Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

бошқа тенг 
шартлар қаторида 
(Дорнинг курсиви), миллатлар ўртасида ёки ўрта синф 
вакиллари орасида, ҳеч бўлмаса дипломатлар орасида ўзаро тушуниш ва 
мулоқотни таъминиаб беришини тақазо этади.” Шунингдек, у юқоридаги 
фикрига қўшимча қилиб, “бутун дунёда ўзгармас бўлган айрим нарсалар ҳам 
муҳим бўлиши мумкин” дейди. 
Тил 
Ҳар қандай маданият ёки тамаддуннинг асосий элементлари тил ва 
эътиқод саналади. Модомики, умумбашарий цивилизация бўй кўрсатаётган 
экан, демак, умумбашарий тил ва эътиқод пайдо бўлишига мойиллик ҳам 
кучайиши керак. Бундай даъволар, одатда, тилга нисбатан қўлланилади. Wall 
Street Journal муҳаррири айтганидек, “дунёнинг тили инглиз тилидир.” Бу 
иккита нарсани англатиши мумкин, ундан фақат биттаси умумбашарий 
цивилизация тамойилига мос тушиши мумкин. Бу дегани, дунё аҳолиси 
орасида инглиз тилида гапирувчилар сони мунтазам ортиб боради. Бу нуқтаи 


назарни исботловчи ҳеч бир исбот йўқ ва мавжуд манбалардан энг 
ишонарлилари, эҳтимол улар аниқ эмас, бунинг аксини кўрсатмоқда. 30 
йилдан ошиқроқ муддатни қамраб олган(1958-1992), бизга маълум бўлган 
маълумотнинг таҳлили дунё миқёсида тилдан фойдаланувчиларнинг сонида 
кескин ўзгаришлар бўлмаганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Шунингдек, 
инглиз, француз, немис, япон тилларида сўзлашувчиларнинг дунё 
аҳолисидаги улуши кескин камайган бўлиб, мандарин (хитой адабий тили) 
тилида гаплашувчилар сони эса нисбатан камроқ пасайган. Ҳинд, малай-
индонезия тили, араб, бенгал, испан, португал тилларида гаплашувчилар 
улуши эса ошган. Дунё аҳолисининг инглиз тилида она тили сифатида 
гаплашувчилар сони 1958 йилдаги 9.8% идан 1992 йилга келиб бир миллион 
йўқотиш билан 7.6% ташкил қилди (3.1 жадвал). Ғарбий Европанинг беш 
асосий (инглиз, француз, немис, португал, испан) тилларида гаплашувчилар 
улуши 1958 йилдаги 24.1 фоиздан 1992 йилда 20.8 фоизга тушган. 1992 йилда 
мандарин тилида гаплашувчиларнинг улуши 15.2% бўлиб, у инглиз тилидан 
икки ҳисса ортиқ бўлган. Ундан ташқари дунё аҳолисининг 3.6%и хитой 
тилининг турли хил шеваларида гаплашган (3.2 жадвал).
Бир томондан дунё аҳолисининг 92%и учун она тили бўлмаган тил 
жаҳон тили даражасига кўтарила олмайди. Бошқа томондан эса, маълум бир 
тил турли хил тилларда гаплашувчи ва турли хил маданиятларга мансуб 
одамлар ўртасида мулоқот тили вазифасини ўтаса, уни жаҳон тили деб аташ 
мумкин, яъни агар у 
lingua franca
ёки тилшунослик нуқтаи назаридан олиб 
қараганда, жаҳоннинг асосий кенг мулоқот тили бўлса. Бир бирлари билан 
мулоқотга киришмоқчи бўлган одамлар бунинг йўлини топишлари лозим. Бир 
жиҳатдан, улар икки ё ундан ортиқ тилларда мулоқот қилишга ихтисослашган 
ва оғзаки ёки ёзма таржимон сифатида фаолият юритувчи одамларнинг 
хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Лекин бу усул жуда ноқулай, кўп 
вақт талаб қилади ва қиммат бўлади. Шунинг учун, бутун тарих давомида 
lingua franca
лар пайдо бўлаверган. Масалан, лотин тили қадимги давр ва ўрта 
асрларда, бир неча аср давомида француз тили Ғарбда, Африканинг кўпгина 
ҳудудларида суахили ва ХХ асрнинг иккинчи ярмида дунёнинг катта қисмида 
инглиз тили шундай мақомга эга бўлдилар. Дипломатлар, бизнесменлар
олимлар, туристлар ва уларга хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, самалёт 
учувчилари ва авиа диспетчерлар ўзаро самарали мулоқот воситасига муҳтож 
бўладилар. Ҳозирда улар асосан инглиз тилидан шундай мулоқот воситаси 
сифатида фойдаланмоқдалар.
Бу маънода инглиз тили, худди вақт ўлчашда ишлатиладиган христиан 
календари, халқаро саноқ воситаси ўрнида ишлатиладиган араб сонлари ва 
ўлчов бирлиги сифатида ишлатиладиган метрик система каби маданиятлараро 
мулоқот воситаси сифатида ишлатилади. Шундай бўлсада, инглиз тилининг 
қўлланилиши маданиятлараро мулоқот воситаси саналади; у эса ўз навбатида 


алоҳида маданият пайдо бўлишини тақазо этади. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish