Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

lingua franca
сифатида ишлатилган. Шўъровий тузум 
қудратининг пасайиши, рус тилининг иккинчи тил сифатида ўқитилишига 
иштиёқнинг сўна бошлаши билан параллел кечди. Маданиятнинг бошқа 
шакллари қаторида қудратнинг ортиши ҳам тил эгаларининг ўз тилларига 
бўлган ишончини орттиради, ҳам бошқа тил вакиллари тарафидан бу тилни 
ўрганишга иштиёқни уйғотади. Берлин девори қулаши ортидан Германия янги 
гегемон сифатида кўрила бошланди ва инглиз тилида равон сўзлаша оладиган 
немислар орасида халқаро учрашувларда немис тилида гапиришга мойиллик 
кучайди. Япониянинг иқтисодий қудрати япон тилини бошқалар томонидан 
ўрганилишига туртки берди. Яқин йиллардаги Хитойнинг иқтисодий ўсиши 
хитой тилига бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлмоқда. Хитой тили 
Гонконгда аллақачон инглиз тилини асосий тил сифатида сиқиб чиқармоқда 


ва Жанубий Шарқий Осиёдаги хитойликларнинг роли туфайли хитой тили 
мазкур ҳудудда халқаро бизнес алоқалари амалга ошириладиган тилга 
айланиб улгурди. Бошқа цивилизацияларга қараганда, Ғарб қудратининг 
пасайиши инглиз ва бошқа ғарб тилларининг маданиятлараро мулоқот тили 
сифатида қўлланилишига путур етказмасдан қолмайди. Агар узоқ келажакда 
Хитой цивилизацияси Ғарб цивилизацияси устидан устунликни қўлга киритса, 
инглиз тили халқаро 
lingua franca
ўрнини хитой тилига бўшатиб беришга 
мажбур бўлади.
Собиқ мустамлакалар мустақиллик сари ҳаракат қилиб унга эришар 
эканлар, 
маҳаллий 
тилларнинг 
риволаниши 
рағбатлантирилиб, 
империалистларнинг тилларини сиқувга олиш маҳаллий элитанинг 
колонистлардан ажратиб турадиган ва ўзлигини белгилайдиган хислати деб 
кўрилади. Мустақилликдан сўнг эса, элита вакилларини оддий аҳолидан 
ўзларини ажратиб турувчи хислатга эҳтиёж туғилади. Инглиз, француз ва 
бошқа ғарб тилларидаги равон сўзлаша олишлик шундай хислат саналади. 
Натижада ана шундай элиталар ўз халқидан кўра, ғарбликлар билан тез тил 
топишади (худди шундай ҳолат ўн еттинчи ва ўн саккизинчи асрларда Европа 
аристократлари бир-бири билан француз тилида гаплашиб тил топишган ва 
лекин оддий аҳолининг оғзаки тилини тушунмаган пайтларда кузатилган). 
Ғарблик бўлмаган жамиятларда иккита бир-бирига қарама қарши ҳаракат 
юзага келган кўринади. Бир тарафдан инглиз тили олий таълимда харидор ва 
капитал учун рақобатбардошликни ошириш мақсадида зўр бериб 
ўқитилмоқда. Бошқа тарафдан эса итимоий ва сиёсий босимлар остида 
маҳаллий тилларнинг кенг миқёсда қўлланилиши авж олмоқда. Масалан, 
Шимолий Африкада араб тили француз тилининг ўрнини эгаллаган бўлса, 
Покистон ҳукумати ва таълимида урду тили инглиз тилини сиқиб чиқармоқда. 
Ҳиндистонда эса маҳаллий тиллар инглиз тилини ОАВдан сиқиб чиқараяпти. 
Бундай ўзгаришлар, 1948 йилда Ҳиндистон Маориф Комиссияси томонидан 
башорат қилинган эди. Унда “инглиз тилини қўллаш халқни иккига ажратиб 
қўяди, бир ховуч бошқарувчилар ва аксарият бошқарилувчилар, уларнинг 
бири иккинчисининг тилини тушунмайди ва ўзаро тушунмовчилик юзага 
келади” дейилган эди. Орадан қирқ йил ўтиб, инглиз тилининг элита тили 
сифатида қолиши, башорат тўғри бўлиб чиқишини исботлади ва “катта 
ёшлиларнинг овоз беришига асосланган ишчи демократияни яратишда 
ғайритабиий вазиятни юзага келтирди. Инглиззабон Ҳиндистон, ҳамда сиёсий 
онгга эга бўлган Ҳиндистон бир-биридан борган сари узоқлаша бормоқда. Бу 
эса юқорида ўтирган инглиззабон озчилик ва сайлов ҳуқуқига эга бўлган юз 
миллионлаб кўпчилик ўртасида тарангликни кескинлаштирмоқда.” Ғарблик 
бўлмаган давлатларда демократиянинг ўрнатилиши ва давлат бошқарувида 
оддий халқнинг кенг иштироки ғарб тилларининг ролини пасайишига, ҳамда 
маҳаллий тилларнинг ўрни ортишига замин ҳозирлайди. 


Совет иттифоқининг қулаши, ҳамда совуқ урушнинг якунланиши
унутилган ёки таъқиб остида бўлган тилларни янгиланишига ва риволанишига 
туртки бўлди. Миллий тилларни қайта тиклаш ҳаракатларининг энг жўшқин 
тўлқини собиқ иттифоқ давлатларида кузатилди. Эстон, латиш, литва, украин, 
грузин ва арман тиллари мустақил давлатларнинг миллий тилларига айланди. 
Собиқ иттифоқнинг мусулмон ўлкалари орасида ҳам ўз миллий тилларини 
ривожлантириш бўй бера бошлади. Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон 
ва Ўзбекистон рус оғаларининг ёзуви бўлмиш кирилл алифбосидан воз кечиб, 
ғарб томон юзландилар ва турк қардошларига яқин бўлган лотин графикасига 
асосланган ёзувга ўта бошладилар. Форсийзабон Тожикистон эса араб ёзувини 
қабул қилди (Қирғизистон ва Тожикистон ҳамон кирилл ёзувидан 
фойдаланади. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Тожикистонда араб 
алифбосига қайтишга қарор қилинган, лекин кейинроқ бундан воз кечилган. - 
тарж.). Серблар эса, аксинча, ўз тилларини сербо-хорват деб эмас, серб деб 
атайдиган бўлишди ва католик душманларининг ёзуви бўлмиш лотин 
алифбосидан юз ўгириб, рус қардошларининг кирилл алифбосига ўтишди. 
Бунга параллел равишда хорватлар ўз тилларини хорват тили деб атаб, уни 
турк ва бошқа хорижий тиллардан кирган унсурлардан тозалай бошлашди. 
Ваҳоланки, Боснияда “худди ўша туркча ва арабча ўзлашмалар Усмонийлар 
империясининг 450 йиллик бошқаруви рамзи сифатида қайта тилга киритилди 
ва оммалашди.” Тиллар цивилизацияларнинг хусусиятларига қараб 
сайқалланади ва қайта тикланади. Қудрат ёйилиши билан тилларнинг бир 
бири билан аралаш ҳолда мавуд бўлиши ҳам кенгаяди. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish