Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Lingua franca
лисоний ва 
маданий фарқларга қарамасдан, мулоқот қила олишни таъминлаши лозим
уларнинг йўқолишига сабаб бўлмаслиги керак. У фақатгина мулоқот воситаси, 
ўзликни ва бирор бир жамоага тегишлиликни билдирадиган белги эмас. Япон 
банкири билан индонезиялик бизнесменнинг бир-бирлари билан инглиз 
тилида сўзлашишлари, уларнинг инглизлашишидан ёки ғарблашишидан 
далолат бермайди. Худди шундай ҳолат немис ва француз тилида сўзлашувчи 
швейцарияликлар ўзаро мулоқот тили сифатида инглиз тилини танлаганда 
кузатилади. Яна шундай вазиятни инглиз тилининг Ҳиндистонда амалдаги 
миллий тил сифатида қолишида кузатишимиз мумкин. Нерунинг инглиз 
тилидан воз кечиш борасидаги жон куйдиришларига қарамасдан, инглиз 
тилини ҳамон сақланиб қолинганлиги ҳиндийда гаплашмайдиган Ҳиндистон 
миллатларининг ўз тили ва маданиятини сақлаб қолишга кучли хоҳишини 
ифода этиб, Ҳиндистоннинг кўптилли мамлакат бўлиб қолишини тақазо этади.
Етакчи тилшунос олим Жошуа Фишменнинг кузатишича, агар тил 
маълум бир этник гуруҳ, дин ёки мафкура билан боғланмаса, 
lingua franca
сифатида қабул қилиниши эҳтимоли юқори бўлади. Ўтмишда инглиз тилида 
ҳам ана шундай белгиларнинг кўпчилиги бўлган. Сўнгги пайтларда эса, инглиз 
тили “миллий жиҳатларини йўқотди (ёки миллатга боғлиқлиги 
минималлашди)”, худди шундай ҳолат ўтмишда аккад, оромий, юнон ва лотин 
тиллари билан ҳам кузатилган. “Инглиз тилининг иккинчи тил сифатида 
шуҳрат қозонишига сабаб бўлган устунлиги шундаки, у охирги чорак асрда на 
Британияни ва на Американи бир миллат сифатида кўрилмаслиги ёки 
мафкуравий тагмаънога тилни тиқиштирилмаганлигида эди.” Шунинг учун 
ҳам инглиз тилининг миллатлараро мулоқот воситаси сифатида ишлатилиши, 
турли хил халқларнинг миллий ўзлигини нафақат сақлаб қолишга, балки 
ривожланишига олиб келди.
Дунёдаги инглиз тилида сўзлашувчилар тобора унинг турли шаклларида 
гаплашиб келмоқдалар. Инглиз тили маҳаллийлашмоқда ва Британия ва 
Америка инглиз тилига ёт маҳаллий бўёқдорлик касб этмоқда, натижада 
инглиз тилининг турли шакллари ўзаро тушунишни қийинлаштирмоқда, 
худди хитой тилининг турли шевалари каби. Нигерияча пиджин инглиз тили, 
ҳиндча инглиз тили ва яна кўплаб бошқа шакллардаги инглиз тили турлари 
ўша давлатларнинг ўзлигига айланиб улгурди ва чамаси, келажакда бир 
бирларидан узоқлашиб, худди роман тиллари лотин тилидан келиб чиққани 
каби қардош, лекин ўзаро фарқларга эга тилларга ажраб кетади. Аммо италян, 
испан ва француз тилларидан фарқли ўлароқ, бу тиллар жамиятдаги кичик бир 
гуруҳ томонидангина гаплашилади ва улар асосан турли тилли кишилар 
ўртасида мулоқот учунгина фойдаланилади.


Мазкур жараёнларни амалдаги ҳолатини Ҳиндистонда кузатишимиз 
мумкин. Масалан, аслида 1983 йилда Ҳиндистоннинг умумий 733 миллион 
аҳолисидан 18 миллиони инглиз тилида эркин гаплаша оларди. 1991 йилда 
умумий аҳоли 867 миллон бўлганида инглиз тилида эркин мулоқот 
қилувчилар сони эса 20 миллионга етди. Шундай қилиб, Ҳиндистонда инглиз 
тилида гаплашувчилар миқдори барқарор 2-4 фоиз атрофидаги кўрсаткични 
ташкил қилади. Инглиз тилида ҳужжат юритувчи тор доирадаги элитадан 
ташқарида, инглиз тили, ҳатто 
lingua franca
вазифасини ҳам ўтамайди. Ню 
Деҳлидаги университетнинг иккита профессори таъкидлашларича, “Асл 
реаллик шундан иборатки, агар сиз Кашмирнинг энг жанубий нуқтасидан то 
Канякумаригача саёҳатга отлансангиз, ҳиндий тилда мулоқотга киришиш 
инглиз тилидагига нисбатан анча осон бўлади.” Ундан ташқари ҳиндча инглиз 
тили жуда кўп ўзига хос хислатларни қабул қилиб оляптики, у кундан кунга 
ҳиндлашиб 
бормоқда, 
ёки 
аниқроғи, 
турли 
маҳаллий 
тилда 
гаплашувчиларнинг таъсирида, маҳаллийлашиб бормоқда. Худди илгари 
санскрит ва форс тиллари ҳинд маданиятига сингиб кетгани каби, инглиз тили 
ҳам ҳинд маданиятининг ажралмас қисмига айланмоқда.
Тарихан тилларнинг тарқалиши дунёдаги қудратларнинг тарқалишини 
акс эттирган. Энг кўп гаплашиладиган тиллар – инглиз, мандарин, испан, 
француз, араб ва рус тиллари – бошқа халқларга ўз тилларини ўрганишга ва 
қўллашга даъват қилган империяларнинг асосий тиллари бўлган. Дунёдаги 
ҳукмронлик тақсимотидаги ўзгариш, тилларнинг тарқалишидаги ўзгаришга 
мос келган. “Америка ва Британиянинг икки аср давомидаги 
мастамлакачилик, савдо, саноат, илмий ва молиявий қудрати олий таълимда, 
дунё бўйлаб давлат бошқарувида, савдо ва технологияларда ўз изини 
қолдирган.” Британия ва Франция ўз мустамлакаларида ўзларининг тилларини 
мажбуран ёйганлар. Аммо мустақилликдан кейин собиқ мустамлакалар турли 
усуллар билан маҳаллий тилларни тарғиб қила бошлаган, натижа эса ҳаммада 
ҳам бирдай бўлавермаган. Совет иттифоқининг энг гуллаган чоғида, рус тили 
Прагадан Ханойгача 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish