Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


Тарқалиш доираси: исломнинг қонли чегаралари



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Тарқалиш доираси: исломнинг қонли чегаралари 
Жамоалар ўртасидаги ихтилофлар ва бўлиниш чизиқлари бўйлаб урушлар 
тарих ўрганиши керак бўлган фанлардир. Бўлиниш чизиқлари бўйлаб урушлар 
Совуқ уруш пайтида юз берган ўттиз икки этник тўқнашувларни, шу жумладан 
бўлиниш чизиқлари бўйлаб урушлар 

араблар билан исроилликлар, ҳиндлар билан 
покистонликлар, суданлик мусулмонлар билан христианлар, шри-ланкалик 
буддистлар билан тамиллар, ливанлик шиялар билан маронитлар ўртасидаги 
ихтилофларни ўз ичига олади. Ўзига хослик учун олиб борилган урушлар 1940 ва 
1950 йилларда олиб борилган барча фуқаролик урушларининг ярмига яқинини 
ташкил қилади, бироқ охирги ўн йилликлар давомида бу улуш тўртдан уч қисмни 
ташкил қилди ва этник гуруҳлар иштирок этган қўзғолонлар кучи 1950 йилларнинг 
бошидан 1980 йилларнинг охирига бўлган даврда уч мартага ошди. Бироқ бу 
ихтилофлар суперқудратли давлатлар ўртасидаги зўр бериб қилинаётган рақобат 
соясида қолиб кетди, баъзи бир алоҳида эсда қоларлик мустасноларни ҳисобга 
олмаганда, улар унчалик эътиборни жалб қилмаган ва одатда уларга “совуқ уруш” 
призмаси орқали қараб келинган. Совуқ уруш ниҳоясига етиб боргани сари, 
жамоалар ўртасидаги ихтилофлар кўпроқ кўзга ташлана бошлади ва шубҳасиз, 
олдингига қараганда анча кенгроқ тарқала борди. Аслида ҳам, этник тўқнашувлар 
тарихида “юксалиш”га ўхшаш воқеа кузатила бошлади.
Бу этник тўқнашувлар ва бўлиниш чизиғи бўйлаб урушлар цивилизациялар 
ўртасида тенг даражада тарқалган эмасди. Асосий тўқнашувлар собиқ 
Югославиядаги серблар ва хорватлар ўртасида, Шри-Ланкадаги буддистлар ва 
ҳиндлар ўртасида бўлиб ўтди. Шу билан бир вақтда зўравонлик даражаси паст бўлган 
ихтилофлар бошқа бир қанча жойларда мусулмон бўлмаган гуруҳлар ўртасида 
кузатилди. Бироқ, бўлиниш чизиқлари бўйлаб тўқнашувларнинг аксарияти 
мусулмонларни мусулмон бўлмаганлардан ажратиб турувчи Евроосиё ва Африкани 
қамраб олaдиган халқа чегарасида бўлиб ўтди. Шу билан бирга, глобал ёки макро 


даражадаги дунё сиёсатида цивилизациялар ўртасидаги асосий тўқнашувлар Ғарб 
билан қолган дунё ўртасида, маҳаллий ёки микро даражада эса, ислом ва бошқа 
динлар ўртасида бўлиб ўтади. 
Мусулмон ва мусулмон бўлмаган қўшни халқлар ўртасида мунтазам чуқур 
антагонизм ва қонли тўқнашувлар бўлиб туради. Боснияда мусулмонлар православ 
серблар билан қонли ва вайрон қилувчи уруш олиб бордилар ва католик хорватлар 
билан қуролли курашда иштирок этдилар. Косовада албан мусулмонлари серб 
ҳукумати зулмидан азият чекарди, шу сабабли улар ўзларининг яширин параллел 
ҳукуматларини шакллантирдилар. Эндиликда, икки гуруҳ ўртасида юқори 
зўравонлик эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Албан ва грек ҳукуматлари бир-бири билан 
низолашиб қолди, бунинг сабаби эса бу мамлакатларда албан ва грек майда 
миллатларининг ҳуқуқлари масаласи эди. Турклар ва греклар бир умр бир-бирларига 
чанг солишга шай турадилар. Кипрда эса бир-бирига душман мусулмон турклар ва 
православ греклар давлатлари бор. Кавказда Туркия ва Арманистон тарихий 
душманлар ҳисобланса, озарбайжонлар ва арманлар Тоғли Қорабоғ учун уруш олиб 
боришган. Шимолий Кавказда икки юз йил давомида чеченлар, ингушлар ва бошқа 
мусулмон халқлари ўз Ватанларининг мустақиллиги учун курашганлар, бу кураш 
1994 йилда қайтадан тикланди. Тўқнашувлар ингушлар ва православ осетинлар 
ўртасида ҳам бўлиб ўтди. Волга ҳавзасида мусулмон татарлар азалдан руслар билан 
уруш олиб боришган ва 1990 йиллар бошига келиб Россиядан чекланган суверенитет 
кўринишидаги шубҳали муросага эришдилар. 
Ўн тўққизинчи асрда Россия қурол куч билан Ўрта Осиёдаги мусулмон 
халқлари устидан ўз назоратини мунтазам кенгайтириб борди. 1980 йилларда 
афғонлар ва руслар кенг кўламли уруш олиб борди. Россия ушбу урушдан чекиниши 
билан, уруш Тожикистонда – мавжуд ҳокимиятни қўллаб-қувватловчи рус армияси 
билан қўзғолончи-мусулмонлар ўртасида давом этди. Синцзянда уйғурлар ва бошқа 
мусулмон гуруҳлари хитойлаштиришга қарши кураш олиб борадилар ва собиқ шўро 
республикаларидаги этник ва диндош қардошлари билан муносабатларини 
чуқурлаштиришга ҳаракат қилиб келдилар. Ҳиндистон ярим оролида Покистон 


билан Ҳиндистон учта урушда бир-бирлари билан жанг қилган, мусулмон қўзғолони 
Кашмирдаги ҳинд бошқарувини шубҳа остига қўйди, кўчиб келган иммигрантлар 
Ассамдаги қабилалар билан кураш олиб бордилар. Мусулмонлар ва ҳиндлар эса, 
Ҳиндистонда вақти-вақти билан юзага келиб турадиган тартибсизликларда ва 
зўравонлик ҳаракатларида иштирок этдилар. Ҳар иккала диний жамоалардаги 
фундаментал ҳаракатлар таъсири ўсиши билан бу тўқнашувлар ҳам кескинлаша 
борди. Бангладешда буддистлар ҳудудда кўпчиликни ташкил этувчи мусулмонлар 
томонидан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклайдиган дискриминацияга қарши 
норозилик ҳаракатлари уюштириб туришди. Мъянмадаги мусулмонлар эса, бу ерда 
кўпчиликни ташкил этувчи буддистлар томонидан ўтказиладиган дискриминацияга 
қаршилик кўрсатдилар. Малайзия ва Индонезияда мусулмонлар вақти-вақти билан 
хитойларга қарши қўзғолонларда қатнашиб, хитойларнинг иқтисоддаги 
ҳукмронлигига қаршиликларини намоён этдилар. Жанубий Таиландда мусулмон 
гуруҳлар будда ҳукуматига қарши қўзғолонга жалб қилинган бўлсалар, 
Филиппиннинг жанубий қисмида қўзғолончи мусулмонлар католик давлат ва 
ҳукуматдан мустақил бўлиш учун кураш олиб бордилар. Индонезияда эса, Шарқий 
Тимор католиклари мусулмон ҳукумати зулмига қарши курашдилар. 
Яқин Шарқда Фаластиндаги араблар ва жуҳудлар ўртасидаги ихтилоф жуҳуд 
давлати юзага келганидан бошланган. Исроил ва араб давлатлари ўртасида тўрт марта 
уруш бўлиб ўтган бўлса, фаластинликлар Исроил ҳукмронлигига қарши араб озодлик 
ҳаракати - интифадада иштирок этишган. Ливанда христиан-маронетлар шиялар ва 
бошқа мусулмонларга қарши ашаддий кураш олиб боришган. Эфиопияда православ 
амхарлар бутун тарихлари давомида муттасил этник мусулмонлар гуруҳларини эзиб 
келганлар ва мусулмон-оромо қўзғолонига қарши курашганлар. Африка шарқидаги 
мамлакатларнинг барчасида араблар ва мусулмон халқлари билан қора танли 
анимист-христианлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб турган. Энг қонли мусулмон-
христиан уруши Суданда бўлиб ўтган, у ўн йиллаб давом этган ва юз минглаб 
кишилар унинг қурбонига айланган. Нигерия сиёсатида асосий мавзу шимолдаги 
фулба ва хаус мусулмон халқлари ва жанубдаги христиан қабилалари ўртасидаги 
ихтилофлар ҳисобланади: доимий қўзғолонлар, давлат тўнтаришлари ва битта йирик 


уруш бу низоларнинг оқибати ўлароқ юз берди. Чад, Кения ва Танванияда кўлами 
бўйича таққосласа бўладиган тўқнашувлар ҳам мусулмон ва христиан гуруҳлари 
ўртасида бўлиб ўтган. 
Мусулмонлар ва бошқа 

католик, протестант, православ, индуизм, хитой, 
буддист, яҳудий каби цивилизация халқлари ўртасидаги муносабатлар, одатда, 
антагонистик хусусиятга эга; ўтмишда аксарият ҳолларда кескин вазият маълум 
паллага етгач, зўравонлик ҳаракатларига айланиб кетган, 1990 йиллар ҳам бундан 
мустасно бўлмаган. Исломнинг қайси бир ўтмиши га қараманг, мусулмонлар ўз 
қўшнилари билан ҳеч тинчгина яшолмаганлигини кўрамиз. Табиийки, йигирманчи 
аср охирида мусулмон ва мусулмон бўлмаган гуруҳлар ўртасидаги ихтилофнинг 
бундай модели бошқа цивилизацияларга тааллуқли гуруҳлар ўртасида бўлиши 
мумкин деб тасаввур қилсак, бундай низолар адолатлими, деган савол туғилади. 
Аслида эса бундай эмас. Мусулмонлар бутун ер шари аҳолисининг бешдан бир 
қисмини ташкил қилади, бироқ 1990 йилларда улар бошқа исталган 
цивилизациядаги одамларга қараганда кўпроқ сонли гуруҳлараро зўравонлик 
ҳаракатларида иштирок этганлар. Бунга кўплаб далиллар келтириш мумкин: 
1.
Тэд Роберт Гурр томонидан таҳлил қилинган 1993-1994 йиллардаги элликта 
этносиёсий ихтилофларнинг йигирма олтитасида мусулмонлар иштирок этишган 
(10.1 жадвал).. Бу ихтилофларнинг йигирматаси турли цивилизациялардаги гуруҳлар 
ўртасида, ўн бештаси мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида бўлиб ўтган. 
Қисқаси, мусулмонлар иштирокидаги цивилизациялараро тўқнашувлар мусулмон 
бўлмаган цивилизациялар ўртасидаги ихтилофларга қараганда уч марта кўпроқ 
бўлган. Ислом ичидаги низолар ҳам бошқа исталган цивилизациялар ичидагига, шу 
жумладан Африка қабилалари ўртасидагига қараганда анча кўпроқ бўлган, Исломдан 
фарқли улароқ Ғарб фақатгина икки марта цивилизациялар ичидаги ва иккита 
цивилизациялараро 
можароларга 
аралашган. 
Мусулмонлар 
иштирокидаги 
можароларга, шунингдек, жуда кўп қурбонлар бўлиши хос. Гурр берган баҳога кўра, 
200 000 ёки ундан ҳам кўра кўпроқ одам ҳалок бўлган олти урушдан учтаси (Судан, 
Босния ва Шарқий Тимор) мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида, иккитаси 


(Сомали ва Ироқ

қурдлар) мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган ва фақат биттасида 
(Ангола) мусулмон бўлмаганлар иштирок этишган. 
New York Times газетаси 1993 йилда тахминан эллик тўққизта этник 
можаролар бўлиб ўтган қирқ саккиз район рўйхатини келтирган. Айтиб ўтилган 
жойларнинг ярмида мусулмонлар бошқа мусулмонлар билан ёки мусулмон 
бўлмаганлар билан тўқнаш келишган. Эллик тўққизта можаронинг ўттиз биттаси 
турли цивилизациялардаги гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтган, ва Гурр келтирган 
маълумотларга кўра, ушбу цивилизациялараро можароларнинг учдан иккитаси 
мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари ўртасида юзага келган (10.2 жадвал). 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish