосан 
Саудия Арабистонидан келган. 1984-1986 йиллар оралиғида саудияликлар ҳарбий 
ҳаракатга 525 миллион доллар ажратди; 1989 йилда умумий қиймати 715 миллион 
долларга тенг молиявий кўмакнинг 61 фоизини, яъни 436 миллион долларни улар, 
қолганини эса АҚШ ажратишига келишдилар. 1993 йилда улар Афғонистон 
ҳукуматига 193 миллион доллар ёрдам кўрсатди. Уруш давомида саудияликлар 
қўшган умумий маблағ камида Америка Қўшма Штатлари сарфлаган 3-3,3 миллиард 
доллар атрофида, эҳтимол ундан ҳам кўп бўлган. Уруш пайтида мусулмон олами, 
биринчи навбатда араб мамлакатларидан келган 25 мингга яқин кўнгиллилар жангари 
ҳаракатларда қатнашдилар. Бу кўнгиллиларнинг кўпчилиги Иорданияда ёлланган 
бўлиб, Покистоннинг идоралараро ҳарбий разведка бошқармаси томонидан 
тайёргарликдан ўтказилган. Покистон, шунингдек, қаршилик ҳаракати учун зарур 
ташқи база вазифасини ўтаган, моддий-техник ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатган. 
Бундан ташқари, Покистон Америка пулларини ўтказиш учун воситачи бўлган ва у 
мазкур маблағнинг 75 фоизини мақсадли равишда фундаменталист исломий 
гуруҳларга йўналтирган ва уларнинг 50 фоизи Гулбиддин Ҳикматяр бошчилигидаги 
ашаддий сунний фундаменталистик фракцияга жўнатган. Советларга қарши 
курашган бўлишса-да, урушнинг араб иштирокчилари ҳаддан ташқари Ғарбга қарши 
кайфиятда бўлиб, Ғарб ташкилотларидан келган гуманитар ёрдамни фосиқлик ва 
Исломга путур етказувчи ҳаракат деб баҳоладилар. Охир-оқибат, Советлар самарали 
равишда қаршилик кўрсатолмаган учта омил туфайли мағлубиятга учрадилар: 


Америка технологияси, Саудия пуллари ҳамда мусулмонлар демографияси ва 
мутаассиблиги.
21
Уруш оқибатида Исломни мусулмон бўлмаган кучларга қарши қайрашга 
қатъий киришган исломий ташкилотлар иттифоқи шаклланди. Урушдан, шунингдек, 
яхши тайёргарликдан ўтган тажрибали жангчилар, ҳарбий лагерлар, полигонлар, 
моддий-техник таъминот, шахсий ва ташкилот даражасидаги муносабатларнинг 
транс-исломий тармоқлари, улкан миқдордаги ҳарбий қурол-яроғлар, жумладан, 300 
тадан 500 тагача Стингер ракеталари ва, энг муҳими, эришилган ютуқдан ифтихор, 
ўзига ишонч, куч-қудрат ҳисси ҳамда янги ғалабаларга интилиш иштиёқи мерос 
бўлиб қолди. Афғонистонлик кўнгиллиларнинг «жиҳод билан боғлиқ диний ва 
сиёсий малакаси», 1994 йил АҚШ расмийларидан бири айтганидек, «таҳсинга лойиқ. 
Улар дунёнинг икки қудратли давлатидан бирини мағлуб қилди ва энди навбат 
иккинчисига келди».
22
Афғон уруши цивилизациялар урушига айланди, сабаби дунё мусулмонлари 
уни шундай талқин қилдилар ва Совет Иттифоқига қарши бирлашдилар. Форс 
Кўрфази уруши цивилизациялар урушига айланди, чунки ғарб мусулмонлар 
можаросига ҳарбий аралашувни амалга оширди. Ғарбликларнинг аксарияти бу 
аралашувни ёқлаб чиқди, мусулмон олами эса буни ўзларига қарши уруш деб қабул 
қилдилар ва ғарб империализмининг яна бир намунаси бўлган мазкур ҳаракатга 
қарши курашиш мақсадида бирлашдилар.
Аввалига араб ва мусулмон давлатлар уруш борасида якдил фикрга эга эмас 
эдилар. Саддам Ҳусайн чегаралар дахлсизлигини бузди ва 1990 йил августида Араб 
давлатлари лигаси кўпчиликнинг овози билан (ўн тўрттаси ёқлаган, иккитаси қарши 
чиққан ва беш киши бош тортган ёки овоз бермаган) Ироқ ҳаракатларини қоралади. 
АҚШ томонидан ташкил этилган Ироққа қарши коалициянинг ҳарбий ҳаракатлари 
учун Миср ва Сурия кўп сонли аскарларни сафарбар этишга, Покистон, Марокаш ва 
21
Ted Galen Carpenter, "The Unintended Consequences of Afghanistan," 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish