Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

World Policy Journal, 
11 (Spring 1994), 78-79, 81, 82; Anthony 
Hyman, "Arab Involvementin the Afghan War," 
Beirut Review, 
7 (Spring 1994), 78, 82; Mary Anne Weaver,"Letter from Pakistan: Children of 
the Jihad," 
New Yorker, 
12 June 1995, pp. 44-45;
 Washington Post, 
24 July 1995, p. Al; 
New York Times, 
20 March 1995, p. 1; 28 March 1993, 
p. 14. 
22
Tim Weiner, "Blowback from the Afghan Battlefield," 
New York Times Magazine, 
13 March 1994, p. 54. 


Бангладеш эса кичикроқ армия жўнатишга келишиб олдилар. Туркия Ироқдан Ўрта 
ер денгизига ўзининг ҳудуди орқали ўтувчи нефт қувурини тўсиб қўйди ва 
коалицияга ўз ҳаво базаларидан фойдаланишга рухсат берди. Бунинг эвазига Туркия 
Европага кириш даъвосини қатъий асослай бошлади; Покистон ва Марокаш Саудия 
Арабистони билан яқин ҳамкорликни яна бир бор тасдиқладилар; Миср қарзларини 
бекор қилишга эришди; Сурия Ливанни қўлга киритди. Мазкур давлатлардан фарқли 
ўлароқ, Эрон, Иордания, Ливия, Мавритания, Яман, Судан ва Тунис ҳукуматлари, 
шунингдек, Фаластин Озодлик Ташкилоти, Ҳамас ва Ислом нажот фронти каби 
ташкилотлар Саудия Арабистонидан кўп молиявий ёрдам олганига қарамай, Ироқни 
қўллаб-қувватлаб, Ғарбнинг аралашувини қораладилар. Индонезия сингари бошқа 
мусулмон мамлакатлар ҳукуматлари эса, муроса йўлини танладилар ёки қатъий 
муносабат билдирмасликка ҳаракат қилдилар. 
Мусулмон ҳукуматлари дастлаб бир ёқадан бош чиқаролмаган бўлса-да, 
араблар ва мусулмонларнинг кўпчилиги бошиданоқ ғарбга қарши фикрда эдилар. 
"Араб дунёси," дейди Яман, Сурия, Миср, Иордания ва Саудия Арабистонига ташриф 
буюрган Америкалик шарҳловчилардан бириҚувайт босиб олинганидан уч ҳафта 
ўтгач, "... АҚШдан қаттиқ дарғазаб. Улар ер юзидаги энг қудратли давлатга қарши 
чиқиш учун жасорат топган араб етакчиси пайдо бўлганидан қувончини ичига 
яширолмаяпти”.
23
Марокашдан Хитойгача тарқалган миллионлаб мусулмонлар 
Саддам Ҳусайнни қўллаб-қувватлаб, "уни мусулмон қаҳрамон деб эътироф 
этдилар”
24
. Демократия парадокси "мазкур зиддиятнинг улкан парадокси"да ўз 
аксини топди: очиқ сиёсат олиб борилган ва сўз эркинлиги нисбатан кам чекланган 
араб мамлакатларида Саддам Ҳусайнни "янада қизғин ва кенг миқёсда" қўллаб-
қувватлашди.
25
Марокаш, 
Покистон, 
Иордания, 
Индонезия 
ва 
бошқа 
мамлакатлардаги оммавий намойишлар Ғарбнинг хатти-ҳаракатларини ҳамда 
Ғарбнинг малайлари деб ҳисобланган қирол Ҳассан, Беназир Бхутто, Суҳарто каби 
23
Harrison J. Goldin, 
New York Times, 
28 August 1992, p. A25. 
24
James Piscatori, "Religion and Realpolitik: Islamic Responses to the Gulf War," in James Piscatori, ed., 
Islamic Fundamentalisms and the Gulf 
Crisis 
(Chicago: Fundamentalism Project, American Academy of Arts and Sciences, 1991), pp. 1, 6-7. See also Fatima Mernissi, 
Islam and 
Democracy: Fear of the Modem World 
(Reading, MA: Addison-Wesley), pp. 16-17. 
25
Rami G. Khouri, "Collage of Comment: The Gulf War and the Mideast Peace; The Appeal of Saddam Hussein," 
New Perspectives Quarterly, 

(Spring 1991), 56. 


сиёсий раҳбарларни қоралаб чиқди. Коалиция оппозицияси ҳатто "турли динларга 
мансуб фуқаролар Форс кўрфазида чет эл ҳарбий кучларининг бўлишига қарши 
чиққан" Сурияда ҳам пайдо бўлди. Ҳиндистондаги 100 миллион мусулмонларнинг 
етмиш беш фоизи урушда АҚШни айблади ва Индонезиянинг 171 миллион 
мусулмони АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатларига"деярли бир овоздан" 
қарши чиқди. Араб зиёлилари ҳам Саддамни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг 
шафқатсизликларига кўз юмиш ва Ғарб аралашувини қоралаш учун мужмал 
асосларни баён этдилар.
26
Араб ва бошқа мусулмон халқлари Саддам Ҳусайннинг қонхўр золим эканини 
инкор этишмаган, аммо Франклин Делано Рузвелтнинг ибораси билан айтганда "у 
миллатнинг қонхўр золими" бўлган. Уларнинг фикрига кўра, Қувайтга қарши 
босқинчилик ҳаракати оилавий масала бўлиб, у оила аъзолари доирасида ҳал 
қилиниши керак эди, аллақандай халқаро адолат назариясини пеш қилиб бу масалага 
аралашган ҳукуматлар шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ва арабларнинг Ғарбга 
қарамлигини сақлаб қолиш мақсадида шундай йўл тутган. Бир тадқиқотда 
айтилишича, араб зиёлилари "Ироқ тузумидан нафратланадилар ва у кўрсатган 
шафқатсизлик ва авторитар бошқарувни тўғри деб топмайдилар, аммо араб 
дунёсининг асосий душмани – Ғарбга қаршилик кўрсатиш марказига айланаётгани 
учун унга ҳурмат билан қарайдилар". Улар "араб дунёсини Ғарбнинг акси сифатида 
тавсифлайди". "Саддам номаъқул иш қилди. - дейди фаластинлик профессор. -Аммо 
Ироқни Ғарбнинг ҳарбий аралашувига қарши чиққани учун айблай олмаймиз". Ғарб 
ва бошқа жойлардаги мусулмонлар Саудия Арабистонида мусулмон бўлмаган 
қўшинлар тургани ва бунинг натижасида мусулмонларнинг муқаддас қадамжолари 
"таҳқирлангани"ни қораладилар.
27
Умумий фикрни қисқа қилиб қуйидагича изоҳлаш 
мумкин: Саддам босқинчилик қилиб ёмон иш қилди, Ғарб эса бунга аралашиб янада 
26
Ann Mosely Lesch, "Contrasting Reactions to the Persian Gulf Crisis: Egypt, Syria, Jordan, and the Palestinians," 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish