Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Islam and Democracy: Fear of the Modern World 
(Reading, MA: Addison-Wesley, 1992). 
17
For a selection of such reports, see 
Economist, 
1 August 1992, pp. 34-35.


АҚШнинг Европада кенг ҳарбий базалари мавжудлигини оқлайдиган 
маълумот бўлиб хизмат қилади. «Европадаги АҚШ кучлари улар учун Ислом 
фундаменталистлари томонидан яратилган муаммоларга ечим бўлмаса ҳам», 
АҚШнинг собиқ юқори мансабдор шахси айтганидек, «бу кучлар ўша 
ҳудуддаги ҳарбий ҳаракатларни режалаштиришда ҳар томонлама кучли 
таъсир ўтказади. 1990–1991 йиллардаги Форс кўрфази урушида АҚШ, 
Франция ва Британия кучларининг Европадан муваффақиятли чиқиб 
кетганларини эслайсизми? Яқин Шарқ буни эслайди». Шунингдек, у «улар 
буни қўрқув, ғазаб ва нафрат билан эслайди», деган жумлани қўшиб қўйиши 
мумкин эди. 
Мусулмонлар ва ғарбликларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари 
ҳақида кенг тарқалган фикрларни ҳамда Ислом экстремизми кучайишини 
ҳисобга олиб шуни айтиш мумкинки, 1979 йилдаги Эрон инқилобидан сўнг 
Ислом ва Ғарб ўртасида цивилизациялараро квази-уруш (ярим-уруш) вужудга 
келгани ҳайратланарли эмас. Уч сабабга кўра бу ҳолат квази-уруш 
ҳисобланади. Биринчидан, бутун Ислом олами бутун Ғарб олами билан 
курашаётгани йўқ. Икки фундаменталист давлат (Эрон, Судан), уч 
фундаменталист бўлмаган давлатлар (Ироқ, Ливия, Сурия), шунингдек, 
Саудия Арабистони сингари мусулмон давлатлар томонидан моддий қўллаб-
қувватланадиган исломий ташкилотларнинг жуда кўпи, Қўшма Штатлар, 
вақти-вақти билан Британия ҳамда Франция, шу билан бирга бошқа Ғарбий 
давлат ва гуруҳлар, шунингдек, Исроил ва умуман яҳудийлар билан урушиб 
келмоқда. Иккинчидан, квази-урушда, 1990–1991 йиллардаги Форс кўрфази 
урушини ҳисобга олмаганда, чекланган воситалар билан урушилади: бир 
томонда терроризм, бошқа томонла ҳаво қудрати, махфий ҳаракатлар ҳамда 
иқтисодий санкциялар. Учинчидан, зўравонлик мавжуд бўлса ҳам, у давомий 
эмас. У бир томоннинг жавоб реакциясини қўзғатувчи, бошқа томоннинг 
вақти-вақти билан содир бўлувчи ҳаракатларини ўз ичига олади. Шундай 
бўлса ҳам, квази-уруш урушлигича қолади. 1991 йил январ-феврал ойларидаги 
Ғарб томонидан қилинган бомбардимон сабабли ўлган ўн минглаб Ироқ 


солдатлари (халқни ҳисобга олмаса ҳам), ўлганлар ва қурбон бўлганлар сони 
мингларга кўпайиб бораверади. Бу кўпайиш 1979 йилдан сўнг ҳар йили 
такрорланади. Бу квази-урушда Форс кўрфазидаги «ҳақиқий уруш»дан кўра 
кўпроқ ғарбликлар ўлдирилган. 
Бундан ташқари, икки томон ҳам буни низовий уруш деб тан олишади. 
Хомейни жуда аниқ баён қилганидек, Эрон аслида Америка билан уруш 
бўсағасида турибди, Каддафи ҳамиша Ғарбга қарши «муқаддас уруш» ҳақида 
расмий равишда эълон қилади. Бошқа экстремист гуруҳлари ҳам ўхшаш 
атамалардан фойдаланишади. Қўшма Штатлар еттита давлатни «террорчи 
давлатлар» дея таърифлайди. Уларнинг бештаси мусулмон давлатлар (Эрон, 
Ироқ, Сурия, Ливия, Судан), қолгани эса Куба ва Шимолий Кореядир. Бу 
таъриф мазмунан ушбу давлатларни душман сифатида аниқлайди. Чунки улар 
Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчиларига, ўз тасарруфларидаги энг 
самарали қуролларни қўллаган ҳолда ҳужум қиладилар. Шу йўсинда, уруш 
ҳолати расман тан олинади. АҚШнинг расмий шахслари бу давлатларни 
қайта-қайта «қонун таъқибидаги қочоқ», «мардуд», «қаллоб» давлатлар 
қаторига қўшади. Бу билан уларни халқаро маданий сафдан чиқариб, сиёсий 
чоралар учун қонуний нишонга айлантириб қўяди. Қўшма Штатлар ҳукумати 
Жаҳон Савдо Маркази бомбардимончиларини «АҚШга қарши террорчилик 
уруши»ни 
режалаштирганликда 
айблаган. 
«Манҳеттенда 
қўшимча 
бомбардимон режалаштирган» дея айбланган фитначилар АҚШга қарши 
«урушни кўзда тутган» аскарлар экани сабаб қилиб кўрсатилган. Агар 
мусулмонлар Ғарб Ислом билан урушяпти деб, ғарбликлар эса исломий 
гуруҳлар билан урушяпти деб даъво қилса, хақиқатдан ҳам уруш бўляпти, 
деган хулоса мантиқан тўғри ҳисобланади.
Бу квази-урушда ҳар бир томон бошқа томон заифлиги ва ўз кучи 
фойдасига иш кўради. Ҳарбий томондан бу уруш, асосан, терроризм ва унга 
қарши ҳаво қудрати урушидир. Фидокор Ислом жангарилари Ғарбнинг очиқ 
жамиятларидан фойдаланиб, танланган нишонларда машина бомбаларини 
қўяди; Ғарб ҳарбий мутахассислари эса исломнинг очиқ осмонларидан 


фойдаланиб, танланган нишонга ақлли бомбаларни улоқтиради. Ислом 
қатнашчилари таниқли ғарбликларга қотиллик уюштиради; АҚШ эса Ислом 
экстремистик тузумини ағдариб юборишни режалаштиради. Ўн беш йил, 
1980–1995 йиллар давомида, АҚШ Мудофаа Вазирлиги маълумотига кўра, 
АҚШ Ўрта Шарқда ўн еттита ҳарбий ҳаракатга жалб қилинган. Уларнинг 
барчаси мусулмонларга қарши йўналтирилган. АҚШ ҳарбий ҳаракатларининг 
бошқа ҳеч бир цивилизация вакилларига қарши уюштирган, бу ҳолат билан 
таққослаб бўладиган ҳаракатлари мавжуд эмас.
Бугунги кунга келиб, ҳар бир томон, Форс кўрфази урушидан ташқари, 
қолган урушларда зўравонлик шиддати даражасини етарлича паст маромда 
сақлади ва тегишли равишда реакция талаб қиладиган уруш ҳаракатларига 
«зўравон» деган ёрлиқ қадашдан ўзини тўхтатди. «Ливия ўз сув ости 
кемаларидан бирини Америка лайнерини чўктириш мақсадида буюртирган, – 
дея таъкидлайди «Экономист» журнали, – АҚШ бу ҳолатга, сув ости кемаси 
командиридан экстрадиция изламай, ҳукумат томонидан бошланган уруш 
ҳаракати деб муносабат билдирган бўлар эди». 
Ливия махфий хизмати томонидан авиалайнернинг бомбардимон 
қилиниши ҳам бундан фарқли эмас
18
. Шундай бўлса ҳам бу уруш 
қатнашчилари АҚШ ва Совет Иттифоқи Совуқ урушда бир-бирига қарши 
тўғридан-тўғри қўллаган зўравонлик усулларидан кўра анча кўпроқ 
усуллардан фойдаланишди. Камдан-кам, истисно ҳолларда ҳеч бир олий куч 
бошқа бир кучга тегишли ҳалқни, ҳатто ҳарбий мақсадли равишда ҳам, 
ўлдирмаган. Бироқ бу ҳолат квази-урушда такрор ва такрор рўй бериб туради. 
Америка сиёсий етакчилари квази-урушга жалб қилинган мусулмонлар, 
зўравонлик қўллаши кўпгина буюк оппортунист мусулмонлар томонидан тан 
олинмайдиган камчиликни ташкил қилган мусулмонлардан иборат деб даъво 
қилади. Бу, албатта, ҳақиқат бўлиши мумкин, лекин буни асослайдиган 
18
John E. Reilly, ed., 
American Public Opinion and U. S. Foreign Policy 
J995 (Chicago: Chicago Council on Foreign 
Relations, 1995), p. 21; Le 
Monde, 
20 September 1991, p. 12, cited in Margaret Blunden, "Insecurity on Europe's 
Southern Flank," 
Survival, 
36 (Summer 1994), 138; Richard Morin, 
Washington Post 
(National Weekly Ed.), 8 - 1 4 
November L993, p. 37; Foreign Policy Association, National Opinion Ballot Report, November 1994, p. 5.
 


далиллар кам. Мусулмон давлатлари томонидан ҳеч қачон Ғарбга қарши 
зўравонликка нисбатан норозилик белгилари кўрсатилмайди. Мусулмон 
ҳукуматлар, ҳатто улар Ғарбга дўстона муносабатда бўлган, унга йўлдош 
бункер ҳукуматлар ҳам, Ғарбга қарши террорчилик ҳаракатларини қоралашга 
келганда, ҳайратда қоладиган даражада босиқлик билдирадилар. Бошқа 
томондан, Европа ҳукуматлари ва жамоатчиликлари Қўшма Штатларнинг 
мусулмон рақибларига қарши қаратилган ҳаракатларини камдан-кам танқид 
қилиб, кўп ҳолатда қўллаб-қувватлайди. Совуқ Уруш даврида эса Совет 
Иттифоқи ва коммунизмга нисбатан шундай ҳаракатлар бажарилганда, Европа 
кўпинча 
шиддатли 
қаршилик 
кўрсатарди. 
Цивилизациялараро 
келишмовчиликларда мафкуравий низоларга нисбатан қондошлар ўз 
қондошлари ёнида турадилар. 
Ғарбнинг асосий муаммоси Ислом фундаментализми эмас, аслида. Бу – 
Ислом, вакиллари ўз маданияти устунлигига ишонтирилган ҳамда ўз 
қудратининг заифлиги билан хаёли банд бўлган, мутлақо ўзга цивилизация. 
Исломнинг муаммоси МРБ (Марказий Разведка Бошқармаси) ёки Қўшма 
Штатлар Мудофаа Вазирлиги эмас. Бу – Ғарб, вакиллари ўз маданиятининг 
универсаллигига ишонтирилган ҳамда ўз қудрати (заифлашиб бораётган 
бўлса-да) уларга бу маданиятни дунё бўйлаб кенгайтириш мажбуриятини 
юклаганига ишонтирилган, мутлақо бошқа цивилизация. Буларнинг барчаси 
Ислом ва Ғарб ўртасидаги ихтилофларни аланга олдирувчи бошланғич 
омиллардир. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish