Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Жадвал 10.3 
Мусулмон ва христиан давлатлари милитаризми 
Ўртача куч нисбати 
Ўртача ҳарбий нисбати 
Мусулмон давлатлари (n=25) 11.8 
17.7 
Бошқа давлатлар (n=112) 
7.1 
12.3 
Христиан давлатлари (n=57) 
5.8 
8.2 


Бошқа давлатлар (n=80) 
9.5 
16.9
Шунингдек мусулмон давлатларга халқаро инқирозларда зўравонликка 
интилишга мойиллик мавжуд; масалан, 1928 йилдан 1979 йилгача бўлган давр 
оралиғида мусулмон мамлакатлар аралашган 142 та инқироздан 76 тасини ҳал 
қилишда улар куч ишлатишган. 25 ҳолатда куч ишлатиш инқирозий вазиятни ҳал 
қилишнинг асосий воситаси бўлган; 51 ҳолатда мусулмон мамлакатлар зўравонликни 
қўшимча чора сифатида қўллашган. Мусулмон давлатлари зўравонликдан 
фойдаланганларида, унинг даражаси ўта юқори бўлган; 41% ҳолатларда улар тўлиқ 
кўламли уруш олиб борганлар ва яна 38% вазиятда йирик тўқнашувларга 
киришганлар. Мусулмон давлатлар бу мамлакатлар иштирок этган инқирозларнинг 
53,5% ида зўравонликдан фойдаланган бўлсалар, Бирлашган қироллик фақатгина 
11,5% ҳолатларда, АҚШ 17,9% ва Совет Иттифоқи 28,5% ҳолатлардагина куч 
ишлатган. Қудратли давлатлар ўртасида фақатгина Хитойда мусулмон 
мамлакатларига қараганда кўпроқ куч ишлатиб, ўз низоларини ҳал қилишга 
мойиллик мавжуд: у 76,9% инқирозларда куч ишлатган. Мусулмон жангарилиги ва 
инқирозларни ҳал этишда куч ишлатишга мойиллик йигирманчи аср воқелиги 
ҳисобланади ва буни на мусулмонлар, ва на мусулмон бўлмаганлар рад эта оладилар. 
Сабаблар: Тарих, Демография, Сиёсат 
Йигирманчи аср охирида бўлиниш чизиғидаги урушлар (турли тамаддунларга 
мансуб этник гурухлар ўртасидаги урушлар) нинг авж олиши ва бундай можароларда 
мусулмонларнинг етакчи рол ўйнашларига қандай омиллар сабаб бўлди? 
Биринчидан, бу урушлар тарихда ўз илдизларига эга. Илгари турли тамаддунлар 
ўртасида вақти-вақти билан бўлиниш чизиғидаги босқинчилик ҳаракатлари содир 
бўлган ва ҳозирда ўтмиш воқеалари тўғрисидаги хотиралар мавжуд бўлиб, улар ўз 
навбатида ихтилофга учраган ҳар икки томонда қўрқув ва ишончсизлик ҳиссини 
келтириб чиқарди. Ҳиндистон ярим оролидаги Мусулмонлар ва индуслар, Шимолий 
Кавказдаги руслар ва кавказликлар, Кавказ ортидаги арманлар ва турклар, 


Фаластиндаги араблар ва яҳудийлар, Болқондаги католиклар, мусулмонлар ва 
православлар, Болқондан тортиб Ўрта Осиёгача бўлган ҳудудлардаги руслар ва 
турклар, Шри-Ланкадаги тамил ва сингаллар, Африка бўйлаб тарқалган араблар ва 
қора танлилар: буларнинг барчаси асрлар давомида ишончсизлик ва зўравонликда 
ҳаёт кечирган халқларнинг ўзаро муносабатларига мисол бўла олади. Можаролардан 
тарихий мерос қолган бўлиб, ундан керакли шахслар ўз манфаатлари доирасида 
фойдаланадилар. Бундай муносабатларда тарих қайта жонланиб, қўрқув уйғотади. 
Аммо гоҳ тинчиб, гоҳ қайта авж олган хунрезликлар тарихи нима учун 
йигирманчи аср охирига келиб зўравонликлар қайта бошланганини тушунтириб 
беролмайди. Ахир кўпчилик таъкидлаганидек, серблар, хорватлар ва мусулмонлар 
бир неча ўн йиллар давомида Югославияда тинч-фаровон ҳаёт кечириб келди. 
Мусулмонлар ва индуслар Ҳиндистонда бир-бирлари билан тинч-тотув яшади. Совет 
Иттифоқида кўплаб этник ва диний гуруҳлар ҳукумат томонидан амалга оширилган 
истисноли ҳолатларни айтмаганда, биргаликда яшаб келди. Тамил ва сингаллар ҳам 
тропик жаннат дея тез-тез тилга олинадиган оролда тотувликда яшашган. Тарих бу 
каби осойишта муносабатларнинг узоқ вақт давом этишига тўсқинлик қилмади ва шу 
сабабдан тарих тинчликнинг бузилишини ўз-ўзидан тушунтириб беролмайди. 
Йигирманчи асрнинг охирги ўн йиллигида бу жараёнга бошқа омиллар таъсир 
кўрсатган бўлиши керак.
Демографиядаги мувозанатнинг бузилиши шундай омиллардан бири эди. Бир 
гурухнинг сон жиҳатидан ортиши, бошқа гурухларга сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий 
босим ўтказилиши билан бир қаторда, қарама-қарши таъсирларни ҳам келтириб 
чиқаради. Бундан ҳам муҳими, мазкур ҳолат кам сонли гуруҳларга нисбатан ҳарбий 
босим ўтказилишига олиб келади. 1970 йиллар бошида Маронит насронийларига 
нисбатан шиа аҳолисининг кўпайиб кетиши Ливандаги 30 йиллик конституциявий 
хукуматнинг қулашига сабаб бўлган асосий омиллардан бири эди. Гари Фуллернинг 
таъкидлашича, Шри-Ланкада 1970 йилдаги сингал миллатчилар қўзғолони ҳамда 
1980 йиллар охиридаги тамиллар исёни авж олган давр айнан ўн бешдан йигирма тўрт 
ёшгача бўлган ёшлар икки этник гуруҳлар аҳолисининг 20 фоизидан ортиғини 


ташкил этган йилларга тўғри келади
27
(10.1. жадвалга қаранг). Шри-Ланкадаги АҚШ 
дипломатларидан бирининг айтишича, сингал қўзғoлончиларининг ёши деярли 
йигирма тўртдан ошмаган, “Тамил йўлбарслари” таркиби эса, айтишларича, “болалар 
армиясидан ташкил топгани”, уларнинг сафларида "ўн бир ёшга ҳам тўлмаган 
болалар ва қизлар" бўлгани ҳамда қурбонлар орасида “аксарият ўсмирлар ва бир 
қанча вояга етган ёшлар” бўлганлиги билан ўзига хос эди. The Economist
 
нинг 
таъкидлашича, “Йўлбарслар” “вояга етмаганлар уруши” ни оли бораётган эдилар. 
28 
Худди шу тарзда, жанубдаги руслар ва мусулмонлар ўртасидаги бўлиниш чизиғидаги 
урушлар ҳам аҳоли сонининг ўсишидаги кескин фарқ сабабли авж олди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish