Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Осиё-Америка совуқ урушлари



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Осиё-Америка совуқ урушлари 
1980-йилларнинг иккинчи ярми ва 1990-йилларнинг бошларида АҚШ ва 
Осиё давлатлари ўртасидаги (Ветнамни хисобга олмаганда), муносабатларда 
антагонизм (душманлик) ўсиб борди ва АҚШнинг бу келишмовчиликларда 
устунлик қобилияти тушиб кетди. Айниқса, бу ҳолат Шарқий Осиёнинг етакчи 
давлатлари билан муносабатларда яққол кўриниб қолди, Американинг Хитой 


ва Япония билан ўзаро муносабатлари эса параллел равишда ривожланиб 
борди. Бир томондан, америкаликларда, иккинчи томондан эса Хитой ва 
Японияда совуқ уруш бошланаётгани ҳақида гаплар тарқади. Ушбу 
тенденциялар Бушнинг ҳокимияти даврида бошланган бўлса, Клинтоннинг 
ҳокимияти даврида тезлашди. 1990-йилларнинг ўрталарига келиб Осиёнинг 
асосий давлатлари ва Америка ўртасидаги муносабатлар энг яхши ҳолатда – 
«таранг тортилган» эди, деб айта оламиз, келажакда эса ушбу 
кескинликларнинг заифлашиш эҳтимоли жуда паст эди.
1990-йилларнинг бошида Япония–Америка муносабатлари тобора 
ёмонлашиб борди, уларнинг турли хил қарашлари кўплаб кенг қамровли 
саволлар билан боғлиқ эди, масалан, Япониянинг Форс кўрфазидаги урушдаги 
вазифаси, Японияда америкалик ҳарбийлар мавжудлиги масаласи, 
Американинг Хитой ва бошқа давлатлардаги инсон ҳуқуқлари масалаларидаги 
сиёсатига Япониянинг қарашлари, Япониянинг дунёни бошқариш 
(мувозанатда тутиб туриш) борасидаги ўрни, энг асосийси, бу 
келишмовчиликлар иқтисодий соҳаларга ҳам тааллуқли эди, айниқса, савдо-
сотиқда. Савдо уруши борасидаги гап-сўзлар одатий ҳолга айланиб қолди. 
Америка расмийлари, айниқса, Клинтон ҳокимияти даврида, савдо соҳасида 
кўплаб енгилликлар талаб қила бошлади, Япония томони эса ўз навбатида 
бунга буткул қаршилик қилиб, рад этди. Ҳар бир Япония–Америка савдо баҳси 
бир-бирларини янада айблашга олиб келди ва янги келишмовчиликка жавоб 
топиш олдингисидан кўра қийинлашиб бораверди. Масалан, 1994 йил мартида 
Президент Клинтон ўзига Японияга нисбатан кескинроқ иқтисодий 
санкциялар бера олиш ҳуқуқини берувчи қарорни имзолади, бу эса нафақат 
Япония томондан, балки Халқаро савдо алоқаларида етакчи бўлган ГАТТ 
(Тарифлар ва савдо бўйича умумий келишув) ташкилотининг бошлиғининг 
ҳам норозилигини келтириб чиқарди. Кейинчалик эса, Япония Америка 
сиёсатига «Нафратли ҳужум» билан жавоб қайтарди, шундан кейин АҚШ 
ўзига тегишли ҳукумат билан шартномалар бўлган корхоналарни камситишда 
«Японияни расман айблади». 1995 йил баҳорида Клинтон ҳукумати 


Япониянинг «люкс» классдаги автомобилларига 100 фоизлик устамалар 
қўйиш билан таҳдид қилди, ўзаро келишиш ҳолатига эса санкцияларни амалга 
ошириш остонасида эришилди. Ушбу ҳолатлар савдо урушини эслатарди. 
1990-йилларнинг ўрталарида бундай бир-бирига «ҳужумлар» шу даражага 
етиб келдики, Япониянинг юқори амалдорлари Америка ҳарбийларининг 
Японияда бундан кейин мавжуд бўлишини сўроқ остига ола бошлади.
Ўша йилларда ҳар икки давлатда ҳам бир-бирига нисбатан ёмон 
фикрдаги инсонлар сони ошиб кетди. 1985 йилда 87 фоиз америкаликлар 
Японияга нисбатан дўстона кайфиятдалигини айтган эди. 1990 йилга келиб бу 
кўрсаткич 67 фоизга тушиб кетди, 1993 йилда атиги 50 фоиз аҳоли Японияга 
нисбатан дўстлик кайфиятида эканини маълум қилди, аҳолининг учдан икки 
қисми эса Японияда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олмаслигини айтди. 
1985 йилда 73 фоиз японияликлар Америкага нисбатан дўстлик кайфиятини 
ҳис қилган бўлсалар, 1993 йилда 64 фоиз япон аҳолиси Америкага нисбатан 
дўстона кайфиятда эмаслигини билдирдилар. 1991 йил аҳолининг «совуқ 
уруш» борасидаги фикрларида туб бурилиш ясалган йил сифатида тарихда 
қолди. Ўша йилда икки давлат ҳам Совет иттифоқига нисбатан қарашларини 
бироз ўзгартирди, Америка ўзининг хавфсизлигига нисбатан жиддий хавф дея 
Японияни Совет иттифоқидан олдинга қўйди, ўз навбатида эса Япония ҳам 
АҚШни ўзига энг биринчи хавф сифатида кўрди.
Жамият элитасининг қарашлари ўзгариши жамиятнинг ҳам фикрлари 
ўзгаришига олиб келди. АҚШда икки давлатнинг маданий ва тизимли 
фарқларига эътибор қаратадиган ва Япония билан иқтисодий алоқаларда 
қаттиққўлроқ бўлиш кераклигини таъкидлайдиган профессорлар, зиёлилар ва 
сиёсий кузатувчилар гуруҳлари пайдо бўлди. Оммавий ахборот воситаларида, 
илмий мақолаларда ва машҳур романларда Япония ҳақидаги маълумотлар ва 
тасаввурлар камситиш мазмунида эди. Шунга мос равишда Японияда ҳам 
АҚШнинг иккинчи жаҳон урушидаги кучини ва урушдан кейинги Япониянинг 
иқтисодий муваффақиятга эришишга сабабчи бўлган Американинг 
яхшиликлари ва сахийликларини кўрмаган, шунингдек ўз иқтисодиётидан 


фаҳрланадиган янги сиёсий лидерлар етишиб чиқди ва улар Американинг 
талабларига ҳаққоний қаршиликлар кўрсатди, олдинги авлод сиёсатчилари 
юрмаган кескин йўллардан ҳам фойдаланишди. Бу япониялик «қаршилик 
қилувчилар», америкалик «сиёсий кузатувчи»ларнинг нусхаси эди, иккала 
давлатда ҳам сайлов орқали тайинланадиган мансабларга, Япония-Америка 
муносабатларига 
қаттиққўллик 
билан 
қарашни 
маъқуллайдиган 
сайланувчиларни қўлловчилар кўпайди.
Американинг Хитой билан муносабатлари ҳам 1980-йилларнинг охири 
ва 1990-йилларда тобора душманлик кайфиятига кириб бораётганди. Икки 
давлат ўртасидаги келишмовчиликларни 1991 йилда Ден Сяопин «Янги совуқ 
уруш» деб атади, Хитой матбуотида бу ибора кўп бора ишлатила бошлади. 
1995 йилда ҳукумат ахборот агентлиги «Хитой-Америка муносабатлари 1979 
йилда, яъни дипломатик муносабатлар ўрнатилган вақтдагидан бутунлай 
бузилиб кетди» дея билдирди. Хитой расмийлари Американи доимий равишда 
Хитойнинг ички ишларига аралашишда айблаб келди. «Биз шуни 
таъкидлашимиз керакки, АҚШ энг қудратли давлат бўлганидан кейин 
очкўзларча гегемония ва куч сиёсатини юритишни бошлади, бу куч ўзлари 
ўйлагандан кўра кучсизроқ ва бунинг ҳам чегараси бор» – дея ёзилганди 1992 
йилдаги Хитой ҳукуматининг ички ҳужжатларида. 1995 йилда Президент Цзян 
Цземин шундай деганди: «Ғарбнинг душман кайфиятидаги кучлари 
давлатимизни ғарблаштириш» ва ичидан ажратиб ташлашга бўлган 
уринишларини бир лаҳза ҳам тўхтатмади». 1995 йилда Хитой давлат 
арбоблари ва олимлари орасида Америка «Хитойни сиёсий жиҳатдан йўқ 
қилиш, ерларини бўлиб ташлаш, стратегик жиҳатдан ушлаб туриш ва 
иқтисодий ютиш»га интилмоқда, деган якдил фикр бор эди.
Бундай айбловларга етарлича асослар ҳам бор эди. АҚШ Тайван 
президенти Лини Америкага ташриф буюришига рухсат берди ва 150 та Ф-16 
русумидаги самолётларини сотди, Тибетни «Босиб олинган суверен ҳудуд» 
дея эътироф этди, Хитойни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади, Пекинни 
2000 йилда Олимпиада ўйинлари мезбони бўлишига қаршилик қилди, Ветнам 


билан муносабатларини яхшилади, Хитойни Эронга кимёвий қуроллар 
қисмларини сотишда айблади, Покистонга ракета техникасини сотгани учун 
санкциялар киритди ва бошқа санкциялар билан таҳдид қилди, шу билан бирга 
Хитойни Халқаро савдо ташкилотига киришига тўсқинлик қилди. Икки томон 
ҳам бир-бирини умумий қоидаларни бузишда айблади: америкаликларга 
ишонадиган бўлсак, Хитой ракета техникаси экспорти борасидаги 
келишувларга амал қилмади, интеллектуал мулк ҳуқуқини бузди, маҳбуслар 
иш кучидан фойдаланилди. Хитой томоннинг фикрича эса, АҚШ Тайван 
президенти Лига Америкага ташриф буюришга рухсат бериб, Тайванга 
қирувчи самолётларни сотиб, олдинги келишувни бузган. 
Хитойда энг таъсир кучи кенг бўлган гуруҳ – ҳарбийлар бўлиб, улар 
АҚШга нисбатан душманлик кайфиятида эдилар ва ҳукуматдан доимий 
равишда қаттиққўлроқ позицияда туришни талаб қиларди. 1993 йилда юзта 
генералдан иборат гуруҳ Ден Сяопинга хат юбориб, унинг «пассив» 
сиёсатидан норозилигини ва АҚШнинг Хитойни «шантаж» қилишига қарши 
туриб бера олмаётганлигини айблашади. Ўша йилнинг кузида махфий 
ҳужжатларда ҳарбийларнинг АҚШ билан келишмовчилиги сабаблари баён 
қилинган: «АҚШ ва Хитой бир қанча вақт давомида идеология томонидан, 
ижтимоий тизим ва ташқи сиёсат борасида қарама-қарши фикрларда ва 
позицияларда эканлиги сабабли икки давлат ўртасидаги муносабатларни 
тубдан яхшилаш иложсиз». Америкаликларнинг фикрича, Шарқий Осиё «дунё 
иқтисодиёти ядроси бўлади ва АҚШ Шарқий Осиёда қудратли рақибнинг 
пайдо бўлишига йўл қўя олмайди». 1990-йилларнинг ўрталарига келиб 
хитойлик амалдорлар ва корхоналар Американи ўзларига душман давлат 
сифатида эътироф эта бошлади.
Душманлик кайиятининг кучайишига икки давлатнинг ички сиёсати ҳам 
сабаб бўлди. Япония билан бўлганидек, ахборотга эга бўлган Америка 
жамияти ўз қарашларига кўра бўлинди. Кўплаб кўзга кўринган шахслар Хитой 
билан муносабатларда конструктив алоқаларни ўрнатиш ва Хитойни халқаро 
уюшмаларга қўшиш муҳимлигини исботлашди, бошқалар эса Америка 


миллий манфаатларига Хитой таҳдиди мавжудлигини, Хитой билан муросага 
келишга уриниш салбий оқибатларга олиб келишини ва уларни жиловлаб 
туриш сиёсатини юритиш кераклигини таъкидлашди. 1993 йилда Америка 
жамияти ўзларига хавф туғдирайдиган мамлакатлар рўйхатида Хитойни 
Эрондан кейин иккинчи ўринга қўйди. Баъзида Америка сиёсатчилари 
Хитойни асабига тегадиган ишларни ҳам амалга оширишди: Президент Лини 
Корнелл университетига ташрифи ёки хитойликларда норозилик уйғотган 
Клинтоннинг Далай Лама билан учрашуви, шу билан бирга президент 
маъмурияти иқтисодий фойда туфайли халқаро инсон ҳуқуқлари 
талабларидан ҳам чиқишга мажбур эди. Хитойликларга келсак, ҳукумат учун 
Хитой миллийлигини асослаш ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун янги 
душман керак эди. «Мерос учун курашиш» давом этаётган Ден Сяопиндан 
кейинги даврда ҳарбийларнинг таъсир доираси ошиб борди, шунинг учун 
президент Цзян ва ҳокимият учун бошқа курашувчилар Хитой манфаатларини 
заифлашишига йўл қўйиб бера олмасди. 
Шундай қилиб, Американинг Япония ва Хитой билан муносабатлари ўн 
йиллик давомида ёмонлашиб борди. Ўзаро муносабатлардаги ўзгаришлар 
шунчалик кўп соҳаларни қамраб олдики, бир томондан, автомобил эҳтиёт 
қисмлари бозори, камералар сотуви, ҳарбий базаларни сақлаб қолиш, бошқа 
томондан эса диссидентларни қамаш, қуролларни кўпайтириш ёки 
интеллектуал қароқчилик каби маълум соҳалардаги муаммоларга ечим топиш 
имконсиз бўлиб қолди. Бундан ташқари, Осиёдаги иккита энг кучли давлатлар 
билан муносабатларни бир вақтнинг ўзида ёмонлашуви Америка 
манфаатларига зид эди ва бунга йўл қўйиб бўлмас эди. Сиёсатнинг оддий 
қоидалари ва куч сиёсати шуни аниқ кўрсатардики, АҚШ ушбу икки кучни 
бир-бирига қарши қўйиши ёки икки давлатдан бири билан яхши 
муносабатларга киришиши талаб этиларди. Лекин, буларнинг ҳеч бири амалга 
ошмади. Осиё–Америка муносабатлари ёмонлашувининг чуқурлашувига 
кўплаб 
умумий 
факторлар 
таъсир 
кўрсатди 
ва 
улар 
алоҳида 


келишмовчиликларни ечишга тўсқинлик қилди. Ушбу ҳолат умумий 
сабабларга эга эди. 
Биринчидан, Осиё давлатлари ва АҚШнинг ўсиб бораётган ўзаро 
таъсири, алоқа воситаларининг ривожланиши, савдо-сотиқ, капитални 
биргаликда жойлаштириш ва бошқалар баҳсли саволларни кўпайтирди, 
натижада томонларнинг манфаатлари тўқнашиши мумкин эди ва тўқнашди 
ҳам. Шу туфайли узоқдан хомхаёл бўлиб кўринган маҳаллий одатлар ва 
эътиқод ҳақиқий хавф келтириб чиқариши мумкин эди. Иккинчидан эса, 1950 
йилдаги Америка–Япония ўртасидаги ўзаро хавфсизлик келишувига Совет 
Иттифоқи хавфи мажбур қилганди. 1970-йиллардаги Совет Иттифоқи 
кучининг ўсиши АҚШ ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар 
ўрнатилиши ва биргаликда Совет Иттифоқи хавфини камайтириш ёки йўқ 
қилишга ҳаракат қилишга келишилганди. «Совуқ уруш»нинг тугаши билан 
АҚШ ва Осиё давлатларининг умумий манфаатларига тақалувчи бу муаммо 
кун тартибидан олиб ташланди, унинг ўрнига эса ҳеч нима йўқ эди. Ўз-ўзидан 
ўзаро манфаатларга доир бўлган келишмовчиликларга тааллуқли бошқа 
муаммолар асосий планга ўтди. Учинчидан, шарқий Осиё давлатларининг 
ривожланиши Америка билан ўрталаридаги куч мувозанатининг ўзгаришига 
олиб келди. Гувоҳ бўлганимиздек, осиёликлар ўз қадриятлари, маданияти ва 
институтларини қадрлашга ва муҳимлигини ҳимоя қилишга бор кучи билан 
интилишди ва ўз маданиятини Ғарб маданиятидан устунлигини таъкидлашди. 
Америкаликлар учун эса ўз қадриятлари ва институтларини умумий, 
универсал ҳарактерга эга ва ҳамма жойда ишлатса бўлади, Осиё давлатларини 
ички ва ташқи сиёсатини бошқаришга етарлича кучлимиз деб ишонишарди, 
айниқса бу «совуқ уруш»даги ғалабадан кейин янада кучайганди.
Ушбу ўзгарувчан муҳит Америка ва Осиё цивилизациялари ўртасида 
асосий маданий тафовутни юзага келтирди. Кўпчилик Осиё жамиятларига хос 
бўлган конфуцийчилик ҳарактерининг умумий даражасига кўра, ҳукумат, 
иерархия, шахсий ҳуқуқ ва манфаатларнинг мутелиги, муросанинг 
муҳимлиги, адоватни чеклаб ўтиш, «ўзлигини сақлаб қолиш», давлатнинг 


жамиятдан устунлиги, жамиятнинг эса шахсдан устунлиги каби масалаларга 
асосий эътиборни қаратарди. Бундан ташқари, Осиё жамиятлари учун 
тараққиёт босқичларини асрлар, минг йиллар бирликларида кўриш ва узоқ 
муддатли стратегик мақсадлар қўйиш муҳим эди. Ушбу қарашлар Америка 
жамиятидаги эркинликни севиш, тенглик тамойиллари, демократия ва 
индивидуаллик, америкаликларнинг ҳукуматга ишонмаслик ва унга қарши 
туриш одатлари, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятнинг ўзаро 
боғлиқлиги ва ўзаро чекловларнинг мавжудлиги, рақобатнинг қўллаб-
қувватланиши, инсон ҳуқуқларининг улуғланиши, ўтмишни унутиш одати, 
келажакка интилиш, яқин вақтдаги мақсадлар сари ҳаракат қилиш каби кенг 
тарқалган одатлари ва қадриятлари Осиё давлатларининг юқорида таъкидлаб 
ўтилган одатларига ғирт тескари эди. Келишмовчиликларнинг асосида 
жамиятлардаги фундаментал фарқлар ётарди. 
АҚШнинг етакчи Осиё давлатлари билан муносабатларида ушбу 
фундаментал фарқлар ўз оқибатларини кўрсатди. Дипломатлар Американинг 
Япония билан иқтисодий соҳадаги қарама-қаршиликларини ечиш, айниқса, 
Япониянинг савдо салдоси ва АҚШнинг Японияга капитал киритиши ва 
маҳсулотларини сотиши борасида кўплаб ҳаракатлар қилишди. Япония–
Америка савдо музокаралари Совет иттифоқи–Америка ўртасидаги «совуқ 
уруш» даврида қуролланишни назорат қилишга доир музокараларни 
эслатарди. 1995 йилдаги Япония билан музокара Совуқ урушдавридагидан 
камроқ натижа берди, сабаби, келишмовчиликларнинг асосида икки маданият 
ўртасидаги фундаментал фарқ, қолаверса, Япония иқтисодиётининг бошқа 
етакчи давлатлардан тубдан фарқ қилиши ва ўзига хослиги ётарди. Ишлаб 
чиқариш маҳсулотларнинг импорти Япониянинг ялпи ички маҳсулотининг 3.1 
фоизини ташкил этарди, бошқа саноатлашган давлатларда эса бу кўрсаткич 
ўртача 7.1 фоизда эди. Тўғридан-тўғри четдан кирган инвестициялар 
ЯИМнинг 0.7 фоизини ташкил қиларди, бу жуда кичик кўрсаткич ҳисобланиб, 
АҚШ учун 28.6 ва Европа учун 38.5 фоизга тенг эди. Япония 1990 йилнинг 


бошларига келиб иқтисодий етакчи давлатлар орасида мусбат бюджет 
салдосига эга ягона давлат бўлди.
Ғарб иқтисодий фанлари таъкидлаб келган универсал қонунларда 
Япония иқтисодияти бошидан-охиригача фарқ қиларди. 1980-йилларда 
Ғарбдаги иқтисодчиларнинг долларни девалвация қилиш Япония салдосини 
тушириб юборади, деган фикри хато эди. 1985 йилдаги Плаза келишуви 
Американинг Европа билан савдо дефицитига фойдали таъсир қилди, аммо 
Япония билан савдо дефицитига таъсир деярли қилмади. Йен бир доллар учун 
100дан ҳам паст даражада котировка қилинган эди, шу сабабли Япония 
салдоси қайтанга ўсди ҳам. Шундай қилиб, японлар кучли валютани ҳам, 
савдода актив салдони ҳам кўтара олиши ойдинлашди. Ғарб иқтисодий 
фикрлашига кўра, ишсизлик ва инфляция борасида манфий боғлиқлик бор, 
яъни ишсизлик даражаси 5 фоиздан тушиб кетса, инфляция босими рўй 
бериши мумкин. Лекин Японияда кўп йиллар давомида ишсизлик даражаси 3 
фоиздан камни ташкил қилди, шу билан бирга инфляция даражаси 1.5 фоизда 
турди. 1990-йилларга келиб, америкалик ҳамда япониялик иқтисодчилар икки 
иқтисодиёт 
ўртасидаги 
асосий 
фарқларни 
аниқлашди. 
Жиддий 
тадқиқотлардан кейин ишлаб чиқариш импорти миқдори шунчалик кам 
бўлган ягона давлат эканлигининг сабабини «умумий қабул қилинган 
иқтисодий қонунлар орқали тушунтириб бўлмайди», деган хулосага келишди. 
«Япония иқтисодиёти Ғарб мантиғига тўғри келмайди, Ғарб таҳлилчилари 
нима демасин, энг оддий сабаб бу иқтисод Ғарбнинг эркин бозор иқтисодиёти 
каби эмаслигида. Японлар шундай иқтисод турини яратишдики, ғарблик 
кузатувчиларни берк кўчага киритиб қўйишди ва уларнинг иқтисодий 
келажакни кўра билиш қобилиятларини амалда қўллаш мумкин бўлмай 
қолди», – дея айтганди бошқа бир иқтисодчи таҳлилчи. 
Япония 
иқтисодиётининг 
ҳарактерли 
фарқи 
нима 
билан 
тушунтирилади? Ишлаб чиқариш ривожланган давлатлар орасида Япония 
иқтисодиёти уникал ҳисобланади, чунки япон жамияти Ғарб жамияти эмас. 
Япон жамияти ва маданияти Ғарбдан фарқ қилади, айниқса Америкадан. Ҳар 


хил, жиддий, изчил тадқиқотлар натижасида ҳам ушбу фарқ асосий ўринга 
чиқиб қолаверди. Япония ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий муаммоларни ечиш 
улардан бири ёки ҳар иккисининг ҳам иқтисодиёти тубдан ўзгартирилишига 
боғлиқ эди, бу эса ўз навбатида икки давлатдан бирининг ёки ҳар иккисининг 
жамияти ва маданиятидаги ўзгаришларга боғлиқ эди. Бундай ўзгаришлар эса 
имконсиз эмасди. Жамият ва маданият ўзгарувчан. Бу жуда муҳим ва оғриқли 
ҳодисанинг натижаси бўлиши мумкин: иккинчи жаҳон урушидаги мағлубият 
икки энг милитаристик давлатни энг тинчликсевар давлатга айлантириб 
қўйганди. Лекин АҚШ ёки Япониянинг бири иккинчиси томонидан иқтисодий 
Ҳиросимани ташкил этишининг эҳтимоли кам эди. Иқтисодий ўсиш ҳам, 
1950-йиллар бошлари ва 1970-йиллар охирларида Испанияда бўлгани каби, 
жамият ва маданиятни тубдан ўзгартириши мумкин, кўп эҳтимол билан 
иқтисодий мукаммалик Япония жамиятини Америкага ўхшатиб истеъмол 
жамиятига айлантириши мумкин. 1980-йилларнинг охирларига келиб икки 
давлат аҳолиси ҳам ўз давлатлари бир-бирига ўхшаб бораётганини гапира 
бошлашди. Чегараланган Япония–Америка келишувлари ушбу яқинликни 
тизимли равишда олиб боришга қаратилганди. Шу ва шунга ўхшаш 
ҳаракатларнинг бесамар кетгани эса ўртадаги фарқларнинг жуда чуқур илдиз 
отганлигида эди. 
АҚШ ва Осиё ўртасидаги келишмовчиликлар маданиятдаги фарқларга 
тааллуқли бўлган бўлса, унинг натижаси АҚШ ва Осиё давлатлари ўртасидаги 
куч мувозанатларини ўзгаришига олиб келади. Америка Қўшма Штатлари 
кўплаб муаммоларни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса-да, умумий ҳолда Осиё 
давлатлари кўпроқ фойда кўрди, кучларнинг кейинги тақсимланиши эса 
бошқа, 
навбатдаги 
келишмовчиликларни 
юзага 
келтирди. 
Осиё 
ҳукуматларининг АҚШни «дунё етакчиси» сифатида қабул қилиши, ўзлари 
хоҳламаса ҳам, Ғарб тамойиллари ва қадриятларини ўз маданиятига 
сингишига розилик бериши Америка томонидан кутилганди. Осиёликлар эса 
давлат котиби ёрдамчиси Уинстон Лорд айтганидек, «ўзларига жуда ишонган 
ва ўз муваффақиятларидан юксак ғурур туярди» ва тенг ҳуқуқли мулоқот 


хоҳлашарди, АҚШни «Агар халқаро безори бўлмаса, унда халқаро энага» 
сифатида кўрарди. Америка маданиятидаги чуқур кескинликлар, Американи 
халқаро жараёнларда безори бўлмаса энг камида энага бўлишга мажбурларди, 
шунинг натижасида Американинг кутганлари осиёликлар хоҳишидан кескин 
фарқ қиларди. Япония ва бошқа Осиё лидерлари америкалик ҳамкасбларининг 
кўплаб саволларига «йўқ» дейишни ўрганишди, баъзида Осиёга хос тарзда, 
мулойим оҳангда «йўқол бу ердан» деган маънода айтишди. Осиё–Америка 
муносабатларида рамзий ўзгариш нуқтаси сифатида, бир япониялик юқори 
мансабли шахс айтганидек, «катта поезд ҳалокати» қайт этилди: 1994 йил 
февралда Япония бош вазири Морихиро Хосокава президент Клинтоннинг 
Америкада ишлаб чиқарилган товарларнинг Японияга импортини стратегик 
равишда кўпайтириш талабини кескин рад этди. «Бир йил олдин бу ҳолатни 
ҳатто тасаввур ҳам қила олмасди» дея муносабат билдирганди япониялик 
расмийлардан бири. Шундан бир йил ўтиб эса, Япония ташқи ишлар вазири 
давлатлар ва ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий рақобатда ғарблашишдан кўра 
Япония миллий манфаатлари устун, дея таъкидлаб ўтди.
Американинг кучлар нисбати ўзгаришига босқичма-босқич мослашуви 
унинг 1990-йилларда Осиёда олиб борган сиёсатида ўз аксини топди. 
Биринчидан, Осиё жамиятига босим ўтказишга Американинг хоҳиши ёки 
қобилияти етарли эмаслигини тан олди ва босим ўтказиш воситаси бўлган 
келишмовчиликларни аниқлаб олишди. Клинтон Американинг Хитой билан 
ташқи сиёсатдаги асосий мақсади халқаро инсон ҳуқуқларига риоя этилишини 
назорат қилиш эканлигини таъкидлаган. Аммо, 1994 йилда америкалик 
бизнесменлар Тайван ва бошқа давлатлар таъсири туфайли ҳуқуқ соҳасидаги 
келишмовчиликларни иқтисодий келишмовчиликлардан ажратиб олишди. 
Шунга параллел равишда, президент маъмурияти Япония билан 
муносабатларда ўзи келиша олмаётган иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ричаг 
сифатида қўллаши мумкин бўлган хавфсизлик сиёсатини бундан фарқ қилувчи 
бошқа низоларга аралаштирмади. Шу тариқа АҚШ Хитойни инсон 


ҳуқуқларига риоя қилувчи ва Японияни савдо учун махсус ваколатлар 
беришга мажбурловчи усуллардан воз кечди. 
Иккинчидан, Америка Осиё давлатлари билан муносабатда иккинчи 
томондан ҳам шуни кутган ҳолда, доимий биринчи бўлиб имтиёз бериш 
сиёсатини олиб борди. Бундай сиёсатни бир томондан оқлаш учун Осиё билан 
муносабатда «конструктив диалоглар»ни тутиб туришга бўлган эҳтиёж 
кўрсатилди. Кўп ҳолатларда эса, Осиё томони бундай имтиёзларни 
Американинг заифлигига йўйди ва Америка талабларини рад этишни давом 
эттирди. Бу ҳолат айниқса Хитой билан муносабатларда кўзга ташланди, энг 
фойда кўрадиган давлат тузумини «делинкейж» (қарамликни чеклаш) 
статусига алмаштирганида, Хитой томони инсон ҳуқуқларини бузишга 
дахлдор жавоб қайтарди. Америкаликларнинг «яхши» муносабатларни 
«дўстона» муносабат сифатида кўриши туфайли АҚШ Осиё давлатлари билан 
рақобатдан фойда топмади, Осиё томони «яхши» муносабатларга худди 
шундай муносабат билан жавоб қайтаришни эмас, балки ўз фойдасига 
ишлашни афзал билди.
Учинчидан, Америка–Япония савдо мунозараларини ечиш жараёни 
мобайнида маълум ҳаракатлар стереотипи шаклланди, яъни АҚШ Японияга ўз 
талабларини юборади ва ушбу талаблар қондирилмаса, иқтисодий санкциялар 
билан таҳдид қилинади. Шундан кейин давомли музокаралар олиб борилади 
ва санкция киритишдан сал олдинроқ келишувга эришилади. Ушбу 
келишувлар икки хил маънога бўлиб, АҚШ ушбу келишувларда ғалаба 
қозониши, лекин Япония томони келишувни амалга оширмаслиги мумкин эди, 
бу ҳолатда хаммаси олдингидек давом этарди. Шундай тарзда хитойликлар 
ҳам инсон ҳуқуқлари, интеллектуал мулк ва қурол савдоси каби кўплаб ўзаро 
келишувларга дарҳол рози бўлди, аммо амалиётда ўзларининг эски сиёсатини 
юритишди. 
Бу маданий фарқлар, Осиё ва Америка ўртасидаги кучлар 
мувозанатининг ўзгариши Осиё давлатларини АҚШ билан баҳсларда бир-
бирини қўрқмасдан қўллаб-қувватлашга олиб келди. Масалан, 1994 йилда 


деярли барча Осиё давлатлари – Жанубий Корея, Австралиядан Малайзиягача 
– Япониянинг АҚШ томонидан импортни қайта кўриб чиқиш борасидаги 
талабига қаршилик кўрсатишини қўллаб-қувватлади. Бир вақтнинг ўзида, 
Хитойга нисбатан энг фойда кўрадиган давлат тузуми борасидаги 
музокараларда ҳам бош вазир Хосокава Ғарбнинг инсон ҳуқуқларига оид 
концепцияларини «кўр-кўрона қўллаш» мумкин эмаслигини айтди, Ли Куан 
Ю эса Хитойга босим кўрсатилиши туфайли «АҚШ Тинч океани минтақасида 
ёлғиз қолиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бошқа мисол: осиёликлар 
ва африкаликлар, японияликлар билан биргаликда Халқаро соғликни сақлаш 
ташкилоти бошлиғи лавозимига Япония вакилини қайта сайлашга эришди. 
Япония эса халқаро савдо ташкилоти бошлиғи лавозимига Америкадан номзод 
бўлган, Мексиканинг собиқ президенти Карлос Салинасга қарши бўлишди ва 
Жанубий Корея вакилини қўллаб-қувватлашди. Фактлар шуни кўрсатадики, 
1990-йилларда Шарқий Осиёнинг деярли барча давлатлари АҚШдан кўра 
кўпроқ ўз қўшнилари билан умумийликлари мавжуд эканлиги ҳақида 
таъкидлай бошладилар.
Шу тарзда, совуқ уруш охирида Осиё ва Америка ўртасида 
чуқурлашаётган муносабатлар ва Америка қудратининг нисбатан сўниши 
маданиятлар тўқнашувига сабаб бўлди ва шарқий Осиё давлатларига Америка 
босимига қарши туриб бера олиш имкониятини яратди. Хитойнинг оёққа 
туриши эса АҚШга кучли фундаментал чақириқ эди. Американинг Хитой 
билан қарашлари Япониядан кўра кенг қамровли ва кўплаб вазиятларда кескин 
фарқ қиларди, масалан, иқтисодий масалалар, инсон ҳуқуқлари, Тибетдаги 
вазият, Тайван ва Жанубий Хитой денгизи муаммолари ва қуроллар сонининг 
ўсиши каби масалалар. Деярли барча асосий сиёсий муаммоларда Хитой ва 
АҚШда умумий қарашлар мавжуд эмасди. Қолаверса, АҚШ ва Хитой 
ўртасидаги келишмовчилик янада фундаментал масалаларга бориб тақаларди. 
Хитой Америка лидерлигини қабул қилишни хоҳламайди, АҚШ эса 
Хитойнинг Осиёдаги гегемонлигини тан олмамайди. 200 йилдан ортиқ давр 
мобайнида АҚШ Европада кучли, доминант давлат пайдо бўлишига қарши 


туриб келди. Деярли юз йил давомида, Хитой муносабатларида «очиқ 
эшиклар» сиёсати бошланганидан худди шу ишни Шарқий Осиёда ҳам амалга 
оширишга ҳаракат қилишди. Ушбу мақсадларга эришиш учун АҚШ Германия 
империяси, миллатчи Германия, Япон империяси, Совет иттифоқи ва 
коммунистик Хитойга қарши иккита жаҳон уруши ва совуқ урушда қатнашди. 
Американинг бу масалада манфаатлари кун тартибида қолди, буни 
президентлар Рейган ва Буш ҳам қайта такрорлашди. Хитойнинг Шарқий 
Осиёда ҳудудий етакчи куч сифатида уйғониши Америка манфаатларига 
чақириқ бўлди. Америка ва Хитой ўртасидаги можароларнинг асосий сабаби 
келажакда Шарқий Осиёдаги кучлар мувозанати қандай бўлиши кераклиги 
борасидаги турлича қарашлардир. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish